6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)
441. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган катъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланклари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади.
Қатъий ҳисобот варақлари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади.
006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |