Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет71/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Дунёдаги Ғарб 


Этник, миллий, диний, цивилизацион каби маданий бирликлар устун 
бўлган ҳамда маданий ўхшашликлар ва тафовутлар иттифоқлар, зиддиятлар ва 
давлатлар сиёсатини белгилайдиган дунёда бутун Ғарб, қисман АҚШ учун уч 
муҳим ишора мавжуд. 
Биринчиси, давлат арбоблари мавжуд реалликни англай олишсагина уни 
ижобий ўзгартиришга қодир бўладилар. Маданият асосига таянган ҳолда бўй 
кўрсатаётган 
сиёсат 
йўналишлари, ноғарбий (non-western) 
цивилизацияларнинг тобора қудратга тўлиб бориши ва ушбу жамиятларнинг 
ўз маданиятига бўлган ўсиб бораётган ишончи ноғарбий дунёда кенг миқёсда 
эътироф этилди. Европалик етакчилар одамларни ўзаро яқинлаштирувчи ва 
уларни бир-биридан узоқлаштирувчи маданий омилларга урғу қаратишди. 
Америкалик элита вакиллари эса аксинча етишиб чиқаётган реалликлар билан 
ҳисоблашишда ва уларни қабул қилишда секин ҳаракат қилишди. Буш ва 
Клинтон 
администрациялари 
мултицивилизацион 
Совет Иттиффоқи, 
Югославия, Босния ва Россия бирлашмаларини қўллаб-қувватлади ва 
уларнинг парокандалигига сабаб бўлиши мумкин бўлган кучли этник ва 
маданий 
қудратларни 
тийиб 
туришга 
қаратилган сай-
ҳаракатлари пировардида муваффақиятсиз якун топди. Улар ёхуд APEC ( 
Asian-Pacific Economic Cooperation – Осиё-Тинч океани иқтисодий 
ҳамкорлиги) каби моҳиятан пуч мултицивилизацион иқтисодий интеграцион 
режаларга юқори баҳо бердилар, ёхуд NAFTA ва Мексика билан боғлиқ йирик 
кутилмаган иқтисодий ва сиёсий харажатларга ўралашиб қолдилар. АҚШ ва 
ўзга цивилизациялар етакчи мамлакатлари ўртасида юзага келган табиий 
манфаатлар тўқнашуви фонида Орзулар мамлакатининг 41- ва 42-
президентлари “Глобал ҳамкорлик” шаклида Россия, “конструктив 
боғлиқлик” шаклида Хитой ва бошқа ноғарбий етакчи мамлакатлар билан 
яқин алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилдилар. Бир вақтнинг ўзида, 
Клинтон маъмурияти православ дунёсининг етакчиси сифатида намоён 
бўлувчи Россияни, гарчи бу уруш унинг манфаатларига бевосита алоқадор 
бўлса-да, Боснияда тинчликни таъминлаш учун олиб борилаётган курашларга 


тортиш режасини амалга ошира олмади. Мултицивилизацион мамлакат ҳом-
ҳаёли ортидан қувиб Клинтон маъмурияти серб ва хорват диаспораларининг 
ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини рад этиб,б Болқонда Эрон Исломий 
ҳамкорлик партиясининг издоши вужудга келишига имкон берди. Худди 
шундай тарзда АҚШ ҳукумати мусулмонларнинг православларга 
бўйсунишини “Чеченистон, ҳеч қандай шубҳасиз, Россия Федерациясининг 
бир қисми”, деган шиор ниқоби остида қўллаб-қувватлади. 
Гарчи европаликлар бир томондан ғарбий католик ҳамда иккинчи томондан 
православ ва ислом ўртасида узилиш чизиғининг фуедаментал аҳамиятини 
англасалар-да, Қўшма Штатлар, давлат котиби айтганидек, Европанинг 
католик, православ ва мусулмон қисмлари ўртасидаги фундаментал 
узилишларни тан олмайди. Клинтон маъмурияти гўё ўзини АҚШ ва Шарқий 
Осиё мамлакатлари ўртасидаги кучлар нисбатинг ўзгаришини сезмаётгандек 
кўрсатишга уринди ҳамда яна ва яна англаб олиш учун мураккаб бўлган савдо, 
инсон ҳуқуқлари, атом қуролларини чеклаш ва шу каби бошқа масалаларда ўз 
позициясини эълон қилишдан тўхтамади. Охир-оқибат, АҚШ ҳукумати дунё 
сиёсати маданий ва цивилизацион воситалар орқали шаклланадиган янги эрага 
мослашишда сезиларли қийинчиликларга дуч келди. 
Иккинчидан, Америка ташқи сиёсатининг фалсафаси Совуқ уруш 
доирасидаги сиёсат йўналишларини ўзгартириш ва баъзан қайта кўриб 
чиқишни истамаслик ҳолатидан азият чекди. Баъзилар учун Совет 
Иттифоқининг қайта “тирилиши” потенциал хавф сифатида намоён бўлди. 
Одамлар кўпроқ Совуқ уруш давридаги иттифоқлар ва қурол-
яроғ устидан назорат ўрнатиши кутилган шартномаларга ўзгача эътиқод 
билан муносабатда бўлишди. НАТО Совуқ уруш даврида қандай шаклда 
мавжуд бўлган бўлса, бундан кейин у шундай қолиши керак. Япон-
Америка хавфсизлик шартномаси Шарқий Осиё барқарорлигини сақлашда 
муҳим аҳамият касб этади.Баллистик ракеталарга қарши ҳимоя тизими 
тўғрисидаги шартномаси зўравонликларга қарши. Европада мунтазам қуролли 


кучлар шартномасига эътибор қаратмоқ лозим.Бу ва бошқа Совуқ урушдан 
мерос қолган келишувдан очиқчасига воз кечмаслик керак. Бироқ АҚШ ва 
Ғарб бу шартномаларнинг Совуқ уруш давридаги шаклида сақланиб 
қолишидан унчалик ҳам манфаатдор эмас. Мултицивилизацион дунё 
реалликлари бизга шуни айтмоқдаки, НАТО унга қўшилишни истаган барча 
ғарб давлатларини қамраб олиши керак бўлади ва тан олиши керак бўладики, 
бир-бирига душман икки мамлакатнинг ёки бошқа аъзо давлатлар билан ўзаро 
маданий ўхшашликларга эга бўлмаган мамлакатларнинг ташкилот ичида 
бўлиши моҳиятан катта хато бўлади. Совуқ уруш даврида ишлаб чиқилган 
баллистик ракеталарга қарши ҳимоя тизими тўғрисидаги шартнома Совет ва 
Америка жамиятларининг ўзаро очиқлигини таъминлаши керак эди ҳамда шу 
йўл билан Совет-Америка ядро урушига йўл қўймаслик кейинчалик АҚШ ва 
бошқа давлатларнинг тахмин қилиб бўлмас ядро хужумлари ёки террористик 
гуруҳлар ва енгилтак диктаторлар хуружларидан ўзини ҳимоя қила олиш 
салоҳиятига жиддий путур етказиши мумкин. Япон – Америка хавфсизлик 
шартномаси Японияга қарши совет агрессиясини қайтаришда ёрдам берди. 
Совуқ уруш барҳам топганидан сўнг бу келишув қай даражада ўз аҳамиятини 
сақлаб қолмоқда? Энди у Хитой учун ҳам амал қиладими? Япониянинг 
тараққий этиб бораётган Хитойга сингишиб кетишини секинлаштирадими? 
Яна Японияда милитаризация содир бўлишидан қутқара оладими? Японияда 
Америка ҳарбий базаларининг мавжудлиги японлар орасида, АҚШда эса бир 
томонлама Японияни муҳофаза қилиш мажбуриятининг истиқболи тўғрисида 
шубҳалар давомли равишда ўсиб бормоқда. Европада мунтазам қуролли 
кучлар тўғрисидаги шартнома йўқолиб кетган НАТО – Варшава шартномаси 
ҳарбий ташкилотлари қарама-қаршилигининг замонавий кўринишини 
яратишга хизмат қилади. Ҳозир ушбу шартноманинг принципиал аҳамияти 
шундаки, жанубидаги мусулмонлар томонидан давлат барқарорлигига қарши 
қилинаётган таҳдидлар билан курашишга мажбур бўлаётган Россия учун 
юқорида номи келтирилган шартнома бир қанча қийинчиликларни вужудга 
келтириши мумкин. 


Учинчидан, 
маданий 
ва 
цивилизацион 
хилма-хиллик 
Ғарб 
маданиятининг универсал аҳамиятини ўзида акс эттирган ғарб ва 
асосан америка ғоясини хавф остига қўймоқда. Бу ғояни ҳам таърифий, ҳам 
меъёрий ифодалаш мумкин. Тасвирий жиҳатдан у барча жамиятлардаги 
одамлар Ғарб қадриятлари, институтлари ва амалларини қабул қилишни 
исташади, деб уқтиради. Агар уларда бундай истак бўлмаса ва ўз анъанавий 
маданиятларига содиқ қолишса, марксистлар айтган капитализмни қўллаб-
қувватлаган ишчи-пролетариат сингари “сохта идрок” қурбонларига 
айланишади. Меъёрий жиҳатдан эса ғарбий универсалистлар ғояси дунё 
бўйлаб одамлар Ғарб қадриятлари, институтлари ва маданиятини 
ўзлаштирмоғи зарур, деб ҳисоблашади. Чунки Ғарб унсурлари энг юқори, энг 
ёрқин, энг либерал, энг рационал, энг замонавий ва энг цивилизацион 
инсоният фалсафасини ўзида намоён этади. 
Этник низолар ва цивилизацион тўқнашувлардан иборат яқинлашиб 
келаётган дунёда Ғарб маданияти универсиаллиги ғояси уч муаммо билан 
тўқнашади: у сохта, у ахлоқсиз, у хавфли. Сохталик муаммоси бу китобнинг 
бош мағзини ташкил қилади, буни Майкл Ҳовард ажойиб тарзда баҳолаган: 
умумий, 
ғарбга 
йўналганлик, 
қадриятларимизни 
шакллантирган инглиззабон дунё 
маданиятининг 
юксалиб 
бориши 
натижасида ўта тез суратда йўқ бўлиб кетган тарихий ўзига хослик маданий 
хилма-хилликнинг асосини ташкил этади, деган ғарбликларга хос умумий 
фараз шунчаки ҳақиқатга тўғри келмайди. Сер Майкл қарашларига 
қўшилмайдиган ўқувчи ушбу китобда илгари сурилаётган дунёдан мутлақо 
ўзга борлиқда яшайди. 
Ғарбдан ташқарида яшовчи инсонлар Ғарб қадриятлари, институтлари 
ва 
маданиятини 
қабул 
қилиши 
керак, 
деган 
ишонч 
уни реалликка айлантиришдаги воситалар борасида ахлоқсиздек туюлади. 
Европа қудратини XIX асрда деярли универсал даражага чиққани ва ХХ аср 
охиридаги АҚШнинг глобал ҳукмронлиги Ғарб цивилизациясини дунё 


миқёсида кенг ёйилишига олиб келди. Европа глобализми ортиқ ҳукм 
сурмайдигандек. Америка гегемонияси Совуқ уруш ёки Совет давлати ҳарбий 
таҳдидлариданАҚШни ортиқ ҳимоя қилиш зарурияти қолмаганлиги сабабли 
ортга чекинади. Маданият, биз баҳслашганимиздек, куч-қудрат ортидан 
эргашади. Ноғарбий жамиятлар экспансия, ҳарбий ҳаракатлар ва ғарб 
қудратининг таъсири натижасида яна ғарб маданияти таъсирига тушиши 
мумкин бўлади. Империализм, бу универсилизмнинг муҳим мантиқий 
оқибатидир. Бунга қўшимча, етук цивилизация сифатида Ғарб ўзга 
цивилизацияларга руҳиятини олиб киришда зарур бўлган иқтисодий ёки 
демографик динамизга ортиқ эга бўлмайди ва бундай ҳар қандай ҳаракат Ғарб 
қадриятлари ҳисобланган инсон эрки ва демократияни рад этиш бўлади. 
Осиёликлар ва мусулмонлар ўз маданиятларининг универсал боғлиқлиги 
ҳақида бонг уришгани сари ғарбликлар ҳам универсализм ва империализм 
ўртасидаги алоқани эътироф этишдан чарчашмайди. 
Ғарб универсализми бутун дунё учун хавфли, чунки у етакчи 
мамлакатлар ўртасида ўзаро интерцивилизацион урушни келтириб чиқариши 
мумкин. Ғарб универсализми Ғарбнинг ўзи учун ҳам хавфлидир, чунки у 
Ғарбнинг мағлубиятига сабаб бўлиши мумкин. Совет Иттифоқининг яксон 
бўлиши билан нисбатан кучсиз бўлган Осиё, ислом ва бошқа цивилизациялар 
аста-секин ривожлана бошлаган даврда ғарбликлар ўз цивилизациясини 
нотенг тақсимланган ҳукмронлик позициясида эканлигига гувоҳ бўлишди. 
Шундай қилиб, Ғарбда улар Брутнинг таниш ва кучли мантиғига 
асосланиши мумкин: 
... бизнинг легионларимиз 
Шу ерда, тўлиқ; муваффақиятимиз вақти келди 
Душман устун келмоқда, куч тўпламоқда; 
Биз эса юқоридан қиялаб пастга тушамиз. 


Одамларнинг ишларида ўсиш ва пасайиш бўлади, 
Ўсиш даврида биз муваффақиятга эришамиз. 
Пасайиш даври келганда эса, ҳаёт қайиғи 
Бахтсизликка ғарқ бўлиб, саёзда судралади. 
Ҳозир эса бизнинг ўсиш давримиз, 
Оқимдан фойдаланишимиз керак 
Ёки елкамизга ортилган юкни йўқотамиз. 
Бироқ, бу мантиқ Брутнинг Филиппадаги мағлубиятига олиб келди ва 
Ғарб учун энг оқилона йўналиш кучлар мувозанатидаги ўзгаришларни 
тўхтатишга уриниш эмас, балки кемаларни саёзлар орқали қандай олиб 
ўтишни, бахтсизликларга дош беришни, зиммасидаги юкни камайтиришни ва 
ўзининг маданиятини ҳимоя қилишни тушуниб етишдир. 
Барча цивилизациялар бир-бириникига ўхшаш вужудга келиш, тараққий 
этиш ва пасайиш жараёнларидан ўтади. Ғарб бошқа цивилизациялардан у 
қандай ривожлангани билан эмас, балки ўзининг маънавий қадриятлари ва 
ижтимоий институтларининг ўзига хос хусусияти билан ажралиб туради. Улар 
орасида Ғарбий христианлик, плюрализм, индивидуализм ва қонун 
устуворлиги энг ёрқинлари бўлиб, бу Ғарбга замонавий дунёни яратишга, 
глобал миқёсда кенгайишни амалга оширишга ва бошқа мамлакатларнинг 
ҳасад қилиш объекти бўлишига имкон берди. Ўзининг бирлиги ва яхлитлиги 
билан 
бу 
хусусиятлар 
Ғарбга 
хосдир. 
Европа, 
Артур 
М. Шлезингернинг таъкидлашича, “манбадир — индивидуал эркинлик, 
сиёсий демократия, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва маданиятдаги 
эркинлик тўғрисидаги ғояларнинг ноёб манбаи ... Булар Европача ғоялардир, 
Осиёча эмас, Африкача ҳам эмас, Яқин Шарқга тегишли ҳам эмас, 
ўзлаштириш ҳоллари бундан мустасно, албатта.” Айнан шулар Ғарб 


цивилизациясини ноёблигига сабаб бўлган ва Ғарб цивилизацияси универсал 
бўлгани учун эмас, балки чинакам ноёб бўлгани учун қадрлидир. Шунинг учун 
Ғарб етакчиларининг асосий вазифаси бошқа цивилизацияларни Ғарбнинг 
нусхасига 
айланиб 
боргунича 
ўзгартириш 
эмас, 
балки 
Ғарб 
цивилизациясининг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш, ҳимоя қилиш ва 
янгилашдир. Америка Қўшма Штатлари Ғарбнинг энг қудратли давлати 
бўлганлиги сабабли, бу жараён учун жавобгарлик асосан ушбу мамлакат 
зиммасида. 
Ғарб қудратининг заифлашишига қарамай, Ғарб цивилизациясини 
сақлаб қолиш, қуйидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқариш АҚШ ва Европа 
мамлакатлари манфаатларига мувофиқдир: 
• катта сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий интеграцияга эришиш ва бошқа 
цивилизацияларга мансуб мамлакатлар Ғарб мамлакатлари ўртасидаги 
келишмовчиликлардан фойдаланишига йўл қўймаслик учун ўз сиёсатларини 
мувофиқлаштириш; 
• Марказий Европанинг ғарбий мамлакатларини Европа Иттифоқи ва 
НАТОга 
қабул 
қилиш, 
хусусан: 
Вишеград гуруҳи, 
Болтиқбўйи 
республикалари, Словения ва Хорватия
•Лотин Америкасини “ғарблаштириш“ сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва 
Лотин Америкаси давлатларини Ғарб билан имкон қадар яқинлаштириш; 
• Исломий ва Чин мамлакатларининг ҳарбий қудратини —одатий 
турдаги қуроллар ва оммавий қирғин қуролларини ривожлантиришга 
тўсқинлик қилиш; 
• Япониянинг Ғарбдан Хитойга мослашиш томон “ҳаракатланишини“ 
секинлаштириш; 


• Россияни православ цивилизациясининг асосий мамлакати ва унинг 
жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлашда қонуний манфаатларига эга 
йирик минтақавий куч сифатида тан олиш; 
• Ғарбнинг бошқа цивилизацияларга нисбатан технологик ва ҳарбий 
устунлигини сақлаш; 
• Энг муҳими, Ғарбнинг бошқа цивилизациялар ишларига аралашиши, 
эҳтимол, полицивилизация дунёсида беқарорлик ва глобал можаронинг ягона 
хавфли манбаи эканлигини англаш. 
Совуқ уруш тугаганидан сўнг, Америка Қўшма Штатларида Америка 
ташқи сиёсатининг тўғри йўналиши тўғрисида қизғин мунозаралар бўлиб 
ўтди. Аммо янги даврда Қўшма Штатлар дунёга ҳукмронлик қилиш ёки ундан 
ажралиб чиқиш имкониятига эга эмас. На интернационализм, на 
изоляционизм, на серқирралик, на бир томонлама бўлиш Қўшма Штатлар 
манфаатларига яхши хизмат қила олмайди. Чегарадан чиқиб кетишдан 
ўзларини тийиш ва атлантик сиёсатни юритиш – улар учун умумий бўлган 
ноёб цивилизация манфаатларини ва қадриятларини ҳимоя қилиш ва сақлаб 
қолиш учун европалик шериклар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш улар учун энг 
мақбул ечим бўлади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет