Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"



бет12/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15

Таянч сўз ва иборалар.

9. Агросаноат мажмуаси. Агробизнес. “Кўк инқилоб”. Зироатчилик. Чорвачилик. Дон хўжалиги. Техника экинлари. Мойли усимликлар. “Рағбатлантурувчи ўсимликлар”. Боғдорчилик. Узумчилик. Шахар атрофи хўжалиги. Ер ресурсларини иқтисодий бахолаш. Озиқ-овқат муаммоси. ИТИ ва қишлоқ хўжалиги.


Такрорлаш учун саволлар.
Агросаноат мажмуаси, Агробизнес ва “Кўк инқилоб” тушунчалари мохиятини тушунтириб беринг?

Зироатчилик, унинг тармоқ таркиби ва дунё минтақалари бўйича ривожланиш хамда жойлашишига тавсиф беринг?

Чорвачилик, унинг тармоқ таркиби ва дунё мамлакатларида ривожланиш хусусиятларини тушунтиринг?

ИТИ ва қишлоқ хўжалигидаги йўналишдарга тавсиф беринг?

Озиқ-овқат муаммоси хамда уни хал килиш йўлларини тушунтириб беринг?

Агросаноат мажмуаси ва экологик муаммоларга тавсиф беринг?




10-БОБ. Транспорт мажмуаси: ривожланиш хусусиятлари.
10.1.Транспорт тизимининг хозирги ривожланиш жараёнлари.

Саноат, қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда транспорт моддий ишлаб чиқариш жараёнида марказий ўринни эгаллайди. Транспорт иқтисодий тизимда юкларни ва йўловчиларни ташиш орқали ишлаб чиқаришга хизмат курсатади хамда ахолининг харакатчанлигини таъминлайди. Транспорт янги махсулотлар яратмайди, балки моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари томонидан яратилган махсулотларни бир жойдан-иккинчи жойга олиб боради ва ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантириш хамда кушиш орқали янги ишлаб чиқариш тизимини давом этиши учун шарт-шароит хозирлайди. Худди шу хусусият махсулотлар қийматида транспорт харажатлари миқдорининг ортишига олиб келади.

Ялпи транспорт харажатларининг истеъмолчига келиб тушган махсулотнинг тўла қийматига бўлган нисбати махсулот қийматининг транспорт таркибий қисми коэффициенти деб аталади. Транспорт таркибий қисми хом-ашё, ёқилғи махсулот ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ёрдамчи материалларни келтириш учун кетган харажатлардан таркиб топади хамда уни истеъмол районларига етказиб бериш учун сарф бўлган харажатларни хам ўз ичига олади. Транспортга кетган харажатлар миқдори канча кам бўлса, истеъмолчига етиб борган муайян махсулотнинг тўла нархи шунча паст бўлади. Шунинг учун худудий фактор, яъни ишлаб чиқариш кучларини худудий ташкил қилиниши ва транспорт-иқтисодий алоқаларнинг оқилона бўлиши юк ташиш учун кетган харажатларнинг камайишига олиб келади.

Юк ташишнинг хажми, таркиби ва йўналишлари мамлакат ва минтақаларнинг иқтисодий ривожланиш жараёнларини кўрсатса, транспорт тури ахоли ва ишлаб чиқаришнинг жойлашишини ифодалайди. Транспорт тармоқларининг ривожланганлик холати районларнинг ихтисослашувига, хўжаликни мажумали тараққий этишига муайян шароит хозирлайди. Транспорт-худудий (географик) мехнат тақсимотини юзага келишининг моддий-техник асосидир.

Илмий-техника инқилоби таъсирида транспорт тизимининг ривожланиши ишлаб чиқариш қувватлари таркибидаги жиддий ўзгаришлар, халқаро товарлар бозорига ташиладиган юкларга эхтиёжнинг ўсиши ва транспорт хизмати сифатига янги талабларнинг юзага келиши билан боғлиқдир. Бу ерда кескин рақобат натижасида асосий капиталнинг янгиланиш зарурияти тобора яққолрок намоён бўлмоқда. ИТИнинг халқаро транспорт бозорида характерли натижаси-доимий турли транспорт турлари рақобатбардошлигининг ўсиши, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, салохиятининг кучайиши ва интеграцион алоқаларнинг ривожланишидир.

Транспорт бозоридаги кескин рақобат кураши, айниқса, қуруқлик транспорт турлари - темир йўл, автомобил, қувур транспорти ва дарё (юкларни денгиз портига олиб берадиган) йўналишларда кучлидир. Шунингдек, ИТИ билан паралел равишда транспорт воситаларининг монополлашуви рақобатни янада кучайтирмокда. Транспорт тизими ўзининг техник даражаси, кўлами, ташкилий шакли, халқаро юк ва йўловчи ташиш сифати бўйича мижозларнинг янги талабларига мослашмоқда. Бунда хатто харажатларга нисбатан транспорт хизмати сифати бош омил ролини уйнамокда.

Бу янги талаблар қуйидагилар билан боғлиқдир:

юк жўнатиш кўламининг ортиб бориши, ишлаб чиқариш технологик жараёнларидаги худудий фарқлар ва юк ташишдаги майда партиялар, юк ташишнинг табақаланишини кучайишига;

транспорт харажатлари ўсиши туфайли юк ташиш самарадорилигини кўтаришга интилиш;

иқтисодий алоқалар таркибининг ўзгаришига мослашув зарурияти;

йўловчи ва юк ташишни доимий ва бир маромда таъминлаш;

юкларни ташишдаги тезкорлик ва саклаш даражасининг ортиши;

асосий транспорт магистраллари (йўлак) ва транспорт тугунларида ишлаб чиқариш ва ахолининг худудий тўпланиши шароитида интенсив харакатнинг ўсиб боришида харакат хавфсизлигини таъминлаш зарурияти;

халқаро йўловчи ташиш алоқаларида кулайликларига бўлган талабнинг кескин ортиши;

транспорт турлари ривожланишига бўлган экологик талабни хисобга олиш зарурияти;

транспортни энергия талаблигини озайтириш зарурияти.

Шундай қилиб, халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси шаклларининг ривожланиши билан транспорт хизмат кўрсатиш сифати алохида ахамият касб этмоқда.

Юқоридаги омиллар ўз навбатида юк ташишда автомобиль ва хаво транспортининг устун даражада ривожланишига, халқаро транспорт коммуникацияларининг такомиллашувига, инфратузилмалар тизимининг модернизациялашувига, транспорт воситалари айланмасининг тезлашуви, алоқаларда қайта юкламай аралаш юк ташиш интенсивлиги ортишига, транспорт воситалари ва хизматларнинг мос ихтисослашувига, халқаро ахамиятга эга бўлган йирик ихтисослашган транспорт-тақсимлаш марказларини ташкилланишига олиб келмокда.

Транспорт тизимида юқоридаги ўзгаришлар асосида юк ташиш таркибида жиддий силжишлар истеъмолчи товарлари қиймати таркибига ўз таъсирини утказмокда. Транспорт тизими ривожланиш жараёнида 2 босқич мавжуд:

а) капиталнинг дастлабки жамғарилиш даври ва индустриал ривожланиш босқичида юк ташиш хажмида нисбатан арзон юклар 30-40 % ва ундан кўпроқ бўлиб, транспорт тармоқларининг асосий вазифаси транспортда юк ташиш харажатлари хиссасини пасайтиришдан иборат эди. Бунга транспорт воситалари юк кўтариш қувватларини ошириш ва юк хажмларини иқтисод қилиш орқали эришилди;

б) постиндустриал босқичга ўтиш транспорт тармоқлари олдига мутлако янги вазифаларни қўйди. Бундан ташқари, транспорт тизимини тубдан ўзгартирмай уни тақсимлаш - логистика тизимига айлантирмай дунё хўжалигининг постиндустриал босқичга ўтиши мумкин эмас.

Бу жараён - ишлаб чиқишни такомиллаштирилиши ва табақаланиши, халқаро савдода товарлар таркиби модернизацияси билан, яъни қазиб берувчи тармоқлар ва ишлов берувчи саноатнинг биринчи тармоқлари хамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари хиссасининг қисқаришибилан боғлиқ. Айни вақтда юксак технологияга асосланган ишлов берувчи саноат махсулотлари қиймати кескин ортиб бормоқда, тобора кўпроқ-аниқлик, ишончлилик, компактлилик, хавфсизлик, транспорт тўрининг истаган жойида маълумотлар олиш, транспорт хизматининг жавобгарлиги ва мосланувчанлиги, юкларни етказиб бориш вақтини оптималлаштириш, жунатиш ораликлари каби омиллар хатто ишлаб чиқариш харажатларини хам иккинчи ўринга суриб қўймоқда. Юк ташишнинг аниқ ўз вақтида амалга ошириш тамойили туфайли мижоз талабининг устуворлиги таъминланмокда.

Ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмасидаги ташкилий ўзгаришларда доимий ривожланиб ва мураккаблашиб бораётган бозор эхтиёжларига мосланувчан кичик ва ўрта бизнеснинг (ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш) роли катта бўлмоқда. Ана шу ўзгаришлар таъсирида шаклланган транспорт-логистика тизими ўзида интермодель (тармоқлараро) тизимни ифода этади, яъни аниқ юкни бир ёки бир нечта транспорт турида элтиб беради. Шунинг учун унчалик катта бўлмаган партияда қимматбахо юкни олдинги оммавий юк ташишда бўлгани каби арзон ташиб берган холда юкнинг бут сақланишини таъминлаш масаласи хам юзага келади. Хилма-хил юкларни стандартизациялаш орқали транспорт юклар янги таркибига мослашди. 50-60 йиллардаги оммавий юкларни ташишда юқори самара берган “кўламдаги иқтисод” тамойилини бош юкларни ташиш стандартизациясига тадбиқ қилиш юк жўнатишларни йириклашуви ва оқимларининг барқарорлашувига олиб келди. Контейнерлардан фойдаланиш стандарт транспорт воситаларига амалда транспорт жараёнлари учун янги талабларни қўйди. Шундай қилиб, контейнерлар асосида транспорт воситалари ва жихозларини стандартизациялаш бутун транспорт тизимини, қолаверса, дунё хўжалигини қайта кўришга олиб келди.

Дунё бўйича 90-йилларнинг ўрталарида контейнерлар 7,5 млн. дона бўлиб, бунинг 3,4 млн.донаси 6 м.узунлигида, 4 млн.донаси - 12 м.ўзунликдадир. Контейнерлаштиришга - йирик транспорт тугунлари, айниқса денгиз портлари катта таъсир курсатди. Транспорт тизими ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тизимининг интеграциясини ва интермодель транспорт хизматига бўлган эхтиёжнинг қондирилиши ва самарадорлигини таъминламокда. Шундай қилиб, интермоделизм бугунги кунда халқаро бозор тизимининг марказий бўғини бўлиб қолмоқда.



10.2. Халқаро транспорт тизимининг асосий кўрсаткичлари

Дунё хўжалиги транспорттабеллигининг ўзгариши 50-йиллардан кейин барқарорлиги билан ажралиб туради ва юк айланмаси ва умумий ялпи махсулот (ўзгармас нархларда) ўсиш суръатларига боғлиқ холда борди. Бу даврда халқаро юк айланмаси 1 т. ишлаб чиқилган махсулотга нисбатан 33 %, ахоли жон бошига юк айланмаси ва ахоли харакатчанлиги (км) эса 3,5-4 марта ўсди.

Халқаро транспорт тизими ва унинг динамикаси 9-10-11-12 жадвалларда ўз ифодасини топган.

Умумий транспорт тури ва алоқа йўллари кейинги ўн йилликларда сезиларли даражада барқарорлашди ва айни вақтда мухим сифат ўзгаришлари темир йўлларни электрлаштириш ва тез юрар темир йўллар қурилиши, такомиллашган қаттиқ копламга эга автомобиль йўллари, йирик диаметрдаги қувур магистраллари билан боғлиқдир. Ер шаридаги барча алоқа йўллари (денгиз трассаларидан ташқари) 36 млн.км.иборат. кейинги 45 йил давомида темир йўллар деярли ўзгармай колгани (1,2 млн.км) холда электрлаштирилган темир йўллар ва тез юрар темир йўллар 3,3 мартага кўпайди (200 минг.км) хамда сифат жихатидан такомиллаштирилган автострадалар 2,8-4,5 марта кўпайди. Айниқса, халқаро транспорт турлари ўртасида ИТИ билан боғлиқ йирик нефть қувурлари 175 минг км.дан 680 минг км.га етди ёки 3,9 марта ортди ва магистрал газ қувурлари 186 минг км.дан 1,1 млн.км етди ва 5,9 марта кўпайди. ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида янги темир йўл, автомобиль йўллари ва нефть-газ қувурлари қурилиши янада кенгайиб бормоқда. Жумладан, кун чикар мамлакатларни (Хитой, Корея, Япония), Эрон, Туркия ва ҒарбийЕвропанинг Жануби билан тўташтирадиган Трансосиё магистрали (Истанбул - Тошкент-Олмаота-Пекин) мухим иқтисодий ахамиятга эгадир. Бу магистралнинг Дружба станцияси (Қозоғистон), Туркманистонда Тажан - Сарахс ва Эронда Сарахс - Машхад йўналишлари фойдаланишга топширилди. Бу йўлдан Ўзбекистоннинг ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг Бухоро-Бейнов орқали Европа мамлакатларига ва Тажан-Сарахс орқали Яқин Шарқ мамлакатларига чиқиш имконияти юзага келди. Шунингдек, Европа ва Осиёни бир-бири билан боғловчи “Буюк ипак йўли” қурилиши, “Кавказ йўлаги” барпо этиш, йирик нефт ва газ магистралларининг қурилиши Осиё, Африка, Лотин Америкасида, мавжуд темир йўлларни реконструкциялаш Европа мамлакатларида давом эттирилмоқда.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида халқаро кўламда юк ташиш хажми карийиб 7 мартага кўпайди ва 2010 йилга бориб яна 1,2-1,3 марта ўсиши кутилмокда.

Халқаро юк ташишда денгиз транспорти асосий ўрин тўтади ва унга халқаро юк айланмасининг 62,1 % тўғри келади ва бу улуш ўзгармай қолмоқда. Шунингдек, халқаро юк айланмасида темир йўл транспорти хиссаси кейинги 45 йил ичида 17,2 фоизга кискаргани холда автомобил транспорти хиссаси - 2,8 фоизга, нефт қувури хиссаси 4,8 фоизга, газ қувури хиссаси 3,2 фоизга ўсди. Хаво транспортида юк ташиш 7 млрд.т/км дан, 52 млрд.т/км.га етгани холда ёки 7,4 марта кўпайганлигига қарамай, умумий юк ташиш хажмидаги унинг хиссаси ўзгармай қолмоқда. Айни вақтда, транспорт турлари ўртасида юк ташиш таркибида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Чунончи, темир йўл транспортининг бош рақобатчиси хисобланган автомобил транспортида юк ташиш нисбати 1990 йилда 4:1 дан 1,2:1 га тушди ва 2000 йилда бу холат тенглашди. Қувур транспортининг хиссаси эса 4,2 % дан 12,8 фоизга етди.

Халқаро йўловчи ташишда автомобил транспорти, айниқса хусусий автомобил транпорти хиссаси юқори бўлиб, етакчи мавкени деярли саклаб колмокда. Агар 1950 йилда халқаро йўловчи ташишда шахсий автомобил транпорти хиссасига 56,8 % тўғри келган бўлса, 1995 йил - 60,3 фоиз тўғри келди.

Эколог кундаланг файлидан 9 жадвал тушади.

Эколог кундаланг файлидан 10 жадвал тушади.

11-жадвал
Халқаро йўловчи айланмаси

(шахарларда йўловчи ташишдан ташқари).
Эколог кундаланг файлидан 11 жадвал тушади.

Темир йўл транспортининг хиссаси 25,8 % дан 10,2 % га тушди ва хаво транспорти хиссаси 1,2 % дан 10 % га етди ва 2000 йилда халқаро йўловчи айланмасида темир йўл транспортидан ўтиб кетди.

Транспортнинг барча турлари билан йилига 100 млрд.т.дан ортиқ юклар ва 1 трлн.дан ортиқ йўловчи ташилади. Халқаро йўловчи айланмаси 18-19 трлн. пасс./км.ни ва юк айланмаси эса 46-50 трлн.т/км.ни ташкил қилади. Транспорт корхоналарида 110 млн.дан ортиқ ишчи банд.

Барча алоқа йўллари, транспорт воситалари ва транспорт корхоналарининг ўзаро уйғунлашуви транспорт тизимини ташкил этади. Хар бир мамлакат ва минтақа ўзини транспорт тизимига, транспорт тўрининг конфигурациясига эгадир. Транспорт тури конфигурацияси:

а) радиал (бир марказли ва кўп марказли); б) радиаль-айланма; в) кенглик; г) меридионал; д) шохсимон ёки тарвакайлаб кетган кўринишларга эгадир.

Транспорт ишида миллий ва макроминтақавий фарқларни аниқлашда асосий ўлчовлар қуйидагилар: 1) ишлаб чиқаришнинг транспортга боғлиқлиги, транспорт ва ишлаб чиқариш, худуднинг катта-кичиклиги ва конфигурацияси нисбати; 2) ахолининг жойлашиш типлари, урбанизация даражаси ва миграция суръатини ифодаловчи ахоли транспорти харакатчанлиги;

3) хўжалик тизимини, яъни транспорт парадигмасини ифодаловчи йўловчи ва юк ташиш нисбати; 4) на фақат транспорт тизимини, балки бутун хўжалик тизимини ифодаловчи транспорт ишларида транспорт турлари нисбати.

Юқоридаги ўлчовлар асосида дунё мамлакатларини учта йирик группага булиш мумкин: 1) Иқтисодий ривожланган мамлакатлар. 2) МДХ ва Шарқий Европа мамалкатлари ва 3) Ривожланаётган мамлакатлар. 1992 йилда хўжаликнинг транспорт сигими (ткм ни 1 дол. ЯИМда ифодаланиши) Шимолий Америкада 1,3, Ғарбий Европада - 0,3, Японияда - 0,4 бўлса Россияда 5,0 ва Шарқий Европа мамлакатларида ўртача 1,5 бўлди. Рақамлардан кўриниб турибдики, хўжалик тармоқ таркибидаги транспорт сигими даражаси “оғир” хом-ашё ишлаб чиқариш роли, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий типларига боғлиқ ва худудларнинг катта кичиклиги эса нисбатан оз рол ўйнайди ва буни Ғарбий Европа ва Шарқий Европа мамлакатлари ўртасидаги транспорт сигимидаги кескин фарқ (5 марта) кўрсатиб турибди. Ривожланаётган мамлакатларда бу 0,84 ни, Лотин Америкаси мамлакатларида эса 1,7 ни ташкил қилади.

Ахолининг харакатчанлиги қарама-қарши хусусиятга эга бўлиб, саноати ривожланган Ғарб мамлакатларида катта ахамият касб этади. Ахоли жон бошига шахарлараро йўловчи айланмаси (минг йўл-км) Шимолий Америкада 12,9, Ғарбий Европада 8,5, Японияда 6,3 бўлса Россияда 3,6 ва Шарқий Европа мамлакатларида 2,9 ни ташкил қилади. Ахолининг транспорт харакатчанлиги муракаб ижтимоий ва иқтисодий жараён бўлиб, маданий, сиёсий ва демографик йўналишидаги омиллар мажмуасидан иборатдир.

Харакатчанлик муаммоси ахолининг автомобиллашуви (автомобил билан таъминланганлиги) масаласи билан чамбарчас боғлиқдир. Автомобиллашувнинг ўсиши инсониятнинг 50-йиллардан кейин барқарор ривожланиш жараёни билан боғлиқ харакатчанлик даражаси ва ундаги фарқларни ифодалайди. Бу кўрсаткич ривожланаётган мамлакатларда жуда хилма-хил бўлиб, иқтисодий қолоқ мамлакатлар - 0,65, Шимолий Африкада 2,0 ва Лотин Америкасида - 1,5 дан иборат.

Хўжалик тизимида мухим типологик улчов юк ва йўловчи ташиш нисбати, ( ткм. “юк” 1 йўл.км тенглаштирилади) бўлиб, таккослаш жуда шартлидир. Бунда икки махсулот юк ва йўловчи ташиш хисобга олинади. Бу нисбат АҚШ да 1,2 тенг ( яъни умумий юк айланмасининг абсолют миқдори шахарлараро йўловчи айланмасидан 1,2 марта кўп ), Ғарбий Европада 0,34, Японияда 1,1, Россияда 7,8, Шарқий Европада 3,53, ривожланаётган мамлакатларда эса 0,4 дан 2,5 гачани ташкил қилади. Бу нисбатлар ўз навбатида минтақаларда туризм ва умуман рекреацион сохалар ривожланишга таъсир қилади.

Маълумотларга қараганда МДХ доирасидаги мамлакатларда мехнатда банд бўлган ахолининг 50-90 % мехнат таътили даврида хеч каерга дам олгани бормайди. Чунки алоқа йўлларининг яхши ривожланмаганлиги, автомобилда йўловчи ташиш даражасининг пастлиги (автобус ва енгил автомобил) мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолар рекреацион сохалар ривожланишига тўғнок бўлмоқда.

Юк ташишдаги транспорт турлари нисбати хўжалик тармоқларидаги юклар таркиби ва ишлаб чиқаришнинг худудий концентрациясини ифодалайди. Саноати ривожланган Ғарб ва Шарқ мамлакатлари хиссасига дунё ички (океан трассаларидан ташқари) юк айланмасининг 80 % тўғри келади ва бу икки гурух мамлакатларига тенг бўлинади. Аммо, бу нисбат транспорт турлари ўртасида турличадир.

Умуман, Ғарб мамлакатлари юк айланмасида темир йўл транспорти хиссасига 18,7 %, автомобиль транспортига 44,4 %, колган ички сув, денгиз каботажи ва қувур транспортига 36,9% тўғри келади. МДХ ва Шарқий Европа мамлакатлари юк айланмасида темир йўл хиссасига ўртача 62 %, автомобиль транспорти хиссасига 9 %, Шимолий Америка юк айланмасида темир йўл автомобиль транспорти хиссалари деярли тенг, Россияда мос равишда 46 ва 9 % тўғри келади. Ривожланаётган мамлакатларда темир йўл, автомобиль ва қувур транспортига ички юк айланмаси ўртача 1/3 қисми (Лотин Америкасида бир мунча юқори 65% бўлса, Осиёда пастрок) тўғри келади.

Хаво траснпортидаги юк айланмасининг 90 % иқтисодий ривожланган мамлакатлар хиссасига тўғри келади.

12-жадвал

Транспорт турларида халқаро юк айланмаси.

1993 йил % хисобида.




Транспорт турлари.


Минтақалар

Авто-мобил транспорти

темир йўл транспорти

сув(дарё ва кабо-таж)

қувур транс-порти (нефт ва табиий газ

Россия

9

46

5

40

Шимолий Америка

26

28

18

28

ҒарбийЕвропа

67

19

8

6

Шарқий Европа

9

78

2

11

Япония

40

9

51

-

Демак, турли минтақалардаги алоқа йўллари, транспорт йўллари зичлиги, юк ва йўловчи ташишдаги улуши транспорт тармоқларининг ўзаро алоқадорлиги ва уйғунлашуви турлича эканлиги билан ажралиб туради. Барча минтақалардаги транспорт тизими биргаликда халқаро транспорт тизимини ташкил қилади.

3.)Қуруқлик транспорти. Темир йўл транспорти. Темир йўл транспорти халқаро юк ва йўловчи айланмасида хиссаси қисқариб бораётганлигига қарамай мухим транспорт воситаси бўлиб қолмоқда ва сезиларли равишда сифат ўзгаришларни (электрлаштириш ва тез юрар темир йўллар қурилиши) бошдан кечирмоқда. Дунё бўйича темир йўлларнинг умумий ўзунлиги 1,2 млн.км. бўлиб бунинг 200 минг км. электрлаштирилгандир.

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда темир йўлларни электрлаштириш, монорельсли ва магнит осилмали йўллар қуриш давом этмоқда. Дунёдаги 140 дан ортиқ мамлакатда темир йўллар бўлишига қарамай, 50 % темир йўллар “ўнликка” кирувчи мамлакатлар - АҚШ, Россия, Канада, Хиндистон, Хитой, Австралия, Аргентина, Франция, ГФР ва Бразилияда жойлашган. Мавжуд темир йўлларнинг 650 минг км ёки 54 % иқтисодий ривожланган мамлакатларга, 31 % (380 минг км) бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларга ва 29 % (320 минг км) ривожланаётган мамлакатлар хиссасига тўғри келади.

Темир йўл тармоқларининг зичлиги жихатидан Европада Бельгия, ( 100 км2 худудга 25 км), Люксембург, ГФР, Буюк Британия, Швейцария, Дания, Нидерландия, Франция, Австрия, Италия, Венгрия, Чехия ва Словакия, Польша, Осиёда - Япония олдинги ўринда туради. Турли мамлакатларда темир йўл линиялари орасидаги масофалар хам турличадир. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда мавжуд темир йўлларнинг 2/3 қисми -1435 мм, Шарқий Европа мамлакатларида хам 1435 мм, МДХ худудида эса 1524 мм, Жануби - Шарқий Осиё мамлакатларида эса 1000 мм.дир.

Трансконтинентал темир йўллар катта ахамият касб этади. Европада бундай йўллар: а) Кале-Париж-Лион-Марсель-Италиянинг жанубий портларига; б)Гамбург-Мюнхен-Швейцария-Италия; в) кенглик бўйича Мадрид-Париж-Берлин-Шарқ. Буюк Британия паром алоқаси орқали (Дувр-Дюнкерк) Бельгия ва Франция билан богланган. Дания эса паром алоқаси (Катта Бельт ва Эресунд) орқали Швеция, Вернемюнде пароми орқали Германия билан богланган. Швеция Троллеберг-Засниц пароми орқали континент билан боглангандир.

Шимолий Америкада 12 та трансконтинентал темир йўллар мавжуд. Жанубий Америкада Буэнос-Айрес-Вельпарасио ва Буэнос-Айрес-Антофагасто трансконтинентал темир йўллари мавжуддир.

Осиёда энг йирик трансконтинентал темир йўл Буюк Сибирь магистралидир. (9322 км). Паром алоқаси Каспий денгизида (Баку-Туркменбоши) мавжуддир.

Африка материгининг энг қисқа худудида темир йўллар кесишган. (Бенгола-Лобиту-Бейра ва Лидерий-Дурбан) Австралияда эса шаркдан-ғарбга ягона Сидней-Перта темир йўли йўналгандир.

Темир йўлларнинг жойлашишига иқтисодий, сиёсий ва табиий-географик омиллар кучли таъсир кўрсатади.

ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида Европада геополитик холатнинг жиддий ўзгариши, “совуқ уруш” муносабатларининг тугаши ва Шарқ-Ғарб алоқаларининг ривожланиши транспорт тизими салохиятларидан хам интеграцион алоқаларни амалга ошириш мақсадларида фойдаланиш имкониятларини юзага келтирди.

Сиёсий чегарлардаги тўсиқларнинг бартараф этилиши транспорт йўлкаларини кўп магистралли шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш имконини яратди. Натижада, Европада 9 та транспорт йўлкалари: 1) Хельсинки-Таллин-Рига-Калининград-Вроцлав; 2) Берлин-Варшава-Минск-Москва-Нижний Новгород; 3) Берлин-Вроцлав-Краков-Киев; 4) Дрезден-Прага-Будапешт-София-Стамбул; 5) Венеция-Люблян-Будапешт-Ужгород-Львов; 6) Гданьск-Катовице-Эллин-Познань; 7) Дунай сув йўли орқали Рейн-Майн-Дунай каналига чиқиш; 8) Дуррес-Тирана-София-Пловдив-Варна; 9) Хельсинки-Санкт-Петербург-Москва-Киев-Бухарест (сўнгра Новороссийск ва Астраханга қадар) шакллантирилмоқда.

Хельсинки шахрида (1997 йил) бўлиб ўтган учинчи Паневропа транспорт конференциясида транспорт йўлкаларини шакллантириш ва кучайтириш лойихаси тасдикланди ва учта минтақавий транспорт тизимини - Шимолий континент, Ўрта Денгиз ва Қора денгиз сохил бўйини ривожлантириш ғоясини амалга оширишга киришилди.

Айни вақтда, XXI аср бўсағасида тобора кўпроқ жорий транспорт харажатларига нисбатан хам юк ташишнинг сифат омили мухим ўрин тутмоқда. Бунинг ёрқин ифодаси бутун транспорт жараёнларига инқилобий таъсир кўрсатган халқаро контейнер тизимининг шаклланишидир. Йилига денгиз контейнер айланмаси 70 млн.донага етди ва асосий юкларнинг 40 % га яқинини камраб олмокда. Бу жараённинг аниқ кўриниши транспорт алоқаларида ишончли ва кафолатли трансконтинентал контейнер “кўприк” лари, яъни денгиз транспорти билан тез юрар темир йўл составлари, автопоездлар (контрейлери) комбинациясига асосланган Транссибир (Япония-Ғарбий Европа), Трансамерика, Ғарбий Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ магистралларининг юзага келишидир.

Шунингдек, темир йўлларнинг янги йўналишларини барпо этиш Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий хаётида катта рол ўйнашдан ташқари бу минтақа мамлакатларини дунё хўжалиги интеграцион жараёнларга тортилишини тезлаштиради.


  • Автомобиль транспорти - ХХ аср бошларида юзага келган бўлиб, ХХ аср 50-йилларидан бошлаб халқаро транспорт тизимида асосий ўрин тута бошлади ва ижтимоий-иқтисодий хаётнинг хамда инсонлар фаолиятининг ажралмас таркибий қисмига айланди. Дунё миқёсида автомобил йўллари тобора ривожланиб, сифат жихатидан такомиллашиб бормоқда ва ўзига хос автомобил йўллари индустрияси хам шаклланмоқда. Жами автомобил йўллари 25 млн.км.дан иборат бўлиб, бунинг 22 млн км.қаттиқ қопламга ва 13 млн км. такомиллашган йўллардан иборатдир. Мавжуд автомобил йўлларининг 50 % АҚШ, Хиндистон, Россия, Япония ва Хитойга тўғри келади. Шимолий Америка, Ғарбий Европа ва Япониядаги автомобиль йўллари ғоят юқори сифатли ва инфратўзилмалар билан таъминланганлик даражаси жихатидан олдинги ўринда туради. Жахон автомобил парки йилдан-йилга автомобиллар билан мустахамланиб бормоқда. Агар, 1980 йил жахон автомобил парки 350 млн. автомобилга эга бўлган бўлса, 1990 йил 400 млн. ва ХХ аср охирида бу 500 млн.дан ортиб кетди. Шунингдек, ахолининг транспорт харакатчанлигида, халқаро юк ва йўловчи ташишда автомобил транспорти хиссаси ортиб бормоқда.

Яқин масофаларга юк ташишнинг қулайлиги ва катта хажмда (50-100 т) юк ташувчи ихтисослашган автомобилларнинг юзага келиши билан халқаро юк айланмаларида хам (айниқса) 30-50 км. (масофаларга) автомобиль транспортининг хиссаси ортиб бормоқда.

Автомобиль транспорти бугунги кунда деярли барча мамлакатларда тез ривожланиб бормоқда. Аммо, жахон мамлакатлари ўртасида АҚШ, Германия, Франция, Япония, Буюк Британия, Канада, Австралия, Корея Республикаси, Туркия, Бразилия алохида ажралиб туради. Бу мамлакатларда автомобиль йўллари хозирги замон талабларига мос бўлиб, бир томонлама харакат, кўп полосали, асфальт ва бетон қопламига, қулайайланмаларга хамда хизмат кўрсатиш ( машиналарга техник хизмат кўрсатиш, мехмонхона-кемпинглар, овқатланиш, соғлиқни сақлаш муассасалари) шахобчаларига эгалиги билан ажралиб туради.

Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар ўртасида автомобиль транспорти ривожланганлик даражаси жихатидан Россия, Шарқий-Европа мамлакатлари ажралиб туради. Бу мамлакатлар автомобиль паркларида енгил автомобилларга нисбатан юк автомобиллари кўпдир. Автомбиль йўлларининг узунлиги жихатидан Россия, зичлиги жихатидан хамда сифати жихатидан Шарқий Европа мамлакатлари алохида ўрин тутади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда “ЎзДЭУ” авто қўшма корхонаси турли маркадаги енгил автомобиллар, Самарканд шахрида 12 модификациядаги турли юк ва йўловчи автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Автомобиль йўллари 115 минг.км.бўлиб 3,2 минг.км халқаро ва 18,8 минг.км. давлат ахамиятига эгадир. Ўзбекистонда Хитой ва Покистонга чиқиш имкониятини берадиган Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашқар ва Хинд океанига чиқиш имкониятини берадиган Термиз-Хирот-Карачи автомобиль йўли қурилиши олиб борилмоқда.

Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги ривожланаётган мамлакатларда кейинги йилларда автомобиль транспорти тез ривожлана бошлади. Бу жараён йирик автомобиль йўлларининг қурилиши хамда катта хажмдаги лойихаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлди.

Кейинги йилларда йўловчи ташишда ахоли харакатчанлигининг ўсиш жараёни ва комфортлиликни таъминлаш катта ахамият касб этмоқда. Ғарб мамлакатларида 40 % га яқин йўловчи айланмаси мехнат ташрифига тўғри келса, 70 % дан ортиқ ташриф шахсий фойдаланишдаги енгил автомобилларга тўғри келади. Туризм мақсадларидаги юришлар (шахар атрофи ва шахар ташқарисига) ахолида “сифат” ўзгаришларни таъминлашдан ташқари кичик шахарлар ва кам ривожланган худудларнинг иқтисодий салохиятини ўсишига олиб келмоқда.

Шунингдек, автомобиллашув жараёни комфортдан ташқари жамоат транспортидаги сингари қатъий харакат графигининг йўқлиги, тасодифий йўловчилар бўлмаслиги, йўналишларни эркин танлаш каби қатор қулайликлар билан боғлиқдир. Хатто бензин нархининг юқорилаб бориши хам автомобиллашув суръатларига таъсир этмади. (АҚШда 1 кишига 600 автомобиль, Ғарбий Европада 400-500, Россияда - 100) ва 100 км.га сарфланадиган бензин сарфини қисқартириш жараёни амалага оширилди.

Автомобиллашув урбанизация жараёни билан чамбарчас боғлиқ бўлиб уни янада ривожланишига олиб келмоқда. Айни вақтда урбанизациянинг янги шакллари суб, кон-урбанизация, агломерацияларнинг шаклланиши ахолининг автомобиллашувини янада кучайтирмоқда.

Хозирги замон урбанизация жараёни шахар ва шахар атрофи йўловчи алоқаларининг ривожланиши билан боғлиқ. Кейинги 25 йилда АҚШда шахар атрофларидан шахар марказларига ташриф 35 % дан 10 % га қадар қисқарди. Европа Итифоки мамлакатларида эса ўртача 50 % шахарлараро алоқалар енгил автомобилларда (2 % яёв, 20% автобус, трамвай ва метрополитен, 15% велосипед ва мопед), 3% шахар темир йўллари орқали амалга оширилмоқда.

Мўтахассислар хисоб-китобларига кўра информатика воситаларининг ривожланиши билан иш юзасидан ташрифларга бўлган эхтиёжнинг 20-25%, маиший ташрифлар - 50% га қадар қисқариши мумкин.

Қувур транспорти, нефть ва табиий газ захираларини худудий жойлашиши, уни қазиб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги фарқларни яққол ифода этади. Дунё бўйича нефть ва нефть махсулотлари қувурлари 680 минг км, газ қувурлари эса 1,1 млн.км.дан ортди. Қувур транспорти нефть ва нефть махсулотлари хамда табиий газ ташишда бошқа транспорт воситаларига нисбатан бир қатор қулайликларга эгадир. Бу қулайликлар аввало нефть ва нефть махсулотларини исроф бўлишининг олдини олади, истеъмол районига бир хил ва доимий келиб туришини таъминлайди, атроф-мухитни ифлосланишини сезиларли даражада камайтиради. Магистрал нефть ва газ қувурлари айниқса, АҚШ, Россия, Марказий Осиё республикалари (Ўзбекистон ва Туркманистон), Канада, Мексика, Яқин Шарқк мамлакатлари, Ғарбий Европа мамлакатларида ривожлангандир.

Нефть қувурлари асосан нефть қазиб чиқарувчи районлар билан порт шахарларни боглайди. Яқин Шарқ мамлакатларидаги нефть қазиб чиқарувчи районлардан порт шахарларга нефть қувурлари тортилган. Ғарбий Европада эса порт шахарлардан нефтни қайта ишловчи ва уни истеъмол қилувчи районларга нефть қувурлари тортилгандир. АҚШ нефть қувурлари ички эхтиёжлари учун хизмат қилади.

Россия деярли барча Шарқий Европадаги мамлакатларни (Руминиядан ташқари) ва Ғарбий Европадаги мамлакатларни, Украина ва Белорусни нефть ва табиий газ билан “Дўстлик” ва “Қардошлик” нефть ва табиий газ қувурлари орқали таъминлаб туради.

Шунингдек, юк ташиш ишончлилигини ошириш мақсадларида халқаро ахамиятга молик транспорт коммуникациялари билан баробар ишлайдиган иккинчи алоқа воситалари қуриш орқали “қайноқ нуқта” ларни айланиб ўтилмоқда. Жумладан, Сувайш ва Панама каналларига паралел равишда йирик нефть қувурлари барпо қилинди. Ўрта Шарқда Эрон томонидан назорат килинадиган Ормуз бўғозидан танкерларни ўтказишдан қочиб, Саудия Арабистонини Янбу (Қизил денгиз) билан боғлайдиган Трансараб нефть қувури қурилди. Сувайш каналидан ўтмаслик мақсадида Судан-Камерун Трансафрика нефть қувури лойихалаштирилмоқда. Эркин харакат қилиш мақсадида Танспорт турларини бирлаштириш жараёни Ғарбий Евопада Жанубий ва Шимолий қувурлар тизимининг кушилиши, Ла-Манш буғози остидан “Евротуннел” нинг очилиши Европа газ қувури “халқа” сини ташкиллашга олиб келди.

4.Сув транспорти. Халқаро иқтисодий алоқаларда денгиз транспорти жуда катта ўрин тутади. Денгиз транспорти орқали 8000-10000 км масофадаги (ўртача) юклар ташилади ва унга халқаро юк айланмасининг 3/5 қисми тўғри келади. Йўловчи айланмасидаги хиссаси унчалик катта эмас (хаво транспортининг ривожланиб бориши туфайли). Денгиз туризми хам бир мунча мухим ўрин тутади.

Дунё денгиз флоти 80 мингдан ортиқ кемалардан иборат бўлиб, ялпи сигими 500 млн. бр-рег-т (регистр-тонна кемаларнинг шартли юк кўтариш бирлиги бўлиб 100 куб.футга ёки 2,8 м3 тнг; регистр тонна-бруттода- кеманинг бутун хажми хисобга олинса, тонна-неттода -кема хажмида яшаш жойи, маиший хоналар ва машиналар жойлашган хоналар хисобга олинмайди ёки кўтариш қуввати 500 млн.т.ортиқ. денгиз флоти таркибида универсал кемалар билан бир қаторда суюқ (нефть ва нефть махсулотлари, суюлтирилган табиий газ) қуруқ юклар - кўмир, руда, ғалла ва ёғоч-тахта, фосфор ташишга ихтисослашган танкер, супер танкерлар, рефрижераторлар (музлатгич жихозларга эга), темир йўл паромлари катта ўрин тутади. Денгиз флоти янги типлардаги кемалар - контейнер ташигичлар, лихтер 1/ташигичлар, (руда ва руда махсулотлари) ташигичлар, пакет ташигичлар хисобига кенгаймокда. Денгизларда контейнерларда юк ташиш ягона транспорт циклини, яъни “эшикдан-эшикка” юк етказиб бериш циклини яратиш имконини бермокда. “РО _РО” типидаги кемалар (ролкерлар) кемаларнинг икки томонидаги дарвозалар орқали юкларни горизонтал усул билан тушириш ва ортиш имконини бермоқда.

Кўпчилик мамлакатлар йирик савдо флотига (160 давлат байроғи остида сузади) эга бўлишига қарамай Япония, Буюк Британия, Норвегия, Греция, Нидерландия, Швеция, Либерия, Панама, Гондурас, Россия12, Польша, Хитой, Югославия, Руминия, Въетнам, Корея Республикаси ва бошқ. алохида ажралиб туради. Либерия, Панама, Гондурас, Греция давлатларининг катта савдо флотига эга бўлиши, бу мамлкатларда солиқларнинг пастлиги билан характерланади. Шунинг учун хам чет эл компанияларига карашлиги кемалар юқоридаги мамлакатлар байроғи остида сузса-да, умуман бу мамлакатлар портларига кирмайди. Панлибгоко мамлакатлари (Панама, Либерия, Гондурас, Колумбия) савдо флотининг 50 % Грецияга қарашлидир, махсус чет эл адабиётларида таъкидланишича, Греция кемалари 16 та бошқа давлат байроқлари остида сузади. Худди шундай холат Нидерландия учун хам хосдир.

Денгиз транспортининг ривожланиши халқаро иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши, яъни янги хом-ашё ва истеъмол минтақаларининг ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ўсиб бориши билан боғлиқдир. Халқаро алоқаларда нефть ва нефть махсулотларининг асосий ўрин тутиши савдо флоти юк ташишда хам ўз ифодасини топган. Денгиз флоти орқали ташилаётган юкларнинг 50 % нефть ва нефть махсулотлари хиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, қора ва рангли металлар, кўмир, тоғ-химия махсулотлари, ўрмон махсулотлари, қишлоқ хўжалик махсулотларига тўғри келади. ИТИ шароитида эса тобора тайёр махсулотлар ташиш (контейнерларда ) мухим ўрин тутмокда.

Денгиз алоқаларида порт ва халқаро каналлар жуда мухим ўрин тутади. Бугунги кунда барча денгиз ва океанларда 2,700 порт мавжуддир. 840 портга эса юк айланмасининг 96 % тўғри келади. 30 та гигант-портнинг йиллик юк айланмаси эса 50 млн.т.дан, 4 таси эса 100 млн.т.дан ортиқдир.

Бундай йирик портлар АҚШ да - Нью-Йорк, Филадельфия, Балтимор, Сан-Франциско, Бостон, Буюк Британияда - Лондон, Ливерпуль, Глазго, Францияда - Марсель, Японияда- Симоносеки, Осака, Кобе, ГФРда - Гамбург, шунингдек, Роттердам, Антверпен, Сингапур, Порт-Саид, Кувайтда - Мень-аль-Ахмад, Россияда-Санкт-Петербург ва бошқалар.

Бу портларни мақсадли хизмат кўрсатиш холатига кўра қуйидаги группаларга ажратиш мумкин:

Харбий-денгиз портлари (Чатем, Портсмут, Пирл-Хабор, Гибралтар, Севастопол). Бу портларнинг бир қисми тижорат мақсадларига хам хизмат қилади (АҚШ да - Сан-Диего, Японияда -Йокосука, Россияда (Санкт-Петербург, Кронштад).

Балиқ овлаш ва балиқни қайта ишлаш хамда панохгох портлар.

Паром алоқасига эга портлар (Гавр, Дувр, Фолкстон).

Транзит портлар ва эркин гаванлар - Лондон, Амстердам, Копенгаген, Роттердам, Антверпен, Марсель, Лиссабон, Сингапур. Эркин гаванларда бож солиги олинмайди. Бундай гаванлар Гамбург, Бремен, Копенгаген, Мальмё, Стокгольм, Триест, Рио-Де-Жанейрода мавжуддир;

Аван портлар порт олди яъни йирик тоннажли кемалар учун махсус қурилган портлар. (Гамбург учун Куксхафен, Нант учун Сен-Назер, Руан учун Гавр).

Қирғоқ бўйи ва яқин алоқаларга (каботаж13) хизмат қилувчи портлар. (Греция, Дания, Норвегия, Балтика бўйи давлатлари, Россия, Италия), Ўрта денгиз хавзаси, Кариб денгиз хавзасида).

Махсус портлар (кўмир, руда, нефть, ва нефть махсулотлари, ўрмон ва бошқа юкларга мўлжалланган).

Халқаро кема катновида Атлантика океани етакчи ўрин тўтади. Бугунги кунда Атлантика сохил бўйида (Европа, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка) 70 мамлакат ва 1,5 млрд. ахоли жойлашган бўлиб денгиз юк ташишининг карийиб 50 % тўғри келади. Дунёдаги 70 % га яқин портлар, айниқса энг йирик универсал ва ихтисослашган Европа ва Шимолий Америкада йирик порт-саноат мажмуалари шаклланган.

Иккинчи ўринда Тинч океани туради. Асосий йўналишлари Япония, Хитой, АҚШ нинг Ғарбий сохил бўйи, Корея Республикаси, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари Австралияда, Россияда (Владивосток, Жанубий Сахалин) шаклланса, Хинд океанида - Форс курфази (асосан нефть ва нефть махсулотлари), Хиндистон ва бошқа мамлакатлар йирик юк йўналишларида иштирок этмокда.

Халқаро каналлар иқтисодий алоқаларда мухим ўрин тўтади. Бундай каналлар учта - Сувайиш (1869 йилда ишга тушган, узунлиги 173 км, эни 120-150 м, чуқурлиги 12-13 м, йилига 250-300 млн.т.юк ўтади, барча мамлакат кемалари учун очик), Панама (1914 йил ишга тушган, ўзунлиги 82 км, эни 16 км.ли канал минтақаси АҚШ га қарашли 1999 йил 31 декабрда Панама хукуматига бериш хақида шартнома имзоланган бўлиб белгиланган муддатда Панама хукуматига берилди. Йилига 150-200 млн.т. юк ўтади) Килль (ўзунлиги 95 км, эни 102 , чуқурлиги 11 м, йилига 50-100 млн.т.юк ўтади).

Шунингдек, Қора денгиз, Балтика, Дувр, Гибралтар, Малакка, Сингапур, Зонд, Лаперуза, Сингапур, Корея бўғозлари хам мухим иқтисодий ахамиятга эгадир.

Денгиз сувларида сузиш барча мамлакат каналлари учун очик. Қирғоқ бўйи худудларида эса кемалар шу худуддаги мамлакатлар томонидан назорат қилинади. Дунё бўйича ягона худудий сувларни кенглик бўйича назорат қилиш қонуни йўқ. Худудий сувларни назорат қилиш қирғоқ бўйи мамлакатлари томонидан ёки халқаро шартнома асосида ўрнатилади. Масалан, Буюк Британия, Франция, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг қирғоқ бўйи худудидаги чегаралари 3миль14, Ўрта Денгиз қирғоқ бўйи мамлакатлари, Марказий Америка давлатлари, Хиндистонда - 5 миль, Чили, Перуда 200 миль, Россия, Болгария, Руминияда 12 миль деб белгиланган. 80-йилларнинг бошларида деярли барча сохил бўйи мамлакатлари денгиз чегараларини 20 миль деб ўзгартирдилар.

Ички сув транспортидан асосан, мамлакат ички алоқаларида ва мамлакатлараро алоқаларда хам кенг фойдаланилади. Юк айланмаси хажми жихатидан АҚШ, Россия, Канада, умумий юк айланмаси жихатидан эса Нидерландия (50 % ортиқ), Бельгия шунингдек, Тропик Африка мамлакатлари, Жанубий Америка ва Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Европа (Франция, Германия), Шарқий Европа мамлакатлари алохида ўрин тўтади. Халқаро юклар Рейн, Дунай, Амазонка, Миссисипи, Обь, Енисей, Янцзы, Конго, Одра, Шим.Лаврентий ва Буюк кўллар, Ганг, Меконг, Нигер ва Парана, Волга ва бошқа дарёларида ташилади. Ички сув йўлларининг умумий ўзунлиги 600 минг.км. ортади, шунинг 100 минг.км.га яқини каналлардир. Сунъий сув йўллари (шлюзли дарё ва каналлар) АҚШ, Хитой, Россия, Европа мамлакатларида ривожланган. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлардан ички сув транспорти Россия, Украина, Марказий Осиё (Амударё), Хитой, Венгрия, Руминия, Польша, Болгария, Югославияда ривожланган.

Айни вақтда, Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги йирик дарё тизимлари хиссасига 5 % юк айланмаси тўғри келади, холос. Кўл кемачилиги АҚШ ва Канададаги Буюк кўлларда ривожланган бўлиб, Шим, Лаврентий дарёсидан чуқур сув йўли орқали Атлантика океанига чиқилади ва континент ичкарисига ( 4 минг.км.) денгиз кемалари кира олади. Шунингдек, ички максадларда Россияда - Байкал, Ладогада хамда Каспий денгизида кўл кемачилиги ривожлангандир.


  • Хаво транспорти - йўловчи ва шошилинч юкларни ташишда жуда катта ўрин тутмоқда. Агар 1946 йил дунё бўйича 20 млн. йўловчи ташилган бўлса, 1980 йил 700 млн, 1990 йил 1,2 млрд. ва 2000 йилда 1,4 млрд. йўловчидан ортиб кетди. Бугунги кунда жахондаги барча мамлакатлар ва минтақалар бири-бири билан хаво йўллари орқали боғланган. Дунё бўйича 500 дан ортиқ аэропортлар мавжуд бўлиб, шундан 300 дан ортиги халқаро аэропортлардир. 100 дан ортиқ аэропорт эса энг йирик аэропортлар (йилига 10-20 млн. дан ортиқ йўловчига хизмат қилади) бўлиб хисобланади. Бундай аэропортлар қаторига Чикаго, Нью-Йорк, Лос-Анджелос, Лондон, Москва, Санкт-Птербург, Париж, Берлин, Токио, Пекин, Бомбей, Кохира, Тошкентни киритиш мумкин. Дунёдаги энг йирик Хитроу (Лондон) аэропорти суткасига 700 дан ортиқ самолёт ва 100 минг.дан ортиқ йўловчига хизмат қилади. Хаво транспорти ривожланган мамлакатлар: АҚШ, Россия, ГФР, Япония, Буюк Британия, Канада, Франция, Австралиядир. Хаво транспорти тобора мамлакатларнинг бош транспорт воситасига айланмокда.

ИТИ туфайли хаво транспортида кенг фюзеляжли самолётлардан фойдаланиш (чартер рейслари) халқаро туризмни тез ривожланишига олиб келмокда. Бунда рейсларни йўловчилар гурухлари учун ташкиллаш, билет таннархининг паст бўлиши ахоли кенг қатламларини жалб этмокда (хорижий туризм билан боғлиқ).

Айни вақтда, юк ташишда халқаро транспорт маълум маънода иқтисодий алоқалар ва хўжалик худуди таркибидаги силжишларга хам таъсир этмоқда. АҚШ тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ихтисослашган техник воситалар ва терминаллардан иборат шарт-шароитлар мавжуд бўлса юкларни самолётларнинг отсекларида ташишга нисбатан махсус юк самолётларида ташиш 2 марта арзонлашади. АҚШда кейинги 25 йилда юкларни юк самолётларида ташиш 40 % дан 85% етди ва буғунги кунда 80 та юк терминали фаолият кўрсатмоқда.

Истиқболда транспорт ва экспедиция - тақсимлаш корхоналарини қўшиш жараёни мухим ахамиятга эга. Ишончли ва тез транспорт алоқалари тугунларида хаво ва денгиз контейнерлари линияларидан иборат йирик ихтисослашган транспорт - тақсимловчи халқаро марказлар (Париж, Марсель, Франкфурт-на Майне, Мюнхен ва бошқ.) ташкилланмоқда.


  • Бошқа транспорт воситалари. Замонавий транспорт тармоқларидан ташқари ўтмиш транспорти - чаналардан чекка шимолдаги халқлар, жиловли транспортдан эса чўл, ва тоғли районлардаги халқлар, эшкакли қайиклардан дарё ва кўл бўйида яшовчи халқлар фойдаланиб келмоқда. Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги мамлакатларда эса хануз хаммолчилик сақланиб қолган.

10.4. Минтақавий транспорт тизими. Дунё хўжалигида мухим ўрин тутувчи халқаро транспорт тизимини умумлашган холда қуйидаги минтақавий тизимларга ажратиш мумкин:

Шимолий Америка - АҚШ, Канада транспорт тизими - энг катта минтақавий транспорт тизими бўлиб, барча транспорт йўлларининг 30 % тўғри келади. Трансконтинентал автомобиль ва темир йўл магистраллари, зич қувур тармоғи ривожланган. Буюк кўллар, Шим Лаврентий ва Миссисипи ички сув тизимига эга. Барча транспорт турлари юк айланмаси жихатидан биринчи ўринда туради. Йўловчи ташишда енгил транспорт бош ролни ўйнайди. Автомобиль паркидаги автомобилллар сони жихатидан бошқа минтақалардан олдинда. Хаво транспорти ривожланган. Дунёдаги ахоли ғоят харакатчан худуд хисобланади.

Ғарбий Европа транспорт тизими-хўжаликнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини, тармоқ ва худудий тузилишини, интеграцион жараёнларни ифода этади. Бу минтақа транспорт тизимининг шаклланишига тарихий, табиий ва иқтисодий-сиёсий, географик омиллар кучли таъсир курсатган. Шимолий Америка транспорт тизимидан транспорт йўллари узунлиги, юк хажми ва узоққа ташиш бўйича орқада бўлса-да, темир йўлларни электрлаштириш ва тез юрар йўллар жихатидан олдинда туради. Ички алоқаларда автомобиль, темир йўл, қувур, дарё транспорти, ташқи алоқаларда эса денгиз транспорти катта ўрин тутади. Хаво транспорти АҚШ дан фарқли ўларок халқаро алоқаларга хизмат қилади.

МДХ транспорт тизими - ривожланган сертармоқ транспорт турларидан иборат. Энг узун темир йўл, нефть ва табиий газ магистралларига эгадир. Ички алоқаларда темир йўл, ташқи алоқаларда денгиз транспорти асосий ўрин тутади. Йўловчи ташишда темир йўл ва автомобиль транспорти, шунингдек, хаво транспортининг хиссаси катта. Собиқ СССРнинг парчаланиб кетиши натижасида бир канча мустақил:

а) Россия (Европа ва Осиё транспорт тизимидан иборат).

б) Марказий Осиё.

в) Кавказ орти давлатлари.

г) Украина

д) Белорусь.

ж) Балтика бўйи давлатлари тизими шаклланмокда.

Шарқий Европа мамлакатлари транспорт тизими - барча турдаги транспорт тармоқларига эгалиги билан ажралиб туради - автотранспорт хиссаси йўловчи ва юк ташишда юқоридир. Транспорт тури конфигурацияси радиал бир марказли (Венгрия), радиал кўп марказли (Чехия, Словакия), кенглик ва меридионал (Польша) кўринишларига эгадир.

Хорижий Осиёдаги транспорт тизими худудий қарама-каршиликларга бойлиги билан ажралиб туради. Айниқса, ривожланган замонавий транспорт тизими Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань, Гонконг учун характерли бўлса, Жануби-Ғарбий Осий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида эса бўш ривожлангандир. Покистон ва Хиндистон қисқа изли темир йўлларга эга. Жанубий, Жануби-ҒарбийОсиё мамлакатларида қувур транспорти, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ички сув транспорти ривожланган. Чет эл компанияларига қарашли хаво транспорти тобора ривожланиб бормоқда.

Лотин Америкаси мамлакатлари транспорт тизимида транспорт билан таъминланганлик даражаси жихатидан Аргентина, Бразилия ва Мексика алохида ажралиб туради. Лотин Америкаси минтақасига иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги 33 % дан ортиқ ички сув йўллари тўғри келсада, кемачилик мақсадларида деярли фойдаланилмайди. Ғоят юқори сифатли автомобиль йўллари билан бир қаторда тош йўллар мавжуд.

Африка транспорт тизими бир мунча бўш ривожланган. Мавжуд темир йўллар берк, тор изли ва бир-бири билан боғланмаган. Ахолининг транспорт харакатчанлиги дунёдаги энг паст худуд. Кейинги йилларда кенглик ва меридионал бўйича автострадалар, магистрал қувур транспорти барпо килинмокда. Денгиз флоти ва Хаво линиялари кенгайиб бормоқда.

Австралия транспорти тизими ўзида Шимолий Америка (трансконтинентал излар, автопаркнинг катталиги, тепловозлар) ва ривожланаётган мамлакатлар (темир йўл изларининг турлилиги), хусусиятларини мужжасамлаштирган транспорт тизимининг ўзаро уйгунлиги хос. Ички алоқаларда автомобиль, ташқи алоқаларда денгиз ва хаво транспорти мухим ўрин тутади.

Минтақавий транспорт тизимлари халқаро транспорт тизимининг бўлимлари сифатида бир-бири билан богланган бўлиб, юк ва йўловчи ташишда деярли барча транспорт турлари хизмат курсатади.

Ғарбий Европа, Шарқий Европа ва МДХ таркибидаги мамлакатларда транспорт алоқалари асосан қуруқлик транспорти айниқса, темир йўл, қувур хамда денгиз ва хаво транспорти орқали амалга оширилади. Бу жараён аввало минтақалар транспорт тизимидаги мамлакатларнинг қўшничилик холати хамда оммавий суръатда ёқилғи, хом-ашё ва тайёр махсулотлар айирбошлаш билан белгиланади. Ўзаро алоқаларнинг ривожланишида халқаро инфраструктура даражасидаги транспорт инфраструктураси (“Дўстлик” нефть қувури, “Қардошлик” газ қувури, “Дунай-Майн-Рейн” ички сув йўллари) мухим роль ўйнамоқда.

Шимолий Америка, Европа, Осиё, Австралия, Африка, Лотин Америкаси транспорт тизимида қуруқлик, денгиз ва хаво транспортининг роли каттадир. Трансконтинентал алоқаларда айниқса, Европа-Осиёдаги Балтика бўйи, Украина ва Беларусь, Россия худудлари орқали ўтган транзит йўлларнинг (темир йўл, автомобиль йўллари, хаво линиялари) ахамияти каттадир. Ғарбий Европа-Япония контейнер йўли хамда Сувайш канали орқали Хинд океани хавзасига чиқиш имкониятлари шулар жумласидандир. Америка қирғоқ бўйида йирик денгиз трассалари Панама канали кираверишида умумлашади.

Шунингдек, транспорт тизимида транспорт пунктлари ва транспорт тугунлари юкларини ортиш ва тушириш, йўловчиларни жўнатиш ва қабул қилишда асосий ўрин тутади. Транспорт тугунлари - алоқа йўллари кесишган, бир-бири билан туташган ёки тармоқланиб кетган шунингдек хилма-хил ёки бир хил коммуникация турлари кесишган, туташган ва тармоқланиб кетган жойлардир.

Транспорт турларининг ўзаро уйғунлиги ва уларнинг умумий юк айланмасидаги ўрнига кўра транспорт тугунлари қуйидагича синфлаштирилади.

Темир йўл-сув йўли тугунлари. 2) Темир йўл-денгиз йўллари тугунлари. 3) Темир йўл-дарё йўллари тугунлари. 4) Сув йўл-темир йўл тугунлари. 5) Темир йўл-автомобиль йўллари тугунлари.

Транспорт тугунлари иқтисодий-сиёсий ахамиятига кўра халқаро, минтақавий, мамлакат, район, махаллий тугунларга, транспорт турларининг сонига кўра-кўп компонентли (мураккаб), икки-уч компонентли тугунлар, бажарадиган ишига (функциясига) кўра кўп функцияли, бир ёки икки функцияли, юк ва йўловчи айланмасига кўра йирик, ўртача, кичик тугунларга ажаратилади.



  • Транспорт ва атроф- мухит муаммоси. Транспорт тизимининг ривожланиб бориши атмосферага, ўсимлик ва Тупроқ қопламига, океан, денгиз, дарё ва ер ости сувларига таъсир этмоқда, инсон саломатлигига жиддий зарар етказмоқда. Айниқса, қуруқлик транспорти тизимида автомобиль, темир йўл ва қувур транспорти ўзига хос равишда атроф-мухитни ифлослантиришга сабаб бўлиши билан ажаралиб туради. Автомобиль транспорти исгази, азот икки оксиди (NO2) ва углеводород билан биргаликда ғоят захарли бўлган қўрғошин чиқаради. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда атмосфера хавосини ифлосланишининг 40-50 %, шахарлар ва шахар агломерацияларида, урбанизациялашган минтақаларда эса 80 % автомобил транспортига тўғри келади. Мутахассислар маълумотларига кўра 1 та автомобиль ўртача йилига 4 тонна оксигенни хаводан олиб ташқи мухитга 800 кг ис гази, 400 кг, азот оксиди ва 200 кг захарли моддалар, шу жумладан углеводородлар чиқариб ташлайди. Агар, XXI асрда хам автомобиллашув жараёни тез суръатлар билан ривожланишини эътиборга олсак, бу ғоят кескин муаммолардан бири эканлиги аён бўлади. Шунинг учун хам яқин келажакда атроф-мухитни энг оз ифлослантирадиган альтернатив ёқилғи манбаларидан фойдаланиш халқаро автомобиллашув жараёнининг бош йўналишларидан биридир. Темир йўл транспорти хам атроф-мухитга қаттиқ заррачалар чиқарса, қувур транспортида вақти-вақти билан бўлиб турадиган халоқатлар оқибатида минглаб тонна нефть ва нефть махсулотлари оқиб чиқиши Тупроқ, ўсимлик ва хайвонот дунёси, ер ости сувларига, айниқса окар сувларга зарар етказиб мураккаб экологик холатларни юзага келтирмоқда.

Бундан ташқари автомобиль, темир йўл ва хаво транспорти шовқини хам ахоли эшитиш кобилиятига таъсир қилиб, турли касаллик ва “стресс” холатларни юзага келтирмокда. Йирик шахар ва шахар агломерацияларида “шовкин ифлосланиши” тобора кескин муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Сув транспорти гидросферани (океан, денгиз, дарё ва куллар) ифлослантирувчи бош манбалардан биридир. Айниқса, халқаро иктиодий алоқаларда нефть ва нефть махсулотлари ташувчи танкер ва супер танкерлар халокати оқибатида минглаб тонна нефть океан ва денгиз сувларини катта худудларда юпка плёнка хосил қилиб коплаб олиши бу худудлар биофондига тузатиб бўлмас зарар етказмоқда. Атмосфера ифлосланишига тобора хаво транспорти хам “хисса” кушмокда.

Шунинг учун хам бугунги кунда иқтисодий ривожланган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда “транспорт ва атроф мухит” муаммоси билан боғлиқ жиддий илмий-тадқиқот ишлари ва чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилмоқда.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет