“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil
168
4/2019
(№
00042)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
(84 фоизга) кўпайди. Уларнинг асосий қисмини мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатлари, хусусан Туркманистон (120 нафар), Россия Федерацияси (56 нафар),
Қозоғистон (42 нафар) аҳолиси ташкил этади.
Хорижий алоқаларни кучайтириш ва таълим тизимидаги ўзгаришларга қарамай
бу соҳада ечимини кутиб ётган
масалалар борлигини, уларни ҳал этиш жараёнини
тезлаштириш бевосита 21 аср инқилоби бўлган рақамли иқтисодиёт тизимининг
технологиялари қўлланилиши орқали ечилиши мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Парламентга қилган
мурожаатномасида танқидий таҳлил орқали, рақамли иқтисодиётни сезиларли
даражада ривожлантириш масаласини қўйдилар.
Таълим соҳасида рақамли коммуникацион технологияларни қўллашга эҳтиёж
тобора ортиб бораётган даврда, рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва
таъсир доираси
кенгайиб
бормоқда.
Ўзбекистонда
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини
жорий этиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида
инновацион усуллар
билан боғлиқ бўлган юксак салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир
қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Республикамиз АКТ соҳасида энг жадал ривожланаётган
мамлакат сифатида
тан олинган. 2017 йилда Халқаро электралоқа иттифоқи (“Ахборот жамияти ўлчови”)
маълумотларига кўра, 2016 йил билан таққосланганда
мамлакатимиз АКТни
ривожланиш индекси бўйича саккиз поғонага кўтарилиб, 95 ўринни эгаллади.
Достарыңызбен бөлісу: