маданиятлари устунлиги ҳамда Ғарб томонидан шиддатли ҳужумга қарши ўз
маданияти бутунлигини сақлаб қолишга урғу беришади. Мусулмонлар Ғарб
қудрати ҳамда ўз жамияти ва эътиқодларига нисбатан у туғдирадиган
таҳдиддан
қўрқишади,
нафратланишади.
Улар
Ғарб
маданиятига
манфаатпараст, виждонсиз, инқирозга юз тутган ҳамда ахлоқсиз, деб баҳо
беришади. Шунингдек, улар Ғарб маданиятини йўлдан оздирувчи деб
билишади, шунинг учун ўз ҳаёт тарзларига имкон қадар унинг таъсирини
сездирмасликка уринишади. Бунинг устига, мусулмонлар Ғарбни нафақат
нуқсонли ва (китобий дин бўлишига қарамасдан) хато динга эътиқод қилишда,
балки ҳеч қайси бир динга эътиқод қилмасликда айблайдилар. Мусулмонлар
назарида, Ғарбий секуляризм, динсизлик ва аҳлоқсизлик уларни юзага
келтирган Ғарб христианлигидан ҳам ёвузроқдир. Совуқ уруш пайтида Ғарб
ўз рақибига «худосиз коммунизм» ёрлиғини илган эди; цивилизацияларнинг
совуқ урушдан кейинги ихтилофида мусулмонлар ўз рақибига «худосиз Ғарб»
назарида қаради. Ғарбнинг такаббур, манфаатпараст, репрессив, шавқатсиз ва
пасткаш имижи нафақат фундаменталист имомлар томонидан, балки
тарафдорлари ва иттифоқдошлари ҳисоблаган кўплаб ғарбликлар томонидан
ҳам шундай баҳоланади. 1990-йилларда мусулмон муаллифлари томонидан
Ғарбда нашр қилинган китобларнинг жуда кам қисми, жумладан, Фотима
Мерниссининг «Ислом ва демократия» китоби илиқ кутиб олинган. Бу китоб
ғарбликлар томонидан замонавий, либерал мусулмон аёлининг мардона
баёноти сифатида тан олинган. Аммо, Ғарбнинг бу китобдаги кўриниши
кўркам бўлиши даргумон эди. Ғарб «милитар» ва «империал», бошқа
миллатларни «мустамлака терроризми» билан «яралаган» (3-9 бб), «Барча
ташвишларнинг манбаси» Ғарб маданияти белгиси бўлган индивидуализмдир.
Ғарбнинг қудрати ваҳимали» (8-бет), «Сунъий йўлдошлардан арабларни
ўқитиш ёки уларга бомбаларни улоқтириш сифатида фойдаланишни ёлғиз
Ғарб ҳал қилади... У бизнинг мавжудлигимизни йўқ қилади, импорт қилган
маҳсулотлари-ю, телевизион филмлари билан ҳаётимизга бостириб киради. У
бизни йўқ қилувчи, бозоримизни эгаллаб олувчи ва ҳаттоки энг кичик ресурс,
мулоҳаза ва имкониятларимизгача назорат қилувчи кучдир. Бу ҳолатимизни
биз қай даражададир англаб етгандик, Форс кўрфазидаги уруш бу
тушунчаларимизни ҳақиқатга айлантирди» (146-147 бб). Ғарб ўз қудратини
ҳарбий тадқиқот орқали ҳосил қилади, сўнг бу тадқиқот маҳсулотларини
ўзининг «пассив истеъмолчилари» бўлган ривожланмаган давлатларга сотади.
Бу хушомадгўйликдан ўзларини либераллаштириш учун, Ислом ўз
муҳандислари ва олимларини қўллаб-қувватлаш, ҳарбий қуролларини
(ядровий ёки оддий, Мернисси ўз китобида белгиламаган) ишлаб чиқариш ва
«ўзини Ғарб ҳарбий қарамлигидан озод қилиш»да фойдаланишга мажбур»
(43-44 бб). Буларнинг барчаси, яна бир бор такрорлаймиз, қандайдир соқолли
фундаменталистнинг қарашлари эмас.
Сиёсий ва диний нуқтаи назари қандай бўлишидан қатъий назар,
мусулмонлар ўз маданиятлари ва Ғарб маданияти ўртасида бошланғич
фарқлар мавжуд деб ҳисоблашади. «Хулоса шундаки, Шайх Ганушининг
айтишича, бизнинг жамиятимиз Ғарб жамияти асосланган қадриятлардан
мутлақо фарқ қилувчи қадриятларга асосланган». Миср ҳукумати расмий
равишда: «Америкаликлар «бу ерга келиб, бизни уларга ўхшашимизни
хоҳлашади. Ўзлари эса бизнинг қадриятларимиз ва маданиятимиз ҳақида ҳеч
нарса тушунишмайди», деб айтади. Миср журналисти бу фикрга қўшимча
равишда: «Биз ҳар хилмиз. Биз турли насл-насабга, турлича тарихга эгамиз.
Шундай экан, турлича келажакка эга бўлишга хақлимиз», дейди. Машҳур,
жиддий илмий мусулмон асарлари Ғарб фитналари Ислом институтлари ва
маданиятини бўйсундириш, ерга уриш ва заифлаштириш йўлларини такрор ва
такрор тасвирлайдилар
15
.
Ғарбга қарши реакцияни, нафақат Ислом уйғониш марказий
интеллектуал моҳиятида, балки мусулмон давлатлари ҳукуматларининг
Ғарбга нисбатан муносабатлари ўзгаришида ҳам кузатиш мумкин. Бирламчи
постколониал ҳукуматларнинг иқтисоди, мафкура ва сиёсати умуман олганда,
15
William H. McNeill, "Epilogue: Fundamentalism and the World of the 1990's," in Martin E. Marty and R. Scott
Appleby, eds., Fundamentalisms and Society: Reclaiming the Sciences, the Family, and Education (Chicago:
University of Chicago Press), p. 569.
Ғарбга тегишли. Мустақилликка озодлик курашчилари инқилоби натижасида
эришган Жазоир ҳамда Индонезия каби истисно давлатлардан ташқари бошқа
давлатлар эса бунинг акси. Бироқ аста-секинлик билан Ғарб тарафдорлари
бўлган ҳукуматлар Ироқ, Ливия, Яман, Сурия, Эрон, Судан, Ливан ва
Афғонистонда Ғарбга тегишли бўлмаган, ваҳоланки, Ғарбга мутлақо қарши
бўлган ҳукуматларга йўл берилди. Бу йўналишдаги сезиларсиз ўзгаришлар
Тунис, Индонезия ва Малайзия сингари бошқа давлатларнинг сиёсий нуқтаи
назари ва келишувида содир бўлди. Қўшма Штатларнинг Совуқ урушдаги энг
ишончли ҳарбий иттифоқчилари бўлган Туркия ва Покистон, ички томондан
Ислом сиёсий босими остидадир, бундан ташқари уларнинг Ғарб билан
алоқаларида танглик кучайиб бормоқда.
1995 йилда Қувайт ўн йил олдингига нисбатан Ғарб тарафдори
ҳисобланган ягона мусулмон давлат бўлган. Ҳозирги кунда Ғарбнинг
мусулмон оламидаги яқин дўстлари саналмиш, ҳарбий томондан тобе бўлган
Қувайт, Саудия Арабистони ва Форс амирликлари билан бир қаторда,
иқтисодий тобе бўлган Миср ва Жазоир ҳам бор. 1989 йилларнинг сўнгида,
Совет Иттифоқи йўлдош давлатларни ортиқ иқтисодий ҳамда ҳарбий
томондан қувватлай олмаслиги аён бўлганда, Шарқий Европада коммунистик
тузум қулади. Агар Ғарб ўзига йўлдош мусулмон тузумларни қўллаб-
қувватламай қўйса, уларни ҳам шунга ўхшаш қисмат кутган бўларди.
Мусулмон «анти-ғарбийлиги»ни ошириш, айниқса, мусулмон
экстремизми келтириб чиқарган «исломий таҳдид»га бўлган Ғарб
ташвишининг кенгайиши билан бир вақтда содир бўлган. Исломга ядровий
қудрат, терроризм ҳамда Европадаги миграция жараёнининг ошишига асос
деб қаралади. Бундай ҳавотирлар халқ томонидан ҳам, сиёсий етакчилар
томонидан ҳам бирдек тан олинади. 1994 йилнинг ноябр ойида ўтказилган
сўровномага кўра, «Исломнинг уйғониши АҚШнинг Ўрта Шарққа нисбатан
қарашларига таҳдидми бўла оладими?» деган саволга, мисол учун, ташқи
сиёсатга қизиқувчи америкаликларнинг 35.000 дан 61 фоизи «ҳа» деб,
фақатгина 28 фоизи «йўқ» деб жавоб берган. Бир йил олдин «Қўшма Штатлар
учун энг катта хавф қайси давлат томонидан келади?» деган саволга
тасодифий овоз берган омма Эрон, Хитой ва Ироқни энг юқори уч ўринга
қўйдилар.
Шу каби 1994 йилда Қўшма Штатлар учун «танқидий таҳдидлар»ни
аниқлаш сўралганда, омманинг 72 фоизи ҳамда ташқи сиёсат етакчиларининг
61 фоизи ядровий тарқалиш, халқнинг 69 фоизи ва етакчиларнинг 33 фоизи
халқаро терроризм Ислом билан бевосита боғланган икки асосий муаммо, деб
жавоб бердилар. Бундан ташқари, ҳалқнинг 33% ҳамда етакчиларнинг 39%
Ислом
фундаментализмининг
кенг
ёйилишида
таҳдид
кўрдилар.
Европаликлар ҳам ўхшаш хулосаларга келди. Масалан, 1991 йилнинг
баҳорида, француз халқининг 51% Францияга бўлган асосий таҳдид жанубдан
эканлигини, 8% эса шарқдан келишини айтган. Француз халқи кўпроқ
қўрқадиган 4 та давлатнинг барчаси мусулмон давлатлардир. Улар: Ироқ 52%,
Эрон 35%, Ливия 26% ва Жазоир 22%
16
. Ғарбий сиёсий етакчилар, Германия
канцлери ва Франция бош вазирини қўшиб ҳисоблаганда, НАТО бош котиби
баён қилган ҳавотирларга ўхшаш фикрлар билдирган. 1995 йилда бош котиб
Ислом фундаментализми Ғарб учун худди коммунизм хавфи каби хавфлидир.
Клинтон маъмуриятининг юқори мансабдор вакили эса Исломни Ғарбнинг
глобал рақиби сифатида кўрсатади
17
.
Шарқ томонидан келаётган ҳарбий таҳдиднинг ғойиб бўлиши билан
НАТОнинг режалари тобора жанубдан келаётган яширин таҳдидларга
йўналтирилмоқда. АҚШнинг бир ҳарбий таҳлилчиси 1992 йилда
кузатганидек, «Жанубий фронт Марказий фронт ўрнини эгалламоқда ва
шиддат билан НАТОнинг янги фронт чизиғига айланмоқда. Бу Жанубдан
келадиган таҳдидларга қарши НАТОнинг жанубий аъзолари – Италия,
Франция, Испания ва Португалия – ҳарбий режа ва амалиётга қўшила
бошладилар. Бир вақтнинг ўзида Ғарб ҳукуматларига Ислом экстремистларига
қаршилик кўрсатиш бўйича маслаҳатлар бермоқда. Аниқланган бу таҳдидлар
16
Fatima Mernissi, Islam and Democracy: Fear of the Modern World (Reading, MA: Addison-Wesley, 1992).
17
For a selection of such reports, see Economist, 1 August 1992, pp. 34-35.
АҚШнинг Европада кенг ҳарбий базалари мавжудлигини оқлайдиган
маълумот бўлиб хизмат қилади. «Европадаги АҚШ кучлари улар учун Ислом
фундаменталистлари томонидан яратилган муаммоларга ечим бўлмаса ҳам»,
АҚШнинг собиқ юқори мансабдор шахси айтганидек, «бу кучлар ўша
ҳудуддаги ҳарбий ҳаракатларни режалаштиришда ҳар томонлама кучли
таъсир ўтказади. 1990–1991 йиллардаги Форс кўрфази урушида АҚШ,
Франция ва Британия кучларининг Европадан муваффақиятли чиқиб
кетганларини эслайсизми? Яқин Шарқ буни эслайди». Шунингдек, у «улар
буни қўрқув, ғазаб ва нафрат билан эслайди», деган жумлани қўшиб қўйиши
мумкин эди.
Мусулмонлар ва ғарбликларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари
ҳақида кенг тарқалган фикрларни ҳамда Ислом экстремизми кучайишини
ҳисобга олиб шуни айтиш мумкинки, 1979 йилдаги Эрон инқилобидан сўнг
Ислом ва Ғарб ўртасида цивилизациялараро квази-уруш (ярим-уруш) вужудга
келгани ҳайратланарли эмас. Уч сабабга кўра бу ҳолат квази-уруш
ҳисобланади. Биринчидан, бутун Ислом олами бутун Ғарб олами билан
курашаётгани йўқ. Икки фундаменталист давлат (Эрон, Судан), уч
фундаменталист бўлмаган давлатлар (Ироқ, Ливия, Сурия), шунингдек,
Саудия Арабистони сингари мусулмон давлатлар томонидан моддий қўллаб-
қувватланадиган исломий ташкилотларнинг жуда кўпи, Қўшма Штатлар,
вақти-вақти билан Британия ҳамда Франция, шу билан бирга бошқа Ғарбий
давлат ва гуруҳлар, шунингдек, Исроил ва умуман яҳудийлар билан урушиб
келмоқда. Иккинчидан, квази-урушда, 1990–1991 йиллардаги Форс кўрфази
урушини ҳисобга олмаганда, чекланган воситалар билан урушилади: бир
томонда терроризм, бошқа томонла ҳаво қудрати, махфий ҳаракатлар ҳамда
иқтисодий санкциялар. Учинчидан, зўравонлик мавжуд бўлса ҳам, у давомий
эмас. У бир томоннинг жавоб реакциясини қўзғатувчи, бошқа томоннинг
вақти-вақти билан содир бўлувчи ҳаракатларини ўз ичига олади. Шундай
бўлса ҳам, квази-уруш урушлигича қолади. 1991 йил январ-феврал ойларидаги
Ғарб томонидан қилинган бомбардимон сабабли ўлган ўн минглаб Ироқ
солдатлари (халқни ҳисобга олмаса ҳам), ўлганлар ва қурбон бўлганлар сони
мингларга кўпайиб бораверади. Бу кўпайиш 1979 йилдан сўнг ҳар йили
такрорланади. Бу квази-урушда Форс кўрфазидаги «ҳақиқий уруш»дан кўра
кўпроқ ғарбликлар ўлдирилган.
Бундан ташқари, икки томон ҳам буни низовий уруш деб тан олишади.
Хомейни жуда аниқ баён қилганидек, Эрон аслида Америка билан уруш
бўсағасида турибди, Каддафи ҳамиша Ғарбга қарши «муқаддас уруш» ҳақида
расмий равишда эълон қилади. Бошқа экстремист гуруҳлари ҳам ўхшаш
атамалардан фойдаланишади. Қўшма Штатлар еттита давлатни «террорчи
давлатлар» дея таърифлайди. Уларнинг бештаси мусулмон давлатлар (Эрон,
Ироқ, Сурия, Ливия, Судан), қолгани эса Куба ва Шимолий Кореядир. Бу
таъриф мазмунан ушбу давлатларни душман сифатида аниқлайди. Чунки улар
Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчиларига, ўз тасарруфларидаги энг
самарали қуролларни қўллаган ҳолда ҳужум қиладилар. Шу йўсинда, уруш
ҳолати расман тан олинади. АҚШнинг расмий шахслари бу давлатларни
қайта-қайта «қонун таъқибидаги қочоқ», «мардуд», «қаллоб» давлатлар
қаторига қўшади. Бу билан уларни халқаро маданий сафдан чиқариб, сиёсий
чоралар учун қонуний нишонга айлантириб қўяди. Қўшма Штатлар ҳукумати
Жаҳон Савдо Маркази бомбардимончиларини «АҚШга қарши террорчилик
уруши»ни
режалаштирганликда
айблаган.
«Манҳеттенда
қўшимча
бомбардимон режалаштирган» дея айбланган фитначилар АҚШга қарши
«урушни кўзда тутган» аскарлар экани сабаб қилиб кўрсатилган. Агар
мусулмонлар Ғарб Ислом билан урушяпти деб, ғарбликлар эса исломий
гуруҳлар билан урушяпти деб даъво қилса, хақиқатдан ҳам уруш бўляпти,
деган хулоса мантиқан тўғри ҳисобланади.
Бу квази-урушда ҳар бир томон бошқа томон заифлиги ва ўз кучи
фойдасига иш кўради. Ҳарбий томондан бу уруш, асосан, терроризм ва унга
қарши ҳаво қудрати урушидир. Фидокор Ислом жангарилари Ғарбнинг очиқ
жамиятларидан фойдаланиб, танланган нишонларда машина бомбаларини
қўяди; Ғарб ҳарбий мутахассислари эса исломнинг очиқ осмонларидан
фойдаланиб, танланган нишонга ақлли бомбаларни улоқтиради. Ислом
қатнашчилари таниқли ғарбликларга қотиллик уюштиради; АҚШ эса Ислом
экстремистик тузумини ағдариб юборишни режалаштиради. Ўн беш йил,
1980–1995 йиллар давомида, АҚШ Мудофаа Вазирлиги маълумотига кўра,
АҚШ Ўрта Шарқда ўн еттита ҳарбий ҳаракатга жалб қилинган. Уларнинг
барчаси мусулмонларга қарши йўналтирилган. АҚШ ҳарбий ҳаракатларининг
бошқа ҳеч бир цивилизация вакилларига қарши уюштирган, бу ҳолат билан
таққослаб бўладиган ҳаракатлари мавжуд эмас.
Бугунги кунга келиб, ҳар бир томон, Форс кўрфази урушидан ташқари,
қолган урушларда зўравонлик шиддати даражасини етарлича паст маромда
сақлади ва тегишли равишда реакция талаб қиладиган уруш ҳаракатларига
«зўравон» деган ёрлиқ қадашдан ўзини тўхтатди. «Ливия ўз сув ости
кемаларидан бирини Америка лайнерини чўктириш мақсадида буюртирган, –
дея таъкидлайди «Экономист» журнали, – АҚШ бу ҳолатга, сув ости кемаси
командиридан экстрадиция изламай, ҳукумат томонидан бошланган уруш
ҳаракати деб муносабат билдирган бўлар эди».
Ливия махфий хизмати томонидан авиалайнернинг бомбардимон
қилиниши ҳам бундан фарқли эмас
18
. Шундай бўлса ҳам бу уруш
қатнашчилари АҚШ ва Совет Иттифоқи Совуқ урушда бир-бирига қарши
тўғридан-тўғри қўллаган зўравонлик усулларидан кўра анча кўпроқ
усуллардан фойдаланишди. Камдан-кам, истисно ҳолларда ҳеч бир олий куч
бошқа бир кучга тегишли ҳалқни, ҳатто ҳарбий мақсадли равишда ҳам,
ўлдирмаган. Бироқ бу ҳолат квази-урушда такрор ва такрор рўй бериб туради.
Америка сиёсий етакчилари квази-урушга жалб қилинган мусулмонлар,
зўравонлик қўллаши кўпгина буюк оппортунист мусулмонлар томонидан тан
олинмайдиган камчиликни ташкил қилган мусулмонлардан иборат деб даъво
қилади. Бу, албатта, ҳақиқат бўлиши мумкин, лекин буни асослайдиган
18
John E. Reilly, ed., American Public Opinion and U. S. Foreign Policy J995 (Chicago: Chicago Council on Foreign
Relations, 1995), p. 21; Le Monde, 20 September 1991, p. 12, cited in Margaret Blunden, "Insecurity on Europe's
Southern Flank," Survival, 36 (Summer 1994), 138; Richard Morin, Washington Post (National Weekly Ed.), 8 - 1 4
November L993, p. 37; Foreign Policy Association, National Opinion Ballot Report, November 1994, p. 5.
далиллар кам. Мусулмон давлатлари томонидан ҳеч қачон Ғарбга қарши
зўравонликка нисбатан норозилик белгилари кўрсатилмайди. Мусулмон
ҳукуматлар, ҳатто улар Ғарбга дўстона муносабатда бўлган, унга йўлдош
бункер ҳукуматлар ҳам, Ғарбга қарши террорчилик ҳаракатларини қоралашга
келганда, ҳайратда қоладиган даражада босиқлик билдирадилар. Бошқа
томондан, Европа ҳукуматлари ва жамоатчиликлари Қўшма Штатларнинг
мусулмон рақибларига қарши қаратилган ҳаракатларини камдан-кам танқид
қилиб, кўп ҳолатда қўллаб-қувватлайди. Совуқ Уруш даврида эса Совет
Иттифоқи ва коммунизмга нисбатан шундай ҳаракатлар бажарилганда, Европа
кўпинча
шиддатли
қаршилик
кўрсатарди.
Цивилизациялараро
келишмовчиликларда мафкуравий низоларга нисбатан қондошлар ўз
қондошлари ёнида турадилар.
Ғарбнинг асосий муаммоси Ислом фундаментализми эмас, аслида. Бу –
Ислом, вакиллари ўз маданияти устунлигига ишонтирилган ҳамда ўз
қудратининг заифлиги билан хаёли банд бўлган, мутлақо ўзга цивилизация.
Исломнинг муаммоси МРБ (Марказий Разведка Бошқармаси) ёки Қўшма
Штатлар Мудофаа Вазирлиги эмас. Бу – Ғарб, вакиллари ўз маданиятининг
универсаллигига ишонтирилган ҳамда ўз қудрати (заифлашиб бораётган
бўлса-да) уларга бу маданиятни дунё бўйлаб кенгайтириш мажбуриятини
юклаганига ишонтирилган, мутлақо бошқа цивилизация. Буларнинг барчаси
Ислом ва Ғарб ўртасидаги ихтилофларни аланга олдирувчи бошланғич
омиллардир.
Достарыңызбен бөлісу: |