А. И. Григорин Инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур) элемент -ларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришларни тушунади


Педагогнинг инновацион фаолиятини шакллантириш



бет5/7
Дата03.01.2022
өлшемі270.96 Kb.
#450998
1   2   3   4   5   6   7
Инновацион фаолиятнинг асослари

1.3. Педагогнинг инновацион фаолиятини шакллантириш
Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб нафақат унга дидактик қурилмасига, балки педагогнинг ижтимоий, моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.

Педагогнинг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга педагогнинг тайинли мулоқоти, қарама-қарши фикрларга нисбатан муносабати, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида педагог ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив) га эга бўлади.

Педагог фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини билиши ва яратувчилиги мотивлари аҳамият касб этади, бу эса педагог шахсининг креативлигининг фаоллигини шакллантириш имконини беради.[2.3]

Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини туғдиришдан иборат. Мулоқотнинг янги вазияти - бу педагогнинг ўз мустақил -лик мавқеини, педагогик фан, ўзига бўлган янги муносабатини ярата олиш қобилиятидир. Бундай вазиятларда ўқитувчи педагогик тажрибаларнинг бой шакллари орқали мукаммаллаштириб боради.

Ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб, хиссий туй -ғулари ривожланади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет