А. И. Григорин Инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур) элемент -ларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришларни тушунади


М.И. Поташник инновация жараённинг



бет3/7
Дата03.01.2022
өлшемі270.96 Kb.
#450998
1   2   3   4   5   6   7
Инновацион фаолиятнинг асослари

М.И. Поташник инновация жараённинг қуйидаги тузилмасини кўрса -тади:

- фаолият тузилмаси - мотив-мақсад-вазифа-мазмун-шакл-методлар - методик компонентлар йиғиндиси.

- субъектив тузилма - инновацион фаолият субъектларининг халқаро, минтақавий, туман, шаҳар, ва бошқ.

- мазмун тузилмаси - ўқув тарбиявий ишлар, бошқарувда янгиликнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши.

- ташкилий тузилма - диагностик, олдиндан кўра билиш, соф ташкилий, амалий, умумлаштирувчи, тадбиқ этувчи.

Инновация жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қам - раб олган тизимдан иборат.

Педагогикага оид адабиётларда инновация жараённинг кечишини 4 та асосий қонунияти фарқланади:



  • Педагогик инновация муҳитининг аёвсиз бир шароитда эмаслиги қонуни;

  • Нихоят амалга ошириш қонуни;

  • Комиллаштириш қонуни;

  • Педагогик инновациянинг даврий такрорланиш ва қайтиш қонуни;

Аёвсизлик қонунида педагогик жараён ва ходисалар тўғрисидаги тасав -вурлар бузилади, педагогик онг бузилади, педагогик янгилик баҳоланади.

Нихоят амалга ошириш қонуни янгиликнинг ҳаётийлиги бўлиб, эрта ё кеч, стихияли ёки онгли равишда амалга ошади.

Комиллаштириш қонунида педагогик инновация фикрлашни бир қолипга тушириш ва амалий ҳаракат тенденциясига эга бўлади.

Педагогик инновациянинг даврийлиги ва қайтиши қонуни бўйича янгилик, янги шароитларда қайта тикланади.

Олий мактаб (Сластинин, Левина ва бошқ.) инновацион жараёнлари негизида қуйидаги ёндашувлар ётади:


  1. Маданиятшунослик жихатидан (инсонга билишнинг устувор ривож - ланиши) ёндашув;

  2. Шахсий фаолият жихатидан (таълимдаги янги технологиялар) ёндашув;

  3. Кўп суҳбатли (диалогик) ёндашув, касбий тайёргарликни инсон -парварлаштириш;

  4. Индивидуал-ижодий (ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро муносабатла -ри) ёндашуви.

Инновацион фаолиятнинг субьекти - ўқитувчининг шахсий имконияти ҳисобланади. Бунда педагог шахсининг ижтимоий, маданий, интеллектуал ва ахлоқий имкониятлари юксак аҳамиятга молик бўлади.

Инновацион педагогик жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўз-ўзини бошқариши ва ўзини-ўзи сафарбар қилиши ҳисобланади. Унинг энг муҳим йўналишларидан бири талабаларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш бў -либ, у талабаларнинг ўкув ишларини фаоллаштириш ва касбий ихтисослаши -вунинг фаоллашувига олиб келади.

Инновацион фаолиятга, аксиологик ёндашув инсонни ўзини янгилик яратиш жараёнига бахшида қилиши, унинг томонидан яратилган педагогик қадриятларни англатади.

Аксиологик ёндашув инсонга олий қадрият ва ижтимоий тараққиётнинг бирдан бир мақсади сифатида қарайди. [7]






  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет