Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий – тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги



бет4/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1-3 Боб

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий – тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Ушбу диссертациявий тадқиқот иши Қарши давлат университетининг илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари” мавзуи доирасида бажарилган
Тадқиқотнинг мақсади Абулғози Баходирхоннинг тарихий – илмий мероси бўйича бугунга қадар тўпланган билимлар динамикасини таҳлил этиш, мавзу бўйича мавжуд маълумотларни илмий муомолага киритиш жараёнида илмий ёндошувлар , қарашлар ва замонавий муаммоларни қиёсий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Юқоридагилардан келиб чиқиб мазкур тадқиқотда Абулғози Баҳодурхон ва у яшаган даврнинг тавсифи берилиб, унда:
- XVI – XVII асрнинг бошларида Марказий Осиёда кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва Хива хонлиги ташкил топишининг шарт-шароитлари;
- Хива хонлиги Абулғози Баҳодурхон ҳукмронлиги даврида;
- Абулғози Баҳодурхон ва илмий меросининг Марказий Осиё тарихида тутган ўрни каби масалалар ўрганилади.
-Абулғози Баҳодурхон асарларининг мазмуни ва уларнинг аҳамияти ҳам ишимизнинг яна бир бўлимини ташкил этади ва унда:
- “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарларининг манбалари;
- “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк”нинг нусхалари, нашрлари ва таржималари;
- Абулғози Баҳодурхон асарларининг ўрганилиши ва уларнинг тарихнавислик ва насабшунослик илмидаги ўрни ҳақида фикр юритилади.
-Ишнинг учинчи бобида Абулғози Баҳодурхон асарларида Марказий Осиёдаги тарихий, этник жараёнлар ва хўжалик ҳаётининг акс эттирилиши масаласи таҳлил этилади ва унда Абулғози Баҳодурхон асарларида Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан алоқалари (сиёсий ва иқтисодий аспекти), Хива ва қўшни мамлакатлардаги этник жараёнлар масаласи кўриб чиқилади.
Тадқиқтот объекти. Абулғози Баҳодирхоннинг тарихнавислик ва насабшуносликка оид асарлари , уларга бағишланган илмий қарашлар , ёндошувлар, назариялар ва хулосалар ташкил этади.
Тадқиқот предмети Абулғози Баҳодирхоннинг бизга қолдирган ноёб меросни тарғиб этиш, ушбу меросга оид илмий назариялар ва қарашларни баҳолаш ҳисобланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет