Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда



Дата13.07.2016
өлшемі98.88 Kb.
#196910



Олимларнинг илм йўлидаги сабр-матонатларидан ҳаётий лавҳалар 01

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]



Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда

Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший

Таҳрир: Абу Жаъфар

2014 - 1435



صفحات من صبر العلماء على شدائد العلم والتحصيل 01

« باللغة الأوزبكية »

عبد الفتاح أبو غدة

مترجم: أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: أبو جعفر

2014 - 1435


Олимларнинг илм олиш йўлида қилган сафарларида бошларидан кечирган чарчоқ ва қийинчиликлари ҳақидаги хабарлари


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Сўзни бу мавзуга алоқадор бўлган саййидимиз, башарият отаси Одам алайҳис-салоту вассалом ҳақида келган хабарлардан, у зотнинг улуғ фаришталардан таълим олишга буюрилган нарсани ўрганишида ва илм талаб қилишида қилган саъй-ҳаракатларидан бошлай-ман. Сўнгра унинг ортидан айни мавзуга тегишли саййидимиз Мусо алайҳисалоту вассалом ҳақида, сўнгра баъзи саҳобалар ва катта уламолар ҳақида келган хабарларни илова қиламан.

1 – Имом Бухорий ва имом Муслим раҳимаҳумаллоҳ “Саҳиҳ”ларида1 Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар (Имом Муслимнинг лафзи): Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Оллоҳ таоло Одамни ўз суратида2 яратди, унинг бўйи олтмиш зироъ (газ) эди. Қачонки, уни яратиб бўлгач, унга “ҳў анави бир гуруҳ ўтирган фаришталарнинг олдига боргин-да, уларга салом бергин! Сўнгра уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитгин, чунки бу сеннинг ва зурриётингнинг саломи бўлади”, - деди. Одам алайҳиссалом бориб: “Ассалому алайкум”, - деди. Фаришталар: “Ассалому алайка ва раҳматул-лоҳи”, деб аликларида “раҳматуллоҳи”ни зиёда қилишди.

Жаннатга киражак ҳар бир киши Одам алайҳиссаломнинг вужуд кўринишида киради. Одам алайҳиссаломдан кейин келган халқларнинг хилқатлари (бўй-бастлари) то бугунги кунгача қисқариб келди”, - дедилар3.

Уламолар бу ҳадисдаги “Ҳў анави бир гуруҳ ўтирган фаришталарнинг олдига боргин-да, уларга салом бергин! Сўнгра уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитгин”, деган сўзининг шарҳида шундай дейдилар: “Бунда фаришталарнинг Одам алайҳиссаломдан узоқроқ ўринда бўлганликлари келиб чиқади. Бу эса, илм олиш учун ҳаракат қилишнинг мустаҳаб (яхши кўрилган амал) эканлигига далил бўлади. Шунингдек, бу ҳадиси шарифга биноан илм олиш учун илк бор уринган, бу йўлда илк одим отган киши Одам алайҳиссалом ҳисобланади”.

2 – Имом Абу Абдуллоҳ Бухорий “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” номли ҳадис китобида “Илм бўлими”нинг “Мусо алайҳиссаломнинг денгиз бўйлаб Хизр алайҳиссалом ҳузурига боргани ҳақида зикр қилинган ҳадислар” бобида4 Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзини келтиради:

(Мусо Хизрга:) Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?”, деди 5.

Сўнгра имом Бухорий ҳадис санад занжирини Ибн Аббос разияллоҳу анҳумога қадар давом эттириб ривоят қилади. Ибн Аббос билан Ҳурр ибн Қайс Фазорий, Мусо алайҳис-саломнинг ҳамроҳи ким эканлиги тўғрисида тортишиб қолишди. Ибн Аббос: “У Хизр эди”, - дер эди. Шу пайт уларнинг ёнидан Убай ибн Каъб ўтиб қолди. Ибн Аббос уни чақириб: “Биз Ҳурр билан иккимиз Мусо уни ахтариб йўлга отланган кишининг кимлиги тўғрисида тортишиб қолдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида бирор нарса эшитганмисиз?”, - деди. Убай деди: “Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Мусо алайҳиссалом Бани Исроил қавмларидан бир жамоасининг ичида турганида бир киши келиб: “Ўзингиздан билувчироқ бирор киши борлигини биласизми?”, - деб сўрабди. Мусо алайҳиссалом: “Йўқ”, - деб жавоб берганида Оллоҳ таоло Мусога: “(Сендан олимроқ бўлган) Хизр деган бандам бор”, - деб ваҳий қилди. Шунда Мусо алайҳиссалом Хизр билан учрашиш йўлини сўради. Оллоҳ таоло балиқни (ҳут балиғини) учрашув аломати қилди ва Мусога: “Балиқ кўзингдан ғойиб бўлгач, орқангга қайтсанг, Хизрни топасан”, - дейилди.



Мусо алайҳиссалом денгиз бўйлаб балиқ ортидан кета бошлади. Бир вақт хизматидаги йигитча Мусо алайҳиссаломга: “Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни унутибман. (Бу воқеани сизга) айтишни фақат шайтон ёдимдан чиқарди”, деди. У (балиқ) денгизга ажойиб (сездирмаган йўсинда) йўл олган эди”. (Мусо): «Мана шу биз истаган нарсадир», деди. Сўнг келган йўлларидан изларига қайтдилар”6 ва Хизр алайҳиссаломни топдилар. Мана шу воқеа Оллоҳ таоло Қуръонда уларнинг (Мусо ва Хизрнинг) воқеалари тўғрисида билдирганидир”.

Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да7 ушбу ҳадиснинг шарҳида айтади: “Бу боб, илм олиш йўлида қийинчиликларга сабр-бардошли бўлишга қизиқтириш учун қўйилгандир. Чунки орзу қилинган нарса йўлидагина қийинчилик-ларга сабр-бардош қилинади. Шунинг учун шарафли ва юксак мартабада эканлиги Мусо алайҳиссаломни илм олишдан ва бу йўлда қуруқлигу-денгиз ошиб сафар қилишидан тўсмади.

Ҳадиси шарифда илм олиш, ҳатто бор илмини зиёда қилиш йўлида денгиз бўйлаб сафарга чиқиш, сафарда ўзи билан озиқ-овқатини олволишнинг машруъ эканлиги, ҳар қандай ҳолатда тавозели бўлиш ва устозларни ҳурмат қилишга ишора бор. Мана шунинг учун Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссалом билан учрашишга ва ундан таълим олишга ғайрат қилди. Бундай қилишининг сабаби, қавмига ўз одоби билан одобланишларини ўргатиш ва ўз нафсини поклашни истаган киши тавозе йўлини тутиши кераклигига танбеҳ бериш эди”.

Ҳофиз Хатиб Боғдодий “ар-Риҳлату фи талабил-ҳадис” китобида8 мазкур ҳадис ортидан шундай дейди: “Илм аҳлидан бири айтади: “Мусо алайҳиссаломнинг Оллоҳ наздидаги мартабаси, улуғлиги ва пайғамбарлик шарафига қарамай бошидан кечирган машаққат ва сафарда, Хизрга сабр билан итоат қилиб тавозеда бўлишида илмнинг қадрининг юксаклиги, илм аҳлининг мартабасининг устунлиги ва ундан илм талаб қилинган кишига тавозе қилишнинг гўзалли-гига ишора бордир.

Агар инсоннинг даражаси ва мартаба-сининг баланд бўлиши тавозели бўлишидан тўсганда эди, буни энг аввало Мусо алайҳиссалом қилган бўларди. Мусо алайҳис-саломнинг ўзида бўлмаган илмга эҳтиёжи борлигини тан олиб, ёнида бўлмаган бир кишидан фойдаланишга ҳарис бўлиб, ватанини тарк қилиб машаққат чекиши ва саъй-ҳаракат қилиши, халқ орасида ундан кўра баландроқ мартабада ва бундан кўра яхшироқ ҳолатда бўлган бирортасининг йўқлигига далолат қилади”.

Ҳофиз имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Мифтаҳу дарис-саъадаҳ” китобида9 илм ва илм аҳлининг шарафидан бўлган фазилатларни санаб шундай дейди: “Ўттиз тўртинчи жиҳати: Оллоҳ таоло у учун Тавротни қўли билан ёзган, у билан гаплашган суҳбатдоши ва танлаб олган бандаси (Мусо алайҳиссалом) таълим олиш ва илмига илм зиёда қилиш учун бир олим кишининг ёнига сафар қилгани ҳақида бизга хабар бериб деди:



Мусо (ўзининг хизматидаги) йигитга: «То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ замонлар кезмагунча юришдан тўхтамайман», деган пайтини эслангиз”10.

Мусо алайҳиссалом ўша олим киши билан учрашиш ва ундан таълим олишни қаттиқ хоҳлагани учун юришдан тўхтамаслигини айтганди. У билан учрашганида ўқувчи муалли-мига қандай муносабатда бўлса, ўшандай йўлни тутиб, унга:



Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?”, - деди”11. Мусо алайҳис-салом салом-аликдан сўнг, гапини унга эргашишига изн беришидан бошлади. Унга фақат унинг изни билангина эргашишини айтиб:

Менга ҳам тўғри йўлни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?”, - деди”. Мусо уни текшириш, имтиҳон қилиш учун келмаган ва ортиқча талабчанлик ҳам қилмаганди, билакс, у илмини зиёда қилишни истаган ўқувчи бўлиб келган эди. Мана бу, илмнинг фазли ва шарафига етарли далилдир.

Мана Оллоҳнинг пайғамбари ва У билан суҳбатлашган бандаси учта масалани бир олим кишидан ўрганиш йўлида сафар қилди ва сафарда йўл машаққатини чекди. Мусо алайҳиссалом олим киши ҳақида эшитгандан кейин, у билан учрашиб, унга эргашиш ва ундан таълим олишни сўрамагунича тинчланмади. Мусо ва Хизр алайҳимассалом қиссасида бир қанча ибратлар, оят-мўъжизалар ва ҳикматлар бор, лекин ҳозир уларни зикр қилиш ўрни эмас”.

Ибнул Қоййим бунга ўхшаш сўзларни ўзининг “Мадарижус-соликин” китобида12 ҳам айтиб ўтган.

Буларнинг ортидан илм олиш йўлида сафар қилганларига доир саҳобалар разияллоҳу анҳум ҳақида келган хабарлардан айримларини келтираман. Зеро улар бизга пайғамбарлар саловотуллоҳи ва саламуҳу ажмаъийндан кейинги ўринда турадиган ўрнак ва намунадир-лар.

3 – Бухорий ўзининг “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ида “Маноқиб бўлими”нинг “Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳунинг мусулмон бўлиши қиссаси боби”13 ва “Замзам қиссаси боби”да14 ҳамда имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида “Абу Заррнинг фазилатлари ҳақидаги боб”да15 Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар. (Имом Муслимнинг лафзи), Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: Абу Зарр бундай деди: Унга Маккадан пайғамбар чиққани хабари келганда укаси Унайсга:

“Йўлга отлан-да, тўғри Макка водийсига бориб, ўзига осмондан хабар келаётганини даъво қилаётган ўша кишини мен учун суриштир ва унинг гапларини эшитгинда, ортингга қайт”, - деди. Унайс йўлга чиқиб, Маккага келди ва унинг гапларидан баъзи нарсаларини эшитгач, Абу Заррнинг олдига қайтиб келиб, унга шуларни айтиб берди:

“Унинг гўзал ахлоқларга буюраётганини кўрдим. Гапларига қулоқ солдим, шеърдан бошқа нарсаларни гапирарди”. Абу Зарр:

“Мен хоҳлаган нарсалар ҳақида етарли маълумот олиб келмабсан”, деб озиқ-овқат тўрвасини тайёрлади ва сув тўла мешини орқалаб, Макка сари йўлга чиқди. Маккага келиб, масжидга борди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидира бошлади. Ваҳолангки, Абу Зарр у зотни танимасди ва бировдан сўрашни ҳам истамади. Шу зайлда кеч бўлди ва бир чеккалик ўтиб ётди. Ўша ердан ўтиб кетаётган Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг кўзи унга тушди, унинг бегона, мусофир эканини билиб, уйига таклиф қилди ва Абу Зарр у билан кетди. Тонг отгунича бир-биридан бирор нарса ҳақида сўрамади.

Тонг отганда Абу Зарр тўрвасини ва мешини орқалаганича масжидга кетди. Ўша кун ҳам кечгача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмади. Кейин ҳалиги ётган ўрнига келиб ётди. Унинг ёнидан ўтиб кетаётган Али уни кўриб:

“Бу одамга нима бўлди, уйи йўқми буни?!”, деб уни ўзи билан бирга уйига олиб кетди. Бу кеча ҳам улар бир-биридан бирор нарса тўғрисида сўрамади. Абу Зарр учинчи кун ҳам айни ишни қилди. Яна Али уни уйига олиб кетди. Сўнгра унга:

“Нима учун келганингни ҳали ҳам айтмайсанми?”, - деди. Абу Зар:

“Менга ёрдам беришингга сўз берсанг, айтаман”, - деди. Али унга сўз бергандан кейин, у нима учун келганини айтди. Али разияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ эканини ва унинг Оллоҳнинг расули эканини айтди. Сўнгра унга:

“Тонг отганда менга эргашгин, бордию сенга зарари тегадиган бир нарсадан хавотирлансам, худди сув қуяётганга ўхшаш ҳолат қилиб тураман, сен юришда давом этаверасан. Мен кирадиган жойга киргунимга қадар мени таъқиб қилиб бор!” - деди.

Абу Зарр унинг айтганидек қилди ва биргаликда ичкарига кирдилар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини тинглади ва ўша жойнинг ўзида мусулмон бўлди...”.

давоми бор...


1 Саҳиҳи Бухорийнинг Фатҳул Борий шарҳи (6/362), Саҳиҳи Муслимнинг Нававий шарҳи (11/3).

2 Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (6/366)да деди: “Бу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “ўз суратида” деган сўзларидаги замирни Одамга тааллуқли деган олимларнинг сўзини қувватлайди. Яъни Оллоҳ таоло Одамни унга берган кўринишда яратди. Одам зурриётлари сингари пайдо бўлиш асносида бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтмади ва бачадонда босқичма-босқич ўзгармади, балки Оллоҳ унга руҳни илк киргизган чоғдаёқ уни мукаммал, бир бутун киши ҳолида яратди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг бўйи олтмиш зироъ эди”, дея сўзларини давом эттирди. Бу ўринда ҳам замир Одамга қайтди”.

3 Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (6/367)да деди: “Ҳар бир асрдаги одамларининг бўй-бастлари ўзларидан олдинги аср одамлариникидан қисқароқ бўлиб бораверади. Бўй-бастнинг қисқариб бориши бу умматга келиб тўхтайди. Ва бу иш шу ҳолатда қолади.

Ибн ат-Тийн бу ҳадис шарҳида шундай дейди: Бўй-бастда қисқариб бориш, худди кишининг (яъни ёш боланинг) аста-секин ўсиб боришига ўхшайди. Инсоннинг ўсиши соатлар ёки кунлар ичида билинмаса ҳам, бир қанча кунлар ўтгандан кейин аниқ билинади. Бу ердаги қисқариб бориш ҳам шунингдекдир”.



4 “Фатҳул Борий” (1/153).

5 Каҳф: 66.

6 Каҳф: 63-64.

7 “Фатҳул Борий” китабул-илм (1/153 ва 158).

8 106-бет.

9 1/55.

10 Каҳф: 60.

11 Каҳф: 66.

12 2/471.

13 6/400 ва 7/132.

14 6/400.

15 16/27.



Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет