Техник рискка қуйдагилар тегишлидир: илмий тадқиқот ишларида ёмон натижаларини олиш сабабли кўриладиган зарар; конструкторлик ва техник ишларда режалаштирилган техник кўрсатгичларга эришмаслик натижасида зарар кўриш эхтимоли; ишлаб чиқаришдаги техник имкониятларнинг пастлиги туфайли янгиликларни жорий эта олмаслик оқибатидаги зарар кўриш эҳтимоли; янги техника ёки маҳсулотни жорий этиш пайтида кечиктириб бўлмайдиган муамоларни ҳал этиш сабабли зарар кўриш эхтимоли; ускунани синдириш ёки бузиш оқибатида зарар қўриш эҳтимоли ва бошқалар. - Ишлаб чиқариш риски маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш билан боғликки, ишлаб чиқаришнинг ҳамма турида ишлаб чиқарувчи хом-ашёнинг доимий равишда етказиб бермаслиги, таннарҳнинг ўсиши, иш вақтида йўқотишларнинг ўсиши, ишлаб чиқаришда янги усуллардан фойдаланиш каби муаммоларга дуч келади.
Ишлаб чиқариш рискининг келиб чиқиш сабаблари асосан қуйдагилар ҳисобланади: - Меҳнат унумдорлигининг пасайиши, ускуналарнинг бекор туриб қолиши, иш вақтидан йўқотишлар, зарурий миқдордаги хом-ашёларнинг ўз вақтида етказиб берилмаслиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотда брак фоизининг ўсиши сабабли белгиланган ҳажмдаги маҳсулот ва сотилиш керак бўлган маҳсулот хажмининг пасайиши; сифатнинг бузилиши, бозор конъюктурасидаги кутилмаган ўзгаришлар, талабнинг пасайиши натижасида режадаги сотилиши зарур бўлган товар ва ҳизматлар баҳосининг пасайиши;
Ишлаб чиқариш риски (Давоми) - хом-ашё материаллар, ёқилғи, энергияни тежамаслик натижасида, ҳамда транспорт харажатларини ошиши савдо ушланмалари ва бошқа харажатларни ошиши натижасида материал харажатларининг ўсиши;
- айрим ходимлар иш ҳақи даражасини ўсиши, режалаштирил-гандан кўпроқ иш ҳақининг тўланиши, ишчилар сонининг белгиланганидан ўсиши ҳисобига иш ҳақи фондининг ўсиши;
- корхона фаолияти жараёнидаги белгиланган солиқ ставкаларининг ўзгариши
- сабабли солиқ ва бошқа тўловларнинг ўсиши;
- электр-энергия, ёқилғи ва хом-ашёни етказиб бериш интизомининг пастлиги;
- мамлакатдаги корхоналарнинг ускуналарини жисмоний ва маънавий эскириши.
Достарыңызбен бөлісу: |