норасмий, ошкора ёки яширин, моддий, инсоний, дипломатик, молиявий,
рамзий ёки ҳарбий қўллаб-қувватлашлар ҳар доим бир ёки бир неча қардош
мамлакатлар ёки гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Маданиятлар
тўқнашган чизиқда можаролар қанча кўп давом этса,
қардош мамлакатлар
шунча кўп қўллаб-қувватлаш, воситачилик қилиш вазифаларини бажаришади.
Бу “қардош мамлакатлар синдроми” натижасида вужудга келган.
Маданиятлар тўқнашуви чизиғидаги можаролар ички цивилизациявий
можароларга қараганда, албатта, авж олиб кетиш хавфи кучлироқ ва улар
урушларни тўхтатиб туриш ёки бутунлай йўқ қилиш учун худди шундай
ҳамкорларга муҳтож. Совуқ урушдан фарқли ўлароқ, урушлар юқоридан
пастга тушмайди, балки пастдан юқорига кўтарилади. Давлатлар ва гуруҳлар
маданиятлар туташган чизиқда урушларга
жалб қилишнинг турли
даражаларига эга. Бу партиялар иложи борича бир-бири билан курашиб, жанг
қилмоқда. Бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш, Исроил ва унинг
қўшнилари ўртасидаги давлатлар ёки давлат бўлмаган маҳаллий гуруҳлар
бўлиши мумкин, кўпи билан Босния ва Тоғли Қорабоғ арманлари сингари
ривожланмаган давлатлардир. Бу зиддиятлар, шунингдек, иккинчи даражали
иштирокчиларни ҳам ўзига жалб қилиши мумкин, одатда улар бевосита асосий
партиялар билан боғлиқ давлатлар бўлиши мумкин. Бунга собиқ Югославияда
Сербия ва Хорватия ҳукуматлари ва Кавказда Арманистон ва Озарбайжон
каби давлатлар мисол бўла олади. Ҳозир ҳам бир неча давлатлар можаро билан
қисман боғланган бўлса-да, уруш можаролар қатнашчилари бўлмиш
Германия, Россия ва Ислом давлатлари, Россия,
Туркия ва Арманистон-
Озарбайжон низолари ҳолатида Эрон билан цивилизациявий алоқаларга эга.
Аммо ушбу учинчи даражали иштирокчилар кўпинча ўз цивилизацияларининг
асосий давлатларидир. Улар мавжуд бўлган жойларда, асосий даражадаги
иштирокчиларнинг диаспоралари ҳам маданиятлар туташган чизиқдаги
можароларда муҳим рол ўйнайди. Одатда биринчи навбатда иштирок этувчи
кам сонли одамлар ва қуроллар ҳисобга олиниб, кичик ташқи ёрдам, яъни, пул,
қурол ёки кўнгиллилар шаклидаги ёрдамлар кўпинча уруш натижасига
сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Бошқа томонларнинг можародаги улуши асосий томонлар билан тенг
эмас. Асосий томонларнинг содиқ ва самимий қўллаб-қувватловчилари одатда
ўзларининг қардошлик хусусиятлари ва “Пападан кўра эътиқодли”
эканликлари билан ажралиб турувчи ташқи таъсир доираларидир. Иккинчи ва
учинчи даражали ҳукуматларнинг манфаатлари эса бироз мураккаброқ.
Шунингдек улар, одатда, асосий аъзоларни қувватлашади. Ҳаттоки,
бундай
бўлмаган тақдирда ҳам, қарама-қарши гуруҳлар томонидан “қардошлар
барибир бир-бирини қўллайди” деган даъво билан шубҳа остига олинарди.
Бироқ ўзлари тўғридан-тўғри уруш ҳаракатларида қатнашмайдиган иккинчи
ва
учинчи
даражали
давлатлар
урушларнинг
уюштирилишидан
манфаатдорлар. Демак, иккинчи ва учинчи даражали давлатлар асосий
аъзоларни қўллаш билан бир вақтда, уларни чеклаш ва ўз мақсадларини
мўътадиллаштиришга ҳам ҳаракат қилишади. Шунингдек, улар одатда
цивилизациявий дарзнинг бошқа тарафидаги “эгизаклари”
билан муроса
қилишга ва шу тариқа маҳаллий урушнинг қудратли давлатлар ўртасидаги
кенг миқёсдаги урушга айланиб кетишини олдини олишга ҳаракат қилишади.
11.1-расмда томонларнинг цивилизациявий дарз устидаги урушларда бир-
бирига алоқадорлик потенциали тасвирланган. Шундай урушларнинг ҳаммаси
ҳам бунчалик тўлиқ иштирокчиларга эга бўлавермайди, лекин баъзиларида бу
ҳол кузатилиши мумкин. Бунга собиқ Югославия ва Кавказ орти уришини
мисол қилиш мумкин, деярли исталган бўлиниш чизиғидаги урушда барча
даражадаги иштирокчиларни ўз ичига олиш потенциали мавжуд.
90-йилларда ҳар бир цивилизациявий булиниш чизиғидаги урушларда
диаспоралар ва қардош давлатлар шу ёки бошқа шаклда иштирок этган.
Бундай урушларда мусулмон гуруҳларининг асосий ролини ҳисобга
олган
ҳолда, мусулмон давлатлари ва бирлашмалари энг кўп тарқалган иккинчи ва
учинчи даражали аъзолар ҳисобланадилар. Бошқа мусулмон давлатлари билан
бирга Фаластин, Ливан, Босния, Чеченистон, Кавказ, Тожикистон, Кашмир,
Судан ва Филиппинда мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасидаги курашларда
фаол бўлганлар Саудия Арабистони, Покистон, Эрон, Туркия ҳамда
Ливия
ҳукуматларидир. Ҳукумат ёрдамидан ташқари, кўплаб асосий даражадаги
мусулмон гуруҳлари Жазоирдаги фуқаролар уруши шамолидан Чеченистон ва
Филиппинда газак олаётган зиддиятларда қатнашган, Афғонистон уруши
натижасида юзага келган халқаро Ислом жангчилари томонидан ҳам қўллаб-
қувватланади. Бундай кенг кўламли Исломий ҳаракат, таҳлилчилардан бири
айтганидек “Афғонистон, Кашмир ва Боснияда ислом қонун-қоидаларини
ўрнатиш учун кўнгиллиларни юбориш; шу ёки бошқа давлатдаги ислом
ҳаракатларига қаршилик қилаётган ҳукуматларга нисбатан тарғибот-ташвиқот
ўтказиш; диаспорада бундай ҳаракат тарафдорлари учун сиёсий штаб-
квартира сифатида хизмат қилувчи Ислом марказларини ташкил қилиш” каби
мақсадларни ўз олдиларига қўйишган. Араб Иттифоқи ва Ислом Ҳамкорли
Ташкилоти ҳам цивилизациялараро зиддиятлардаги мусулмон гуруҳлари
ўрнини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлади.
11.1 Расм
Достарыңызбен бөлісу: