Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"


Иқтисодий ривожланган мамлакатлар ташқи савдо баланси динамикаси (млрд.долл)



бет14/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар ташқи савдо баланси динамикаси (млрд.долл)

Йиллар

Ташқи савдо баланси



Товар қисми

Сервис қисми

1970

8

2

1975

-31

5

1980

-83

19

1985

-56

17

1990

-40

18

Ишлаб чиқариш хизматлари қуйидагича фарқланади: а) истеъмол сохалари (бозор эхтиёжи) ; б) таъминот сохалари (мол етказиб бериш); в) боғловчилик вазифасини бажариш (ахборот, телекоммуникация, транспорт, компьютер хизмати, ташкилий-тадбиркорлик мухитини тузиш). Ишлаб чиқариш хизматларининг бу хусусияти мижозларга юқори сифатли мутлақо янги хизматларни таъминлаш имконини беради.

ХХ асрнинг охирги чорагида иқтисодий ривожланган мамлакатлар учинчи секторида чуқур ўзгаришлар ва тез ўсиш юз берди. Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатларида иқтисодий фаол ахолининг бандлик таркиби ўзгаришларини таққосланадиган бўлса бу икки минтақа орасидаги фарқ 30 йилни ташкил қилади. (20-жадвал).

20-жадвал

Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари хўжалик секторида ахоли бандлиги таркиби. (% хисобида).




Хўжалик сектори

Шарқий Европа

Ғарбий Европа







1955

1995

1955

1.

Учинчи

23

40

38

2.

Саноат ва қурилиш

30

43

42

3.

Қишлоқ хўжалиги

47

17

20

Бундай чуқур ўзгаришларни талқин қилиш учун постиндустриал ривожланиш тушунчасининг мохиятини шархлаш мақсадга мувофиқ. Бу босқичга Ғарбдаги иқтисодий ривожланган мамлакатлар ва янги индустриал мамлакатлар кирган. Бу босқич аввало истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўзгариши билан характерланади (кўпчилик тадқиқотчилар таъкидлаганидек ИТИ ютуқлари гарчи катта ўрин тутсада, иккинчи ўринда туради). Жамият эхтиёжларини қондиришда “биринчи айланма” дан (хаёт таъминоти) “иккинчи айланма” га (ёки “бўш вақт”), мохияти жихатидаги чексиз бўлган эхтиёжни қондиришга ўтилади. (бу босқич 70-йилларнинг ўрталаридан бошланиб маълумотлар истеъмоли босқичи деб юритилади). Бу жамиятдаги истеъмол ўзгариши оила бюджети харажатлари таркибидаги ўзгаришларда ифодаланади. Академик С.Шаталин Россияда (совет ва постсовет даври) оила бюджетининг озиқ-овқатга харажати 60 % дан пасаймаганлиги, айрим вақтларда хатто 3/4 кисмга кўтарилганлигини, Ғарбда эса кейинги 20 йилда 20 % кискарганлигини ўз тадқиқотларида таъкидлайди.

Жамиятнинг янги истеъмоли “оммавий махсулотлар” ишлаб чиқариш тамойилидан “хилма-хил махсулотлари” ишлаб чиқариш тамойилига (қимматбахо буюмлар, кичик партиялар, фуқаро ва инновация махсулотлари) ўтганлиги билан характерланади. Айни вақтда, Ғарб мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмокдаки, истеъмолнинг (эхтиёж) ўзгариши билан ишлаб чиқариш таркибидаги силжишлар ўртасида социал субъектларнинг социал эхтиёжи - жамиятнинг ўзи турадики, бу социал кафолат ва маълум социал психологияни юзага келтиради. Социал психология ўз навбатида қуйидагилар билан характерланади:

мехнат мотивациясини, яъни эркин мехнат малакаси ва профессионал билимлар асосидаги моддий манфаатдорликни;

жамиятнинг экологик тушунчаси (онги);

социал йўналиш;

интелектуаллашув (“кўк” ва “оқ” ёқалиларнинг уйғунлашуви) ва мехнатнинг гуманизациялашувининг мехнат ресурслари сифатига таъсири;

жамиятнинг демократизациялашувининг мехнат ресурслари сифатига таъсири;

иқтисодиётнинг демилитаризацияси (харбий саноат мажмуасини (ХСМ) конверсиялаш бўлиб бу жараён Россияда амалга ошмади ва хануз харбий харажатлар ЯИМ да 10 % дан ортмоқда, АҚШ да бу 6 % дан ошмайди).

Юқоридаги жараёнлар туфайли постиндустриал жамият таркибида хам мухим ўзгаришлар юз бериб, жамият барқарорлигини таъминловчи ўрта синф шаклланишига, унинг барқарор эволюцион ривожланишига, криминоген жараёнларни нисбатан яхшиланишга олиб келмоқда. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, жамиятдаги бундай барқарорлик ўрта синфнинг ахоли сонидаги хиссаси 50 % дан ортгандагина юзага келади.

Бундай барқарор шарт-шароитлар моддий ишлаб чиқариш таркибида хам тармоқ, хам ташкилий ва аста-секин худудий ўзгаришларга олиб келади. Постиндустриал жамиятнинг белгилардан бири кичик тадбиркорликнинг ривожланиши бўлиб, бу инновацияни тадбиқ қилиш, истеъмол бозорларининг тез ўзгарувчи эхтиёжларига мослашуви ва “хилма-хил” махсулотлар тамойилига ўтишни билдиради. (21-жадвал).

21 жадвал

Дунё мамлакатлари иқтисодиётида кичик

корхоналарнинг роли. (1996 йил).

Мамлакат-лар

кичик корхоналар сони

Бандлар сонида

кичик корхоналар хиссаси % хисобида



ЯИМда кичик

Корхоналар

нинг хиссаси

% хисобида



минг дона

хар 1000 кишига

Буюк Британия

2630

46

49

53

Германия

2290

37

46

54

Италия

3920

68

73

60

Франция

1980

35

54

62

ЕИ

15770

45

72

67

АҚШ

19300

74

54

52

Япония

6450

50

78

55

Россия

836

6

9,6

11

Постиндустриал жамиятда иқтисодиётнинг очиқлигига “кўринмас экспорт” катта таъсир курсатади ва уни бешта гурухга: а) транспорт хизмати; б) молиявий ; в) туризм; г) алоқа-ахборот маълумотларни таклиф қилиш; д) мутахассислик бўйича давлат ва шахсий хизматлар (суғурта, реклама, бухгалтерия-аудиторлик фаолияти, менежмент ва бошқ.) бўлиш мумкин.

Реклама кейинги 15 йил ичида (1980-1995 йиллар) сервис фаолиятининг бош йўналиши бўлиб қолди ва реклама харажатлари 65 млрд. долл. дан 200 млрд. долл. га етди ёки 3 мартадан кўпроқ ўсди. Шундан, газеталардаги реклама 30 млрд. долл. дан 90 млрд. долл. га ва телевидениеда 20 млрд долл. дан 60 млрд долл.га кўпайди. Айниқса, Америка реклама фирмалари Ғарбий Европа бозорида фаол бўлиб, кейинги 10 йилда унинг агентликлари 60 дан 250 тага етди. Францияда бешта йирик реклама фирмасига реклама бизнес айланмасининг 60 % қиймати тўғри келади. Ғарбий Европа учта энг йирик реклама агентлигига реклама харажатларининг 34 % тўғри келади. Халқаро реклама бизнеси бир нечта марказларда тўпланган. (22-жадвал).



22-жадвал

Халқро реклама марказлари .

(1993 йил).


Марказлар

млрд.долл. айланма

агентликлар. сони

Нью-Йорк

26,5

147

Токио

24,1

38

Лондон

11,0

65

Париж

8,7

46

Чикаго

7,1

52

Лос-Анджелос

4,6

52

Шунингдек, йирик реклама марказларига Амстердам, Стокгольм, Дюссельдорф, Мадрид, Милан, Лиссабон шахарлари киради. 10 та энг йирик реклама агентлигидан бештаси АҚШ га, иккитадан Япония ва Буюк Британияга, битта Францияга тўғри келади. Реклама агентликлари ўз рекламаларини ишлаб чиқариш қувватлари ва полиграфия базаси ривожланган марказларда эмас, балки оммавий ахборот воситалари ривожланган, маданият муассаслари - изостудиялар, овоз ёзиш студиялари, музика ансамбллари, спорт ўйингохлари, кўнгил очар жойлар ва бошқ. жойларга жойлаштирмоқдалар.

Коммуникация хизматлари янги босқичининг бошланиши аста-секин транспорт хизматини хам сиқиб чиқармоқда. Бу фирма ва компания ходимларига йирик шахарлардаги офисларда ўтирмай хам ўзининг офис билан тўла алоқасини сақлаб қолиш имконини яратмоқда. Бунда бир вақтнинг ўзида 100 минг телефон сўзлашуви имконини берувчи шиша толали алоқа тизимидан фойдаланилмоқда. Видеоконференциялар (шахсий алоқалар ўрнини босувчи) кенг ёйилмоқда. Буюк Британияда 250 та махсус бино шундай “сиртқи” конференциялар олиб бериш учун жихозланди. Экспертлар маълумотларига кўра икки соатли бундай сиртқи конференциялар фирмаларга одатдаги 15 минг фунт-стерлинг ўрнига 2-3 минг фунт-стерлингга тушмокда. Айниқса, Шеннондаги (Ирландия) бизнес маркази роли диққатга сазовор бўлиб, аралаш фирмада ёрдамчи электрон офис Атлантиканинг икки томонига ўрнатилган (вақт фарқи 5 соат). Бундай марказ фирманинг 24 соат ишлашини таъминламоқда.

Буюк Британияда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб ишлаётган “уйдагилар” 1,2 млн.кишидан, АҚШ да 4 млн.кишидан (деярли 4 % бандлар) иборат. Алоқа воситаси сифатида уяли телефонлар мухим ўрин тутмоқда. Уяли телефонлардан фойдаланувчилар сони йилига 27 % ўсмоқда ва 200 млн. кишини (1998 й.) ташкил қилган бўлса, 2000 йилда 830 млн.га шундан Шимолий Америкада 60 млн., Ғарбий Европада 57 млн., Японияда 29 млн., Осиё-Тинч океани минтақасида (Япониядан ташқари) 40 млн.кишига етди.

Ишлаб чиқариш хизмати фаолиятига молия-кредит сохаларини киритиш мумкин. Халқаро молия-кредит тизими капиталнинг концентрациясидан ташқари, халқаро капитал қўшилиши ва йирик банк марказларининг (Ғарбий Европа мамлакатларида 1/3 кисм йирик банк активлари Японияда 1/4 кисм ва АҚШ да 1/5 кисм тўпланган) шаклланишига олиб келди. (23-жадвал).



23-жадвал

Ғарбий Европадаги энг йирик банк марказлари.

(1995 й).




Активлар




Марказлар

млрд. долл



1980 йилга нисбатан ўсиш, % хисобида

активлар даромадлиги % хисобида

Париж

2610

177

0,30

Франкфурт

1963

225

0,34

Лондон

1431

170

1,28

Мюнхен

715

238

0,36

Брюссель

633

226

0,43

Анетердам

508

185

0,69

Милан

421

141

0,50

Рим

325

103

0,27

Мадрид

299

149

0,80

Вена

281

158

0,33

Стокгольм

275

117

1,08

Берлин

216

349

0,81

Лиссабон

176

391

0,88

Етакчи банк марказлари Париж, Лондон, Франкфурт бўлсада, Лондон банклари ва Германия банклари активлари юқори даромадлилиги билан ажралиб туради.

Шунингдек, “кўринмас экспортда” кўпгина мамлакатлар таклиф қиладиган хорижий мамлакатлар юкларини ташувчи “денгиз извошлари” катта ўрин тутади. Бундай “денгиз извоши”чилари йирик кемачилик компаниялари, биринчи навбатда Норвегия в Грециядир. Айниқса, ахборот-коммуникация ва иш юзасидан (бошқарув-консультация) халқаро хизматлар тез ривожланмоқда. Халқаро хизматларда мухандислик-консультация, илмий-тадқиқот хизматлари ва конструкторлик ишлари мухим ўрин тутмоқда ва халқаро савдонинг бир қисми бўлиб қолмоқда.

Асосий хизматлар савдоси иқтисодий ривожланган мамлакатлар доирасида амалга оширилмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар ва янги индустриал мамлакатлар, Хиндистон, Мексика хиссасига 1/5 қисм хизматлар экспорти қиймати тўғри келади. Хизматлар экспорт килаётган мамлакатларнинг кўпчилигида валюта тушумлари кўпайиб, ташқи савдо баланси камомадини қопламоқда.

Молиявий битимларни тезлаштириш мақсадларида Нью-Йорк, Токио, Лондон, Париж, Франкфурт, Амстердам, Цюрих, Токио, Сингапур, Сянган ва бошқ. халқаро молия марказларида 20 га яқин компьютер марказлари тузилди.

“Кўринмас экспорт” хажмининг 25 % транспорт хизмати, 20 % халқаро туризм, қолган 55 % суғурта, коммуникация, маълумотларни қайта ишлаш ва узатиш, реклама, техник-мухандислик лойиха хизматлари, кинопрокат, консультация хизматларига тўғри келади.



11.3. Халқаро ишлаб чиқариш ва илмий техника хамкорлик.

  • Ишлаб чиқариш сохаларидаги халқаро алоқалар динамикаси, йўналиши ва характери интеграцион жараёнларнинг ишлаб чиқариш ва муомила сохаларининг ривожланиши ва мохиятига боғлиқ қилиб қўймоқда. Савдо алоқалари халқаро ишлаб чиқариш алоқаларининг якунловчи босқичи бўлиб колмоқда. Ривожланиш жараёнига кўра халқаро ишлаб чиқариш алоқаларини бир нечта босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич. Мамлакатнинг халқаро ихтисослашуви умумий мехнат тақсимоти асосида бир тармоқ махсулотини (масалан, саноат махсулоти) бошқа махсулотга (масалан, қишлоқ хўжалиги) айирбошланган.

Иккинчи босқич. Моддий ишлаб чиқариш таркибининг мураккаблашуви, яъни саноат тармоқлари табақаланишига боғлиқ кисман мехнат тақсимоти асосида тармоқлараро ихтисослашувининг интенсив ривожланиши билан характерланди.

Учинчи босқич. Қисман ва алохида мехнат тақсимоти асосида халқаро тармоқ ихтисослашувининг чуқурлашуви жараёни бошланди. Бу махсулотларни оммавий ишлаб чиқариш мақсадларида, техника ва технология асосида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва юқори мехнат унумдорлигига эришиш учун алохида махсулотлар (агрегатлар, деталлар ва узеллар) ишлаб чиқаришни билдиради. Табиийки, бундай ихтисослашув якуний махсулотлар (машиналар, агрегатлар ишлаб чиқариш объектлари) ишлаб чиқариш кооперацион алоқаларни тақозо қилади. Ишлаб чиқариш хамкорлигида ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви ва кооперацион алоқалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.

Шундай қилиб, халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси унинг қатнашчиларини аниқ ишлаб чиқариш мақсадларида бирлаштиради.

Халқаро ишлаб чиқариш коопреацияси турли мамлакатлардаги юридик шаксларнинг мехнатини қушилиши ва доимий ўзаро алоқадорлигини, ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.

Халқаро ишлаб чиқариш кооперациясининг асосий шакллари:

ихтисослашув ва кооперация асосида ишлаб чиқариш-сотиш тизимини мувофиқлаштириш;

биргаликда қўшма корхоналарни ташкиллаш ва бошқариш;

ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа мақсадлардаги қурилиш ишларини олиб бориш;

илмий-техник хамкорликдан иборат.

Халқаро кооперациянинг юқоридаги шакллари доимо “соф” холда бўлмайди. Амалда, фирмалар ва кооперациялар биргаликда қўшма корхоналарни ташкиллайдилар, ёки тармоқлараро ва ички тармоқлараро ихтисослашув асосида ишлаб чиқариш характеридаги махсулот ёки хизматлар кўрсатади, бунда илмий, ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ фаолияти уйғунлашади.

Халқаро ихтисослашув асосида биргаликда ишлаб чиқариш (қўшма корхоналар) халқаро интеграцион жараёнларнинг юқори даражада ривожланганлик даражасини ва турли мамлакатлар фирмалари ўртасидаги биқиқ алоқаларни ифодалайди.

Ишлаб чиқариш хамкорлигининг характерли белгилари:

шериклар ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг узоқ муддатли, барқарор ва мунтазамлиги ;

турли мамлакатлардаги (фирмалар) саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кооперациясининг субъектлари сифатида мавжудлиги;

кооперацияда тайёр махсулотлар, компонентлар, махсулотларнинг турли қисмларини биргаликда ишлаб чикарилишини, технологиянинг шартномавий мустахкамланиши;

ўзаро келишилган дастур доирасида топшириқларнинг тақсимланиши ва ишлаб чиқариш кооперацияси асосий мақсадларининг мустахкамланиши;

халқаро хамкорлик доирасида ишлаб чиқариш дастурларини амалга ошириш мақсадида шерикларнинг ўзаро ёки бир томонлама товарлар таъминотини таъминлаш (бу оддий шартнома асосидаги савдо-сотикдан иборат бўлиб қолмаслиги керак).



Халқаро илмий-техник хамкорлик. Илмий-техник хамкорликда илмий, молиявий ва материал ресурсларни бирлаштириш негизида биргаликда илмий-тадқиқот ёки мутахассислар гурухлари ёки ташкилотларни тузиш орқали илмий-тадқиқот ва конструкторлик-лойиха ишларини ўзаро биргаликдаги дастурлар кўринишида амалга оширишдир.

Бундай илмий-техник хамкорликнинг оқилона ва самарали шакллари:

янги ва энг янги илмий-техник ғоялар, конструкторлик ишлари, маркетинг тадқиқотлари ва техник-иқтисодий хисоб-китоблардан фойдаланиш учун умумий илмий-тадқиқот марказлари, бюролари, лаборатория ва институтлар, ижодий гурухлар ташкиллаш;

фирмалар ва корпорацияларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, амалдаги техника ва технологик жараёнларни такомиллаштириш мақсадларида биргаликда тажрибалар ўтказиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш;

хорижий мамлакатларда ва юқори самарали фирмаларда ишлаб чиқариш жараёнларини ва мехнатни ташкил этиш тажрибаларини ўрганиш хамда биргаликда тадбиқ қилиш;

фирмалар ва корпорацияларнинг амалга ошираётган илмий-техник сиёсати ва унинг истиқболли йўналишлари бўйича маслахатлар ва жорий координациясини амалга ошириш;

биргаликда юқори малакали, иктидорли, илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи тадқиқотчи-ходимларни тайёрлашни ташкил қилишдан иборат.

Илмий-тадқиқот ва конструкторлик тажриба ишлари натижаларининг самарадорлиги бир нечта йўналишлардан:

назарий ахамияти - муаммоларнинг хал қилиш усуллари, тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш ва ёндош фан тармоқларининг ўзаро яқинлашуви ёки интеграциясидан;

техник ахамияти - хамкорлик қилаётган мамлакатлар ва фирмалар учун техник даражаси характеристикаси (ишончлилик, чидамлилик, унумдорлик ва бошқ.) ва рақобатбардошлилигидан;

амалий ахамияти - иқтисодиёт тармоқларида фирма ва корпорацияларда қўллаш, унинг кўлами ва самара бериш натижаларидан ;

истиқболли тадбирлар - илмий-тадқиқот натижаларини иқтисодиёт тизимларида самарали қўллаш вақти;

ишланмаларининг тахминий қиймати - илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажат, мутахассислар тайёрлаш, керакли жихозларни яратиш ва ўрнатиш, ахборот таъминотидан;

ишланма вақти, тадқиқотлар ва уни ўтказиш учун моддий-техника базасини тайёрлаш, натижаларини олиш ва текширишдан ўтказиш ва уни тадбиқ этиш вақтидан ;

режаларни ва натижаларни реализация қилиш эхтимоли, ишланаётган муаммоларнинг илмий ва моддий базасига мос боғлиқлиги, хамкорликнинг танланган шаклининг тўғрилигидан;

тадбиқ қилинган натижаларнинг иқтисодий самарадорлиги соф самара (фойда), харажатларнинг коплаш вақти, миллий ва халқаро даражадаги рақобатбардошликнинг иқтисодий кўрсаткичларидан иборатдир.



11.4. Халқаро иқтисодий интеграция ва халқаро иқтисодий бирлашмалар.

Халқаро иқтисодий интеграция бу - турли шакл ва турли даражадаги ўзаро мувофиқлашган ишлаб чиқариш таркибининг миллий иқтисодиётлар мехнат тақсимоти асосидаги чуқур ва барқарор алоқаларидан иборат мамлакатларнинг хўжалик - сиёсий бирлашув (қўшилув) жараёнидир. Микродаражада бу жараён капиталнинг фаолияти орқали алохида хўжалик субъектларининг (корхоналар ва фирмалар) қўшни мамлакатлар билан иқтисодий келишувлар тизимининг шакллантириш орқали хорижда филиалларни ташкиллашидир. Давлатлараро даражада интеграция давлатлараро иқтисодий бирлашмаларнинг шаклланиши асосида мувофиқлашган сиёсатни амалга оширишдир.

Фирмалараро алоқаларнинг гуркираб ривожланиши давлатлараро (айрим холларда давлатлар устидан хам) тартиблаш заруриятини юзага келтирмоқда ва мавжуд минтақада мамлакатлараро товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучларининг эркин харакат қилишини таъминлаш, келишилган иқтисодий илмий-техникавий, молиявий ва валюта, ижтимоий, ташқи ва мудофаа сиёсатини амалга оширишни тақозо қилади. Натижада, ягона валюта, инфратузилмалар, умумий иқтисодий пропорциялар, молия фонди, умумий давлатлараро ёки давлатлардан устун турган бошқарув органлари, яхлит минтақавий хўжалик мажмуаларининг тузилишига олиб келмоқда.

Иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли-эркин савдо минтақалари бўлиб, иштирокчи мамлакатлар ўртасида савдо чекловлари, биринчи навбатда божхона божлари бекор қилинади.

Иқтисодий интеграциянинг иккинчи, бир мунча юқорирок шакли-божхона иттифоқи бўлиб, эркин савдо минтақаси билан биргаликда ягона ташқи савдо таърифи ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати амалга оширилади. Хар икки холатда хам давлатлараро муносабатлар қатнашувчи мамлакатлар учун бир хил имкониятлар яратади, ўзаро фойдали савдо ва молиявий алоқаларни таъминлайди.

Иқтисодий интеграциянинг мураккаб шакли умумий бозор бўлиб, унинг қатнашчилари учун ягона эркин бозор ўзаро фойдали савдо, ягона ташқи тариф, капиталнинг ва ишчи кучининг эркин харакати хамда келишилган ташқи сиёсат хос.

Давлатлараро иқтисодий интеграциянинг янада мураккаброк шакли иқтисодий (валюта) иттифоқдир. Бу иттифоқ юқоридаги холатлар билан биргаликда умумий иқтисодий ва валюта - молиявий сиёсатни ўз ичига олади.

Иқтисодий интеграция унда қатнашувчи мамлакатлар учун қулай имкониятлар очади: а) интеграцион хамкорлик хўжалик субъектларига (товар ишлаб чиқарувчиларга) турли ресурслардан: молиявий, моддий, мехнат, янги технологиядан кенг фойдаланиш учун йўл очади хамда интеграцион группада биқиқ бозор учун махсулот ишлаб чиқариш имконини вужудга келтиради; б) минтақа доирасида мамлакатларнинг иқтисодий яқинлашуви иқтисодий интеграция қатнашчилари - мамлакатларнинг фирмаларига имтиёзли шарт-шароитларни яратади, улар учинчи мамлакат фирмалари рақобатидан химоя қилинади; в) интеграцион ўзаро алоқалар мамлакатларда юзага келган мураккаб ижтимоий-экологик муаммолар мажмуаси-иқтисодий қолоқ районлар иқтисодиётини жонлантириш орқали уларни ривожланган районларга яқинлаштириш, мехнат бозоридаги холатни юмшатиш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий кафолатларни таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, мехнат мухофазаси ва ижтимоий таъминотни, экологик муаммоларни биргаликда хал қилишни таъминлайди.

Бирок, миллий хўжаликларнинг ривожланиши ва ўзаро алоқадорлигининг интенсивлик даражаси, кўлами, алохида минтақаларда ривожланиши турличадир. Шунинг учун хам бу жараёнларни юзага келтирувчи объектив омилларни хисобга олиш ғоят мухим ахамиятга эга.

Иқтисодий интеграция жараёнларининг ривожланиши қуйидагиларни ўз ичига олади:

хўжалик (иқтисодий-ижтимоий) хаётининг интеграциялашувининг ўсиши;

халқаро мехнат тақсимотининг янада чуқурлашуви;

илмий-техника инқилоби ўзининг характери ва йўналишлари жихатдан халқаро ахамият касб этиши;

миллий иқтисодиётларнинг очиқлик даражасининг ортиши.

Иқтисодиётлар интеграциялашуви мамлакатлар ўртасидаги барқарор иқтисодий муносабатлар жараёнини ифодалайди ва ишлаб чиқариш миллий хўжалик доирасидан чиқиб кетади. Интеграциялашув жараёнининг ривожланишига трансмиллий корпорациялар фаолияти кучли таъсир этмоқда.

ЮНКТАД маълумотларига кўра дунёда 39 минг трансмиллий корпорациялар ва уларнинг 270 минг филиаллари 3,0 трлн. долл. га яқин активларга эгадир. Трансмиллий корпорацияларнинг филиаллари томонидан 6 трлн. долл. сотув хажми амалга оширилади. Дунёдаги энг йирик 100 та ТМК нинг 1/3 қисми АҚШ хиссасига тўғри келади.

ЮНКТАД экспертлари маълумотларига кўра ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб компанияларнинг кушилиши ва сотиб олиниши кучли суръатлар билан бормоқда. Айниқса, бу жараён Ғарбий Европа ва АҚШ учун хосдир. Бундай компанияларнинг қўшилиши ва сотиб олиниши иқтисодиётнинг энергетика, машинасозлик (автомобилсозлик), телекоммуникация, фармацевтика саноати секторлари ва молиявий хизматларга таъллуқлидир.

Халқаро интеграция жараёнлари ривожланишининг иккинчи омили ИТИ таъсирида халқаро мехнат тақсимотидаги чуқур таркибий ўзгаришлар ва силжишлар билан боғлиқдир. Халқаро мехнат тақсимоти, бир томондан, миллатлар ва мамлакатлар ўртасидаги стихияли тарзда ишлаб чиқариш мажбуриятларининг тақсимланиши ва мамлакатларнинг маълум ишлаб чиқариш махсулотларига ихтисослашувини ифодаласа, иккинчи томондан ишлаб чиқариш мажбуриятларини фирмалар ичида ва ўртасида бир текисда тақсимланишини ифодалайди. Айни вақтда ички тармоқлараро ихтисослашув жараёни кучайиб бормоқда.

Хозирги замон ИТИ турли ижтимоий-иқтисодий тип мамлакатларда турлича тарқалганлигига қарамай халқаро бозорнинг интеграциялашувига, ишлаб чиқаришнинг сифат жихатидан янги босқичига кўтарилишига таъсир қилмоқда. ИТИ мустақил омил сифатида ташқи иқтисодий алоқалар ролининг ортиб боришига, ундаги чуқур таркибий ўзгаришларга ва ижтимоий ишлаб чиқаришга кучли туртки бермоқда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари барча мамлакатларни қамраб олган ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ривожланмоқда.

Турли мамлакатлардаги фирмалар ўртасида кооперацион ишлаб чиқариш алоқаларининг интенсив ривожланиши ва ТМК фаолиятининг кучайиши йирик халқаро ишлаб чиқариш - инвестицион мажмуаларни юзага келтирмоқда. Натижада, фирмалар ичидаги мехнат тақсимоти миллий чегаралардан чиқиб мохияти жихатидан халқаро ахамият касб эта бошлади ва шу асосда миллий иқтисодиётнинг очиқлик даражаси кучайди. Очиқ иқтисодиёт мамлакатлар миллий иқтисодиётининг жахон иқтисодиётига ва халқаро иқтисодий алоқаларга боғлиқлиги жараёнларини ифодалайди.

Мамлакатлар очиқ иқтисодиётининг шаклланишида мамлакатлардаги экспорт ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдан иборат давлатнинг ташқи иқтисодий стратегияси- яъни хориждан капитал, технология, малакали кадрлар оқимини рағбатлантиришнинг қулай хуқуқий асосларини яратиш хамда хорижий фирмалар билан ишлаб чиқариш кооперацион алоқаларни ривожлантириш мухим ахамиятга эга.

Дунё хўжалиги тизимида минтақавий интеграцион мажмуалар қандайдир стихияли, давлатлар ва давлатлараро бошқарув органларига боғлиқ бўлмаган холда юзага келмайди, балки бу интеграцион мажмуалар ўзининг шартнома-хуқуқий асосларига эгадир. Минтақадаги бир гурух мамлакатлар ўзаро шартномалар асосида минтақавий интеграцион мажмуага бирлашиб, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётнинг турли жабхаларида яхлит минтақавий ўзаро манфаатли сиёсатни (интеграцияга тортилган барча мамлакатлар учун) амалга оширадилар.

Кўп сохали интеграцион гурухлар ўртасида Ғарбий Европада -ЕХ ва ЕЭСА16, Шимолий Америкада - НАФТА (NAFTA)17, Осиё-Тинч океан минтақасида - Осиё - Тинч океан иқтисодий хамкорлигини (ОТОИХ) алохида ажратиш мумкин.

Интеграция жараёнларининг ёрқин кўриниши Ғарбий Европада юзага келди ва ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб бутун минтақада умумий ишлаб чиқариш шарт-шароитлари асосида ягона хўжалик майдони ва уни тартиблаш механизми яратиш йўлидан борилди. Натижада, XXI аср бўсағасида Ғарбий Европада бошқа минтақавий интеграция жараёнларига нисбатан мустахкамрок хуқуқий, иқтисодий асосларга эга бўлган, етук халқаро интеграция шакли - Европа хамжамияти (ЕХ) юзага келди. 1993 йилнинг 1 ноябрига қадар Ғарбий Европадаги бу интеграцион группировка Европа хамжамияти деб юритилди. ЕХ 1967 йил учта мустақил минтақавий ташкилотдан иборат эди:

Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси (ЕКПБ- ECSC). Бу бирлашма 1952 йили шартнома асосида кучга кирган.

Европа Иқтисодий Хамжамияти (ЕИХ-ЕЕС). ЕИХ тўзиш тўғрисида Рим шартномаси асосида 1957 йил кучга кирган.

Атом энергияси бўйича Европа Хамжамияти. (Евроатом-EVPATOM) 1952 йилги шартнома асосида кучга кирган.

ЕХ тарихида 1987 йил 1 июлда хамкорлик мамлакатлари томонидан маъқулланган ва ратификация қилинган Европа ягона акти чуқур ўзгаришлар учун йўл очди. Ушбу актга мувофиқ хамжамиятни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома асосидаги чуқур ўзгаришлар хуқуқий жихатидан мустахкамланди.

ЕХ бундай чуқур ўзгаришлар:

ЕХ иқтисодий интеграцияси Европа сиёсий хамкорлиги билан ягона жараёнга қўшилди ва Европа Иттифокини (ЕИ) тузиш кўзда тутилди, ЕИ иқтисодий, валюта-молиявий, гуманитар сохалар бўйича хамкорликдан ташқари мувофиқлашган ташқи сиёсат ва ўзаро хавфсизликни таъминлаш вазифаси хам қўйилди.

Ягона Европа Актига мувофиқ ЕХ доирасида ягона ички бозорни ташкиллаш-яъни товарлар, капитал, хизматлар ва фуқароларнинг эркин харакат қилиши учун шароит яратишга келишилди ва бу жараёнга эришилди. Аввалги амал қилган умумий бозор барча савдо тўсиқларини тўла бартараф қилмаган бўлиб, янги шартномага мувофиқ товарлар ва бошқ. алмашувлар учун миллий иқтисодий чегараларда тўла эркинлик яратилди.

Ғарбий Европа ягона бозорни яратиш учун ЕХ комиссияси хамжамият мамлакатлари ўртасидаги савдо - иқтисодий муносабатларга доир тўсиқларни бартараф қилишга қаратилган 300 та дастўрни амалга оширди. ХХ аср 90-йилларига келиб ЕХ мамлакатлари ўртасида бундай тўсиқлар тўла бартараф этилди.

1991 йил декабрь ва 1992 йил февраль ойларида ЕХ доирасида иқтисодий ва валюта иттифоқини тузиш тўғрисида Маастрихт шартномаси имзоланди. Маастрихт шартномасига мувофиқ ХХ аср охирига бориб ЕХ доирасида ягона пул бирлиги (евро) ва пул-кредит сиёсатини, Марказий Банк ва Европа марказий банклар тизимини (АҚШ Федерал резервлар тизими сингари) шакллантириш кўзда тутилди.

Ягона Европа Актини амалга ошириш федератив типга эга бўлган Европа Иттифокини тузишга олиб келди. 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб Маастрихт шартномаси кучга кирди ва расмий равишда бу группировка Европа Иттифоқи номини олди.

Кўриниб турибдики, ЕХ доирасида интеграциянинг ривожланиши хамкорликнинг қўйи босқичидан (эркин савдо минтақаси, божхона иттифоки, умумий бозор) юқори босқичига (иқтисодий ва валюта иттифоки) ўтиш ва унинг катнашчилари сонининг ўсиши билан боғлиқдир.

ХХI аср арафасига келиб ЕХ доирасида умумий бозорни, давлатлараро бошқарув тизимини, иқтисодий-валюта ва сиёсий иттифоқини тузиш орқали амалда ягона етук иқтисодий интеграцион минтақа шаклланди. ЕХ га тенг хуқуқли асосда 15 та мамлакат - Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Финляндия, Франция ва Швеция аъзодир.

ЕХ доирасида дунё ахолисининг 7 % яшагани холда халқаро савдонинг 40 % дан ортиғи ва валюта захираларининг 36 % тўғри келади. ЕХ фаолияти сиёсий-хуқуқий бошқарув тизимига асосланган бўлиб, давлатлараро ташкилотлар ва миллий-давлат тартиблаш элементларидан иборатдир. ЕХ бошқарув таркиби - қонун чиқарувчи бош орган, Европа Кенгаши - давлат ва хукумат бошликлари киради, Министрлар Кенгаши хамда принципал масалалар консенсус асосида қабул килинади. Европа Хамжамияти Комиссияси ижро этувчи орган бўлиб, фаолият доираси кенг ва нихоятда хилма-хил. Европарламент назорат органи бўлиб, Министрлар Кенгаши Европа Хамжамияти комиссияси билан биргаликда фаолият кўрсатади, бюджетни тасдиқлайди. Европа Хамжамияти Суди-олий суд органи бўлиб, шартномаларнинг бажарилишини таъминлайди.

Айни вақтда, дунё хўжалигида ЕХ энг кучли интеграцион худуд, АҚШ, Япония ва янги индустриал мамлакатлар шериги хамда кучли рақобатчисидир.

Шунингдек, Ғарбий Европада иккинчи йирик иқтисодий ташкилот Европа Эркин Савдо Ассоциацияси (ЕЭСА) 1960 йилда Стокгольм конвенцияси асосида юзага келган, ЕЭСА аъзолари - Австрия, Исландия, Норвегия, Финляндия, Швеция, Швецария ва Лихтенштейндир. ЕЭСА - эркин савдо минтақаси бўлсада, божларсиз товар алмашуви саноат товарларига қўлланилган холос. ЕХдан фарқ қилиб бу бирлашмада хар бир мамлакат ташқи савдо автономияси хуқуқини сақлаб қолган, учинчи мамлакатга нисбатан мустақил божхона сиёсатини амалга оширган. Бирлашма доирасида ягона божхона таърифи жорий қилинмаган, кенгаш давлатлараро ташкилот хисобланмаган ва қарорлар бир овоздан қабул қилинган.

Европадаги бу икки йирик интеграцион группировканинг яқинлашув жараёни 70-йиллардан бошланди. 1977 йилда ЕХ ва ЕЭСА мамлакатлари доирасида саноат товарлари учун ягона эркин савдо минтақаси ташкилланди ва ўзаро савдода божхона тўловлари, нотариф чегаралашлар озайтирилди.

1991 йил хар икки группировка мамлакатлари ўртасида ягона Европа иқтисодий маконини ташкиллаш тўғрисидаги шартнома имзоланди. 1993 йилдан бошлаб ЕЭСА мамлакатлари товарлар, капитал, хизматларнинг эркин харакати ва рақобат сиёсатига доир 100 дан ортиқ хуқуқий актларни ўз қонунчилигига қўшдилар. 2002 йилдан бошлаб ягона валюта (евро) хамда умумий ташқи сиёсатни ишлаб чиқиш, Европарламент ролини кучайтириш, ягона фуқароликни киритиш, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги ишлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда, интеграция бозорига аграр махсулотларни олиб кириш мўлжалланмаяпти, чунки ЕЭСА мамлакатларининг аграр сохалари ЕХ мамлакатлари аграр сохалари рақобатига бардош бера олмайди.

Ғарбий Европадаги марказга тортилма интеграцион жараёнлар Шимолий Америка учун хам хосдир. Шимолий Американинг барча худуди Шимолий Америка эркин савдо келишувига (НАФТА) тортилган. 1988 йилда АҚШ ва Канада ўртасида эркин савдо битими имзоланди. Бу битимга 1992 йилда Мексика хам қўшилди ва Шимолий Америка инетграциялашган иқтисодиёти Ғарбий Европа интеграциялашган иқтисодиётдан қолишмайди.

Узоқ вақт интеграцион лойиха корпорациялар ва тармоқлар даражасида амалга оширилиб, давлатлараро тартиблаш ва бошқарув билан боғлиқ бўлмади.

Бу мамлакатларнинг ўзаро савдо, капиталлар харакати ва ишлаб чиқариш хамкорлиги асосидаги иқтисодий ўзаро боғлиқлигини қуйидаги маълумотлар хам курсатиб турибди. ХХ асрнинг 90-йилларида АҚШ да Канада экспортининг 75-80 % реализация қилинди. (Канада ЯММ сининг 20 %). АҚШ учун Канада бозори хориждаги энг йирик бозорлардан биридир. АҚШ хорижий инвестицияларининг 75% Канадага йўналтирилган бўлса, Канада хорижий инвестицияларининг 9 % АҚШ дадир. Мексика учун АҚШ билан иқтисодий алоқалари хаётий ахамиятга моликдир. 90-йилларнинг бошларида Мексика экспортининг 70 % АҚШ га йўналтирилган бўлса, Мексика импортининг 65 % АҚШ хиссасига тўғри келади. Шунингдек, Мексика ва Канада ўртасида савдо молия ва бошқа иқтисодий - ишлаб чиқариш алоқалари ривожланди.

Эркин савдо тўғрисидаги битимга мувофиқ аста-секин ўзаро тариф ва нотариф чегаралашларни бартараф этиш, ўзаро капитал қўйилмалари билан боғлиқ муаммоларни енгиллатиш кўзда тутилган. Бундан ташқари савдо келишмовчиликларни, катнашувчи - мамлакатлар ўртасидаги бошқа ўзаро келишмовчиликларни тартибга солишдан иборат тадбирлар амалга оширилмоқда.

Осиё ва Тинч океани минтақасида энг йирик ва етук интеграцион группировка-иқтисодий жихатдан ривожланган Япония, Австралия ва Янги Зеландияни, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги кўпчилик мамлакатларни, жумладан АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси) минтақавий гурухига иштирокчи мамлакатларни, Хитой ва Океания худудларини ўз ичига олади. ХХ аср 90-йилларидан бу иқтисодий группировкада Россия қатнашиш истагини билдирмоқда.

Осиё ва Тинч Океан иқтисодий хамкорлиги - ОТТИХ минтақавий группировка сифатида расмий равишда 90-йиллардан бошлаб интенсив хамкорлик йўлларини қидирмоқда. Айни вақтда, бу ташкилот гуё ўзига хос блоклардан иборат. Жумладан, Индонезия, Малайзия, Филлиппин, Сингапур, Тайланд, Бруней мамлакатларини бирлаштирган АСЕАН 1967 йилда тузилган ва унинг иштирокчи-мамлакатлари ўз олдиларига 15 йил мобайнида босқичма-босқич таърифларни пасайтириш орқали эркин савдо минтақасини тузиш вазифасини қўйганлар. Айни вақтда, АСЕАН мамлакатлари хўжалик тизими яқинлашувида бир-бири иқтисодиётини тўлдирувчи ички-минтақавий савдо ва бошқа иқтисодий - хўжалик алоқалари жараёни кенг ривожланган эмас.

Амалда, АЕСАН мамлакатлари хар бирининг иқтисодиёти Япония, АҚШ ва янги индустриал мамлакатлар (Сянган, Жанубий Корея, Тайван) иқтисодиёти билан чамбарчас боғланган. Осиё-Тинч океан савдосининг анчагина қисми Япон, Америка, Канада, Тайван, Жанубий Корея корпорацияларининг махаллий фирмалари ўртасидаги иқтисодий ишлаб чиқариш алоқаларидан иборат. Конфуций маданияти тарқалган мамлакатларда Хитойнинг рли кучайиб бормоқда. Япония, Америка, Австралиянинг ўзаро алоқалари мухим ўрин тутади.

Шимолий Америка, Осиё ва Тинч океан интеграцион модели Ғарбий Европа интеграцион моделидан фарқ қилади. Агар, Ғарбий Европадаги интеграция жараёни - иқтисодий, валюта, сиёсий иттифоқлар (давлатлараро бошқарув тартибларини) шакллантириш асосида ягона умумий бозор тузиш йўлидан борган бўлса, НАФТА ва ОТОИХ мамлакатлари доирасида трансмиллий корпорациялар фаолияти асосида-микродаражадаги интеграцион жараёнлар мухимрок ўрин тутади.

МДХ 1991 йил 8 декабрда Минск шахрида, СССРнинг бархам топиши муносабати билан шаклланди. Унинг вужудга келиши хақидаги хужжат - битимга дастлаб уч мустақил давлат - Россия Федерацияси, Украина ва Беларусь рахбарлари имзо чекдилар. Битимни имзолаган давлатларнинг худудий бутунлигини тан олиш, хурмат қилиш хамда амалдаги чегаралар, уларнинг очиқлиги ва фуқароларнинг харакати эркинлиги эътироф этилди.

МДХ аъзолари халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, харбий харажат ва қуролларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга оширишда хамкорлик қилишга келишиб олдилар. Хозирча юздан ортиқ норматив ва тавсифий хужжатлар қабул қилинди. Шу билан бирга, томонлар бир-бирларининг ядросиз зона ва бетараф давлат статусига эришиш учун олиб бориладиган харакатларини хурматлайдилар.

МДХ аъзоларининг биргаликдаги фаолияти сохасига қуйидаги тадбирлар киритилди:

- ташқи сиёсий фаолиятларини мувофиқлаштириш, мудофаа сиёсати ва ташқи чегарани мухофаза қилиш;

- умумий иқтисодий мухитни шакллантириш ва ривожлантириш, Умумевропа ва Евроосиё бозорини шакллантириш;

- иқтисодий ислохотлар ўтказиш;

- божхона сиёсатини бирга олиб бориш;

- транспорт ва алоқа, шунингдек, энергетика тизимларини ривожлантириш;

- саломатлик, атроф мухит ва экологик хавфсизликни саклаш;

- уюшган жиноятчиликка қарши кўраш.

МДХ тарафдорларининг сони аста-секин ортиб борди. 1991 йил 21 декабрда собиқ СССРнинг уч славян ва Марказий Осиёдаги беш республикаси рахбарлари Олмаотада учрашиб, Хамдўстлик хужжатларига жами 11 республика имзо чекди.

МДХнинг юқори Олий органи - “Давлат бошлиқлари Кенгаши”, шунингдек, “Хукумат бошлиқлари Кенгаши”, “Иқтисодий Кенгаш”, Мудофаа вазирлари Кенгаши”, “Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши” хисобланади. Ижроия органи “Мувофиқлаштирувчи кўмита” дейилади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари Кенгаши бир йилда камида икки марта ўтказилади. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси МДХ аъзоси бўлган хар қандай давлат ташаббуси билан чақирилади. МДХ органларининг фаолияти МДХ Низоми билан тартибга солинади.

МДХнинг асосий мақсадларини амалга ошириш учун Хамдустлик давлатлари ўзаро муносабатларида қуйидаги коидаларга риоя килдилар:

- давлат суверенитетини ўзаро тан олиш ва хурмат қилиш;

- тенг хуқуқлик ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик;

- иқтисодий куч ёки бошқа тайзик услубларини қўллашдан воз кечиш;

бахсли муаммоларни келиштирувчи воситалар ва халқаро хуқуқнинг бошқа хамма эътироф қилган тамойил ва нормалари асосида хал қилиш.

Шу билан бирга, 1993 йил 3-4 январда Тошкентда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мамлакатлари давлат ва хукумат рахбарлари учрашиб, бозор муносабатларига ўтиш даврида минтақа давлатларидаги сиёсат ва иқтисодий ахволни барқарорлаштириш мақсадида, Марказий Осиё Хамдўстлиги Иқтисодий хамкорлик Ташкилотини туздилар.

Шунингдек, Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда ХХ асрнинг охирги чорагида ўнлаб эркин савдо минтақалари, божхона ва иқтисодий иттифоқлар юзага келди. Жумладан АНД пакти (Боливия, Венесуэла, Перу ва Эквадор); Марказий Америка умумий бозори (Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Никарагуа ва Сальвадор); МЕРКОСУР (Аргентина, Бразилия, Парагвай, Уругвай); Кариб хавзаси хамжамияти (Антиг-уа ва Барбуда, Багама ороллари, Барбадос, Белиз, Гайана, Доминика, Монтсеррат, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Тринадад, Тобаго ва Ямайка); Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Ассоциацияси - АСЕАН (Бруней, Въетнам, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Филиппин); Араб умумий бозори -Миср, Иордания, Ироқ, Яман, Ливия, Мавритания, Сурия); Жанубий Африка ривожланиш қўмитаси - САДК (Ангола, Ботсвана, Лесато, Малави, Мозамбик, Маврикий, Намибия, ЖАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабве) ; Австралия ва Янги Зеландия савдо шартномалари орқали мустахкам иқтисодий алоқалар билан боғланган.

Жахон хўжалиги тизимида халқаро иқтисодий ташкилотлар - Иқтисодий хамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИКТТ) ; 1961 йил Европа иқтисодий хамкорлиги асосида тузилган бўлиб саноати ривожланган мамлакатлар ўртасида иқтисодий ва социал хамкорликни мустахкамлашдан иборат. Бу ташкилотнинг асосий вазифаси молиявий барқарорлик асосида иқтисодий ўсишни таъминлаш, кўп томонлама асосида халқаро савдода фаол иштирок этиш хамда ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришдан иборат. ИХХТ аъзолари Австралия, Австрия, Бельгия, Греция, Дания, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Португалия, АҚШ, Туркия, Финляндия, Франция, ГФР, Швейцария, Швеция ва Япония мамлакатларидир.

Савдо сохасидаги халқаро ташкилотлар- савдо ва таърифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) - 1995 йилдан Умумжахон савдо ташкилоти (УСТ), 1948 йил тузилган бўлиб 100 дан ортиқ мамлакатлар аъзо. Халқаро савдонинг 90 % га яқини УСТ қоидалари асосида амалга ошади. Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) - 1960 йилда тузилган бўлиб, қатнашувчи - мамлакатларнинг нефть сотиш сиёсатини координация қилади. ОПЕК аъзолари: Жазоир, Венесуэла , Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Ливия, Қатар, Қувайт, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони ва Эквадор. Шунингдек, мис, какао экспорт қилувчи ташкилотлар, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш сохалари (сервис) бўйича халқаро ташкилотлар хам мавжуд. Бундай халқаро ташкилотлар жумласига БМТ нинг ихтисослашган Кенгаш ва қўмиталари Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС, ЮНКТАД, ПРООН, ЮНИДО, ФАО ва бошқ.) киради.

Халқаро валюта-молия тизимида Халқаро Валюта Фонди (ХВФ), Умумжахон Банки (ХБ), Европа тикланиш ва тараққиёти банки (ЕТТБ), Халқаро хисоб-китоблар банки (ХХБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва бошқа агентлик, халқаро марказлар мавжуд.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет