Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"



бет13/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15

Таянч сўз ва иборалар.

11. Транспорт. Транспорт тизими. Минтақавий транспорт тизими. Транспорт тугуни. Магистрал. Трансосиё магистрали. Транспорт тури конфугирацияси. Брутто-рег тонна. Нетто-рег тонна. Капитал. Халқаро порт. Порт-саноат мажмуаси. Юк сиғими. Контейнр. Терминал. Юк ва йўловчи айланмаси. Транспорт хизмати сифати.


Такрорлаш учун саволлар.
Транспорт тизимидаги таркибий ўзгаришлар ва силжишларнинг қандай сифатлари бор?

Транспорт дунё хужалигининг сектори сифатида қандай хусусиятларга эга?

Транспорт тизими ривожланишининг асосий йўналишларини тушунтириб беринг?

Транспорт тизимининг халқаро мехнат тақсимотига таъсири қандай?

Автомибиллашув жараёнининг “салбий” ва “ижобий” томонларини тавсифланг?

Ахолининг транспорт харакатчанлиги ўсиб бораётганлигининг сабабларини тушунтириб беринг?

Халқаро контейнр тизимининг хусусиятлари қандай?

Транспорт хизмати сифати деганда нимани тушунасиз?

Халқаро ва минтақавий транспорт тизими ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб беринг?

Халқаро транспорт тизимининг қандай кўрсаткичлари мавжуд?




11-БОБ. Халқаро иқтисодий алоқалар ва уларнинг шакллари.
Дунё хўжалиги ғоят мураккаб ва барқарор ривожланиб бораётган ўзига хос қарама-қаршиликларга эга тизимдан иборат. Бугунги кунда халқаро иқтисодий муносабатлар жахон мамлакатлари тараққиётида жуда катта роль уйнамокда. Бу муносабатларнинг мутлақо янги сифат босқичи, товар ва хизматларнинг халқаро савдоси, капиталлар ва ишчи кучи харакати, мамлакатлараро ишлаб чиқариш кооперацияси, фан-техника тизимидаги айирбошлашлар, халқаро валюта муносабатлари, туризм (илмий ва дам олиш, даволаниш, савдо) тобора ривожланиб ва чуқурлашиб бормоқда.

Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида очиқ иткисодиётга эга бўлган иқтисодий ривожланган мамлакатлар етакчи мавкеъга эга бўлиб, барча тур алоқаларидаги улуши 60 % дан- 80 % қадарни ташкил этади. Ривожланаётган мамлакатларда 80-йиллардан бошлаб иқтисодиётида мухим силжишлар юз берганлигига қарамай, уларнинг “Шимол” мамлакатларидан молиявий қарзлари салкам 2 трлн. долларга етди. Бу мамлакатлар иқтисодий ривожланган давлатлар учун хом-ашё, ихтисослашган қишлоқ хўжалик махсулотлари ва арзон ишчи кучи етказиб берадиган худудлар бўлиб қолмоқда.

70-йилларнинг ўрталарида БМТ ташаббуси билан “Халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги тартиби” Дастури қабул қилинди. Бу дастурнинг мохияти халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида мамлакатларнинг ўзаро тенг ва адолатли қатнашишини ташкиллашдан иборат. Шунингдек, бозор иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларни дунё хўжалиги ва халқаро муносабатлар тизимига янада кенгроқ жалб қилиш вазифаси хам қўйилган.

Халқаро мехнат тақсимоти тобора самарали хўжалик юритишга мослашмоқда ва ХХ аср охирги чорагида халқаро бозорга чиқарилаётган оммавий товарлар нихоятда хилма-хил бўлиб бормоқда. Айни вақтда, халқаро товар айирбошлашдаги оммавий махсулотлар ишлаб чиқариш (серияли) (ECONОMY of scale) тамойилидан хилма-хил, фуқаро ва инновация махсулотлари (ECONОMY of scоbo) тамойилига ўтилмоқда.

Бу тамойил хатто хар қандай миллий иқтисодиёт ўзининг хилма-хил махсулотларга бўлган эхтиёжни қондира олади деган назарий қарашларни инкор қилишга олиб келди.

Постиндустриал жамият шароитида ишлаб чиқариш ихтисослашуви янада чуқурлашмоқда ва халқаро географик мехнат тақсимоти табақалашмокдаки, ишлаб чиқарилган махсулотлар тобора деталлашиб ва “адрес” ли бўлиб бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг на фақат тайёр махсулотларга, балки деталларга, ярим фабрикатларга, ишлаб чиқаришнинг айрим босқичлари, элементларига ихтисослашуви кучаймоқда. Ихтисослашув асосида на фақат миқдорий кўрсаткичлар (кўпроқ ва нисбатан арзон нархларда), балки сифат кўрсаткичлари (илм талаблилиги, ишончли ва мустахкамлиги, “тоза” лиги ва бошқалар) ётмоқда.

Ишлаб чиқаришга бўлган юқори сифат талаблари натижасида иқтисодий ривожланган мамлакатларга халқаро савдо айланмасининг 60 % тўғри келмоқда.

Хозирги замон халқаро иқтисодий алоқалари ғоят хилма-хил эканлиги ва бу жараён кенгайиб хамда чуқурлашиб бораётганлиги билан ажралиб туради.



11.1. Халқаро савдо - халқаро иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми.
Халқаро савдода товарлар йўналиши ёки мамлакатлар ўртасида товарлар айирбошлаш етакчи ўрин тутади. Давлатларнинг ўзаро иқтисодий алоқаларидаги янги жараён - халқаро иқтисодий алоқалар таркибидаги ўзгаришлар ташқи савдо товарларида хамда халқаро транспорт алоқаларидаги юклар таркиби ва кўламида очиқ кўринади. Хозирги замон халқаро иқтисодий ривожланишининг асосий хусусиятларидан бири саноат ишлаб чиқариш суръатларига нисбатан халқаро савдонинг ўсишидир. 1995 йил товар экспорти қиймати 4875 млрд. долларни, хизматлар экспорти эса 1230 млрд. долларни ташкил қилди.

25 та иқтисодий ривожланган мамлакатлар хиссасига халқаро экспортнинг 85,3 % ва халқаро импортнинг 83,8 % тўғри келади.

Айрим иқтисодий ривожланган мамлакатларга, жумладан АҚШ га халқаро экспорт ва импортнинг 15,5 ва 19,9 %, Германияга 11,6 ва 10,7 %, Японияга 11,8 ва 8,6%, Францияга 6 ва 6,3% ва Буюк Британияга 5,2 ва 5,8 % тўғри келади ва бу мамлакатлар халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида етакчи мавқега эгадир.

Жануби-Шарқий Осиёдаги янги индустриал мамлакатлар хиссасига халқаро экспорт хиссасининг 8,5 % ва нефтни экспорт қилувчи мамлакатларга (ОПЕК) 10 % тўғри келади.

Халқаро савдо тизимига миллий иқтисодиётлар кушилиш жараёни тезлашганлигига қарамай халқаро товар айланмаси юқори худудий концетрациясига эгалиги билан ажралиб туради ва жахон товар айланмаси хажмининг деярли ярми бешта йирик экспортчи мамлакатларга тўғри келади. Айни вақтда, товар йўналишининг худудий ёйилиши юз бермоқда ва товарлар йўналишининг умумий хиссаси (халқаро товар айланмасининг 10 % дан юқорисига ) 1970 йил 29,3 %, 1980 йил 26 % ва 1995 йил 20 % ни ташкил қилди.

Шунингдек, товарлар йўналиши пропорцияларида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда (13-жадвал ) .



13- жадвал

Мамлакатлараро товарлар йўналиши нисбати

(жахон товар айланмасига нисбати)



Мамлакатлар

1980 йил

1995 йил

1.

Канада-АҚШ

4,7

3,2

2.

АҚШ-Япония

3,3

3,0

3.

Германия-Франция

2,1

1,6

4.

АҚШ-Мексика

1,7

2,1

5.

Германия - Буюк Британия

1,2

1,6

6.

Германия - Италия

1,4

1,0

7.

Франция - Италия

1,2

1,0

8.

Япония - Саудия Арабистони

1,4

0,9

9.

АҚШ-Буюк Британия

1,3

0,8

10.

Германия - Бельгия

1,3

0,6

11.

АҚШ - Саудия Арабистони

1,2

0,6

12.

АҚШ -Германия

1,2

0,6

13.

Нидерландия - Бельгия

1,0

0,6

Шуниси характерлики, товарлар йўналишидаги алоқалар қўшни мамлакатлар ўртасида товар айланмаси пасайиб бораётганлигига қарамай етакчи ўрин тутмоқда. Бу холат аввало интеграцион жараёнлар хусусиятлари, мураккаб сертармоқ хўжаликнинг биртиплик тамойилларига қарамай иқтисодий ривожланган мамлакатлар ўртасида юк айланмасига тўсқинлик қилмай, аксинча интеграциянинг типологик белгиси бўлиб қолмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда эса биринчи ресурсларга асосланганлик қўшни мамлакатлар ўртасидаги товарлар айланмаси ривожланишига имкон бермаяпти. (деярли бир хил табиий шароит ва ресурслар).

ХХ аср охирги ўн йиллигига келиб Ғарб иқтисодиётининг уч маркази (АҚШ-Германия-Япония) ўртасидаги алоқалар бир мунча бўшашди ва йирик икки экспортчи мамлакат АҚШ-Германия 12 ўринга тушиб қолди. Япониянинг халқаро экспортдаги хиссаси ўсишига қарамай Америка-Япония хиссаси хам қисқарди. Умуман, уч марказ хиссаси АҚШ-Япония-ЕХ халқаро ташқи савдода 14 % дан 1970 йилда 10 % гача ва 1980 йилларда 8 % гача кискарган бўлса, бу марказларнинг ўз минтақалари алоқаларидаги хиссаси кейинги 20 йилда 10 % дан 25 % га ўсди. Бу холат жахон хўжалигининг тобора кўп қутбли тизимига айланаётганлигидан ва глобализациялашув жараёни кучайиб бораётганлигига қарамай алоқаларнинг махаллийлашуви, минтақавий берклик тенденцияси хам мавжудлигидан далолат беради.

ХХ асрнинг охирги чорагида кутилмаганида халқаро иқтисодий алоқалар майдонида Япониянинг фаол ташқи иқтисодий фаолияти натижасида янги индустриал мамлакатлар юзага келди. Бугунги кунда бу мамлакатлар Тинч океани хавзасининг Шарқий қисмида мустақил иқтисодий минтақани шакллантирдилар ва кейинги 20 йилда уларнинг жахон ялпи махсулотидаги хиссаси икки марта кўпайди (14-жадвал).

14- жадвал

Янги индустриал мамлакатларнинг хўжалик

ривожланиши. (1980-1993 йиллар) (% хисобида).




Мамлакатлар

Ялпи ички махсулот.

Экспорт

1.

Корея Республикаси

90

172

2.

Тайван

76

155

3.

Сянган (Гонконг)

67

153

4.

Сингапур

58

91

5.

Саноати ривожланган Ғарб мамлакатлари.

23

36


Жахон экспортида 4 та индустриал мамлакатларнинг хиссаси 4 марта ўсди ва 14 % га етди. (Гонконг - 4,6 % , Корея Республикаси - 3,3 %, Сингапур - 3,2 %, Тайван - 3,0 %). Бу мамлакатларда индустрлаштиришнинг бошланғич босқичида экспортга давлат субсидиялари ажратилди, импорт чегаралаб қўйилди ва унинг ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор кучайтирилди. Бугунги тараққиёти эса сиёсий барқарорлик, мехнат ресурсларининг сифати, аънана ва малакалари, интизомлилиги ва уюшганлиги хамда денгиз бўйи транспорт - географик холати қулайлиги каби омиллар билан хам характерланмоқда. Иқтисодиётнинг хаддан ташқари “қизиб” кетиши 1998 йилдаги оғир молиявий инқирозни хам юзага келтирди.

Халқаро товар экспорти (1990 йил бахоларида), 1950 йилдаги 35 млрд. доллардан, 1960 йилда 50 млрд. долл., 1970 йилда 1,25 млрд. долл., 1980 йилда 2,25 млрд. долл, 1990 йилда 3,48 млрд. долл ва 1997 йилда 5,4 млрд. долларга етди. Шундай қилиб 40 йилда халқаро савдо 10 марта ёки хар 10 йилда 1,4, 2,5, 1,8 ва 1,5 марта ўсди.

ХХ аср 50-йилларидан бошлаб халқаро товар айланмаси таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди. (15-жадвал).

15-жадвал

Халқаро товар айланмаси таркибидаги силжишлар.

(% хисобида)



Товар гурухи.

1960

1970

1980

1990

1.

Хом-ашё ва озиқ-овқат.

55

50

47

75

2.

Тайёр махсулотлар.

45

50

53

25

ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида саноатда таркибий ўзгаришлар бошланди. Бундай ўзгариш натижасида Ғарбдаги саноати ривожланган мамлакатларнинг ривожланаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган хом-ашёга боғлиқлигини камайишига олиб келди (16-жадвал).


(16-жадвал)

Иқтисодий ривожланган мамлакатларни хом-ашё билан таъминлашда ривожланаётган мамлакатлар хиссаси.



Хом-ашё импорт қилувчи мамлакат ва минтақалар.

Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик махсулот-лари

ёқилғи

хом-ашё

нинг


барча

турлари.








1980

1995

1980

1995

1980

1995

1.

ЕХ

10

5

55

22

30

17

2.

Шимолий Америка

8

4

20

15

16

12

3.

Япония

13

8

90

72

50

22

Дунё мамлакатларининг кўпчилиги учун халқаро товар айирбошлаш ташқи иқтисодий алоқалардаги иштирокнинг асосий шакли бўлиб қолмоқда. Халқаро географик мехнат тақсимотидаги иштироки даражаси ёки очиқ иқтисодиёт-экспорт ва импорт, товарлар ва хизматлар айирбошлашнинг ЯИМ га ёки ахоли сонига нисбатан кўрсаткичлар ифодалайди. Бирорта хам мамлакат бугунги кунда ўз эхтиёжларини самарали барча турдаги истеъмол товарлари билан тўла қоплай олмайди. Халқаро мехнат тақсимотига мамлакатларнинг тортилганлик даражаси ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун хам иқтисодий ривожланган мамлакатлар халқаро товар айирбошлашда асосан юқори технология махсулотлари - машиналар, электрон жихозлар, фармацевтика ва нозик химия каби илмий-техника инқилоби билан боғлиқ махсулотлар билан таъминлашга ихтисослашмокда.

Мамлакатларнинг дунё хўжалик тизимига тортилганлик даражасини аниқлашда экспорт квотаси15 кўрсаткичидан фойдаланилади. Экспорт квотаси экспорт товарлари ва хизматлари қийматининг ялпи ижтимоий махсулотга (таққослама нархларда) нисбати асосида аниқланади.



Экспорт квота 1975-1995 йилларда 12 % дан 22 % га етди. Товарлар халқаро экспортида машинасозлик махсулотлари, автомобиллар, электрон жихозлар, химия махсулотлари, тўқимачилик махсулотлари, ёғоч махсулотлари, қоғоз хиссаси ўсиб, рангли металлар, пўлат, озиқ-овқат махсулотлари хиссаси қисқармоқда. (17-жадвал).

17-жадвал

Халқаро экспортнинг товар таркиби.

1995 йил.



Товарлар гурухи

Экспорт хажми. млрд. долл

жамига нисбатан. % хисобида

1.

Хом-ашё, озиқ-овқат

352

98

2.

Ёқилғи.

370

39

3.

Саноат хом-ашёси

132

23

4.

Рангли металлар

85

22

5.

Руда

62

2




Жами

1004

24




Тайёр махсулотлар ва ярим фабри-катлар







1.

Машина ва транспорт воситалари.

152

35

2.

Бошқа истеъмол товар.

480

11

3.

Химикатлар

370

9

4.

Ярим фабрикатлар.

365

8

5.

Кийим-кечаклар

174

4

6.

Бошқа тўқимачилик махсулот

153

4

7.

Қора металлар прокати

147

3

8.

Жами

3216

73

9.

Бошқа махсулотлар (курол-аслаха)

145

3

10.

Жами.

4362

100

Шундай қилиб, дунё бўйича ишлаб чиқилган махсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг 1/5 дан ортиғи (қиймат ифодасида) халқаро бозорга чиқади. Айни вақтда, ривожланаётган мамлакатларнинг баъзиларида экспорт квотаси хатто иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг кўрсаткичларидан юқори. Бу иқтисодий адабиётларда кенг тарқалган мамлакатнинг экспорт салохияти юқори бўлса шунчалик очиқ иқтисодиёт мавжуд деган қарашининг доимо хам тўғри бўлавермаслигини кўрсатади. Чунончи, АҚШ ва Япония дунёдаги биринчи ва учинчи экспорт мамлакатлари бўлишига қарамай нисбатан паст экспорт квотасига эгадирлар. (18- жадвал).

18-жадвал

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар экспорт квотаси динамикаси (ЯИМ нисбатан % хисобида). (1970-1995 йиллар)




Мамлакатлар

1970

1995

1.

Италия

15,4

25

2.

Франция

16,3

26

3.

Буюк Британия

23,2

29

4.

Германия

21,2

33

5.

Швеция

24,1

35

6.

Нидерландия

44,8

59

7.

АҚШ

5,9

11

8.

Япония

10,8

14

9.

Австралия

14,8

21

10.

Канада

22,7

28

18-жадвал тахлили шуни кўрсатмоқдаки, экспортга йўналганлик ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлиги даражаси, иқтисодий-географик мавкенинг қулайлиги ва табиий ресурсларнинг хилма-хиллигидан ташқари ички бозорнинг товарларга талаби ахолининг тўловга қобилиятли талаби ўсиб бориши билан хам боғлиқдир. Жумладан, Японияда кейинги 30 йилда (1960-1990 йй) ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча турлари гуркираб ривожланганлигига қарамай экспорт квотаси ўсмаган мамлакатлардан биридир. Чунки, ахолининг иш хақи ва турмуш даражасининг тез ўсиши тўлов қобилиятини, ички бозор хажми катта эканлигини белгилайди ва хўжалик экспортлилик даражасининг ўсишига тўсқинлик қилувчи кудратли омил бўла олади.

Ривожланаётган мамлакатларда эса ички бозорнинг хажми катта эмас. Экспортга айрим махсулотларни чиқаришга ихтисослашув эса уни халқаро бозордаги нархларга боғлиқ қилиб қўяди ва моно ихтисослашувни юзага келтирган.

Россиянинг халқаро савдодаги ўрни унинг дунё хўжалигидаги хам сиёсий хам иқтисодий ўрнига мос эмас (2 %) ва экспорт хамда импорт таркиби ривожланаётган мамлакатларда ўхшаш бўлиб, экспорт хажмининг 4/5 ёқилғи, хом-ашё, ярим фабрикатларга, импорт эса тайёр махсулотлар ва қишлоқ хўжалиги махсулотларига тўғри келади. Экспорт қилинадиган тайёр махсулотлар таркибида машинасозлик махсулотлари, биринчи навбатда, харбий техника ва қурол-аслахалар асосий ўрин тутмоқда.

Халқаро қурол-аслаха экспортининг 10 % дан ортиғи Россияга тўғри келади ёки Россияда экспорт қурол-яроқ экспортининг 3 % ни, АҚШда - 2%, Ғарбий Европа мамлакатларига 1 % ини ташкил этади.



  • Ахолининг мехнат миграцияси. Асосий мехнат миграцияси йўналишини хорижий ишчилар (жисмоний мехнат билан шугулланувчилар ва ўсиб бораётган интелектуал салохият вакиллари киради) ташкил қилади. Бугунги кунда мехнат миграцияси жараёнларида 100 млн.дан ортиқ киши қатнашмоқда ва мигрантлар ишлаб ўз мамлакатларига юборган валюталари йилига 400 млрд.АҚШ долл. ошмоқда. Гостбайтерлар ва уларнинг оилалари (хорижда четдан келиб ишловчилар шундай номланади) Германия хўжалигини тез ўзлаштириб, мослашиб олмоқдалар (асосан Туркия ва собиқ Югославиядан келганлар) ва уларнинг сони 7 млн.дан ошиб, мамлакат ахолисининг 8-10% ташкил қилмоқда. Шунингдек, “ақл оқими” Хитой ва Россия учун хам кескин муаммо бўлиб қолмоқда.

  • Дунё хўжалигининг постиндустриал босқичида халқаро туризм ахолининг чегаралараро аралашуви сифатида мухим ўрин тутмоқда. Халқаро туризм буғунги кунда ўзига хос индустриал мажмуа бўлиб, таркибига-транспорт, мехмонхона хўжалиги, кўнгил очди индустрияси, спорт, реклама ишлари, умумий овқатланиш ва бошқ. киради. 1970-1991 йилларда халқаро туристлар сони 160 млн. дан 525 млн. кишига етди ёки 3 марта ўсди, туризмдан тушадиган даромад 25 марта кўпайди ва 20 млрд.долл.дан 500 млрд. долларга етди. Бу туризм барқарор ривожланиб бораётганлигидан далолат беради. Бугунги кунда 2/3 халқаро сафарлар (поездок) туризм мақсадларида амалга оширилмоқда. Туризм ривожланган минтақалар Ғарбий Европа (64-65млн), Америка (18-20млн), Осиё-Тинч океан минтақаси(13-15млн.), Африка(3-3,5млн.) ва Жанубий Осиё (1-1,2млн), Яқин ва Ўрта Шарқ (1-1,3 млн.) мамлакатларидир. Шунингдек, “курорт ороллари” - Кипр, Барбадос, Багам, Бермуд, Сейшел-туризм ривожланганлиги ва бу ороллар иқтисодиётида катта ўрин тутиши билан ажралиб туради.

Башоратларга кўра истиқболда халқаро туристик сафарлар йилига 4 % дан ва ундан олинадиган даромад эса 9 % дан ошиши кутилмоқда. 1992 йил халқаро туризм айланмасининг хиссаси халқаро ялпи махсулотда 6 %, йиллик капитал қўйилмалар 438 млрд. долларга етди ва унинг фондлари 3,8 трлн. долл. бахоланмоқда, унда бандлар сони 130 млн. кишидан ортди. Шундай қилиб халқаро туризм автомобиль транспорти каби жахон хўжалигининг етакчи сектори бўлиб қолди.

Шуни алохида таъкидлаш керакки, туризмнинг ривожланиши транспорт тузилишидаги ўзгаришлар билан хам боғлиқдир. Хаво транспортининг гуркираб ривожланиши, узоқ масофаларга тўхтамай учувчи, қулай ва шинам бўлган кенгфюзеляжли “Джамбо” типидаги аэробусларнинг юзага келиши билан боғлиқ янги туристик минтақаларни ўзлаштириш имконини берди. Шунингдек, оммавий чартер рейслари ёқилғи қимматлигига қарамай тарифларни икки марта пасайишига олиб келди. Бундай омиллар туристик йўналишдаги миллий ўзгаришларни хам юзага келтирди. Чунончи, 60-йилларда туристик йўналишларда-америкаликлар, 70-йилларда-ГФРлик, кейинги ўн йилликларда Япониялик туристлар етакчи мавқени эгаллади. XXI аср бошларида МДХ давлатлари, жумладан Ўзбекистон халқаро туризмда етакчи ўрин эгаллаши мумкин. Континентлараро линиялардаги хаво транспортида кейинги 25 йилда туристлар ташиш хиссаси 15 % дан 70 % га етди.



  • Ахолининг чегаралараро харакатида геополитик холат билан боғлиқ қочоқлар оқими мухим ўрин тутмокда. Гарчи қочқинлар тўлақонли халқаро иқтисодий фаолиятга киргизилмасада, улар сезиларли равишда бу муносабатларга таъсир қилади. Қочоқларнинг халқаро йўналишида икки хусусият: а) 70 йиллардан сўнг улар сонининг қатъий ўсиши ва ; б) нисбатан ривожланаётган мамлакатларда тўпланишидир. Рўйхатдан ўтган қочоқлар 1970 йилда 2,4 млн.кишидан 1992 йил 18,5 млн.кишига жумладан, Шимолий Африка, Яқин ва Ўрта Шарқда 7,3 млн, Африкада (Сахарадан жанубда) 5,1 млн, Европада 3,2 млн.кишидир. Иккинчи жахон урушидан сўнг минтақавий можаролар оқибатида қочқинлар сони 190 млн.га -Африкада 52 млн., Лотин Америкасида 34 млн., Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё 49 млн., Европада 12 млн., Яқин ва Ўрта Шарқда 41 млн. кишига етди. Асосий қарама-қаршиликлар худудий можаролар (Хиндистон ва Покистон), Хитой ва Хиндистон, Яқин Шарқ (Исроил-Фаластин ва бошқ.), мавжуд тузумга қарши кураш, этник ва диний қарама-қаршиликлар, мустақиллик учун курашдан ташқари бошқа омиллар-ахоли зичлиги, энергия, сув, ер тақчиллиги билан боғлиқдир.

  • Молиявий оқимлар. ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб четга капитал чиқаришда иқтисодий ривожланган мамлакатлар ўртасида рақобат кучайди ва янги босқичга кирди. Бу жараён ишлаб чиқариш ва халқаро товар айланмасига нисбатан тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Дунё бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар 1960 йилда 6,6 млрд.доллардан 1995 йил 1,2 трлн.долларга етди. Халқаро капитал миграциясида иккинчи жахон урушидан сўнг юзага келган жараён иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг бир-бирининг иқтисодиётига инвестиция киритишлари бўлиб, алохида миллий хўжаликларни жахон хўжалигига янада махкамрок боғланишига шароит яратди.

1992 йил АҚШ хорижий инвестицияси 487 млрд. долларга етди ва бунинг 78 млрд. доллари Буюк Британияга , 68 млрд. долл. Канадага, 38 млрд. долл. Германияга, 29 млрд. долл. Францияга, 19 млрд. долл. Нидерландияга, 17 млрд. долл Австралияга, 16 млрд.долл. Бразилияга, 14 млрд.долл. Италияга, 8,5 млрд. долл. Сянган, 4 млрд.долл. Норвегияга тўғри келади. АҚШ 1996 йилда 85 млрд.долл. инвестиция чиқарган бўлса, айни вақтда 85 млрд.долл инвестиция АҚШ га кирди. АҚШ чикараётган инвестициянинг 40 % ЕИ, 1/3 ривожланаётган мамлакатларга йўналтирилган.

Бу мамлакатлардаги кўпчилик корхоналар акцияларининг 50 % АҚШ капиталига қарашли ва деярли 50 % объектлар АҚШ мулкидир. Хорижий инвестициялардан келган даромад АҚШ пассив тўлов балансининг катта қисмини қоплайди (25 % га яқин тушумлар).

Иккинчи йирик инвестиция чиқарувчи мамлакат Буюк Британиядир (31 млрд.долл.).

Кейинги йилларда Канада йирик халқаро инвестор бўлиб қолди ва унинг етакчи тоғ-кон саноати компаниялари 30 та мамлакатга ўз капиталларини жойлаштирмоқда. Япония хорижий инвестиция хажми бўйича иккинчи ўринга чиқди ва ўзининг 35 % дан ортиқ капиталини АҚШ иқтисодиётига киритмоқда. Шунингдек, Япониянинг Ғарбий Европа мамлакатларига капитал экспансияси кучайиб бормоқда. Айни вақтда, бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатлардан фарқли ўлароқ Япония ўзининг капиталларининг (25 % хорижий инвестициясини) ривожланаётган мамлакатларга хом-ашё ресурсларини топиш, фойдаланиш ва янги индустриал мамлакатларга йўналтирмоқда. Шуниси характерлики, халқаро хорижий капиталнинг бор йўғи 1 % Японияга йўналтирилган, холос. Дунёдаги 20 та энг йирик банкларнинг 12 таси Японияда бўлиб бунинг 6 таси капитал айланмаси жихатидан биринчи ўринда туради. Кейинги ўн йилликда Япония капитали Ғарбий Европада ўз мавқеини мустахкамлади ва йўналтирилган капиталнинг 80 % молиявий хизматлар ва савдо, 15 % ишлов берувчи саноатдадир. ЕИ бож тўсиқларини бартараф этиб, Япония фирмалари Европа мамлакатларининг ўзида тобора кўпроқ экспорт товарлари ишлаб чиқаришга уринмоқда.

Ғарбий Европа мамлакатларининг 60 % хорижий капитали Европадан ташқарида жойлашган. Шундан, 2/3 қисми хорижий капитал АҚШ, 1/4 кисм Японияга тўғри келади айни вақтда, Ғарбий Европа Америка капиталининг йирик қабул қилувчиси бўлиб, АҚШ хорижий капиталининг 50 % тўғри келади. АҚШ ва Япония ўртасидаги кескин иқтисодий қарама-қаршиликларга қарамай ўзаро молиявий алоқалар кенгайиб бормоқда. Аммо, Ғарбий Европа ва АҚШ ўртасида ўзаро капитал чиқариш АҚШ ва Япония ўртасидагига нисбатан юқоридир. Кейинги йилларда АҚШнинг Ғарбий Европага бўлган тўғридан-тўғри инвестицияси хажми Японияга бўлган капитал йўналишларидан 12 марта юқори бўлди. Ғарбий Европанинг АҚШга инвестицияси эса Япониянинг АҚШга нисбатан инвестициясидан 7 марта юқоридир.

Ривожланаётган мамлакатлар тизимида 70-80 йилларда капитал экспортининг икки маркази мавжуд - ОПЕК мамлакатлари (нефть экспорт қилишдан йилига 150-200 млрд.долл.олувчи) ва халқаро капитал бозорига яқинда кириб келган ва ўз капиталини Ғарб мамлакатларига йўналтираётган янги индустриал мамлакатларидир.

Дунё бўйича халқаро кредит - молиявий муносабатларни тартибга солишда иккита йирик ихтисослашган халқаро ташкилотлар - Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР) ва Халқаро валюта фонди (МВФ) алохида ўрин тутади. 1990 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР) тузилди ва бу банк бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларга молиявий инвестиция ёрдами кўрсатишни ўз зиммасига олди.

2. Хизмат кўрсатиш сохалари. ХХ асрнинг 80- йилларидан бошлаб жахон хўжалиги тизимида социал муаммолар етакчи ўринни эгаллай бошлади. Халқаро иқтисодиётнинг учинчи сохаси ахоли ва хўжалик тизимини бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминловчи ноишлаб чиқариш тизими тўла шаклланди. Бугунги кунда учинчи сохадан тўртинчи сохани - илм, илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари, ахборотлар индустрияси хамда билимлар сохалари-ажратилмоқда.

Шунингдек, ноишлаб чиқариш сохаларига транспорт ва бутун ишлаб чиқариш инфратузилмаларини хам киритиш мумкин. Бу учинчи сохалар Ғарбдаги саноати ривожланган мамлакатларда юқори суръатлар билан ўсмоқда ва таркибан ўзгармоқ- да. Асосий ишлаб чиқариш тармоқларида тармоқ, худудий ва ташкилий ўзгаришлар ишлаб чиқариш хизматлари ролининг кенгайиб боришига олиб келмоқда. Жумладан, Буюк Британияда 1980-1995 йилларда ишлаб чиқариш сохаларидаги хизматлар 40 % (720 минг киши), шахсий соха хизматлари 15 % (600 минг киши) ўсди.

70-йилларнинг ўрталарига қадар иқтисодий ривожланган мамлакатлар ташқи савдо балансининг товар қисми (манфий) зарар кўрган бўлса сервис қисмида даромадлар харажатдан юқори бўлди. (19-жадвал) 19- жадвал



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет