Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш



бет70/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш.
Аудитор асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текширишда ўрнатилган ҳар ойлик эскириш ҳисоблаш қоидаларига бухгалтерия томонидан риоя қилинаётганлигини аниқлаши лозим. Бунда текшириш учун асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда тўлдириладиган 6-шаклдаги ҳисоб-китоб жадвали асос бўлиб хизмат қилади. Аудиторга хизмат қилиш муддати ўтиб, амортизация ҳисоблаш тўхтатилган асосий воситалар объектларининг рўйхати тақдим этилиши лозим. Агар корхонада тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш механизми қўлланилса, ушбу ҳолат унинг ҳисоб юритиш сиёсатида кўрсатилган бўлиши лозим.
Аудитнинг ушбу блокида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  1. корхона ҳисоб сиёсатида кўрсатилган - асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш;

  2. амортизация ажратмаларини асосий воситаларнинг у ёки бу гуруҳига олиб боришнинг тўғрилигини текшириш;

  3. ҳар ойлик амортизация ажратмалари суммалари бўйича ҳисоб-китобларни текшириш;

  4. амортизация ажратмаларининг ҳисобда ўз вақтида ва тўғри акс эттирилишини текшириш.

Амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттиришнинг тўғрилигини аниқлаш № 5 БҲМС, 21-БҲМС ва мижоз-корхона ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғининг тегишли қисмига мувофиқ амалга оширилади. Бунинг учун корхона ҳисоб сиёсати бўйича буйруғининг қоидалари; асосий воситалар амортизация ҳисоб-китоби бўйича ишланма жадваллар кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Аудитор амортизация ҳисоблашнинг махсус шартлари қўлланиладиган асосий воситалар объектларининг рўйхатини олиши зарур. Буларга хусусан қуйидагилар киради:

  1. хизмат қилиш муддати ўтиб кетган асосий воситалар;

  2. амортизация ҳисобланмайдиган асосий воситалар;

  3. консервациядаги асосий воситалар;

  4. амортизация ҳисоблаш тўхтатилган асосий воситалар;

  5. жадаллаштирилган амортизация усули қўлланилаётган асосий воситалар;

  6. ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар;

  7. молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

Амортизация ажратмаларининг ҳисобланишини текшириш чоғида аудитор амортизация ҳисоблаш усуллари (чизиқли усул, камайиб борувчи қолдиқ усули, фойдали ишлатиш муддати давомидаги йиллари йигиндиси бўйича қийматини ҳисобдан ўчириш усули, қийматни маҳсулот (иш) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан ўчириш усули)га эътибор бериши зарур.
Асосий воситалар объектларининг бир хил гуруҳлари бўйича амортизация ҳисоблашнинг танланган у ёки бу усулини қўллаш бутун фойдали хизмат қилиш муддати давомида бошқасига ўзгартирилмасдан амалга оширилиши лозим. Аммо, солиққа тортиш мақсадида амортизация ажратмалари ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ асосий воситалар объектларининг дастлабки қийматига нисбатан амалга оширилиши ҳам мумкин.
Аудитор танлаб текшириш усули билан асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати тўғри белгиланганлигини аниқлайди. Чунки, ҳисобот давридаги амортизация ажратмалари суммаси ва амортизация ажратмалари нормаларини белгилаш шунга боғлиқ. Амортизация ажратмалари нормалари нотўғри белгиланган ҳолатлар аниқланганида, аудитор бунинг оқибатида маҳсулот(иш, хизмат)лар таннархи қанчалик ошган(пасайган) лигини аниқлайди.
Шунингдек, амортизация ҳисоблаш муддатларининг бошланиш ва тўхтатилиш муддатлари, амортизация ҳисоблашнинг мунтазамлиги, амортизация ҳисоблашда пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашнинг тўғрилигини текшириш зарур.
Амортизация ажратмалари ҳисоб-китобларининг тўғрилиги танлаб текширилади.
Амортизация ажратмаларини маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига олиб боришнинг тўғрилигини текшириш амортизация ажратмаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Аудитор амортизация ҳисобланадиган объектлар асосий воситаларнинг қайси гуруҳига (ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш) тегишлилигини, асосий воситалар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) да ишлатилаётганлиги ёки оператив (қисқа муддатли) лизинг шартномаси асосида берилганлигини аниқлаши лозим. Ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация ажратмалари ўз маблағлари манбалари ҳисобига, оператив лизинг асосида топширилганлари бўйича эса фойда ва зарарлар счётига олиб борилади.
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашни ҳисобга олишда энг кўп учрайдиган қоида бузилиш ҳоллари: айрим корхоналарда асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш ҳар чоракликда амалга оширилади; солиққа тортиладиган базани камайтириш мақсадида атайлаб хизмат қилиш муддати ўтиб кетган асосий воситаларга ҳам эскириш ҳисоблаш давом эттирилади; асосий воситаларга асоссиз тарзда тезлаштирилган эскириш ҳисобланади ва ҳ. к.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет