Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет5/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Бошқа дунёлар? 
Харита ва парадигмалар. Маданий омиллар туфайли шаклланган ҳамда 
турли цивилизациялар гуруҳлари ва давлатларнинг ўзаро муносабатларини ўз 
ичига олган дунё сиёсатининг Совуқ урушдан кейинги ушбу манзараси анча 
соддалашган. Негаки, бунда кўплаб омиллар ҳисобга олинмайди, баъзи 
нарсалар бузиб талқин этилса, бошқалари ноаниқ бўлиб қолади. Шундай бўлса 
ҳам дунёдаги вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва унга самарали таъсир кўрсатиш 
учун қандайдир соддалаштирилган реаллик харитаси, қанақадир назария, 
концепция, модел ёки намуна зарур бўлади. Бундай ўйлаб топилган 
назарияларсиз, Уилям Жеймс айтганидек, “чалкаш алғов-далғовлик” сақланиб 
қолади. Томас Кун ўзининг классик асари “Илмий инқилоблар структураси”да 
кўрсатган илмий ва интеллектуал ривожланиш янги ёки қайтадан кашф этилган 
фактларни изоҳлашга анча яроқсиз бўлган бир парадигма(намуна)нинг шундай 
фактларни қониқарлироқ кўринишда баён этадиган бошқа парадигмага 
алмашишини ўзида мужассам этган. “Парадигма сифатида қабул қилиниши 


учун, - ёзади Кун, - назария ўзининг муқобилларидан устунроқ бўлиши керак, 
аммо у қийинчилик туғдира оладиган барча фактларни ҳам изоҳлаши шарт эмас 
ва умуман буни амалга ошира олмайди ҳам”. “Нотаниш жойдан ўтиш учун, - 
зукколик билан изоҳлайди Жон Люис Геддис, - одатда кишига қандайдир харита 
керак бўлади. Картография, ўзини англатганига биноан бизга қаердалигимиз ва 
қаёққа бора олишимиз мумкинлигини кўришга имкон берадиган зарур 
соддалаштириш ҳисобланади”. Унинг тасвирлашича, Совуқ уруш давридаги 
суперқудратли давлатлар ўртасидаги рақобат тимсоли 1-марта Гарри Труман 
томонидан ифодалаб берилган “ҳамма тушуна оладиган халқаро ландшафтни 
тасвирлайдиган ва шу тариқа тийиб туришнинг яқин орада юз берадиган 
мураккаб стратегиясига замин тайёрлайдиган геосиёсий картография усули” 
каби эди. 
Дунёқарашлар ва сабабий назариялар халқаро сиёсатнинг ажралмас 
мўлжаллари саналади. 40 йил мобайнида халқаро муносабатлар тадқиқотчи ва 
изланувчилари дунёдаги вазиятнинг жуда соддалашган, аммо анча фойдали 
бўлган Совуқ уруш парадигмаси асосида ўйлашди ва ҳаракат қилишди. Бу 
парадигма дунё сиёсатида содир бўлган барча нарсани изоҳлай олмади. Кун 
таъбири билан айтганда, бу ҳолатда кўплаб аномалиялар бўлган ва ушбу 
парадигма ўз даврида олимлар, давлат арбобларининг хитой-совет қарама-
қаршилиги каби муҳим ҳодисалардан кўз юмишига олиб келган. Шундай бўлса 
ҳам, глобал сиёсатнинг оддий модели сифатида у кўпроқ муҳим бўлган 
ҳодисаларни ўзининг бошқа муқобил рақибларидан кўра батафсилроқ изоҳлай 
олган. У халқаро вазият ҳақида фикрлаш учун асосий бошланиш нуқтаси 
бўлган, деярли ҳамма жойда қабул қилинган ва икки авлод дунё сиёсати ҳақида 
фикр юритишни шакллантирган. Соддалашган парадигмалар ёки хариталар 
инсон ўйлари ва ҳаракатлари учун муҳим саналади. Бир томондан, биз назария 
ва моделларни равонлик билан шакллантиришимиз ва уларни онгли равишда 
хатти-ҳаракатларимизга йўл кўрсатувчи сифатида қабул қилишимиз мумкин. 
Бироқ, агар биз шундай тахмин қилсак, ўзимизни алдаган бўламиз. Чунки, 
бизнинг онгимиз тубида реалликни қандай ҳис этишимиз, қандай фактларга 
диққат қаратишимиз ва қандай қилиб биз уларнинг аҳамияти ва афзалликларига 


баҳо беришимизни аниқловчи фаразлар, нотўғри тушунчалар ва асоссиз 
фикрлар бор. 
1) Реалликни тизимлаштириш ва умумлаштириш; 
2) ҳодисалар орасидаги сабабий муносабатларни тушуниш; 
3) олдиндан ҳис этиш ва мабодо, омадимиз юришса, келажакдаги 
ҳодисаларни олдиндан айтиш;
4) муҳим ва муҳим бўлмаганларни фарқлай олиш; 
5) мақсадга эришиш учун қайси йўлдан бориш кераклигини кўрсатишга 
бизга имкон берадиган яққол (эксплитсит) ва яққол бўлмаган 
(имплитсит) моделлар зарур бўлади. 
Ҳар қандай модел ёхуд харита мавҳумлик ҳисобланиб, фақат битта 
мақсадда бошқаларига қараганда кўпроқ фойдали бўлади. Йўл харитаси бизга А 
нуқтадан Б нуқтагача автомобилда қандай бориш мумкинлигини кўрсата олади. 
Аммо биз самолёт бошқараётганда ҳаво ҳудудида белгиланган харита, 
радиосигналлар, учиш йўналишлари ва топографияга муҳтож бўлган 
пайтимизда у фойда бермайди. Аммо харитасиз адашиб қолиш мумкин. Харита 
қанчалик муфассал бўлса, у шунчалик реалликни ўзида акс эттиради. Бироқ жуда 
мукаммал, тўлдирилган харита кўп мақсадлар учун фойдали бўлмайди. Агар бир 
йирик шаҳардан иккинчисига йирик магистрал орқали боришни хоҳласак, биз 
умуман транспорт тизимига алоқаси бўлмаган ва йирик йўллар иккиламчи 
тўрида аралашиб кетган кўп маълумотли харитага эҳтиёж сезмаймиз. Бошқа 
тарафдан, фақатгина йирик автомагистрал тасвирланган харита йирик 
автоҳалокат ҳолатлари ва ундан келиб чиққан тирбандлик вазиятларида бизнинг 
муқобил йўлни излаш имкониятларимизни чеклаб қўяди. Қисқа қилиб айтганда, 
бизга реалликни тасвирлайдиган ва бизнинг мақсадимизга энг мувофиқ тарзда 
соддалаштирилган харита зарурдир. Совуқ уруш сўнгида дунё сиёсатининг бир 
нечта харита ёки парадигмалари ишлаб чиқилган. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет