Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"



бет6/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15

Такрорлаш учун саволлар.
Табиат ва жамият алоқалари ва қайта алоқаларига тавсиф беринг?

Минерал хом-ашё ресурслари турлари ва уларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлани-шидаги ролини тавсифлаб беринг?

Бугунги кунда Дунё океани минерал хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш холати ва муаммолари қандай?

Дунё бўйича ер ресурсларидан фойдаланиш холати ва чўлланиш холати ва муаммолари кандай?

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва чучук сув муаммоларини тушунтириб беринг?

Иқлимий ресурслар ва атмосферани мухофаза қилиш масалалари нималардан иборат?

Больнеологик ва рекрацион ресурсларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва истиқболда фойдаланиш масалаларини тушунтириб беринг?
5-БОБ. ДУНЁ АХОЛИСИ. ЖАХОН ХЎЖАЛИГИНИНГ ИНСОНИЙ РЕСУРСЛАРИ
Ахоли - ижтимоий ишлаб чиқаришда марказий бўғин эгаллайди ва табиат-ахоли - хўжалик тизимида ўзининг мехнати билан фаол ва боғловчи, таъсир этувчи, ўзгартирувчи роль ўйнайди. ХХ аср охири XXI аср бўсағасида ахоли ва у билан боғлиқ халқаро муаммолар мажмуаси юзага келади.

Бу аввало:



Ахоли - жамиятнинг бош ишлаб чиқарувчи кучи эканлиги билан характерланади. Чунки, мехнат ресурсларининг сони ва мехнат фаолияти ахолининг ижтимоий таркиби, маълумоти ва иқтисодий таркиби, мехнат анъаналари ва кўникмалари, янги касб ва худудларни, айниқса илмий-техника билан боғлиқ сохаларни тез ўзлаштириш даражаси иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишига, мамлакатлар ва минтақаларда хўжаликнинг жойлашишига кучли суръатда таъсир қилади. Айниқса, мехнат ресурсларининг сифат таркиби яхшиланишига бўлган эхтиёж ХХ асрнинг 80-йилларидан сўнг кучайди ва бу жараён давом этмокда.
Ахоли - ўзи ишлаб чиқараётган махсулотларнинг катта қисмини истеъмолчисидир. Турли хизматлар ва номддий қийматдаги махсулотларга доимий эхтиёж мавжуд. Ахоли сони, миллатлар ва халқларнинг менталитети иқтисодиётнинг тармоқлари, махсулот ишлаб чиқаришнинг (истеъмол товарлари) ривожланишига хамда жойлашишига, товарларининг йўналишига, транспорт, савдо-сотиқ, молия ва кредит, дам олиш ва туризм, бошқа товар ва хизматларнинг ривожланишига таъсир этади.
Инсоният доимий равишда ўзгариб бормоқда. Ахоли сонининг тўхтовсиз ўсиши давом этмокда, хар минутда 175 кишига, хар соатда 10,4 минг ва хар суткада 250 минг, йилига ўртача 90 млн. кишига кўпаймоқда. Бу жараён ер шарининг турли минтақаларида мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ахолининг ижтимоий, иқтисодий, этник, маиший, диний ва бошқа омиллари билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, бозор муносабатлари шароитида “бола нархи” нинг доимий ортиб бориши иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги демографик холатга сезиларли таъсир этмокда. Шунингдек, табиий кўпайишдаги фарқлар ва миграция жараёнлари ахолининг худудий қайта тақсимланишига олиб келмоқда. Ахоли эхтиёжлари билан боғлиқ ахоли географиясида ўзгаришлар юз бермоқда. (янги худудларни ўзлаштириш, янги ахоли қўрғонларининг барпо қилиниши ва бошқалар).
Ахоли-ишлаб чиқариш муносабатларининг яратувчиси ва элтувчиси бўлиб, инсон фаолиятининг “вақт чизиғи” давомида ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш ва жойлашиши тамойилларини қонун ва қонуниятларини белгилаб беради. Айни вақтда, бу жараён ахоли жойлашиш характерига хам таъсир қилади.
Ахоли ўзининг ривожланиш жараёнида табиат қонунлари ва қонуниятларини англаб, у билан алоқадорликка киришади ва бу алоқадорликда фаол кучга айланади. Ахоли табиий шароитга мослашиб, унинг ресурсларини интенсив ўзлаштиришга киришади. ИТИ шароитида табиий ресурслардан фойдаланишнинг ўсиши, ишлаб чиқариш ва ахолининг концентрацияси, урбанизация-атмосфера, сув ва Тупроқка салбий таъсир этиб, ер шаридаги табиий жараённи бузади ва охири-оқибатда ахоли хаёти учун ноқулай вазият-экологик муаммони юзага келтирди. Бу муаммо инсоният учун XXI аср бўсағасида энг кескин муаммодир.
5.1.Ер шари ахолисининг сони ва ўсиш суръатлари. Дунё ахолисининг миллий (этник) таркиби. Дунё ахолисининг диний таркиби.
Ахоли сони хақидаги маълумотларни ахолини умумий рўйхатдан ўтказиш орқали олинади. Ахолининг умумий рўйхатдан ўтказиш 5 ёки 10 йилда бир марта ва мунтазам равишда амалга оширилади.
Ахоли сони хар доим ўзгариб туради. Шунинг учун тахлил чоғида ахоли сони аниқланаётган вақтни (одатда бу ахолини рўйхатдан ўтказилган вақт йилнинг боши, ўртаси ёки охири бўлади) ва ахоли яшаётган худуднинг маъмурий чегараларини аниқ хисобга олиш зарур. Бироқ, бир нечта мамлакатларда кўп вақтдан буён ахолини умумий рўйхатидан ўтказиш амалга оширилмаган. Хусусан, 90-йилларнинг бошида 40 та (209 та дан) мамлакатда 10 йилдан кўп вақт ичида ахоли умуман рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланган. Шунинг учун Ер шари ахолисининг умумий сонига аниқ эмас, балки хақиқатга яқин микдор деб қараш мақсадга мувофиқ.
Шундай қилиб, 1950 йилнинг ўрталарида Ер шари ахолисининг сони БМТ маълумотларига кўра 2516 млн. кишини, 1987 йилнинг ўрталарида эса 4994 млн. кишини ташкил этган. 36 йилда Ер шари ахолиси 2478 млн. кишига кўпайган. 1987 йил 11 июлда БМТ ернинг 5 млрд. яшовчисининг туғилган кунини нишонлаган. 1995 йилда эса Ер шари ахолисининг сони 5,716 млн. кишини 12 октябрь 1999 йил 6,0 млрд кишини ташкил қилди.

Ривожланаётган мамлакатларнинг ахолиси нисбатан тез ўсмокда. 1975-1995 йилларни олиб қараса, бу оралиқда иқтисодий ривожланаётган мамлакатларнинг ахолиси 1,4 мартага кўпайган. Шу йилларда дунёнинг асосий минтақаларида ахоли сонининг ўсиши қуйидагича бўлган: Африка ахолиси 1,8 мартага кўпайган, Лотин Америкаси ахолиси 1,5, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда 1,5, Австралия ва Океанияда 1,3 мартага, Шимолий Америкада - 18,4%, Ғарбий Европада - 7% га ошган. 1995 йилда Ер шари ахолисининг деярли 60 % и Осиёда, 12 % га яқини Африкада, 8 % Лотин Америкасида, 3,2 % Ғарбий Европада, 2,6 % Россияда, 5 % Шимолий Америкада, 0,9 % Австралия ва Океанияда яшаган.


Демограф статистларнинг маълумотларига қараганда бутун инсоният тарихида 80 млрд киши туғилган шундан мил қадар 40000 йил давомида 4 млрд.киши ва мил.дан 1750 йилга қадар - 61 млрд киши ва 1750 йилдан - 1990 йилга қадар 15 млрд.дан кўпроқ киши тўғилган.

БМТ башоратига караганда Ер шари ахолисининг сони 2000 йилда 6030 млн, 2005 йилда 6550 млн, 2020 йилда 6985 млн., 2015 йилда 7469 млн.киши ва 2025 йилда 8312 млн.кишини ташкил қилади.

Мехнат ресурслари ва ахоли харакати билан шугулланувчи демография фан ахоли жойлашуви, таркиби, динамикасида содир булаётган қонуниятларни ижтимоий, иқтисодий, биологик ва географик омиллар асосида ўрганади. Турли илмий тадқиқотлар олиб боради. Уларга асосланиб, ахоли борасидаги демографик сиёсат ишлаб чиқилади. Ахоли таркибидаги, жойлашувидаги ўзгаришлар мамлакат, минтақалар ва умуман жахон иқтисодиёти микёсида олдиндан башоратланади.

Демографик статистикада туғилиш коэффициенти (туғилганлар сони хар минг кишига нисбатан промиллада ўлчанади), ўлим коэффициенти( ўлганлар сони хар минг кишига нисбатан промиллада ўлчанади), никох коэффициенти, ахолининг табиий харакати коэффициентларидан (тўғилиш ва ўсиш коэффициентлари орасидаги фарқ) фойдаланилади.

Коэффициентлар кўпроқ жорий йил учун хисоблаб чиқарилади. Ўлимнинг (туғилиш) коэффициентини хисоблаш учун бир йилда ўлганлар (тўғилганлар) сонини шу йилдаги ахолининг ўртача сонига бўлиб, 1000 га кўпайтирилади.

Берилган йилдаги ахолининг ўртача сони сифатида шу йилнинг 30 июнь холатига тўғри келган ахоли сонининг хисоблаш қабул қилинган. Агар, тадқиқотчи бу сана учун ахоли сони хақидаги маълумотга эга бўлмаса, у холда ахолининг ўртача сони арифметик йўл билан хисоблаб топилади. Худди шу йўл билан никох коэффициенти хам хисобланади. Лекин, айни вақтда хисоблаш оила қуриш мумкин бўлганлар, хамда янги оила қурувчилар сонидан келиб чиқади ва унинг миқдори оила қуриш мумкин бўлганлар миқдоридан икки марта кўп.

Ғарб мамлакатларида кўпроқ иккинчи усулдан фойдаланилади. У холда никох (оила) коэффициенти тўғилиш коэффициентига таккосланувчи микдор сифатида шаклланади.

Туғилиш ва ўлим натижасида “такрор барпо бўлиш” деб ном олган ахолининг узлуксиз янгиланиш жараёни юзага келади. Бу жараён қуйидаги 2 хил тушунча билан боғлиқ бўлиб, улар ахолининг табиий ўсиши ва авлодлар алмашинуви тушунчаларидир.

У ёки бу ахоли харакатини кузатишнинг энг оддий йўли унинг йиллик ўсишини аниқлашдан иборат. Йиллик ўсиш коэффициенти ахоли бир йилда (2 та кетма-кет 1 январь оралиғида) қанчага ўсганлигини ифодалайди.

Рг

Йиллик ўсиш коэффициенти: Р=-------100



Рm

бу ерда Рг-йил давомида ўсган ахоли сони.

Рm- йил давомидаги ахолининг ўртача сони.
Бутун ер шари миқёсида табиий ўсиш ахоли сонининг эволюциясини беради. Тарихнинг маълум бир давлардагина ва айрим мамлакатларда демографик эволюция миграция орқали юз берган (масалан: АҚШда XIX аср ва ХХ арс бошларида).
Уруш даврларини, эпидемия очарчиликларни хисобга олмаганда туғилишнинг хар вақт ўлимдан юқорилигини кўриш мумкин. Ахолининг ўсиши хар минг кишига бир неча кишидан тўғри келади. Шу билан бирга, айтиш керакки, энг юқори чегара хар мингтага 10 тадан ёки 1% тўғри келади. Агар, фақатгина ўртача ўсиш кузатилиб, юқоридаги коэффициентлар узок вақт ўзгаришсиз қолганда эди, иккинчи 100 йилликнинг охирида ахоли сони 2 мартага кўпайган бўларди. Лекин жамиятда юз берган фожиалар узоқ йиллар давомида туғилиш билан ўлим ўртасидаги муносабатни (мувозанатни) барқарорлаштириб (сақлаб) туради.

Хар бир авлод ўз алмашинувини қай даражада таъминлаганини кўриш учун уни туғилган вақтдан бошлаб ўз наслларини ( авлодларини) дунёга келтиргунгача бўлган босқич кузатилади. Агар танланган авлоддан айтайлик минг киши туғилиши вақтидан бошлаб дунёга 1000 та (тирик) чакалоқни келтирган бўлса, авлод тўла алмашинган хисобланади. Агар 1000 тадан кўпроқ чакалоқ туғилган бўлса, у холда бу авлод алмашинуви билан бирга ўсишини хам билдиради.


Оилавий жуфтликлар турли ёшдаги эркак ва аёллардан ташкил топиши натижасида, умумий туғилган чақалоклар сонидан муайян авлоднинг наслини ажратиб бўлмайди. Шунинг учун одатда авлоднинг аёллар қисмини ўрганилади. Чунки, биринчидан аёлларнинг фарзанд кўриш даври, чегаралари аниқроқ бўлади. Иккинчиси ва асосийси оналикни аниқлаш одатда кейинчалик туғдирмайди. Натижада, аёллар қатламини такрор барпо бўлиши, яъни аниқ сондаги аёллар насли ўрганилади. Бунда улардан туғилган қиз (чакалоқ) болалар эътиборга олинади.
Францияда ўтказилган тадқиқот натижасида танланган 100 та қизалоклардан кейинчалик 94 та қиз фарзанд туғилганлиги кузатилган. Бу натижани биз 1 та қиз (танлаб олинган авлоддан) учун хисоблаб чиқсақ, “соф коэффициент” деб юритиладиган кўрсаткичга эга бўламиз. Бизнинг мисолимизда у 0,94 % бўлиб, R0 билан белгиланади. Агар такрор барпо бўлишнинг хақиқий коэффициенти 1 тадан кичик бўлса авлоднинг тўла алмашинуви таъминланмаган бўлади, бунинг учун R0 - 1 микдор билан белгиланади ва хосил булишнинг соф коэффициенти 1 дан юқори бўлса авлоднинг тўла алмашинуви таъминланади.

Дунё ахолиси харакати тахлили шуни кўрсатиб турибдики, кўплаб Ғарбий Европа мамлакатларида шунингдек Шимолий Америка мамлакатларида XIX - ХХ асрларда ахолининг ўлим даражаси пасайган. Дунёнинг бошқа мамлакатларида ўлим даражасининг сезиларли пасайиши ва мустамлакачилик тузимнинг тугатилиши билан 2 жахон урушидан кейин бошланган. Ахоли турмуш даражасининг кўтарилиши, медицина хизматининг яхшиланиши, касалликларнинг олдини олиш учун профилактик чора-тадбирларининг ўтказилиши бевосита ўлим даражасининг пасайишига сезиларли таъсир кўрсатди.

Шундай қилиб демографик жараёнда ахоли такрор барпо бўлишининг 2 типини ажратиб кўрсатиш мумкин. “классик” ёки европача тип, бунда ўлим ва туғилишнинг юқори даражасидан паст даражасига ўтиш узоқ вақтга тўғри келади, шу билан бирга туғилиш коэффициентининг ўлим коэффициентидан юқорилиги кўп холларда 10 % дан пастга тўғри келади ва бу холат ахоли табиий ўсишининг секинлашувига олиб келади.

“Замонавий” тип, бунда умумий ўлим коэффициентининг пасайиши нисбатан қисқа вақт ичида кузатилади, туғилиш коэффициенти сезиларли даражада ортади ёки 10 % атрофида барқарорлашади.

Туғилиш ва ўлим даражаларининг бундай боғлиқлиги (ёки нисбати) ахолининг тез ўсишини билдиради, ахоли сонининг 2 мартага кўпайиши яқин 20 йилга тўғри келади. Кўплаб мамлакатларда туғилиш даражасини тартибга солиш чора-тадбирлари унинг пасайишига ижобий таъсир кўрсатади.


Айрим мамлакатлар мазкур жараёнларининг ўзига хос кўплаб хусусиятлари билан ажралиб туради ва бу улар таснифини қийинлаштиради. Умуман олганда эса ривожланаётган мамлакатларни ахоли такрор барпо бўлишининг “замонавий” типи гурухига киритиш мумкин. Ривожланаётган мамлакатларда ахолининг ёш таркиби ва умумий ўлим коэффициентларининг жуда юқорилиги хосдир.
Айни вақтда, баъзи ўлим кўрсаткичларининг даражалари иқтисодий ривожланган Ғарб мамлакатларига нисбатан юқори. Шу билан бирга, баъзи мамлакатларда ўлим даражаси туғилишдан юқорилиги ахоли такрор барпо бўлишининг алохида типи хисобланади. Унинг натижасида ахоли табиий харакатининг коэффициенти манфий ишораси билан кўрсатилади (депопуляция - яъни ахолининг табиий қисқариши юз беради). Бу жараённи хозирги Россияда кўриш мумкин. Агар 1983-1987 йилларда Россияда бир йилда туғилган ахоли сони 2,5 млн. киши бўлса, 1988-1992 йилларда бу кўрсаткич 1,4 млн.га қисқарди. Натижада, Россия Федерациясида 1992 йилда ўлганлар сонининг туғилганлар сонидан юқорилиги 220 мингни, 1993 йилда 737,7 мингни, 1994 йилда эса 920,2 минг кишини ташкил қилди. Агар 1992 йил ўрталаридаги ахоли сони Россияда 148,3 млн. ни ташкил қилган бўлса 1996 йил ўрталаридаги ахоли сони Россияда 148,3 млн. ни ташкил қилган бўлса 1996 йилда бу кўрсаткич 147,5 млн. кишига тушиб қолди.

Дунё ахолисининг миллий (этник) таркиби. Диний фарқлар. Ер шари ахолиси 6 млрд киши ( 15 XI .1999 йил) бўлиб 2 мингдан ортиқ халқлар мавжуд. Бу халқлар бир неча юз миллиондан юз хатто 10 кишини ташкил қилади. Кичик этник жамоаларни хам хисоблаганда дунё халқлари 3-4 мингдан иборат деб бахоланади. Халқ сўзи маъносида исталган этник бирлик ёки этнос-алохида қабила, қабилалар гурухи, халқ ва миллатлар тушунилади. Дунё ахолисининг 80 % - 15 та йирик халқлар, 100 млн. ортиқ бўлган - хитойлар, хиндистонликлар, америкаликлар (АҚШ), руслар, бенгаллар, японлар ва бразилияликлар ва 50 млн.дан 100,0 млн.га қадар бўлган бихарлар, италияликлар, яваликлар, немислар, мексикаликлар, телегуалар, корейслар ва инглизлар ташкил қилади.

Дунё ахолисининг миллий таркиби ғоят мураккаб. Халқларнинг миллат бўлиб шаклланиши - умумий тил, ўз-ўзини англаш, худудий, иқтисодий, маданий бирлик билан боғлиқдир. Кўпгина миллатлар, давлат сиёсий чегаралари доирасида шаклланган бўлса айрим мамлакатларда миллат сиёсий чегарага мос келмайди. Масалан: Хиндистонда бир неча миллат, Швейцарияда - умумий иқтисодий ва маданий бирлик асосидаги (немис швейцарияликлар, итальян швейцарияликлар, франсуз-швейцарияликлар ва реторманлар) швейцария миллати юзага келган. Умумий араб тили, маданияти ва диний қарашлари асосида Жануби - Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги 20 та мамлакатда араб миллати юзага келган. Айни вақтда бу мамлакатларнинг айримларида сиёсий, ижтимоий, маданий умумийлик ва давлатчиликнинг ривожланиши-жазоирликлар, мисрликлар, марокошликлар, тунисликлар ва ливияликлар ва бошқа миллатларнинг шаклланишига олиб келди. Африка, Осиё мамлакатларида эса халқларнинг консолидацияси, ассимилацияси ва этник интеграцияси каби жараёнлар давом этмоқда. Шунингдек, миллатларнинг яқинлашуви, сўнгра қўшилиб кетишувидан иборат собиқ СССР ва Югославиядаги халқлар ассимиляцияси тўғрисидаги қарашлар ва ўринишлардан иборат ғайри илмий йўналишлар асоссиз бўлиб амалий жихатдан ўз тасдиғини топмади ва ХХ аср 90-йилларининг охирида бу мустабид тузумга асосланган давлатларнинг парчаланиб кетиши билан бундай қарашлар хам нихоясига етади.

Дунё халқларининг тил тушунчаси доимо миллат тушунчасига мос келмайди. Чунончи, инглиз тили нафақат Буюк Британияда яшовчи инглизларнинг она тили бўлиб колмай, балки АҚШ даги америкаликлар, англоканадаликлар, Австралия, Янги Зеландия, Ямайка, ЖАР ахолисининг бир қисми гаплашадиган 425 млндан ортиқрок ахолининг тили хамдир. Шунингдек испан тили 340 млн Марказий ва Жанубий Америкадаги - Лотин Америкаси мамлакатлари гаплашадиган тил бўлса, португал тилида (175 млн) - Португалияликлар (9,0 млн) ва Бразилияликлар (130,0 млн) гаплашадилар.

Халқаро муносабатларда ва дипломатик амалиётда иккинчи жахон урушига қадар француз тили қўлланилган бўлса иккинчи жахон урушидан сўнг инглиз тили халқаро муносабатлар, ташқи савдо, кемачилик, халқаро фуқаро авиацияси ва халқаро анжуманларда етакчи мавкени эгаллаган.

Дунё мамлакатларининг ярми миллий жихатдан бир миллатли мамлакатлардир. Бунга Европа мамлакатлари (Россиядан ташқари), Лотин Америкаси, Австралия, Янги Зелландия киради. Осиё мамлакатлари (Араб давлатлари, Япония, Бангладеш, Исроилдан ташқари ) кўп миллатли бўлиб 1000 дан ортиқ халқлар Осиёдаги ахолининг 3/5 қисмини ташкил қилади.

Айниқса, Хитой, Хиндистон, Покистон, Марказий Осиё мамлакатларидан эса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон хам кўп миллатлидир. Африка этник картаси ғоят хилма-хил бўлиб деярли барча мамлакатлар кўп миллатли. (кўплаб этник қабила ва элатлар). Мавжуд барча кўп миллатли давлатларда (Россия, Хиндистон, Хитой, АҚШ, Югославия, Туркия, Канада, Бельгия, Испания ва бошқа) миллатлараро муаммолар мавжуддир.



Дунё ахолисининг диний таркиби. Дунё динлари ўзининг тарқалиши ва жамият хаётида тутган ўрнига кўра дунё ва махаллий динларга бўлинади. Дунё динлари орасида энг кенг тарқалган дин христианликдир. Христианлик дини уч мазхабга (католик, протестенат ва православ) бўлинади. У Европа, Африка ва Австралияда ёйилган бўлиб 1 млрд. ортиқ киши сиғинади. Иккинчи ўрин 800 млн.дан ортиқ киши сиғинадиган ислом дини (мусулмон) 30 дан ортиқ Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африкадаги давлатларнинг расмий динидир. Ислом дини шунингдек, Болқон ярим ороли, Испания, Африка, Россия, Кавказ орти давлатлари, Марказий Осиё, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. Учинчи дунё дини буддизм бўлиб 250 млн.дан ортиқ ахоли сиғинади ва Марказий Осиё (Мўғулистон, Россия (Сибирь) ва Шарқий Осиё хамда Жанубий Осиё мамлакатларида тарқалган.
Шунингдек, махаллий динларга Хиндистонда - индуизм, Хитойда конфуцийлик, Японияда - синтоизм киради.

Дунё ва махаллий динлар замонавийлашган холда ахоли анъаналарида, урф-одатларида, шахсий ва турмуш тарзида, оила муносбатлари хатто давлатлар хаётида хам мухим рол ўйнамокда. Диний қарама-каршиликлар мамлакатларда сиёсий кескинликни кучайишига сабаб бўлиб (Буюк Британияда - Шимолий Ирландия - Ольстер) католик ва протестантлар ўртасида, Яқин Шаркда (Паластин ва Исроил ўртасидаги муаммолар хамда жахон сиёсий картасидаги бошқа “қайнок худудлар”) ўзининг ечимини кутмоқда.



Динлар мамлакатлар ва ахолининг ижтимоий ва иқтисодий хаётида катта роль ўйнаб ахолининг табиий кўпайишига, оила мустахкамлигига, мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий хаётнинг барқарор ва беқарор бўлишига (Тожикистон) ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва жойлашишига кучли суръатда таъсир этади.
2. Дунё ахолисининг жойлашиши ва миграция. Жахон иқтисодиётидаги урбанизация жараёни. Ер шарида мамлакатлар ва минтақалар бўйича ахоли жуда нотекис жойлашган. Ахолининг жойлашиши (кичик қишлоқдан /овул/ то мураккаб шахар ва қишлоқлар тизимигача) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хўжалик тараққиёти ва жойлашиш хусусиятлари, хамда худуднинг ўзлаштирилганлик даражаси, табиий шароит ва ресурслар билан чамбарчас боғлиқдир. Дунё ахолисининг 70 % ер шари худудининг 25 % ида жойлашган бўлса, ер шари ахолисининг 80 % Шарқий ярим шарда истиқомат қилмоқда. Океан ва денгиз бўйининг 50 км.ли қиргоқ бўйи минтақасида 30 % дунё ахолиси, 200 км.ли минтақада эса 50 % ахоли яшайди.
Ер шарида Шарқий ярим шарда ахоли ўта зич жойлашган иккита худуд: а) Шарқда-Хитойнинг Шарқий қисми, Корея ва Япония; б) Жанубда-Хиндистон Бангладеш ва Покистоннинг бир қисми ажралиб туради. Бу худудлардаги қулай шароит энг сермехнат донли экинлардан-шоли етиштириш имконини беради. Хар 1 км2 га 200 киши ва ундан ортиқ тўғри келади, айрим худудларда эса ахоли зичлиги 1000-1500 кишига етади. Айниқса, кадимдан ахоли зич жойлашган, дарё водийлари ва дельталари алохида ажралиб туради. Жумладан, Бангладеш мамлакатида (120,0 млн.дан ортиқ ахоли) ахоли зичлиги хар бир 1 км2 га 650 кишидан ортади.
Учинчи ахоли зич жойлашган худуд Европадир. Ўрта асрлардан бошлаб хунармандчилик, саноат, савдо-сотиқ ва шахарларнинг гуркираб ривожланиши оқибатида ахоли зичлиги ғоят юқоридир. Айниқса, Нидерландия, ГФР, Бельгия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда, шунингдек саноат - шахар агломерацияларида (Рур, Мидленд, Шимолий Франция (Париж, хавзаси), Юқори Силезия) хар 1 км2 худудга 1000-2000-3000 кишидан ортади.
Туртинчи ахоли зич жойлашган худуд Ғарбий ярим шарда АҚШ дадир. XIX ва ХХ асрларда ахоли сонининг тез ўсиши ва миграция хисобига (Европадан) Атлантика сохили бўйида (Бос-Вош ва Чи-Питис мегалополислари) ахоли зичлиги юқоридир.
Ер шарининг бошқа худудларида (Россия, Украина, Канада (150 км.ли қирғоқ бўйи минтақасида), Хитой, Бразилия, Австралия, Жазоир, Миср, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Африканинг плантация хўжалиги ривожланган Ғарбий қирғоқ бўйи, Барбадос (хар 1 км2 га 750 кишидан ортиқ), Маврикий (хар 1 км2 га - 750 киши), Гренада, Пуэрто-Рико ва бошқа мамлакатларда хар 1 км 2 га 350-400 кишидан тўғри келади.
Ер шари ахолисининг 4/5 қисми денгиз сатхидан 500 м баландликда (бунинг 50 % денгиз сатхидан 200 м. баландда), 50% ер шари ахолиси денгиз қирғоқ бўйидан 200 км.лик минтақада яшайди.
Денгиз сатхидан 100 м. баландликда ва денгиз қирғоқ бўйидан 1000 км. узоқликда ер шари ахолисининг хар 12 тадан 1 таси яшайди. Австралия ва Океанияда 1000 м денгиз сатхидан баландда 1 % ахоли, Африкада 25 % ва Жанубий Африкада эса 20 % ахоли истиқомат қилади.
Ахоли миграцияси. Миграция - лотинча кўчаман, жойимни ўзгартираман деган маънони билдиради ва ахолининг жойлашиши қайта тақсимланиши, таркиби ва сонига таъсир кўрсатади. Миграция жараёнлари характерига кўра ички, ташқи (мамлакатлараро) ва ишчи миграцияларига ИТИ шароитида эса “ақл оқими” йўналишига бўлинади. Миграция жараёнларининг бош сабаблари - иқтисодий, сиёсий, этник, демографик, маданий, диний ва бошқалар бўлиши мумкин.
Ички миграция ахолининг жойлашишига сезиларли таъсир қилади. Бу жараён мамлакат доирасида бўлиб янги ресурсли худудларнинг ўзлаштирилиши ва амалга оширилаётган минтақавий сиёсат билан боғлиқ. Шунингдек, ишлаш учун яъни қишлоқлардан - шахарга бўлинган маятниксимон миграция хам характерлидир. Бу жараён иқтисодий жихатдан ривожланган мамлакатлар АҚШ, Канада, Япония, бозор иқтисодиётига ўтаётган Россия, Қозоғистон хамда Осиёда-Веътнам, Хиндистон, Покистон, Лотин Америкаси - Бразилия, Африка - Жазоир ва Ливия каби бир қатор мамлакатлар учун хос бўлган хусусиятдир.
Ташқи миграция илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалади. Тарихда катта ўрин тутган “халқларнинг буюк кўчиши” ер шари бўйлаб халқларнинг жойлашиш ва қайта жойлашишига кучли таъсир қилган бўлса, Буюк географик кашфиётлар, ўрта асрларда айниқса ХVII асрдан бошлаб Европада саноатнинг ривожланиши билан мамлакатлараро ва континентлараро ахамият касб этди. XIX асрдаги миграцион “портлаш” бутун Европани қамраб олди ва иккинчи жахон урушига қадар 60 млн.киши АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африка мамлакатларига кетган бўлса, иккинчи миграция ўчоғи Осиё мамлакатлари (Хитой, Хиндистон, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари) бўлди. ХХ асрнинг 90-йиллари бошларида Ғарбий Европадаги иқтисодий ривожланган мамлакатларда 20-25 млн.хорижий ишчилар бўлиб, нолегас иммигрантлар ва уларнинг оилалари билан 40-45 млн. кишига етди. Хар йили давлат чегараларини 3 млн.дан ортиқ киши кесиб ўтмокда. ХХ аср бошларидаги сиёсий воқеалар хам Россия миграцияга сезиларли таъсир кўрсатади. Иккинчи жахон уруши ва ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб мустамлакачилик тузумининг емирилиши, мустақил ва ривожланаётган давлатларнинг юзага келиши оқибатида ташқи миграция бир мунча кучайди.
ХХ аср 50-йилларидан бошлаб ташқи миграция кенг ёйилади. Бу янги жараён бўлиб Ғарбий Европадаги иқтисодий ривожланган мамлакатларга - Жанубий Европа мамлакатларидан (Греция, Италия, Испания ва Португалия), Шимолий Африка мамлакатлари ва Туркия, Хиндистон, Покистондан паст иш хаки тўланадиган оғир зарарли ишларда ишлаш учун келдилар. Натижада, Ғарбий Европадаги иқтисодий ривожланган мамлакатлар эмиграция районидан ишчи кучларини жалб қиладиган районга (салбий демографик холат туфайли) айланди. Иккинчи йирик ишчи кучини жалб қиладиган район Яқин Шаркда йирик нефть қазиб чиқарувчи - Саудия Арабистони, Кувайт, Бахрейн, Катар, БАА, Ливия мамлакатлари бўлса, бошқа араб давлатлари Миср, Яман, Сурия, Судан хамда Осиё мамлакатлари - Хиндистон, Бангладеш, Покистон каби мамлакатлар ишчи кучи етказиб бермокда. Айни вақтда, АҚШ XXI аср бўсағасида хам Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларидан ишчи кучини қабул қиладиган марказларидан бири бўлиб қолмоқда.
ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталари ва 90-йилларининг бошларида Шарқий Европа ва СССР даги чуқур демократик ўзгаришлар оқибатида мамлакатлараро миграция Россия, Украина, Белорус, Кавказ орти давлатлари ва Марказий Осиё давлатлари худудларида кучайди.
ИТИ миграцион жараёнларга хам кучли суръатларда таъсир этмокда натижада, иқтисодий ривожланган мамлакатларда юқори малакали инженерлар, врачлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилишдан иборат (“ақл оқими”) сиёсати юзага келади. Бунинг оқибатида ўзи кам бўлган юқори малакали иммигрант интелектуаллар оқими Хиндистон, Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари, қисман Россиядан - АҚШ, Канада ва бошқа Ғарбий Европадаги иқтисодий ривожланган мамлакатларга йўналмоқда.
Жахон иқтисодиётида урбанизация жараёнлари. Урбанизация бу тарихий шаклланган ижтимоий ва худудий мехнат тақсимоти асосида юз берадиган кўп қирралик ижтимоий-иқтисодий, демографик хамда географик жараёндир. Урбанизация демо-статистик тушунча сифатида эса - шахарларнинг кўпайиши, айниқса, катта шахарларнинг кенгайиши ва мамлакат, минтақалар ва умуман дунёда шахар ахолиси хиссасининг ортишидир.
Урбанизация жараёнининг ривожланиши шахар, ахолисининг шаклланиш хусусиятлари билан боғлиқдир. Шунингдек, шахар ахолисининг ўсиши озми кўпми шахар четидаги худудлар ва шахарлашган жойларнинг шаклланиши хисобига хам юз беради. Бу худудлардаги ахолининг яшаш шароити тобора катта шахарлардаги ахоли яшаш шароитларига яқинлашиб бормоқда.
Қишлоқ ахолиси билан қишлоқ хўжалигига алоқадор ахоли сонига нисбатан шахар ахолиси ва қишлоқ хўжалигига алоқадор бўлмаган ахоли сонининг ўсиш юқорилиги - замонавий урбанизациянинг ўзига хос хусусияти хисобланади. Дунённинг 3 та йирик китъасида Австралия ва Океанияда, Шимолий Америкада, шунингдек Европада шахар ахолиси юқори бўлиб, уларга тез урбанизациялашаётган Лотин Америкаси мамлакатлари етиб олмокда. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар янада юқорироқ шахар ахолиси фоизларга эгадирлар. Европада - Буюк Британия (91%), Швеция (87%), Германия (85 %), Дания(84 %), Франция (78%), Нидерландия (76 %), Испания (74 %), Белгия (72% ), Шимолий Америкада -АҚШ (77 %), Канада (76 %), Осиёда - Исроил (89 %), Япония (78%), Австралия ва Океанияда - Австралия (89 %), Янги зелландия (85 %), Африкада -ЖАР (50 %), шулар жумласидандир. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, мамлакатларда шахар ахолисининг улиши 70 % ошганда, унинг ўсиши секинлашади ва аста-секин (80 % яқинлашган сари) тўхтай бошлайди.
Ахолинининг катта ва жуда катта шахарларида тўпланиши урбанизация учун хос хусусиятдир. Айнан катта шахарларнинг кўпайиши (ахолиси 100 минг кишидан юқори бўлган), уларда ахоли жойлашувини янги шакллари хамда шахарча хаёт тарзининг кенг тарқалиши урбанизация жараёнини янада очиқроқ ифодалайди. Бутун дунёда катта шахарларнинг улуши 100 йилдан кўпроқ вақт ичида (1860 йилдан) 1,7 % дан 20 % га ошди. 1700 йилда дунёда ахолиси 100 мингдан ортиқ шахар бўлган, 1800 йилда 65 та, 1900 йилда 360 та, ХХ аср охирисида 2000 дан ортиқ ана шундай шахарлар кайд этилган. Улкан “миллионер” шахарларнинг ривожланиши янада катта эътиборга лойикдир. Агар, 1800 йилда 1 млн.дан ортиқ яшовчига эга шахар фақат битта бўлган бўлса ХХ аср охирига келиб бундай шахарларнинг 200 таси қайд этилган. XXI аср дастлабки чорагида эса миллионер шахарларнинг сони 400 тага етиши кутилмокда.
Урбанизациянинг демографик жараёнларга таъсири шахарларнинг катталиги ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий хаётда тутган ўрни, вазифасидаги - фарқлардан келиб чиққан холда намоён бўлади. Урбанизация жараёнининг ривожланишида шахар ахолисининг туғилиш даражаси қишлоқдагига нисбатан камаяди ва истиқболда туғилишнинг камайиши қишлоқ жойларида хам юз беради. Айрим ривожланаётган мамлакатларда (масалан, Мисрда) туғилиш даражасининг шахарларда юқорилигини бир қатор ижтимоий-иқтисодий, демографик ва диний омиллар таъсири, хусусан шахарларда жинслар нисбатининг кўпроқ мувозанатлашганлиги билан изохланади.
Деярли барча мамлакатларда қишлоқдан яқинда кўчиб ўтган шахар ахолисининг туғилиш даражаси шахарларда олдиндан яшаб келаётган ахоли туғилиши даражасига нисбатан юқори (агар қишлоқ яшовчиларининг шахарларга мосланиши катта қийинчиликлар билан боғлиқ бўлмаса). Урбанизация ривожланишининг биринчи босқичида ўлим даражасининг юқорилиги сақланади, чунки қишлоқ ахолиси шахар хаёт тарзига яхши мослашмаган бўлиб вақт ўтиши билан шахар ва қишлоқ ахолисининг ўлим даражалари орасидаги фарқ қисқариб сўнгра йўқолиб кетади. Урбанизация ривожланиши нуқтаи назаридан миграциянинг шахарлар кўпайишидаги роли аста-секин камаяди ва ахолининг худудий харакати, айниқса маятниксимон миграциянинг ўсиш интенсивлиги ортади.

Фаол ахоли миграцияси ривожланаётган ишлаб чиқариш корхоналарини қайта ташкилланиши, янги корхоналар ва уй-жойларни шахар марказида эмас, шахар чети хамда халқасида қурилишига олиб келади. Шунга қарамай шахар марказлари янада мухим худудлар яъни энг киммат худудларга айланмокда. Чунки, ахоли зичлигининг юқорилиги, биноларнинг эскириши реконструкция, кўчалар ободонлигини тартибга солиш, бошқариш, тартибни сақлаш ва қонунчилик катта харожатлар билан боғлиқдир.

Шахар марказидан узоқлашиши билан даромадлар миқдори ўртасида тўғридан-тўғри боғланиш юзага келади. Одатда, шахарнинг “ишчи” қисмидан энг узокда малакали, махоратли ишчилар, техник персонал ва “оқ ёкалилар” яшайдилар. Улар мехнатлари эвазига нисбатан анча юқори хақ оладилар. Бунда одамларнинг кўпчилиги шахарларнинг ишбилармон-тадбиркор қисми бўлиб - банк, молия муассасаларида, адвокатура ва маслахат идораларида, реклама агентликларида ишлайдилар. Бошқа томондан, “кўк ёқалилар” ва паст малакали ишчиларни талаб қилувчи ишлаб чиқаришнинг кўплаб кўринишлари, улгуржи ва чакана савдо корхоналари, хизмат курсатиш тармоқлари шахар четига кўчиб ўтган. Бунинг натижасида шахар ва шахар четида иш ўринлари билан иш кучи ўртасида сезиларли географик номутаносиблик юзага келади. Бу номутаносиблик ахоли харакатини таъминлаш учун зарур самарали транспорт тизимини тақозо қилади.

Дунёнинг йирик шахарларида темир йўл, метро, автобус, осма йўллар каби жамоат транспорт тизимини янгилаш ва ривожлантиришга қизиқиш тобора ортмокда. Шахарлар четидаги ахоли ўсишига оид башоратларни ва 20 йилдан сўнг шахар автомобиль харакати кўламининг 2 марта ортиши мумкинлигини хисобга олган холда, кўплаб шахарлар лойихалари автотранспортларга нисбатан хар томонлама самарали воситаларни топишни жуда мухим ва зарур деб хисобланмоқда. Йўллар қурилишига маблағлар сарфланишининг ортиши харакат кўламининг кенгайишига олиб келади, транспорт тиқинларини камайтиради, шахар магистралларида ўртача харакат тезлиги кўтарилибгина қолмасдан, балки пасаяди хам. Бундан ташқари жамоа транспорт тизимининг яхшиланиши ва кенгайтирилиши қуйидаги йўналишларда ижтимоий самаралар бериши мумкин: - янгиланган ва қулай шахар марказини ташкил этиш; - кам таъминланган шахар маркази ахолиси учун шахар четидаги иш жойларига борувчи йўлларни яхшилаш; - автомобиль транспортини кўпайиши билан боғлиқ атроф-мухитни ифлосланиши муаммосидан сақланиш, уни бартараф этиш.

Катта шахарларнинг яна бир бошқа мухим йирик муаммоси атроф-мухитнинг ифлосланиши муаммосидир. Ахоли зичлигининг юқорилиги, ишлаб чиқариш концентрацияси ва автомобиллардан фойдаланиш даражаларининг ўсиб бориши каби сабаблар ифлосланиш муаммосини хаддан ташқари кучайтириб юборади. Сув ва хавонинг жиддий ифлосланиши, уларда қаттиқ чиқиндиларнинг тўпланиши билан боғлиқ муаммолар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг турли махсус хужжатларида ўз ифодасини топган.

Шуниси маълумки, катта шахарлар атрофидаги дарё ва кўллар шахар хамда саноат корхоналари чикиндилари ташланадиган “ахлат чуқурларига” айланади. Шахар ахолисининг катта қисми сифати шубхали сувдан фойдаланадилар. Шунингдек, хавонинг зарарланиши енгил рак, эмфизема, пневмания ва бошқа касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Махсус ахлатхоналар тўлиб - тошиб ахоли уй-жойлари яқинига ахлат ёкувчи печларни жойлаштиришга тўсқинлик қилади. Шунинг учун чиқиндилардан холи бўлиш кўплаб шахарлар учун ўта мухим муаммога айланиб бормоқда.



Атроф-мухит ифлосланишининг келгусидаги кутилаётган оқибатлари янада хавфлидир. Айрим олимларнинг фикрича бу тарздаги саноат концентрацияси, хаво ва иссиқлик ифлосланишига олиб келадики, бунинг оқибатида Ер шари иқлимида тузатиб бўлмас “парник эффекти” юз бериши ва ғоят фожиали халокатлар юзага келиши мумкин.
Атроф-мухитнинг ифлосланиш муаммоси негизида хом-ашё ресурсларининг баланси етади. Бу энг оддий ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган, ишлаб чиқаришнинг сарф қилинган ресурслар массаси оқибатида саноат чиқиндиларининг массасига яқин тенгланишини ифодалайди.
Инсоният бахтига, экология тизими ёки табиат ўз-ўзини такрор барпо қилиш хусусиятига эга бўлиб маълум даражагача чиқиндиларни қайта ишлаб йўқ қилиб юбориши мумкин. Лекин мавжуд саноат чиқиндиларининг ўсиб бораётган хажми табиатнинг бу хусусияти имкониятидан анча юқори бўлиб бормоқда атроф -мухит ифлосланишининг сабаблари ғоят кўп ва хилма-хилдир.
Улардан бири ахолининг табиий ўсиши хисобланади. 5 ёки 10 млн. кишини ўзига сингдириш мумкин бўлган худуднинг экология сигими 20 ёки 30 млн. ахолига дош бера олмаслиги мумкин. Шу тарзда урбанизация жараёнларининг ривожланиши билан боғлиқ атроф-мухитни мухофаза қилиш муаммоси глобаллашади ва янада мураккаблашади.
Дунёда урбанизация жараёнларининг ўсиш суръатларининг ортиб бориши мукаррар жараён бўлиб унинг сифат жихатлари қандай тегишли чора-тадбирлар кўрилиши билан боғлиқдир.
Шу билан бирга урбанизация жараёнларининг иқтисодий ва экологик жихатларини хисобга олиш бутун дунёда юқоридаги муаммоларни хал қилиш учун мухим ахамиятга эга.
Урбанизация жараёни дунёнинг мамлакатлари, минтақаларида турличадир. Хозирги замон урбанизация типи на фақат шахар ахолисининг тез кўпайиши бўлибгина қолмай, балки интенсив ривожланаётган субурбанизация жараёни хам бўлиб - шахар ахолиси жойлашишининг янги шакллари - шахар агломерациялари, мегалополислари хамдир. Иқтисодий ривожланаётган мамлакатлар тўлақонли равишда стихияли урбанизация оқибатларини хис қилмоқда ва унинг оқибатида шахарлар ўсишини бошқариш қийинлашмокда, (ўта йирик шахарлар). Йирик шахарлар бўхрони (кризис) ижтимоий, синфий, ирқий қарама-қаршиликларининг қонуний оқибатларидир. Йирик ва ўта йирик шахарлар ва шахар агломерацияларида хаво ва сувнинг, Тупроқ қопламининг хаддан ташқари ифлосланиши ахоли яшаш шароитининг ёмонлашувига, уй-жой фонди, мухандислик-қурилмалари, худудлардан фойдаланишининг ёмонлашуви ва кўчмас мулкларининг қимматлашувига олиб келмокда.
Шундай шароитда АҚШ да 60-йилларда (Ғарбий Европада - 70-йилларда) ахолининг нафақат йирик шахарлардан шахар атрофи минтақаларига кўчиши, балки илгари урбанизациялашган минтақаларга нисбатан чекка худудларда шахарларнинг ўсиши, кенгайиши бошланди. 70-йилларда АҚШ да биринчи марта шахар агломерацияларида ахолининг ўсиш суръатлари мамлакат ўртача кўрсаткичларидан паст бўлди. Франция, Швеция, Италия, Канада каби мамлакатларда ахолининг шахар агломерацияларидан кичик ва ўрта шахарларга силжиши миграция йўналишларининг ўзгариши юз беради. Буюк Британия, Нидерландия, Швейцария, Бельгия, Австралия каби мамлакатларда йирик шахарлар марказидан шахар атрофи минтақаларига мигрантлар оқими бошланди. Кўпгина йирик шахар агломерацияларда ахоли сони кўпаймаяпти (шахар-марказлари ахолисининг қисқариши хисобига), балки аксинча камайиш жараёни мавжуд.
Шахарлар - мамлакатларнинг сиёсий, ижтимоий - иқтисодий ва маданий, илмий фаолият марказларидир. Айни вақтда, шахарларнинг кўпайиши ва ривожланиши билан боғлиқ муаммолар мажмуаси хам юзага келди. Шахарликларнинг олдида кандай қилиб шахарнинг ишлаб чиқариш - иқтисодий, ижтимоий, сиёсий хаётида фаол қатнашиш ва бир вақтнинг ўзида соф хаво, гўзал манзаралар, тинч осойишталикдан бахраманд бўлиш муаммолари кўндаланг бўлди. АҚШ даги урбанизация жараёни тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, шахар агломерацияларида қандайдир меъёрий чегарадан сўнг дизинтеграция жараёни амал қилади ва шахар маркази хисобига шахар атрофлари ахолиси ўсади. Жумладан, кўплаб америкаликлар (айниқса ўзига тўқлар, бой-бадавлат кишилар) шахар атрофларига ўрнашмоқдалар. Бу жараён XXI аср бошларида хам давом этади. Бунга бир қатор омиллар (хукумат томонидан ипотека кредитлари берилиши - кўплаб ахолига шахар атрофида уй-жой қуриш имкониятларини беради) ва автомобилларнинг қулай харакат воситасига айланганлиги хам туртки бўлмоқда.
Шахар атрофларининг кенгайиши, ахоли ўсиши, ишлаб чиқариш тизимининг хам силжишига таъсир кўрсатди. Бунинг сабаблари мураккаб ва кўп қирралидир. Биринчи навбатда - хилма-хил хизмат кўрсатиш сохалари, айниқса, савдо-сотиқ ва хизматларнинг кўплаб турларининг кўчиши ва “сервис” нинг истеъмолчиларга яқинлашишидир. Айни вақтда, шахар маказларининг ишлаб чиқариш фирмалари хам тарк этди. Бунга шахар марказларидаги ер нархининг юқорилаб бориши, транспорт юкларнинг тушириш ва юклаш қийинчиликлари, кўчалардаги транспорт тиқинлиги хам маълум даражада таъсир кўрсатмокда, айни вақтда, кўпгина ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари шахар марказларида қолди ва мувоффакият билан ишламоқда. Юқори даражада ихтисослашган молия ва савдо хизматлари, марказий бошқарув тизими, ахброт-реклама агентликлари, банклар, адвокатлар идоралари, маслахат фирмалари хукумат ва махаллий идоралари шахар марказларининг энг фаол харакатчан, ишбилармон қисмини ташкил этмоқда.
Шимолий Африка ва Европадаги шахар атрофига “қочиш” муаммоси Россия ва бошқа бир қатор МДХ давлатлари, жумладан Ўзбекистон олдида хам турган мухим муаммо бўлиб хисобланади. Чунки, шахар марказлари кўплаб шахар-атрофи районлари билан ўралиб колмокда-ки, буларнинг хар бири мустақил сиёсий- маъмурий бўлинишни кучайтириб юбормоқда. Шахарларнинг “марказдан кочма” жараёни эса истиқболда бойлик ва даромадларнинг тақсимланишида хам номувофиқликларни келтириб чиқаради. Чунки, бир қатор даромадли ишлаб чиқариш тизимларининг хам шахар атрофига бўлган интилишлари кучайиб бормоқда.
Ривожланган мамлакатларда “демографик портлаш” урбанистик “портлаш” билан хамохангдир. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда ахоли урбанизациялниш кўрсаткиларининг пастлигига қарамай урбанизациянинг ўсиш суръатлари юқорилиги билан ажралиб туради. Бу жараён Осиё ва Африкадаги мамлакатлар пойтахтларининг хаддан ташқари ўсиши, қишлоқ худудларидан қашшоқ ва камбағал қишлоқ ахолисининг очлик ва қашшоқликнинг бартараф этиш мақсадида шахарларга иш қидириб келиши билан боғлиқдир. Қишлоқ ахолисининг иш қидириб шахарларга келиши шахарлардаги ишчи кучига бўлган эхтиёждан юқоридир.

Натижада, урбанизация жараёнининг индустриализация жараёнларидан тезроқ ўсиши, районларнинг кенгайишига олиб келмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилигида - Мехико, Буэнос-Айрес, Сан-Пауло, Рио-де-Жанейро, Калькутта, Бомбей шахарларида йирик шахар агломерациялари шаклланмокда. Ривожланаётган урбанизация жараёни ғоят хилма-хил бўлиб, бир томондан бу мамлакатлар ижтимоий хаётини жонлантирса, шахарларнинг бу мамлакатлар хаётида ролини кўтарса, (ишчилар синфининг шаклланиши, тадбиркорлар қатламининг юзага келиши, саводхонлик ва маданий даражанинг ривожланиши, халқлар консолидациясининг кучайиши ва миллатларнинг шаклланиши ва бошқа), иккинчи томондан, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни (шахарга демографик “босим” ни кучайиши) кучайтирмокда.



4. Ахолининг жинсий ва ёш таркиби. Мехнат ресурслари. Бандлик ва ишсизлик суръатлари.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дастлаб ўғил ва қиз болалар сони тенг бўлсада (амалда 100 қиз болага, 104-107 ўғил бола туғилади) 15 ёш атрофида уларнинг сони тенглашади, чунки қиз болалар ўғил болаларга нисбатан яшовчанроқ бўлади. Аммо, мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва диний қарашлар туфайли ахолининг жинсий таркиби турличадир. Дунё сиёсий картасидаги мамлакатларнинг қарийб 50 % ида аёллар сони эркакларга нисбатан юқори. Бу жараён, аёллар ўртача умр кўриш даражасининг юқорилиги, уруш ва унинг оқибатлари, эркакларнинг хавфли ва оғир ишларда (ер ости ва бошқалар) ишлаши билан характерланади.

Эркакларнинг аёлларга нисбатан кўплиги ривожланаётган мамлакатлар гурухига хос бўлиб, оғир ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, саводсизлик ва камбағаллик (эрта никохланиш, кўп болалик, касаллик ва бошқалар) билан боғлиқ. Айниқса, Хитой ва Хиндистонда эркаклар сони юқори бўлиб дунё бўйича 1000 аёлган 1009 та эркак тўғри келишида уларнинг хиссаси каттадир.


Ахолининг ёш таркиби ва мехнат ресурслари мамлакатлардаги туғилиш, ўлим, табиий ўсиш кўрсаткичлари билан боғлиқдир. Ахоли кўпайишининг 1-типи хос бўлган кўпгина иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги ахолининг ёш таркиби “миллатларнинг қариш жараёни” нинг кучайиб бораётганлигидан далолат беради. Бу мамлакатларда ахолининг ёш таркибида болалар салмоғи ўртача 25% (ГФР эса -15%), қариялар салмоғи - 15 % ни ташкил қилади. Ривожланаётган мамлакатлардаги табиий ўсишнинг юқорилиги оқибатида болалар салмоғи - 45-50 % хатто ундан хам юқорирок бўлиб, қариялар салмоғи эса бор йўғи - 6 % ни ташкил қилади.
Ахолининг ишлаб чиқаришда қатнашиш учун яроқли қисмини аниқлашда ёш бош кўрсаткич хисобланади. Мехнатга яроқли ахолининг моддий ва номоддий ишлаб чиқаришга жалб қилинган қисми иқтисодий фаол ахоли деб юритилади. Кўпгина мехнат ресурсларини аниқлашда 16-59 ёш эркаклар ва 16-54 ёш аёллар хамда ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган мехнатга яроқли ёшдан катта ёки кичик ахоли хисобга киритилади.
Дунё бўйича иқтисодий фаол ахоли тахминан барча ахолининг 45 % ни ёки 3 млрд кишини ташкил қилади. Айни вақтда, Европа мамлакатлари, Шимолий Америка, Россия каби мамлакатларда бу кўрсаткич бир мунча юқори 48-50 % дан иборат бўлиб, аёллар салмоғи бандлигининг катталиги характерлидир. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида эса иқтисодий фаол ахоли дунё ўртача кўраткичлардан паст бўлиб (35-40%) иқтисодий қолоқлик, болалар салмоғининг юқорилиги, аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга кам жалб қилинганлиги оқибатидир.
Маълумот даражаси ахолининг мухим “сифат” кўрсаткичларини ифодалайди. Бу тушунча ўз таркибига турмуш тарзи ва овқатланиш, сихат саломатлик, янги ғоя ва қарашларни қабул қилиш ва мослашув жараёнларини олади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда деярли саводсизлик тугатилган бўлсада, ривожланаётган мамлакатларда (гарчи кейинги йилларда саводсизликни бартараф қилишда маълум ютуқлар қўлга киритилганлигига қарамай), маълумот даражаси паст. Айниқса, бу холат қишлоқ ахолиси ўртасида юқоридир. БМТ маълумотларига қараганда 900 млн. киши на ўқишни, на ёзишни билмайди, ёки ер шари ахолисининг хар 4 тадан бири саводсиз. XXI аср бўсағасида хам 1 млрд. киши саводсизлигича қолмокда. Шунинг учун саводсизликни тугатиш инсоният олдида турган мухим муаммолардан биридир.
Жамият иқтисодий нуқтаи назаридан олиб караганда бандлик-бу мехнатга лаёқатли ахолининг ижтимоий ва миллий даромадни яратишдаги фаолиятидир. Барча қобилиятли ва ишлашни хохловчиларга ишлаб чиқаришда мехнат қилиш имкониятининг берилиши идеал даражадаги тўлиқ бандликка олиб келишини таъминлайди.
Ижтимоий ишлаб чиқаришдаги бандлик умумий ва махсус таълим муассасаларида ўқиш, харбий хизматда бўлиш, уй хўжалигида банд бўлиш, қарияларга ва беморларга ғамхўрлик қилиш каби фойдали бандликнинг барча кўринишларини истисно қилмайди.
Иқтисодий ва ижтимоий жихатдан фойдали фаолиятнинг барча кўринишларинининг хисоби глобал бандлик тушунчасида ўз ифодасини топган. Бу доирага объектив ва субъектив сабабларга кўра ўзининг қонуни ва фойдали фаолият доирасини топа олмаганлар кирмайди. Жамиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан ижтимоий ишлаб чиқаришдаги бандлик хал қилувчи ахамиятга эга бўлиб, у жамиятнинг иқтисодий салохиятини, ахолининг турмуш даражасининг сифатини белгилайди. Ижтимоий ишлаб чиқаришдаги бандликни самарали бандлик сифатида кўриб чиқиш мумкин. Самарали бандлик билан фойдали бандликни бошқа кўринишлари ўртасидаги боғлиқлик рационал (мақсадга мувофиқ) бандликни аниқлаш имконини беради.
Бу тушунчалар мехнат бозоридаги бандлик сиёсати учун кандай ахамиятга эга ?

Биринчидан, ижтимоий мехнатда иштирок этиш ва этмаслик иқтисодий омиллардангина эмас, балки инсоннинг ўз эхтиёжларидан келиб чиққан холда жамиятнинг мехнат салохиятини аниқлаш ва миллий даромадни яратишдаги иштирокини аниқлаш имконини беради. Иккинчидан, бутун мамлакат, минтақалар микёсида уларнинг иқтисодий ва демографик ривожланишининг хисобга олган холда мехнат салохияти ва ундан фойдаланиш кўламини янада аниқрок башоратлашга ёрдам беради.


Учинчидан, ижтимоий сиёсатни мукаммалроқ ишлаб чиқиш, ижтимоий дастурлар яратиш, уларни молиялаштириш манбааларини ва сотиш шароитларини белгилаш учун керак бўлади.
Халқаро статистикада “иқтисодий фаол ахоли” ва “иқтисодий нофаол ахоли” тушунчалари кенг қўлланилади.
Халқаро Мехнат Ташкилоти тавсияларига кўра ўз эхтиёжлари учун товар яратувчидан тортиб то товар ва хизмат ишлаб чиқаришда иштирок этувчиларнинг барчаси иқтисодий фаол ахоли таркибига киритилади. Улар қуйидаги тоифа шахсларни ўз ичига олади: ёлланма мехнат кўринишидаги - ишчи ва хизматчилар; мустақил ишловчилар; хақ олмайдиган оила (уй хўжалиги) аъзолари; мавсумий ва тасодифий ишчилар; маълум бир сабабларга кўра вақтинчалик ишламаётганлар (касаллик, таътил ва бошқа сабабларига кўра); тўлиқсиз иш кунида ўқиш билан бир вақтда ишлаётганлар; ўқувчилар хамда ишлаб чиқаришда стипендия ёки иш хаки олган холда мутахассисликка тайёргарликдан ўтаётганлар.

Турли мамлакатларда иқтисодий фаол ахолини аниқлаш кўпчилик мамлакатлар каби бир-биридан фарқ қилади. масалан, фаол мехнатга ўтиш ёши АҚШ да 15 ёш деб белгиланган, Швецияда эса 16 ёш Бундан ташқари тоифалар бўйича хам фарқлар мавжуд. Мисол учун, Буюк Британияда ўқиётганлар, тўлиқсиз иш вақтида ишлаётганлар хамда иш кидираётганлар иқтисодий фаол ахоли таркибига киритилмайди. Бозор иқтисодиёти мамлакатларида иқтисодий фаол ахоли ўтаётган давр учун “ишчи кучи” сифатида белгиланади.


Иқтисодий фаол ахолининг мехнат мақоми (статуси) маълум бир давр (12 ой ёки бир йил) ичида ишлаган хафта ёки кунлари сонига караб белгиланади ва шу бўйича иқтисодий фаол ахоли бандлар, қисман бандларга ва ишсизларга ажратилади.
Халқаро статистикада иқтисодий нофаол таркибига, ёшидан қатъий назар, юқорида айтиб ўтилган иқтисодий фаол ахоли таркибига кирмайдиган барча ахоли қатлами киритилади.
Иқтисодий нофаол ахоли таркибини хам бир нечта гурухларга ажратиш мумкин. Кундузги бўлим талабалари, уй бекалари, пенсионерлар, ташкилотлардан моддий ёрдам олувчилар энг катта гурухни ташкил қилади.
Халқаро Мехнат Тақсимоти ва ОЭСР (Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти) каби халқаро ташкилотларнинг аниқлашига кўра, ишсизлар булар ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр ва охирги 4 хафта ичида иш кидираётганлар ёки ишга жойлашиб бўлган, лекин хали иш бошламаган одамлардир.
Мисол учун АҚШ да қуйидаги фуқаролар ишсиз хисобланадилар:
Тахлилий хафта давомида банд бўлмаганлар.

Утган 4 хафта давомида ишга жойлашишга харакат қилганлар. (тўғридан-тўғри ёлловчига ёки давлат бандлик хизмати курсатиш ташкилотига, дўстларига мурожаат қилган холда).

Вақтинчалик ишдан бўшатилганлар ёки янги ишга қабул қилинган ва 30 кун ичида иш бошлаши керак бўлган фуқаролар.

Японияда тахилил килинаётган хафтада бирор соат хам ишламаганлар, Буюк Британияда эса тахлил килинаётган хафтада ишга эга бўлмаган, шу хафтада иш қидираётган ёки касаллиги туфайли иш қидира олмаётган ёки ишга жойлашиш бўйича музокаралар натижасини кутаётган шахслар киради.


Ишсиз “мақоми”ни аниқлаш турли мамлакатларда деярли бир хил бўлиб халқаро ташкилотларнинг тахлилларига тўғри келарди. Ишсизлар сонини хисоблаш 2 хил услубий ёндашувга эга. Биринчи ёндашув, тахлилий хафта давомида ишсиз “мақоми” га эга бўлганлар сонини аниқлашдан иборат. (АҚШ, Япония). Буюк Британияда қуйидаги усул мухим ва қимматли хисобланади, яъни ишсизлар сонини хисобга олиш давлат бандлик хизмати ташкилотларига ишсизлик нафакасини олиш учун берилган аризалар сонига қараб аниқланади. Жумладан, Ўзбекистонда хам шу усулдан фойдаланилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, хар иккала турли услубда олиб борилган хисоб-китоблар натижаси орасидаги фарқ унчалик катта эмас: Халқаро услубга асосан Буюк Британияда 2,37 млн.ишсиз хисобга олинган бўлса, Буюк Британияда қабул қилинган услуб асосида хисоблаганда ишсизлар 2,41 млн. кишини ташкил этди ва орадаги фарқ 4 минг кишидан иборат, холос.
Буюк Британияда ишсизлик нафақасини олиш учун ариза берганлар орасида 630 минг киши Халқаро классификация бўйича ишсиз мақомига тўғри келмаган, сабаби улар иш кидирмаган, шундай экан иш бошлашлари хам мумкин бўлмаган. Шулардан, 310 минг киши ишлашни хохламаслиги, 120 минг киши ишлашни хохлашини, бирок турли сабабларга кўра ишга жойлаша олмаслигини айтган. Нафақа сўраб ариза берганлардан 210 минг киши иш қидирмаган, улардан 60 мингтаси иш топа олмаслигига аниқ ишонган. Бундан ташқари, ишсизлик нафақаси учун ариза берганлардан 160 минг киши тахлилий хафтада ишга (иш жойига) эга бўлганлиги аниқланган. Улар тўлиқсиз иш хафатсига кам хақ тўланадиган ишга эга бўлганлар. Шу билан бирга Халқаро Мехнат Тақсимоти ва ОЭСР аниқлаган 750 минг ишсиз бандлик хизмати хизмати (ташкилоти)да рўйхатдан ўтмаган, ишсиз нафақаси учун ариза бермаган. Шулардан 520 минг таси аёллар бўлиб, уларнинг 70 фоизини турмушга чиққан ва тўлиқсиз иш вақти учун иш кидираётган аёллар ташкил этган.
Шундай қилиб, ишсизларни хисоблашнинг инглиз усули анча оддий, лекин ишсизларни сифат таркиби аниқ эмас ва ўзининг ишсиз хисоблайдиган хамда моддий ёрдам олмоқчи бўлган шахсларни назорат қилиш борасида қўшимча чора тадбирларни талаб қилади.

Шунингдек, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг мехнат ва статистика ташкилотлари бўш иш ўринлари бўлмаган ва бўлиши кутилмайдиган турғун районларда яшовчи шахсларни ишсиз сифатида кўриб чиқмайди. Хатто улар иш қидиришган бўлса хам, оқибатда хафсаласи пир бўлган. Шунинг учун хам улар инглизчасига “ноумид ишчилар” (discouraged utorkes), деб аталади. Бу шахслар хатто иқтисодий фаол ахоли таркибига хам киритилмайди.


Мамлакатларда ахолининг бу тоифасига муносабатлар турлича, баъзан биринчи марта иш қидираётганларга ёки узоқ вақт танаффусдан сўнг ишга қайтганларга бўлгани каби 1-чи гурухга энг аввало ёшлар, 2-чисига эса бола туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ холда иш қидирган аёллар киради.
Асосий ишсизлар оммаси - булар иш стажига эга бўлган ва ишдан бўшатилган шахслардир. Бу тоифага асосан ишлаб чиқариш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, корхоналарнинг тугатилиши, ишлаб чиқаришни такомиллашуви хамда янги махсулот турларини ишлаб чиқаришга ўтилиши кабилар оқибатида иш ўрнини йўқотган ишчилар киради. Улар орасида турли даражада малакага ва мутахассисликка эга бўлган, қайта тайёргарликдан ўтишга хамда ўз малакасини оширишга, мутахассислиги бўйича бошқа корхоналарда ишлашга тайёр одамлар мавжуд бўлиб, айнан улар янги иш ўринларида ишлаш учун талаб қилинадиган минимал тайёрлов ва қайта тайёргарликдан ўтган малакали, махоратли кадрларнинг тикланиш манбаи яъни ишсизликнинг динамик асосини ташкил қилади.

Мехнат қилиш ёшида бўлиб ишламайдиган одамлар мажбуран банд бўлмаганлар хамда ишсизлар тоифасига ажратиш ахолининг ишга жойлашмаган қатламига ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи бандлик сиёсатининг асосини ташкил қилади.




  • Тўлиқсиз бандлик сиёсатини белгилаш ва юритишда алохида эътиборни талаб қилувчи кишилар туркуми тоифаси бўлиб, унинг икки хил очик ва яширин, бошқача айтганда микдорли ва сифатли кўринишлари мавжуддир.

Тўлиқсиз бандликнинг миқдорий шакли иш вақтининг давомийлигида, меъёрий иш вақтига нисбатан қисқаришида ўз ифодасини топади. Иш хақининг пастлиги, мехнатни ташкил этишнинг қуйи даражалари, ишчиларнинг малакаси-махоратидан тўлиқ фойдаланмаслик каби ишчи кучидан фойдаланишнинг ўзига хос сифат жихатлари тўлиқсиз бандликнинг сифат мезонини белгилайди.

  • Турли мамлакатларнинг иқтисодиёти тобора жахон цивилизациясининг (маданияти) ривожланишига боғлиқ бўлиб бормоқда. Бугунги кунда хеч бир мамлакат ўзи алохида ютуқларга эриша олмайди. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг қизғин “байналминаллашуви” мехнат бозорининг “байналминаллашуви” билан боғланиб кетмокда. Халқаро миграция замонавий жахон хўжалиги тизимининг ажралмас қисми бўлиб қолди.

Хорижий ишчи кучидан фойдаланиш аллакачон нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнининг зарурий шартига айланиб қолди. Хорижий ишилардан фаол фойдаланадиган мамлакатларда бутун бир иқтисодиёт тармоқлари ишчи кучи импортига боғлиқ бўлиб колган. Жумладан Дюссельдорфда (ГФР) утказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чет эл ишчиларининг қайтиб кетиши натижасида қурилиш ишларининг кўлами камайиши, болалар боғчалари, мактаблар ёпилиши мумкин.

Францияда эса мухожирлар қурилишида бандларнинг 1/4 қисмини, автомобилсозликда 1/3 қисмини, Белгияда кончиларнинг ярмини, Швецарияда қурувчи ишчиларнинг 40 % ни ташкил қилади. Айни вақтда, ишчи кучини экспорт қилувчи ривожланаётган мамлакатлар учун бу фаолиятдан воз кечиш мухим валюта манбаидан махрум бўлишни хам билдиради. Мисол учун, Мисрда 80-йилларнинг охирида Сувайш каналидан фойдаланиш 970 млн дол. туризм 60 млн.дол. фойда келтирган бўлса, мухожирлар маблағларининг ўтказишларидан келган фойда 3,1 млрд.дол. ташкил этган. Яманда эса эмигрантлар ўтказадиган маблағлар мамлакат экспорт тушумларига нисбатан 30 марта юқоридир.


Ишчи кучи миграцияси мураккаб, кўп қиррали жараён бўлиб жамиятнинг иқтисодий хаёти ва жахон миқёси ривожланишида жиддий ўрганишни тақозо қилади.
Хорижий мамлакатлар мехнат бозорининг характерловчи хусусиятлари қуйидагиларда яққол кўринади. Умуман, 60-70 млн.киши яшаш ва маблағ топиш мақсадида четга чиқиб кетган. 80-90-йиллар маълумотларига кўра, йилига 19,7-21,7 млн.киши иш қидириб ўз мамлакатларидан хорижий мамлакатларга кетади. Чет эл ишчиларининг сони Ғарбий Европада 7,0-8,0 млн. АҚШ да 5-5,6 млн. Лотин Америкасида 3,5-4 млн., Яқин Шарк ва Шимолий Африкада 2,8 млн, Жанубий Африкада 1,3 млн кишини ташкил этади.
Иммиграциянинг биринчи маркази Ғарбий Европа мамлакатларида шаклланган бўлиб, у ерда чет эл ишчи кучидан доимий равишда фойдаланишга утилган. Фақатгина ЕИ да 13 млн. иммигрантлар ўз оила аъзолари билан бирга хисобга олинган, шундан 8 млн.га яқини (ёки 61 % и) ЕИ аъзоси бўлмаган мамлакатлардан келган. ФРГ да чет эллик ишчилар умумий бандларнинг 8 % ини, Францияда 7 % ини, Швецарияда ва Люксембургда 30 % ини ташкил қилади.
Мухожирларнинг тўлдирувчи ишчи кучи сифатидаги роли шундан иборатки, давлатлараро кўчишда асосан 25 ёшгача бўлган, жисмоний соғлом, мехнатга лаёкатли ёшлар кенг иштирок этмокда.
Охирги вақтларгача чет эл ишчиларини кўпроқ қўл мехнатини талаб қиладиган (қурилиш, хизмат кўрсатиш) сохаларда, махаллий ахоли учун унчалик мувофиқ бўлмаган, ишлаш ўта хавфли ва зарарли, ифлос бўлган тармоқларда банд қилинган. Бу ерда чет элликларнинг улуши жуда юқори бўлиб, 70 % гача микдорни ташкил этади, бу эса бундай ташкилотлар келгинди ишчи кучлардан фойдаланиш учун “мўлжанлланганлигини” билдиради.
Мехнат ресурслари иммигрантлар хисобига шаклланган АҚШ анъанавий тарзда иммиграциянинг иккинчи маркази бўлиб хисобланади. Хозир у ерга келган ишчи кучи доимий 5 % га яқин миқдорини ташкил қилади ва қирғоқ бўйларида бир мунча кўпроқдир (ассимляция бўлиб улгурмаганлар).
Урушдан кейинги миграция АҚШ да 2 босқичдан иборат: биринчи босқич: 40-50 йилларнинг охиридаги кучли Европа иммиграциясини ўз ичига олади, 60-йилларнинг ўрталаригача Европадан АҚШ га 7 млн.киши кириб келади; иккинчи босқич: 1965 йилдан Осиё ва Лотин Америкасидан чиқиб кетувчилар учун қулай шароитлар яратган қонуннинг қабул қилинишидан бошланган.
1993 йилдан Европа мамлакатлари, айниқса Ирландия, Буюк Британия, Италия, Польша, шунингдек, Аргентинанинг иммиграциядаги устунлиги сезила бошланиши билан учинчи босқич бошланди. Бу жараён шу билан изохланадики, АҚШ кейинги ўн йилликда қора танли ахоли ўртасида туғилиш даражасининг юқорилиги оқибатида оқ танли ахоли озчиликни ташкил этувчи мамлакатга айланиши мумкин. Хадсон институти башоратларига қараганда 1985 йилдан 2000 йилгача оқ танли ахолининг бандликдаги улуши 83 % дан 57 % га камайса, қора танлиларники эса аксинча 10 % дан 20 % гача ўсади. Иммигрантлар улуши эса 7% дан 22 % гача кўтарилиши мумкин.
Шунингдек, иқтисодий ривожланган Ғарбий Европа ва Шимолий Америка ишчи кучини ўзига жалб қилган биринчи марказлар бўлган бўлса, 70-йиллардан бошлаб жахон мехнат бозори нефть қазиб чиқарувчи Яқин Шарқ мамлакатларида хам шакллана бошлади.

80-йилларнинг бошларида Яқин Шарқда хорижий ишчиларнинг сони 3 млн кишидан ортди ва асосан БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Бахрайн, Уммон давлатларида 75 % жойлашди. Асосий ишчи кучи экспорт қилувчи мамлакат Мисрдир.

Тўртинчи марказ Лотин Америкасида асосан Аргентина ва Венесуэлада шаклланди. 3 млн. дан ортиқ иммигрантлар учун миграциянинг мавсумий (қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш билан боғлиқ) шакли характерлидир.

Шунингдек мамлакатлараро ишчи кучи миграцияси Осиё ва Африканинг бир қатор мамлакатларига хос жараёндир.



Ишчи кучи экспорти экспорт килинаётган товар - мехнат ресурслари учун ўзига хос тўлов ролини бажарувчи мухожирларнинг валюта маблағларини ўтказиш билан назорат қилинади. Бунда ишчи кучи экспортидан олинаётган валюта тушуми экспорт қилувчи мамлакатда товар сотишга хос бўлгани каби ишлаб чиқариш харажатларига сабаб бўлмайди.
Асосан ишчи кучи экспортига ихтисослашган давлатларда бу улуш юқори даражада сақланиб қолмоқда. Собиқ Югославия ва Покистонда хатто кўпайиш жараёни кузатилмокда.

Ишчи кучи экспортидан бевосита валюта тушумининг 4 та манбаи мавжуд:


Воситачи фирмаларнинг фойдасидан олинадиган солиқлар;

Иммигрантлар оиласи ва яқинларини қўллаб-қувватлаш учун ўтказиладиган маблағлар;

Мухожирларнинг шахсий инвестициялари (ишлаб чиқариш воситалари ва узоқ муддат фойдаланадиган буюмларни ватанига олиб келиш, ер сотиб олиш, кўчмас мулк, қимматбахо қоғозлар сотиб олиш);

Ишчи кучини импорт қилувчи давлатлардан мехнат ресурсларини такрор барпо қилиш ва ижтимоий сохага йуналтирувчи маблағлари;

Хисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, ишчи кучини экспорт қилишнинг валюта самарадорлиги товар экспорт қилиш самарадорлигидан беш марта юқоридир. Ривожланаётган давлатларнинг ишчи кучи экспорт тушуми, бошқа тушумларга нисбатан юқори суръатда ўсди ва йилига 10 фоизга тенг бўлди. Бундай ўсиш жараёни бундан кейин хам давом этиши кутилмоқда. Бундан ташқари, товар сотишда коньюктура тез ўзгариб туради, ишчи эса шартнома бўйича шартнома муддати учун маълум суммани валютада мунтазам олиб туради. Айрим товарларни нархи гох кескин пасайиб, гох кўтарилиб туради, ишчи кучининг нархи мунтазам равишда ўсиб боради.
80 - йиллар давомида қуйидаги давлатлар мехнат ўтказмаларидан йирик даромадга эга бўлдилар (млрд. долл): Португалия (3,8), Туркия (3,3), Югославия(3,2), Миср(3,2), Покистон(2), Хиндистон(2,5), Италия (1,1), Испания (3,2), Иордания(0,5), Яман(0,4), сўнги йилларда Польша (1,4) , Исроил (1,2). Йилига миллиардлаб доллар даромад олаётган бу давлатларнинг кўпчилиги, ўзларида мехнат хизмати бўйича экспорт ихтисослиги ташкил қилиб, уни мустахкам валюта даромади манбаига айлантиришди. Бундан ташқари, бу манба миллий валюта холатининг кескин яхшиланишига хам олиб келди. Туркия ва собиқ Югославия тўлов балансларини доимо мехнат ўтказмаларига мўлжаллаганликлари учун ўз миллий валюталарини конвертирлашга эришдилар.
Ишчи кучи экспорти билан нафақат ривожланаётган мамлакатлар балки Италия, Португалия, Греция каби давлатлар хам шуғулланадилар. Гап саноат ва техника ривожланишининг умумий даражасида эмас, балки миллий иш хақларининг фарқида хамдир. Бундан ташқари, эмигрантлар иш хақининг бир қисмини ватанларига ўтказишда банкларга чет эл валютасини топширадилар, уларнинг оилалари эса бу ўтказма маблағларини ўз валюталарида оладилар. Бу валюталарнинг эса харид қобилиятлари хориж валютасига нисбатан паст бўлади.
Эмигрантлар шахсий жамғармаларининг маълум қисминигина ўтказадилар, асосий маблағларни валюта ва қимматбахо коғозлар кўринишида ўз ватанларига олиб қайтадилар. Сўнги йилларда ватанига қайтаётган эмигрантлар кўпроқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган жихозлар, машиналар олиб келишмокда ва ўз ватанларида ишлаб чиқаришни ташкил қилишмокда. Кўпчилик мамлакатларда эмигрантларнинг ишлаб чиқариш воситаларини келтиришлари давлат қонунлари билан рағбатлантирилмокда, божхона солиқлари камайтирилмокда, бошқа тўсиқлар олиб ташланмокда.
Бутун дунёда техника ва жихозларнинг нархлари тез ўсаётганини хисобга олиб эмигрантлар чет давлатда ишлаётган ва ўз ватанига кайтишига тайёрланаётганда техник сотиб олиш учун кооперативлар ташкил қилишмокда. Қизиқарлиси шуки, бундай кооперативлар жихозлар олиш учун маблағи етмаса, банкларнинг молиявий кўллаб-қувватлашдан фойдаланадилар.

Шундай қилиб, эмиграция ва реэмиграцияни бошқариш мумкин, яъни эмигрантларнинг қайтишини ва уларнинг миллий иқтисодиётга янги сифатдаги ишчи кучи бўлиб қўшилишини таъминлаш орқали ишчи кучини экспорт қилувчи давлатларда доимо ватанига кайтиб келганларни ишга жойлаштириш муаммоси кўндаланг туради. Чет давлатда ишлаб қайтган киши ўз мехнатига, иш хақи даражасига, касб имкониятларига, қобилиятига бошқача назар билан қарайди. Бунинг сабаби шуки, чет элда ишлаб ўз мехнатининг қадрини билган, мехнати туфайли маълум жамғармага эга бўлган киши, қайтишда касб махоратини бахолай оладиган кишига айланади. Кўп холларда хар томонлама “бой” бўлган мехнат ресурслари қайтади. Бундан кишиларга муносиб мехнат шароити яратиш галдаги вазифа бўлиб қолади.


Бир қатор мамлакатларда миграция кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнларини бузилиш холларини олдини олади ва бу мехнат ресурсларининг сифат ва сон жихатидан ўсишига таълуқлидир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет