А. И. Григорин Инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур) элемент -ларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришларни тушунади


Инновацион фаолиятнинг назарий омиллари



бет4/7
Дата03.01.2022
өлшемі270.96 Kb.
#450998
1   2   3   4   5   6   7
Инновацион фаолиятнинг асослари

2. Инновацион фаолиятнинг назарий омиллари

Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабаб - ларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрга -ниб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқа -рувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба асосий фигурага айланади.

Шунинг учун олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари - интерактив методлар, инновацион технология -ларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.

Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади.

Интерактив методлар - бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат деб юрити -лади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.

Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:


  • талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка мустақил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиши;

  • талабаларни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши;

  • талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириши;

  • педагог ва талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкилланиши.

Педагогик технологиялар – педагогик технологиялар масалаларининг муаммоларини ўрганаётган ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, амалиётчилар - нинг фикрича, педагогик технология - бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ, ҳамда ўқитиш жараёнида қўлланиши зарур бўлган ТСО – ЎТВ (таълим самарадорлигини ошириш), (ўқитувчининг технологик воситалари), компьютер, масофали ўқитиш, ёки турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. Педагогик технологиянинг энг асосий негизи - бу ўқитувчи ва талабанинг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижада ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларига боғлиқ деб ҳисоблаймиз, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида талабалар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари ҳулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ, ва уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана шу, ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади. Ҳар бир дарс, мавзу ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор, яъни ўқув жараёнидаги педагогик технология - бу якка тартибдаги жараён бўлиб, у талабанинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.

Ў қитувчи ва талабанинг мақсади бўйича натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ: натижага эришишга қаратилган, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ ҳарактери, шароитга қараб ишлатилган технология танланади, масалан, натижага эришиш учун балким, компьютер билан ишлаш лозимдир, балким фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва талабага боғлиқ.

Бундан ташқари ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, ТСО-ЎТВ ни энг асосийси, талабанинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга олиш керак, шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.

Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчига у томонидан бўлажак дарсни технологик ҳаритасини ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг хусусиятидан, талаба -ларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Бундай технологик ҳаритани тузиш осон эмас, чунки бунинг учун ўқитув -чи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот техноло -гиялардан ҳабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп методлар, усулларини билиш керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пуҳта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган технологик ҳаритасига боғлиқ.

Дарснинг технологик ҳаритасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик ҳарита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик ҳаритани тузилиши ўқитувчидан дарсни кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай ҳаритада дарс жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет