Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти


III БОБ. Абулғози Баҳодирхон асарларида минтақада кечган тарихий, этник жараёнлар ва хўжалик ҳаётининг акс эттирилиши



бет2/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1-3 Боб

III БОБ. Абулғози Баҳодирхон асарларида минтақада кечган тарихий, этник жараёнлар ва хўжалик ҳаётининг акс эттирилиши




III.1. Абулғозихон асарларида Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан алоқалари(сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатлар)нинг ёритилиши.

85-102

III.2. “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк”да Хива ва қўшни мамлакатларда кечган этник жараёнлар ва хўжалик ҳаётининг акс эттирилиши

102-

Хулоса




Адабиётлар рўйхати




Иловалар





К И Р И Ш

Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқиёсида ҳозирги глобаллашув босқичи шароитида тарихий – маданий меросни сақлаш , тарихда ривожланган анъаналарни , хусусан, маълум тарихий шахслар , саркардалар , давлат арбоблари , олиму – уламолар фаолияти ва шахсини тадқиқ этиш муҳим ҳисобланади . Бу жараён аввало . турли халқлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро илм – фан муносабатларини бир – бирига яқинлаштиришга хизмат қилса , иккинчидан . дунё халқлари ўзлигини англашга , давлат арбоблари фаолиятини изчил ва тўлақонли ўрганишга хизмат қилади. Юқоридагилардан келиб чтқиб , давлат бошқарув ҳамда миллат тарихида ўчмас из қолдирган тарихий шахслар ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ этиш жаҳон тарихшунослигида ҳам долзарб ҳисобланади.
Жаҳон тарихшунослигида ўтмишдан муҳим маълумотлар берувчи тарихий манбаларни илмий ва холисона тадқиқ этиш орқали муайян бир халқ ўтмишига оид ўзига хос мерос қолдирган давлат арбобларининг тарихий – илмий фаолиятини тадқиқ этиш , уларнинг фаолияти билан боғлиқ жараёнларни чуқур ва атрофлича ўрганиш . илмий изланишлар ўтказиш борасидасамарали тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур холатни кўплаб дунё мамлакатлари , хусусан , Россия , Хитой. Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби тарихан ҳамжиҳатлик ҳамда доимий алоқалар доирасида бўлган мамлакатлар мисолида ҳам яққол кузатишимиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ўзбек хонликларидан бири бўлган Хива хонлиги – Ўрта Осиё тарихи, унинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти ва халқаро муносабатларида катта из қолдирган давлат бўлиб, унинг ҳар бир ҳукмдори юритган ички ва ташқи сиёсат ҳамда унинг оқибатларини ўрганиш алоҳида илмий изланишлар олиб боришни тақозо қилади. Хусусан, бу давлатнинг тарихнавислиги ва манбашунослигининг қатор масалалари ҳануз ўз тадқиқотчиларини кутмоқда.
Абулғози Баҳодурхон (1644-1663) ўз замонасида ва кейинги даврларда илм аҳлига ўз асарлари орқали танилган шоҳ, саркарда, адиб, тарихнавис ва табиб олим сифатида тарихда қолган бўлиб , унинг фаолиятига баҳо бериш долзарб ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек “ Ўтмишга берилган баҳо , албатта , ҳолисона , энг муҳими турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши зарур”1.
Ушбу бўлимни ёритишдан олдин қисқача эътибор бериш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентанинг 2017ьйил 28 июлдаги “ Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида ” ги ПҚ-3160-сон , 2017 йил 24 майдаги “ Қадимий ёзма манбаларни сақлаш , тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида ” ПҚ-2995-сон ҳамда 2022 йил 10 февральдаги “ Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлари тўғрисида” ги 126-сонли қарорларда белгиланган вазиқаларни амалга ошириш ва ўзбек давлатчилигида муҳим ўрин тутган ҳукмдорлар сиймосини ёритишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет