Суғурта қилиб қўйиш мақбул бўлган хавфлар ва уларнинг салбий
оқибатларини камайтириш йўллари
Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин: - тўсатдан ва кутилмаганда ўртага муаммо кўндаланг бўлиб қолганида;
- банкнинг илгари орттирган тажрибасига тўғри келмайдиган янги вазифалар ўртага қўйилганда;
- раҳбариятнинг зарур ва шошилинч чоралар кўра олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган маҳалларда;
- банк ёки бошқа тпашкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки қонунларнинг номукаммаллиги аниқ вазиятга тўғри келадиган чора-тадбирларни кўришга ҳалал берадиган маҳалларда
Амалиётда қуйидаги сабаблар оқибатида юқори даражадаги хавфларнинг туғилиш ҳоллари учрайди: - нотўғри қарорлар қабул қилинганда;
- • бўйсунувчиларнинг топшириқларни қониқарсиз бажарганларида;
- • бажарувчиларни нотўғри танлашда;
- • маркетинг истиқболини аниқлашда хатога йўл қўйилганда;
- • раҳбариятнинг менежер таклифини қатъи рад этган ҳолларда.
Риск турлари: Сиёсий риск - Сиёсий риск – давлат сиёсати тасири остида фойданинг камайиши ёки зарарнинг содир бўлишидир.
Сиёсий рискни тўртта гурухга ажратиш мумкин: - - хусусий мулкни унинг қийматига тенг компенсациясиз давлат мулкига айлантириш ёки махрум;
- маҳаллий валютага алмаштиришдаги бўлиши мумкин бўлган чекловлар билан боғлиқ трансферт риск;
- - контрагент – компания жойлашган давлат ҳокимияти ҳаракати туфайли шартноманинг бузилиши риски;
- - фукороларнинг тартибсизлиги ва ҳарбий ҳолат билан боғлиқ риск;
Техник риск - Техник риск ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражаси билан аниқланадики, унда ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ чора тарбирларни ўтказиш (ускуналарини доимий текширувдан ўтказиш, техника хавфсизлиги чора тадбирлари), ускуналарини корхонанинг ўзини кучи билан таъмирлаш ишлари кўзда тутилади.
Достарыңызбен бөлісу: |