Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети



Дата13.06.2016
өлшемі220.17 Kb.
#132292

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ З.М. БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ТАБИАТШУНОСЛИК ВА ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЬТЕТИ БИОЛОГИЯ ЙУНАЛИШИ 3- БОСКИЧ ТАЛАБАСИ АБДУРАЗАКОВ МУРОДЖОННИНГ ЗООЛОГИЯ ФАНИДАН “Ўзбекистонда учрайдиган заҳарли илонлар ва уларнинг тарқалиши” МАВЗУСИДАГИ ЁЗГАН







Текширди: доц. Х. Сулаймонов
Бажарди: Абдуразаков М.


Андижон -2013

Режа

Кириш
1. Ўзбекистонда учрайдиган заҳарли илонлар ва уларнинг

тарқалиши
2. Ўзбекистонда тарқалган заҳарли илонлар

1. Ўрта Осиё кобраси – Naia oxiana eich

2. Дашт захарли қора илон – Vipera ursine

3. Чарх илон - Carina tus scheid

4. Қалқонтумшуқ илон - Ancistrodon nalys Pall.

5. Кўлвор илон – Vipera lebetina L.


Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Президентимиз нутқида ҳозирги ва келажак авлодни манфаатларини кўзлаш, ер ва ер ости бойликларини, сув ресурсларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қўриқлаш ва улардан илмий асосда фойдаланиш, ҳава ва сувни тозалигини сақлаш табиий бойликларини узликсиз кўпайтириб боришни таъминлаш ва экологик муаммоларни тўғри хал этиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтганлар.

Ўзбекистоннинг табиати ва унинг ҳайвонот дунёси хилма хилдир. Шимолда Устюрт палатасини бепаён кенгликлари, жанубий шарқда тоғларнинг қорли чўққилари, шимолий шарқда Қизилқумнинг қумликлари қотган тўлқинлар каби чўзилиб ўтибди.

Фойдали ҳайвонлар хўжалик аҳамиятига эга қимматли мўйна ва сифатли гўшт беради ёки маданий экинларга тушадиган ҳашаротларни йўқ қилади. Зарарлилари экинларни нобуд қилади ва ҳосилни еб кетади ёки юқимли касалликларни кўзғатувчиларини ташиб юради. У ёки бу типдаги ҳайвонларни фойдали ва зарарли эканлигини аниқлаш учун унинг ҳаёт фаолиятини ўрганиш керак бўлади.

Ўзбекситонда ҳорзир 9 та қўриқхона, 9 та заказник мавжуд. Ҳайвонлар ҳаётини ўрганиш кўп жиҳатдан тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, бу хилдаги фойдали ва қизиқарли машғулотлар ёшларни табиатга мухаббат ва қизиқувчанлик ва табиат устида кузатишлар олиб боришга иштиёқ уйғотади.



Ўзбекистонда учрайдиган заҳарли илонлар

ва уларнинг тарқалиши

Яшаш шароити ва умумий тарқалиши. Рeптилиялар амфибияларга қараганда анча хилма-хил шароитда яшайди. Бу хо­лат рeптилияларнинг муайян шароитга биринчи галда куруқликка мосланишига боғлиқ. Мухим мосланишлардан бири бу рeптилияларнинг ер мухитининг қуруқлигига вояга етганлари ҳам (айниқса муҳим бўлган), эмбрионал ривожланаётганлари ҳам бардош бeришидир. Катта ёшдаги ҳайвонларда бу эпидeрмиснинг шох модда билан қопланишига боғлиқ. Эмбрионал мосланишлар тўғрисида урчиш хақидаги қисмда баён этилади. Қуруқликда яшаш ва урчиш рeптилиялар фақат иссиқ ва нам иқлимда эмас, балки қуруқ ва иссиқ иқлимда ҳам яшашига имкон бeрди. Натижада, рeптилияларнинг умумий гeографик тарқалиш доираси амфибияларникига қараганда жуда кенг. Улар Арктика ва Антарктикадан ташқари, ер шарининг барча иқлим зоналарида тарқалган. Рeптилиялар тана тeмпературасининг турғун бўлмаслиги туфайли улар фақат нисбатан юқори ҳарорат мухитида яшайди Масалан, илонлар +10°С да кам харакатчан, +6 ... + 8°С да эса харакатчан, —2, —3°С да карахт бўлади. Танаси —4 ...—6°С гача совиса нобуд бўлади. Юқорида айтилган сабабларга кўра, рeптилиялар тропик зоналарда кенг тарқалган бўлиб, қутбга томон сон жихатдан камайиб боради. Масалан, Индонeзия оролларида 150—200, Ўрта Хитойда атига 30 тури яшайди. Ўрта Осиёда 50, Кавказда 68, Ғарбий Европада 12 тури яшайди; то Шимолий қутб доирасигача фақат икки тури учрайди.

Тоғли мамлакатларда денгиз сатҳидан кўтарила борган сари рeптилиялар сони худди шундай сeзиларли камая боради. Рeп­тилияларнинг энг юқори тарқалиш чегараси Марказий Осиёда, денгиз сатхидан 5000 м баланддадир. Жанубий Амeрика Кордильераларида калтакесакларнинг бир тури денгиз сатҳидан 4900 м баландликда ҳам учрайди. Шу билан бир қаторда жуда юқори тeмпература рeптилиялар учун хавфлидир. Яшириниш иложи бўлмаганда, +55°С да қум калтакесаклар 1,5—4 минутда нобуд бўлади.

Калтакесаклар исиб кeтишдан қочиб, уяларга яширинади (агамалар) ёки дарахт шохларига чиқиб олади. Д. Н. Қашқаров Ўрта Осиёнинг қумли чўлларида ёзда туш вақтида харорат ердан 2 м баландликда (дарахтлар шохида) ерда соя жойдагига қараганда 10°С, сeрқуёш жойдагига қараганда 28°С паст бўлишини аниқлаган. Рeптилияларда маълум даражада физик тeрморeгуляция қилиш қобилияти бор, дeб фараз қилиш мумкин. Масалан, тирик туғувчи калтакесакда ташқи муҳит ҳарорати + 16 дан +42°С гача кўтарилишида нафас олиш тeзлиги бир минутда 31 дан 114 мартагача ошади. Бу ҳолатни танадан ортиқча иссиқликни чиқарувчи хансираш дeб атаса бўлади. Бундан ташқари, Амeрика сцинклари ва игуанларда тeри орқали сув буғлатиш кат­та тeрморeгуляция ахамиятга эга эканлигини кўрсатиш мумкин. Бир соатда бундай йўл билан тeрининг 1 см2 юзасидан миллилитр билан ҳисоблаганда у 0,1 дан 0,3 гача тенг. Бутун тeри орқали организмнинг сув буғлатиши 66—76% ни ташкил этади.

Юқори ҳарорат рептилияларга билвосита салбий таъсир ҳам қилади. Ўсимликларни қуриши чўл тошбақаларининг уйқуга киришига сабаб бўлади. Тропикда ҳароратни баланд бўлиши, сув ҳавзаларининг қуриш натижасида тимсоҳлар, баъзи бир тошбақалар ва илонлар уйқуга киради.

Сувда ёки тупроқда тузлар бўлиши рeптилиялар яшашига халақит бeрмайди. Калтакесаклар билан илонларнинг аксарият турлари амфибиялар яшай олмайдиган шўр тупроқларда яшайди. Илонлар, тошбақалар узоқ муддат ичида дeнгиз ва кўлларнинг шўр сувида яшайди. Судралиб юрувчиларнинг умумий экологик тарқалиш арeали ниҳоятд кенг. Улар орасида ер устида, ярим сув ва сув шароитида, ер остида дарахтларда яшовчи турлари бор. Ҳозирги рeптилиялар фақат ҳавода йўқ. Ҳозирги замонда яшовчи рeптилиялар ҳаёт формаларининг бунчалик кўп бўлиши қадимий рeптилияларни турли-туман шароитда яшаганлигига боғлиқ.

Турларнинг аксарияти ер устида яшайди. Улар ер устидаги турли-туман шароитда яшаганлиги учун хатти-ҳаракати ҳам ҳар хил. Улар қум, тупроқ, тошли чўлларда, қалин ўтзорларда, ўрмон ва боткоқларда учрайди. Шу билан бир қаторда, улар очиқ сeрқуёш, ҳаракатланишга ҳалал бeрмайдиган жойларни ёқтиради.

Рeптилияларнинг ҳаракат шакллари жуда хилма-хил. Фақат улардан айримларини «Судралиб юрувчилар», яъни танасини ерда судраб юрувчилар, дeб аташ мумкин. Тимсоҳлар, эчкeмарлар ва кўпгина калтакесаклар танасини баланд кўтариб чопиб юради. Баъзи бир куруқликда яшовчи тошбақалар ҳам танасини ерда судрамайди. Катта масофани фақат орқа оёқларида чопиб ўтувчи турлар ҳам бор. Масалан, баъзи агамалар, игуаналар ва, айниқса, австралия қалқонли калтакесаги шулардандир.

Мeзозойда яшаган гуруҳлар орасида бундай рeптилиялар айниқса кўп бўлган. Чўл рeптилияларининг танасини кўтариб чопиши мосланиш хусусиятига эга. Чунки бундай ҳолатда танаси иссиқ тупроқ таъсирига камроқ дуч кeлади. Бу ҳолат Туркманистон мисолида кўрсатилган.

Кўмли чўлларда яшайдиган рeптилияларда сочилувчи қумда яшашга имкон берадиган бир қанча мосланишлар бор. Ак­сарият ҳолатларда улар бармоқлар атрофида жойлашган шохсимон моддали тишчалардан иборат. Бу мосланишлар рeп­тилияларнинг турли систeматик гуруҳларига: агамалар, гeкконлар, калтакесаклар, игуанларга хосдир. Гeкконларнинг Жанубий Африканинг қумли чўлларида яшовчи бир турининг бармоқлари орасида тeри парда бор.

Судралиб юручилар қуруқликда ҳаёт кечиришда яхши мослашган ҳайвонлар, уларнинг териси қуруқ бўлиб, шохсимон тангачалар ёки қалқонлар билан қопланган. Фақат ўпка орқали нафас олади. Юрак қоринчаси тўлиқ иккига бўлинганлиги учун вена, артерия қони қисман аралашади. Улар совуққонли ҳайвонлар бўлганлигидан тана ҳарорати ташқи муҳит назоратига боғлиқ. Улар тухумини қуруқликка қўяди. Тухумдан чиққан ёш насли вояга етган ҳайвонларга ўхшаб кетади.

Баъзи судралиб юрувчилар тирик туғади, уларнинг айримлари сувда яшашга мослашган бўлсада, тухумларини қуруқликка қўяди. Бу хил сувда сувда судралиб юрувчиларнинг аждодлари ҳам дастлаб қуруқликда яшаганини кўрсатади. Судралиб юрувчиларнинг яъни тангачалар туркумига ҳар хил калтакесаклар ва илонлар киради. Уларнинг танаси тангачалар билан қопланган. Илонларнинг оёқлари бўлмайди, уларнинг гавдасини у ёки бу томонга эгиб, қовурғаларга таянган ҳолда ҳаракатланади. Лекин калтакесаклар орасида оёқсизлари ҳам бўлади. Илонларда қовоқ бўлмайди, чунки устки ва остки қовоқлари шаффоф бўлиб, соат ойнаси сингари кўзини қоплаб туради. Кўзи юмилмаслиги туфайли илонлар бахрайиб турганга ўхшайди.

Калтакесаклар сингари илонлар ҳам тулайди. Рептилияларнинг аскари хилларининг тана шакли ерда судралиб юриш учун мослашган. Шунинг учун ҳам шу синф судралиб юрувчилар деб аталади.

Рептилиялар териси қуруқ, безлари йўқ ва мугуз тангачалари, қалқонлари ёки коса билан қопланган. Дастлабки рептилиялар териси нафас олиш функсиясини йўқотгандан сўнг улар шундай тузилишга эга бўлган. Руптилиялар склети амфибилар склетидан кўра такомиллашган. Умуртқа пағонаси махкамроқ қисмлари бўлган ва ҳаракатчандир.

Судралиб юрувчиларнинг кала суяги умуртқа пағонаси билан битта бўртма орқали бирлашади. Судралиб юрувчилар жадра орқали нафас олиш функциясини бутунлай йўқотиб боради. Уларнинг сувда ҳаёт кечирадиган личинкаси йўқ. Аксарият рептилияларнинг юраги ҳам уч бўлак. Аммо уларда қон мураккаброқ йўл билан артерия ва веноз қонга бўлинади.

Рептилияларнинг сезги аъзоларидан ет чизиқ тамомила йўқолиб кетган. Сувда яшовчи рептилияларнинг ён чизиқларининг йўқлиги уларнинг қуруқликда яшаган ҳақиқий аждодларидан келиб чиққанлигини кўрсатади. Илон ва калтакесакларнинг тили сезги органи бўлиб хизмат қилади. Кўзлари энг кўп ривожланган сезги органи. Илонларни устки ва пастки қовоқлари бир бирига ёпишиб кетган кўзининг ости типик бўлади. Булар харакатчан кўз соққасини олд томонидан ҳиммоя қилиб туради.

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРҚАЛГАН ЗАҲАРЛИ ИЛОНЛАР

Илонлар ўзига хос тана тузилишига эга бўлган, ўлчами 20 см дан 10 м гача етадиган ҳайвондир. 2700 га яқин тури маълум. Танаси ҳар хил йўғонликда бўйига чўзилган. Думи ҳамиша танасидан калта. Оёғи бўлмайди. Ўзига хос ажойиб ҳаракатланиш усули, хатти-ҳаракатлари, заҳар тишлари ва ҳаракатсиз тик қараб туриши туфайли илонлар ҳақида канчадан-қанча эртак ва афсоналар тўкилган ҳамда кўп халқлар орасида нлондан қўрқиш ҳисси пайдо бўлган. Кўпчилик халқлар кўп ёки оз даражада туркманларнинг куйидаги мақолига қўшиладилар: «бир туп дарахт экиб, битта илонни ўлдирган одамнинг умри зое кетмайди».

Илонлар калтакесаклардан деярли 30 хил белгиларига кўра фарқ қилинади. Асосий фарқларидан бири пастки жағининг тузилиш хусусиятларидир. Калла суяги юз кисмининг суяклари ҳаракатчан бириккан, пастки жағ эса калла суягида қаттиқ чўзилган бурма ёрдамида осилиб туради. Эластик боғлам эса жағларнинг ўнг ва чап бўлагини бириктиради ва бу билан илоннинг оғзи жуда ҳам чўзилувчан бўлиб қолади. Шунинг учун улар ўлжасини бутунлигича юта олади. Тишлари яхши ривожланган бўлиб, чақиш (тишлаб олиш), ўлжасини тутиш ва қизилўнгачига итариш учун хизмат қилади. Ҳамма тишлари ингичка, ўткир ва орқага қайрилган.

Илонларнинг асосий сезги органи Якобсон органи билан биргаликдаги тилидир. Илон учи айри ингичка тилини устки жағидаги ярим очиқ ёриқдан чиқариб, бир неча секунд ҳавода яқинидаги нарсаларга тегар-тегмас қилиб ўйнатади ва ичига тортиб олади. Тилининг учлари Якобсон жуфт органининг тупа танглайидаги иккита чиқариш тешигида жойлашади. Бу ерда илон ҳавода пайдо бўладиган арзимас миқдордаги моддалар ҳақида информация олади ва шунга қараб ўлжасининг каерда жойлашганлиги, шерига ёки сув манбаининг қаердалиги ҳақида ориентирланади. Кўзлари ҳам ориентирлашда катта роль ўйнайди (ҳамма илонларда ҳам шундай эмас). Тунги илонларнинг кўз қорачиғи вертикал ёки юмалоқ, баъзан эса горизонтал бўлиши мумкин, кундузги илонларнинг ҳамма вақт юмалоқ бўлади. Илонларда ҳид билиш сезгиси яхши ривожланган бўлиб, улар ҳатто сичқон билан каламушни ҳидига қараб ҳам ажрата олади. Уларда эшитиш органи яхши ривожланмаган, ташқи эшитиш тешиги бўлмайди. Ўрта қулоғи содда тузилган ва фақат ички қулоғи яхши ривожланган. Шунинг учун ҳам илонлар одамнинг оёқ товушини эшитади, бироқ ҳавода тарқаладиган товушларни эшитмайди. Бу томондан улар деярли кар ҳисобланади. Демак, илонларни музика чалиб ўйнатиш ҳақидаги афсоналар асоссиздир. Бўғма илонлар билан шақилдоқ (чинқироқ;) илонларда иссиқни сезиш органи бўлиб, улар узоқдан ўлжасининг танасидан чиқаётган ҳароратни билади. Бу органлар ташқи томондан иккита чуқурча шаклида бўлади.

Илонлар Антарктикада ва денгизлардан ташқари барча қитъаларда яшайди. Тропикларда энг кўп тарқалган. Қутб доираси ортидаги доимий музлик зонасига фақат оддий қора илон ўтиб қолади.

Илонлар фақат жониворлар (чувалчанглар, ўргимчаксимонлар, кўп-оёқлилар, ҳашаротлар, балиқлар, сувда ҳам қуруқда яшовчилар, тошбақалар, калтакесаклар, илонлар ва сут эмизувчилар) билан озиқланади. Сувли мевалар, масалан, помидорларни ютиб юборган ҳоллари ҳам бўлган. Афтидан улар организмни сув билан таъминлаш мақсадида шундай қилишса керак.

Жинсий диморфизм унчалик сезилмайди. Эркагининг думи урғочилариникига қараганда бир оз узунроқ. Кўп турларининг урғочилари эркагидан йирикроқ бўлади.

Тухум қўйиб ёки тирик туғиб кўпаяди. Айрим турлари учун бир марта уруғланиш 3—5 йилгача уруғланган тухум қўйиш учун етарли бўлади. Бир йилда бир марта тухум қўяди. Бир галги тухум қўйишда майда турлари биттадан 3—4 тагача, йириклари бир неча ўнлаб тухум қўяди. Инкубация даври бир ойдан 2,5 ойгача давом этади. Ёш илонлар катталарига нисбатан анча очиқ рангли бўлади. Улар қишлашга кетгунга қадар тана бўшлиғига кириб борадиган ва тухумдан янги чиққан илон массасининг 30% ини ташкил қиладиган сариқлик халтаси ҳисобига яшайди. Илонлар нисбатан узоқ яшайди, бироқ аниқ маълумотлар йўқ.


1. Ўрта Осиё кобраси
Кобра — Ўзбекистондаги йирик заҳарли илонлардан биридир Танасининг узунлиги 125 см, думи 45 см гача. Ранги тана рангидан тўқ сариқ, қўнғир ёки қорагача кучли даражада ўзгариб туради. Остки томони оқ ва танасининг олдинги томонида икки-учта қора кўндаланг йўллари бор. Ёшларининг орқасида узунасига қора рангли кўндаланг йўллари бор, уларнинг олд томонидагилари пастки юзасига ўтиб кетади. Ҳиндистонда яшайдиган кобраларнинг энсасида кўзойнакка ўхшаш нақши бўлгани учун улар кўзойнакли илон деб аталади.

Ўзбекистонда кобра фақат Боботоғда, Ҳисор тизма тоғларининг тоғ олдиларида ва Сурхондарё водийсида нисбатан кўпроқ учрайди. Қарши даштида бирмунча камроқ, Зарафшон ва Нурота тизма тоғларида эса ундан ҳам кам учрайди.

Шарқда учрайдиган энг сўнгги пункти — Ховос атрофларидир. Ҳатто Боботоғда ҳам бир кунда иккитадан ортиқ илон тута олмас эдим, одатда, экспедициялар вақтида камдан-кам, яъни бир ойда битта кобра топишга тўғри келарди.

Жанубий Туркманистон ва Шарқий Эрондан то Ғарбий Ҳиндистонгача тарқалган. Ўзбекистонда кобра қуруқ ён бағирларда, кемирувчилар инида яшайди.

Водийларда ва аҳоли яшайдиган пунктларда камдан-кам учрайди. Масалан, бу илон бир куни Сурхондарё областида Шўрчи қишлоғи чеккасидан, бошқа сафар Самарқанддан тутилган эди.



ЎРТА ОСИЁ КОБРАСИ (КЎЗОЙНАКЛИ ИЛОН) – КОБРА
NAIA OXIANA EICH

Қишловдан, одатда апрелда чиқади. Баҳорда кундузи, кейин эса фақат эрталаб ва кечқурун актив яшайди, ёзда кўпинча кечаси овга чиқади. Қурбақа, калтакесак ва илонларни хуш кўриб ейди, унинг ошқозонидан икки марта заҳарли қум эфасини ва бир марта кўлвор илонни топишга муяссар бўлган эдик.


2. Дашт захарли қора илон

Сирдарё бўйларида кўпинча унча катта бўлмаган илон — дашт заҳарли қора илони учраб туради. Танасининг узунлиги 55 см ча, думи қисқа 4—6 см. Усти қўнғирсимон-кул ранг, орқа чўққаси бўйлаб тўқ рангли эгри-бугри йўли бор, баъзан у узуқ-узуқ ёки доғлардан иборат бўлади. Гавдасининг ёнлари тўқ рангли, одатда кескин ажралиб турмайдиган доғлар билан қопланган, бу ердаги тангачаларининг четлари очроқ.





ДАШТ ЗАХАРЛИ ҚОРА ИЛОНИ - ГАДЮГА VIPERA URSINI BR
Республикамизда Чирчиқ водийсида Хўжакентдан Чинозгача бўлган жойларда, Сирдарё водийсида Ховосдан пастроқда кўпроқ, Чотқол тизма тоғларида Паркент, Чимён ва Хумсон яқинида эса камроқ учрайди. Дарё воҳаларидаги чингил ва шўра ўтлар кўп ўсадиган кўлларнинг қирғоқларида, шолипоялар марзаларида кўпроқ яшайди. Кемирувчиларнинг инига кириб яширинади. Тоғлардаги япроқли ўрмонлар зонасида кам учрайди.

Қишлаб чиққандан кейин одатда март охирларида пайдо бўла бошлайди. Дастлабки вақтларда кундузи актив яшайди. Май ойининг бошларида фақат эрталаб, ҳали иссиқ тушмасдан кўзга ташланади, ёзда эса фақат кечаси чиқади. Ҳашаротлар (чигиртка) билан, шунингдек калтакесаклар ва майда кемирувчилар билан озиқланади.


3. Чарх илон

Чархилон унча катта бўлмайди. Танасининг узунлиги 86, думи қисқа — 7,5 см гача боради. Усти қўнғир-кул ранг ёки қум ранг бўлади. Қийшиқ жойлашган ён тангачалари орқадагиларига қараганда тўқроқ бўлади. Орқасида кўндаланг ёки оқ, кўндалангига чўзиқ доғлари бор. Улар қирралари орасида илонизи йўл ҳосил қилиб жойлашган. Оч рангли доғлардаги баъзи тангачаларнинг чети қорамтир қўнғир ёки қора бўлади. Бошининг устида бутсимон нақши бор. Бу илон жойида турган ҳолда чарх уриб айланади ва бу вақтда ён тангачалари бир-бирига ишқаланиб чарх тоши каби ўзига хос товуш чиқаради. Шунинг учун ҳам унга чарх илон деган ном берилган.



ҚУМ ЧАРХИЛОНИ – ECHIS CARINATUS

SCHNEID

Ўзбекистонда чархилон Термиз атрофлара ва Қорасув ҳамда Сурхондарёдаги соғ тупроқли чўлларда жуда кўп. Бу ерда баҳорда бир кун давомида 30 тага яқин илон учратиш мумкин. Сурхондарё водийси бўйлаб Шўрчи ва Боботоғ тоғ этаклари атрофларигача тарқалган. Қорақалпоғистоннинг жанубий районларида ва Қизилқум чўлида анча кам учрайди. Бу илон асосан соғ тупроқли ва қумли чўллар, дарё воҳаларидаги жарликлар, кўҳна харобаларда яшайди. Гоҳо у қуруқ ён бағирларда яшайди.

Қишлагандан кейин февраль ойидаёқ кўрина бошлайди. Иссиқ келган йиллари кўпинча дишнинг ўрталарида, январда чиқади. Баҳорда (март-апрель) ва кузда (октябрь-ноябрь) улар кўпинча инлари ёнида исиниб ётади. Ёзда фақат тунда актив яшайди.

Ёш чархилонлар чаён, чигиртка ва мингоёқларни ейди. Катталари кемирувчилар, бақалар, калтакесаклар (дашт агамалари, тез калтакесак, геккон), сувилон ва ўқилонларни ейди.

Июлнинг охири — август ойининг бошларида урғочилари 3 тадан 15 тагача узунлиги 10—20 см бўлган тирик бола туғади — тутқунликда яхши яшамайди. Илгари бу илонлар Тошкент ҳайвонот боғида одатда 3—4 ойдан кейин нобуд бўлар эди, ҳозир эса икки йилгача яшайди.

Чархилоннинг чақиши жуда оғритади. Заҳари қоннинг шаклли элементларини бузади. Бундан ташқари бурундан, қулоқдан ва тананинг шиллиқ қаватидан қон кетиши мумкин. Баъзан илон чаққан одам учинчи куни ҳалок бўлади. Одатда у бир ой ва ҳатто бир ярим ой даволаниб ётади.


4. Қалчонтумшуқ илон

Тошкент ва Самарданд областидаги тоғларда ва Қорақалпоғистондаги текисликларда қалқонтумшуқ илон яшайди. Бу республикамизда тарқалган бирдан-бир чинқириқ ёки шақилдоқ илондир. Бу оиланинг кўп вакиллари Шимолий ва Марказий Америкада ҳамда Жанубий Американинг шимолий районларида яшайди.

Танасининг узунлиги 68 см гача, думи қисқа 4—8 см бўлади. Устида тўқ рангли кўндаланг доғлари бор. Бу йўлларнинг чети ўртасига қараганда анча тўқ рангли бўлади. Танасининг ёнида анча майда ва тўқ рангли доғлардан иборат узунасига кетган йўллари бор. Қорни оч ёки тўқ рангли майда доғли, баъзан эса доғсиз бўлади.

Қалдонтумшуқнинг типик яшаш жойлари шимолда -гил тупроқли ва қумли чўллардир. Жанубда у баланд тоғлардаги арчазор ўрмонларда ва тош уюмлари бўйлаб альп ўтлоқларигача (3200 м ва ундан баландроқ) учрайди.





ҚАЛҚОНТУМШУҚ ИЛОН –

ANCISTRODON HALYS PALL
Мирзачўлда қишлаган қалқонтумшуқлар февралнинг охири — мартнинг бошида қишловдан чиқади. Дастлабки кунлари улар ўзлари кишлаб чиққан кемирувчиларнинг ини ёнида исинади. Иссиқ тушиши билан тунги ҳаёт тарзига ўтади. Июлнинг охири — августда урғочилари 160—190 мм лп 1—20 та бола туғади. Улар секин ўсади. Ҳаётининг учинчи йили жинсий жиҳатдан вояга етади. Белгилаб қўйилган қалқонтумшуқлар табиатда 12—13 йилдан кейин тутилган эди. Балки улар бундан узоқ яшаса керак.

Қалқонтумшуқнинг чақиши жуда оғритади. Бунда одам шишиб кетади, иссиғи кўтарилади, баъзан эса қорасон касаллиги кузатилади. 10— 15 кундан кейин у тузала бошлайди.

Агар сизни заҳарли илон чақса, даоҳол жароҳатни қўлингиз билан чиқб чиқаринг ёки оғзингиз билан сўриб ташланг. Илоннинг заҳари сўлак таъсирида қисман парчаланади ва одам оғзи орқали ҳеч қачон, ҳатто бузилган тиши бўлган тақдирда ҳам заҳарлиниши мумкин эмас. Қонни 5-8 минутдан ортиқ сўриб ёки сиқиб чиқариш мумкин эмас. Шундан кейин марганцовка, сирка ёки содали сувга ҳўлланган бинт ёки пахта босиш керак. Жароҳатланган одам сув, лимонад, сут, кофе ичиши, тарвуз ейиши фойдали. Жароҳатни қиздирилган темир билан босиш ёки кучли спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Дастлабки чора-тадбирлар кўрилгандан кейин, иложи борича тезроқ заҳарга қарши зардоб қабул қилиш учун врачга бориш лозим.

Зардоб қуйидагича тайёрланади: илонлардан олинадиган заҳар махсус питомникларда сақланади, қуритилади. Қуруқ чўкма физиологик эритмада эритилади ва отларга юборилади. Бунда эритма дозаси ошириб борилади. Ҳайвонда иммунитет ҳосил қилинади. Ундан қон олинади, қизил ва оқ қон таначалари ажратилади, плазма эса (шунинг ўзи илонга қарши зардобдир) шиша ампулаларга солинади. Ампулаларга солиб кавшарлаб қўйилган зардоб икки ва ундан ортиқ йил сақланиши мумкин. У илон чаққан одамнинг териси остига ёки венасига юборилади. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилганда илон чаққан одам эртаси куниёқ тузалиб кетади. Ўзбекистонда тайёрланган зардоб бошқа шаҳар ва қишлоқларига ва чет эл мамлакатларига жўнатилади. Соғлиқни сақлаш министрлигига қарашли Тошкент вакцина ва зардоблар илмий текшириш институти мамлакатимиздаги бу қимматбаҳо препаратни етказиб берувчи ягона ташкилот бўлиб, ҳар йили ўн минглаб ампулаларда илонга қарши зардоб жўнатади.

Илон заҳари махсус питомниклар — серпентарийларда олинади. Биринчи бундай ташкилот асримизнинг бошида Бразилиядаги Сан-Паулу шаҳрида ташкил килинган эди. Илон заҳари 1935 йили Тошкент ҳайвонот боғида Б.В. Пестинский ташаббуси билан ишлаб чиқарила бошланган эди. Бирмунча кейинроқ Сухумида академик Е. Н. Павловскийнинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида серпентарий ташкил қилинган эди.

60- йилларнинг бошларида илон питомниклари ташкил этиш жуда авж олган эди. Заҳардан фақат илонга қарши зардоб ва диагностика препаратлари тайёрлашдагина фойдаланиб қолинмади. Серпентарийлар тармоқлари ва уларнинг маҳсулотлари граммлар билан эмас, балки килограммлар билан ўлчанадиган бўлди.

Заҳар олиш мақсадида Термизда, Узоқ Шарқ қўриқхонасида ва бошқа жойларда илонлар сақланадиган бўлинди.

Ҳозирги вақтда серпентарийлар бир қатор пунктларда ишлаб турибди. Шундан энг йириги, йилига бир неча килограмм заҳар берадиган Озарбайжоннинг Апшерон ярим оролида жойлашган бўлиб, Озарбайжон Табиатни қўриқлаш бўйича давлат комитетига қарашлидир. Унда бир неча мингта кавказ кенжа авлодининг кўлвор илонлари бор. Аҳамиятига кўра иккинчи ҳисобланган қўриқхона Фрунзе шаҳрида жойлашган бўлиб, овчилик бошқармасининг ҳайвонотчилик бирлашмасига бўйсунади. У ерда ўз вақтида жуда кўп илон турлари, кўлвор илон, кобра, оддий қалқонтумшуқ, дашт қора илони ва бошқалар бор. Ҳозирги вақтда серпентарий асосан оддий қора илондан заҳар олади. Москва яқинида шу бирлашманинг ўзига қарашли битта питомниги бор, унда оддий қора илондан заҳар олинади. Тошкент атрофидаги питомникдан эса кўлвор илоннинг Ўрта Осиё кенжа туркумидан заҳар олинади.

Тошкентдаги Фанлар академияси Зоология ва паразитология институтига қарашли илон питомниги ва Кушка шаҳри яқинида жойлашган Моргуновка қишлоғидаги Туркманистон ўрмон хўжалиги Комитетига қарашли нихомник ва Ғарбий Копетдоғдаги Қора-қалъа питомниклари нисбатан кам аҳамиятга эга.

Фанлар академиясининг Тошкентдаги Зоология ва паразитология институтида, Моргуновкадаги Бадхиз қўриқхонасида ёзда илонлар очиқ вольераларда сақланади. Бошқа қолган қўриқхоналарда ҳозирги вақтда илонлар қафасда яшайди. Қафасларнинг ўлчами ҳар хил: майдони 0,5 дан 25 м2 гача, баландлиги 0,4—1 м. Кўпинча қафас ўртасига ромъбсимон тешикли тўсиқ ўрнатилади, илонлар пўст ташлаш вақтида шу тешиклар орасидан ўтар экан, дағаллашган ташқи эпителий қатламини ташлайди. Қафаснинг тубига сополдан ясалган суғоргич, шипига эса қўшимча иситиш учун бир неча электр лампа ўрнатилади. Температураси юқори 28—32° атрофида бўлади. Илонларга ҳар уч-беш кунда озиқ берилади. Майда турлари (қора илон, чархилон, қалқонтумшуқ) янги туғилган ёки ёш оқ сичқонлар билан озиқланади. Москва атрофидаги питомникда оддий қора илонлар майда бақаларни ва ҳатто бўлакларга бўлиб берилган йирик сувда ҳам қуруқда яшовчиларни ҳам эган. Кобраларга оқ сичқон ва кўк бақа берадилар. Кўлворилоннинг асосий озиғи сичқон ва бир кунлик жўжалар. Бироқ қоратўш ва уй чумчуқлари уларнинг севимли озиғи ҳисобланади. Озарбайжонда кўлвор илонларни шу қушларии бериб боқиб, энг кўп заҳар олишга муваффақ бўлинди ва улар тутқунликда узоқ умр кўрдилар. Бадхиз қўриқхонасида Ю. А. Орлов кўлворилонларга фақат йирик қумсичқонларни беради.

Заҳарини олиш мақсадида қафасда боқиладиган илонларнинг ҳаёт кечириш даври унчалик узоққа бормайди. Чет эллардаги илончилик питомникларида улар одатда олти йилдан ортиқ яшамайди. Тошкентда ва Бокуда олиб борилган тажриба натижаларига қараганда. кўзойнакли ва кўлвор илонлар тўғри температура режимида ва тўғри боқилганда заҳар беришини камайтирмаган ҳолда бир неча йил яшай олади.

Одатда илоннинг заҳар запаси 10 кундаёқ қайта тўпланишига қарамай унинг заҳари 20—30 кунда бир марта олинади. Илон заҳарини тез-тез олиш уларнинг толиқиб қолишига ва нобуд бўлишига олиб келади. Илонлардан заҳар олиш усуллари узоқ тарихга эга. Ўрта асрларда илон заҳари уларнинг калласини кесиш йўли билан олинган эди. Бунда уларнинг калласи олдин қуритилиб, кейин ҳовончада талқон қилиб майдаланган. Шундан бир оз кейин илон заҳарини олиш учун уларнинг заҳар ишлаб чиқарадиган безларини ёриб олиш қўлланила бошлади. ХХ асрнинг бошларида илон заҳари ана шундай олинган эди. Бўйнидан сиқиб олинган илондан заҳар олиш учун унга Петри косачаси ёки стакан тутилди. Улар қирраси билан илоннинг тишига яқин жойдан ушланади ва заҳари томчилаб ажратилади. Илондан мумкин қадар кўпроқ заҳар олиш мақсадида унинг бўйни сиқилиб, боши, ён томонлари уқалаб турилади.

Ҳозирги вақтда ҳамма илончилик питомниклари олдида заҳарли илонларни қафасда кўпайтириш вазифаси турибди. Кўлвор илонлар тухумини инкубация йўли билан очириш борасида Тошкентда ва Озарбайжонда олиб борилган тажрибалар ишончли натижа берди.
5. Қўлвор илон

Кўлвор илон анча йирик бўлади, йўғонлиги одамнинг билагидек келади. Танасининг узунлиги 160 см ча, думи эса 20 см дан ортиқ эмас. Энг оғир кўлвор илоннинг массаси 3 кг ча келади. Усти оч ёки тўқ кул ранг, сарғиш ёки жигарранг тусли. Нақши хилма-хил чўққи-қирраси бўйлаб йирикроқ ва гавдасининг ён томонларида эса майдароқ доғлари бўлади. Қорни оч рангли бўлиб, айримларида майда нуқталари бўлади.

Ўзбекистонда Туркистон тоғ олдиларида (Ховос), Нурота, Зарафшон тизма тоғлари, Кўҳитанг ва Ҳисор тизма тоғлари этакларида учрайди. Бу илон кобрага нисбатан анча кўп тарқалган. Зарафшон тизма тоғи ва Нурота тоғларининг баъзи жойларида баҳорда кунига бештагача, баъзан эса ундан кўп кўлвор илонни учратиш мумкин.

Кўлвор илон тоғларда, тоғ олдиларида ва тоғларнинг атрофларидаги водийларда яшайди. Қишлоқларда ва тоғ этакларидаги боғларда, булоқларнинг бўйида, тоғлардаги тош уюмлари орасида кўп учрайди. Қияликларнинг ёриқлари, тошлар орасидаги бўш жойлар, кемирувчиларнинг, тулки ва қушларнинг соғ тупроқли жарликлардаги инларига кириб яширинади.





КЎЛВОР ИЛОН - VIPERA LEBETINA L
Кўлвор илон қишлагандан кейин мартда, баланд тоғларда эса апрелда чиқади. Дастлабки кунлари улар кундузи офтобда исинади. Апрелнинг охири ва майнинг бошларида қуёш ботиши олдидан, булутли кунларда эса кундузи ҳам кўринади. Кўлвор илон май ойидан бошлаб бутун ёз бўйи тунда актив ҳаёт кечиради.

Озиғини фақат ерда эмас, балки дарахтларда ҳам ахтаради. Асосан, майда қушлар ва кемирувчилар, баъзан калтакесаклар билан озиқланади. Кўлвор илонлар баъзан анча йирик ўлжани ҳам тутиб ейди. Масалан, битта илоннинг қорнидан кўк каптар топган бўлсам, бошқасидан иккита қуёнча, учинчисидан кичик кўлбуда топганман.

Ўрта Осиё республикаларида кўлвор илон июлда тухум қўяди. Ёш илонлар август-сентябрда чиқади. Уч ёшида жинсий вояга етади. Тутқунликда одатда уч йилча яшайди. Бир вақтлар Рига ҳайвонот боғида кўлвор илон 17 йил яшаган.

Илон одамга дуч келганда ҳаракатсиз ётади ва кўпинча уни оёқ яланг босиб оладилар. Кўлвор илоннинг чақиши жуда хавфли. Агар илон чаққан одамга ўз вақтида медицина ёрдами кўрсатилмаса, у ҳалок бўлиши мумкин. Заҳари қонга, жигарга таъсир қилади, шишириб юборади, терида бинафша ранг қизил доғлар кўринишида нуқтали қон қуйилиши кузатилади. Кўлвор илоннинг заҳаридан олинадиган заҳарга қарши зардоб шу туркумга мансуб бошқа илонлар чаққанда ишлатилади.



ХУЛОСА
1. Ўзбекистонда кенг тарқалган захарли илонларнинг беш тури:

1. Ўрта Осиё кобраси – Naia oxiana eich

2. Дашт захарли қора илон – Vipera ursine

3. Чарх илон - Carina tus scheid

4. Қалқонтумшуқ илон - Ancistrodon nalys Pall.

5. Кўлвор илон – Vipera lebetina L. илонлар киради.

2. Улардан қора илон ва қалқонтумшуқ илон тухумдан тирик туғиш йўли билан, Ўрта Осиё кобраси, чарх илон, кўлвор илон эса тухум қўйиш йўли билан кўпаяди.

3. Экологик жихатдан кўлвор илон, қалқонтумшуқ илон, тоғ ва тоғ олди зоналарини эгаллаган бўлса, Ўрта осиё кобраси қора илон даштли тексликларни, чарх илон эса қумли чўлларни эгаллаган.

4. Ўрта Осиё кобраси, қора илон ва чарх илонлар захари асосан нафас марказларига таъсир кўрсатса, кўлвор ва қалқонтумшуқ илонлар захари юрак қон айланиш системасига таъсир қилади. Захарли илонлар тўғрисидаги маълумотларни кенг халқ оммасига етказиш айниқса илон чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1996.

2. Бобринский Н. А. Животный мир и природа СССР. М., 1960.

3. Бобринский Н. А., Кузнецов Б. А., Кузякин А. П. Определи­тель млекопитающих СССР. М., «Про­свещение», 1965.

4. Животный мир СССР. т. 2. Зона пустынь, М.—Л., 1948.

5. Жизнь животных, в G т. М., «Просвеще­ние», 1969—1971.

6. 3 а х и д о в Т. 3., М е к л е н б у р ц е в Р. Н. Природа и животный мир Средней Азии. Ташкент, т. I, 1969.

7. 3 а х и д о в Т. 3., Меклебурцев Р. Н., Богданов О. П. Природа и животный мир Средней Азии. Таш­кент, т. 2, 1971.

8. Никольский А. М. Фауна России и сопредельных стран. Пресмыкающие­ся, т. 1—2. СПб., 1915—1916.

9. Позвоночные животные Средней Азии. Ташкент, 1966.

10. Терентьев П. В. и Чернов С. А. Определитель пресмыкающихся и зем­новодных. М., 1949.

11. Богданов О. П. Фауна Узбекской ССР, т. Земноводные и пресмыкающиеся, Ташкент, 1960.

12. Б огданов О. П. Ўзбекистан ҳайвонлари, Тошкеит, 1961.

13. Позвоночные животные Ферганской долины, Ташкент, 1974.

14. Экология и биология животных Узбекис­тана, Ташкент, 1975.

15. Экология позвоночных животных Каршинской степи, Ташкент, 1967.

16. Экология позвоночных животных хребта Нуратау, Ташкент, 1970.

17. Лаханов Ж.Л. Ўзбекистоннинг умуртқали ҳайвонлари аниқлагичи, Тошкент, «Ўқитувчи”, 1988.



18. Наумов С.П. Умуртқали ҳайвонлар зоологияси, Тошкент, 1995.

19. Интернет маълумоти

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет