Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Бўлиниш чизиғидаги урушларнинг тўхташи



Pdf көрінісі
бет69/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Бўлиниш чизиғидаги урушларнинг тўхташи 
“Барча урушлар тугаши керак”. Донишмандона ечим. Маданиятлараро 
зиддиятлар натижасидаги урушлар тўғрисида ҳам шундай хулосага келиш 
мумкинми? Ҳа ва йўқ. Бўлиниш чизиғидаги зўравонлик бир мунча вақт 
тўхташи мумкин, аммо камдан-кам ҳолларда бутунлай тугайди. Бўлиниш 
чизиғидаги урушлар асосий сиёсий муаммоларни ҳал қиладиган кенг 
қамровли тинчлик шартномалари билан эмас, балки тез-тез тузиладиган 
келишув, сулҳ ва битимлар билан белгиланади. Улар такрорланувчи 
хусусиятга эга, чунки улар турли цивилизациявий гуруҳлар ўртасидаги 
бузғунчи муносабатларни ўз ичига олган бўлиниш чизиғидаги чуқур 
зиддиятларга асосланган. Ўзаро низолар ўз навбатида жуғрофий яқинлик, 
турли динлар ва маданиятлар, алоҳида ижтимоий тузилмалар ва иккала 


жамиятнинг тарихий илдизларидан келиб чиқади. Асрлар давомида улар 
ривожланиши ва келишмовчиликлар бутунлай изсиз йўқолиб кетиши мумкин. 
Ёки бир гуруҳ бошқасини йўқ қилса, низо тезлик билан, шафқатсиз кўринишда 
йўқ бўлиб кетиши мумкин. Агар буларнинг ҳеч бири рўй бермаса, зиддият ва 
такрорий зўравонлик даври давом этаверади. Бўлиниш чизиғидаги урушлар 
танаффусли, бўлиниш чизиғидаги зиддиятлар чексиздир. 
Бўлиниш чизиғидаги урушни вақтинча тўхтатиш мумкин ва бу одатда 
иккита омилга боғлиқ. Биринчиси, асосий иштирокчиларнинг ҳаддан ортиқ 
ҳолдан тойиши. Баъзи ҳолларда қурбонлар ўн минглаб одамларга кўпайганда, 
қочқинлар сони юз мингга етди, жумладан, Байрут, Грозний, Вуковар 
шаҳарлари харобага айланди. Одамлар: “Бемаънилик, бемаънилик! Бас, 
етарли азоб чекдик!” дея хитоб қилишганда, икки томон радикаллари 
халқнинг ғазабини сўндиришга қодир бўлмай қолдилар. Йиллар давомида шу 
қадар суст ва самарасиз бўлиб ўтган музокаралар жонланди, мўътадиллар 
олдинги қаторда пайдо бўлди ва қонли қирғинни тўхтатиш учун қандайдир 
келишувга эришилди. Тоғли Қорабоғнинг олти йиллик урушлари арманлар ва 
озарбайжонларнинг “тинкасини қуритди” ва 1994 йил баҳорида улар сулҳга 
рози бўлдилар. 1995 йил кузида худди шу тарзда Боснияда “барча томонлар 
ҳолдан тойган” ва Дейтон келишувлари амалга оширилганлиги ҳақида хабар 
тарқалди. Бундай тўхташлар шунчаки ўз-ўзини тийиб туриш, холос. Улар ҳар 
икки томонга дам олиш ва ўз ресурсларини қайта тўлдириш имкониятини 
беради. Кейин томонлардан бири қўлга киритиш имкониятини пайқаб қолса, 
уруш қайта бошланади. Вақтинчалик турғунлик низони ҳал этишдан 
манфаатдор, урушаётган томонларни бирлаштириш учун муҳим сиёсий кучга 
эга бўлган уруш кузатувчиларини жалб қилишга таянади. Бўлиниш 
чизиғидаги урушлар деярли ҳеч қачон асосий томонлар ўртасидаги тўғридан-
тўғри музокаралар орқали тўхтатилмайди ва фақат камдан-кам ҳолларда 
манфаатдор томонларнинг воситачилиги билан тўхтатилади. Улар орасидаги 
маданий масофа, бир-бирига бўлган нафрат ва ўзаро зўравонлик, бошланғич 
партияларнинг келишувга эришишнинг бирон-бир шаклига қараб самарали 


муҳокамада ўтиришларини жуда қийинлаштиради. Қарама-қаршиликка 
асосланган сиёсий муаммолар биринчи навбатда, ким қандай шароитда қайси 
ҳудудни ва одамларни бошқариши бўйича давом этади ва бу вазият тор 
келишувга тўсқинлик қилади. 
Умумий маданиятга эга мамлакатлар ёки гуруҳлар ўртасидаги 
зиддиятлар баъзида уларникига ўхшаш маданиятга эга, қонунийликни тан 
олган ва ҳар икки томон қадриятларига хос ечим топишига ишонч 
билдирилган учинчи томоннинг воситачилиги орқали ҳал қилиниши мумкин. 
Рим Папаси Аргентина-Чили чегарасидаги тортишувда муваффақиятли 
воситачилик қилган эди. Турли цивилизациявий гуруҳлар ўртасидаги 
можароларда беманфаат томон бўлмайди. Иккала томон ҳам ишона оладиган 
шахс, муассаса ёки давлатни топиш жуда қийин. Зидддиятли 
цивилизациялардан бирига тегишли бўлган ҳар қандай воситачи учинчи 
цивилизацияга тегишли бўлиб, у бошқа маданият ва бошқа манфаатларга эга 
бўлгани ҳолда, низодаги томонларнинг ҳеч бирида ишонч уйғотмайди. Папа 
чеченлар ва руслар ўртасидаги ёки тамиллар ва сингалеслар ўртасидаги 
можароларда воситачи сифатида чақирилмайди. Халқаро ташкилотлар, 
одатда, муваффақиятсизликка учрайдилар, чунки улар томонларга катта 
ўлпонлар юкламайди ёки катта имтиёзлар беришга имкони йўқ. 
Бўлиниш чизиғидаги урушлар манфаатдор бўлмаган шахслар, гуруҳлар 
ёки ташкилотлар томонидан эмас, балки бир томондан, ўз уруғ-аймоқларини 
қўллашга бирлашган ва ўзига ўхшаганлар билан келишувга эришиш учун 
музокара ўтказиш қобилиятига эга, бошқа томондан, ўз қариндошларини 
келишувга эришишга ундайдиган иккинчи ва учинчи томонлар томонидан 
тугатилади. Ўзаро қўшилишлар урушни кучайтириб, муддатини узайтирса 
ҳам, одатда бу урушни чеклаш ва тўхтатиш учун етарли шарт эмас. Иккинчи 
ва учинчи даражали томонлар одатда асосий жангчиларга айланишни 
хоҳламайдилар, аммо урушни назорат остида ушлаб туришга ҳаракат 
қиладилар. Улар, шунингдек, фақат урушга йўналтирилган асосий 
иштирокчиларга нисбатан асосан фарқланувчи манфаатларга эга ва бир-


бирлари билан муносабатларидаги бошқа масалаларга ҳам эътибор беришади. 
Шундай қилиб, бошқа томондан улар жангни тўхтатишда ўз манфаатини 
кўришлари мумкин. Улар ўз иттифоқчилари ортида тўпланганликлари 
сабабли ўз таъсир кучига эга воситалари бор. Шундай қилиб, иттифоқчилар 
назоратни ўз қўлига олувчилар ва урушларни тўхтатиб турувчиларга 
айланишади. 
Иккинчи ёки учинчи томонларсиз урушлар камдан-кам ҳоллардагина 
бошқаларига нисбатан чўзилиб кетиши мумкин, лекин уларни асосий 
давлатлар камчиликни ташкил қиладиган цивилизациявий гуруҳлар 
ўртасидаги урушлардагидек бир тўхтамга олиб келиш мураккаб. Мавжуд 
бўлиниш чизиғидаги урушлар ҳамда муҳим иттифоқчиларнинг камлиги 
муайян муаммоларни юзага келтиради. Агар уруш узоқ вақт давом этса, 
исёнчиларнинг талаблари автономиянинг бирон бир шаклидан то 
мустақилликка эришишгача кучайиб боради, бу эса ҳукумат рад этадиган 
ҳолат. Ҳукумат одатда урушни тўхтатиш учун биринчи қадам сифатида 
қўзғолончилардан қуроллардан воз кечишни талаб қилишади, лекин улар 
бунга қаршилик қилишади. Ҳукумат, табиий равишда, “жиноий 
элементлар”ни ўз ичига олган ўта ички муаммога ташқи кучларнинг 
аралашувига қарши туради. Уни ички масала сифатида кўзда тутилиши бошқа 
давлатларнинг аралашмаслигига сабаб бўла олади, худди Ғарбий кучлар ва 
Чеченистон билан бўлган вазиятдагидек. 
Бу муаммолар цивилизациянинг асосий давлатлари бўлмаган тақдирда 
янада кучаяди. Масалан, Судандаги уруш 1956 йилда бошланиб 1972 йилга 
келибгина томонлар ҳолдан тойгач, келишувга эришилди. Бунда Бутунжаҳон 
черковлар кенгаши ва бутун Африка черковлари кенгаши, нодавлат халқаро 
ташкилотларнинг аралашуви билан Судан жанубига мухторият тақдим 
этадиган Аддис-Абаба шартномаси муваффақиятли имзоланди. Аммо орадан 
ўн йил ўтгач, ҳукумат ушбу шартномани бекор қилди, уруш қайта бошланди, 
исёнкорларнинг мақсадлари авж олди, ҳукуматнинг позицияси янада 
қаътийлашди ва бошқа келишувга эришиш бўйича музокаралар 


муваффақиятсиз якунланди. На араб дунёсида, на Африкада жангчиларга 
босим ўтказишдан манфаатдор ёки таъсир ўтказа оладиган давлат бўлмаган. 
Жимми Картер ва Африкадаги турли раҳбарларнинг воситачилик ҳаракатлари, 
Кения, Эритрея, Уганда ва Эфиопиядан иборат Шарқий Африка давлатлари 
қўмитасининг уринишлари ҳам муваффақиятсиз тугаган. Судан билан чуқур 
антагонистик муносабатларга эга бўлган АҚШ тўғридан-тўғри ҳаракат қила 
олмаган; шунингдек, Судан билан яқин алоқада бўлган Эрон, Ироқ ёки 
Ливиядан манфаатли аралашувларини ҳам талаб қила олмаган; шу сабабли 
Саудия Арабистонига қўшилиш имконияти қисқартирилган, аммо Саудиянинг 
Суданга таъсири ҳам чекланган. 
Умуман олганда, урушни тўхтатиш шартномаларига иккала томондан 
ҳам иккинчи ва учинчи томонларнинг параллел ва тенг равишда таъсири 
мавжуд. Лекин баъзи ҳолатларда ягона бир марказлашган давлат урушни 
тўхтатиш учун етарлича кучга эга бўлиши мумкин. 1992 йилда Европада 
Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Конференциясида (ЕХҲТ) 
Арманистон-Озарбайжон урушига воситачилик қилишга уринишди. Минск 
гуруҳи дея ном олган қўмита тузилди ва у ўз ичига тўқнашувдаги асосий, 
иккинчи ҳамда учинчи томонлар, ( Тоғли Қорабоғ арманлари, Арманистон, 
Озарбайжон, Россия, Туркия), шунингдек, Франция, Германия, Италия, 
Швеция, Чехия Республикаси, Беларус ва АҚШни олган. Қўшма Штатлар ва 
Франциядан ташқари, жуда катта арман диаспоралари бўлган бу мамлакатлар, 
урушни тўхтатишга унчалик қизиқиш кўрсатмайдилар ва урушни тугатиш 
учун жуда кичик ёки ҳеч қандай имкониятга эга эмас эдилар. Россия ва 
Туркия, шунингдек Қўшма Штатлар режани келишиб олдилар, лекин уни 
Тоғли Қорабоғ арманлари рад этишди. Гарчи, Россия Москвада Арманистон 
ва Озарбайжон ўртасидаги узоқ муддатли музокараларга мустақил равишда 
ҳомийлик қилса-да, Минск гуруҳига муқобил танловни ўртга қўйди ва шу 
тариқа халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини кўкка совурди. Охир-
оқибат, асосий иштирокчилар ҳолдан тойгач, руслар Эрон музокараларни 
қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилишди, уларнинг саъй-ҳаракатлари 


туфайли сулҳ тузилди. Россия ва Эрон иккиламчи томонлар сифатида, 
шунингдек, Тожикистонда сулҳ тузишга уринишларда ҳам муваффақиятли 
ҳамкорлик қилдилар. 
Россия Кавказ бўйида ўз иштирокини давом эттирди ва унда урушни 
тўхтатиш имконияти мавжуд, чунки бундан манфаатдор эканлиги сабабли 
узоқ вақт давомида шартнома имзоланишига ҳомийлик қилган. Бу АҚШнинг 
Боснияга билдираётган муносабатига мутлақо қарама-қарши ҳолатдир. 
Дейтон шартномаси марказий манфаатдор давлатлар (Германия, Буюк 
Британия, Франция, Россия ва АҚШ)нинг алоқа гуруҳи томонидан ишлаб 
чиқилган таклифларга асосланади, аммо бошқа учинчи томонларнинг ҳеч 
бири якуний келишувни ишлаб чиқишда фаол иштирок этмади, шунингдек 
урушнинг учта асосий томонларидан иккитаси музокаралар чегарасида 
бўлган. Шартноманинг ижро этилиши Американинг кучли таъсирида бўлган 
НАТО кучларига боғлиқ эди. Агар Қўшма Штатлар Босниядан қўшинларини 
олиб чиқса, на Европа кучлари, на Россия ушбу келишувни бажаришда давом 
этиш учун рағбатга эга бўларди, Босния ҳукумати, серблар ва хорватлар кучга 
тўлиб олганларидан кейин жангни давом эттириш учун барча имкониятларга 
эга бўладилар ҳамда Сербия ва Хорватия ҳукуматлари Буюк Сербия ва Буюк 
Хорватия яратиш ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқариш имкониятидан 
фойдаланиб қолишлари мумкин. 
Роберт Патнэм давлатлар ўртасидаги музокаралар “иккинчи даражали 
ўйин” эканлигини таъкидлади, уларда дипломатлар ўз мамлакатлари ва бошқа 
мамлакатдаги ҳамкасблари билан бир вақтнинг ўзида музокаралар олиб 
борадилар. Параллел таҳлилда Ҳантингтон қандай қилиб авторитар ҳукуматда 
демократияга ўтишни кўрсатиб берди, бунда мухолифатлар билан ҳам 
музокарага киришиш шарт ёки ҳукумат ичидаги қаттиққўл тарафкашларга 
қарши чиқиш керак, лекин бу пайтда қарама-қарши тарафдаги мухолифатлар 
ҳам радикаллар билан айнан шундай йўл тутиши керак. Ушбу иккинчи 
даражали ўйин камида тўртта партияни ва камида учта, кўпинча тўртта 
муносабатни ўз ичига олади. Яхлит бўлиниш чизиғидаги уруш камида олтита 


партияни ва етти муносабатни ўз ичига олган учинчи даражали ўйиндир (11.1-
расмга қаранг). Бўлиниш чизиқларидаги горизонтал алоқалар асосий, 
иккиламчи ва учламчи томонлар ўртасида мавжуд. Ҳар бир цивилизациянинг 
турли даражаларидаги томонларида эса вертикал муносабатлар мавжуд. 
Шундай қилиб, бўлиниш чизиғидаги урушларни тўхтатиш учун қуйидагилар 
талаб қилинади: 
 иккинчи ва учинчи даражали партияларнинг фаол иштироки; 
 учинчи томон жангларни тўхтатиш тўғрисида музокаралар олиб 
бориши; 
 учинчи томоннинг иккинчи ва асосий даражали иштирокчилар 
томонидан ушбу шартларни қабул қилиши учун босим ўтказиши; 
 қўллаб-қувватлашдан воз кечиш натижасида иккинчи томоннинг 
биринчи томонга сотқинлик қилишига эришиш; 
 босим натижасида асосий томонлар томонидан шартларни қабул 
қилишига эришиш, албатта, улар бунга ўзларининг манфаати 
йўлида асло рози бўлмасдилар. 
Боснияда тинчликка эришиш жараёни ушбу элементларнинг барчасини 
ўз ичига олганди. Индивидуал иштирокчилар, АҚШ, Россия, Европа 
Иттифоқи томонидан келишув тузишга бўлган саъй-ҳаракатлар кутилганидек 
муваффақиятли якунланмади. Ғарб давлатлари Россиянинг ушбу жараёнга 
тўлиқ шерик сифатида қўшилишини истамадилар. Руслар, уларнинг серблар 
билан тарихий алоқалари борлигини ва Болқонда тўғридан-тўғри манфаатлар 
бошқа ҳар қандай йирик давлатга қараганда кўпроқ эканлигини таъкидлаб, 
уларнинг чиқариб юборилишига кескин норозилик билдиришди. Россия 
можароларни ҳал қилишда тўлиқ иштирокчи бўлишини талаб қилди ва 
“АҚШнинг ўз шартларини айтиб бериш тенденцияси”ни кескин қоралади. 
Русларни ҳам бу жараёнга қўшиш зарурати 1994 йил феврал ойида 
ойдинлашди. Россия билан маслаҳатлашмаган ҳолда НАТО Босния 
сербларига оғир қуролларини Сараево атрофидан олиб ташлашга ултиматум 
қўйди, акс ҳолда ҳаво ҳужумларига дуч келишини таъкидлади. Серблар бу 


талабга қарши чиқишди ва НАТО билан шиддатли тўқнашув юзага келиш 
эҳтимоли пайдо бўлди. Елцин “Баъзи одамлар Босния масаласини Россиянинг 
иштирокисиз ҳал қилишга уринмоқда ва биз бунга йўл қўймаймиз” дея 
таъкидлаб ўтди. Кейин Россия ҳукумати ташаббусни ўз қўлига олди, Россия 
тинчликпарвар кучларини Сараево ҳудудига жойлаштириб, қуролларини 
қайтариб олишга сербларни ишонтирди. Бу дипломатик тўнтариш 
зўравонликнинг авж олишига тўсқинлик қилди, Ғарбга Россиянинг сербларга 
таъсирини намойиш қилди ва рус қўшинлари Босния мусулмонлари ва серблар 
ўртасидаги баҳсли ҳудуднинг марказига айланди. Россия ушбу ҳаракати 
орқали Босния билан муносабатда Ғарб билан “тенг шериклик” хусусидаги 
даъвосини оқилона амалга оширди. 
Бироқ апрел ойида НАТО яна Россия билан маслаҳатлашмасдан Сербия 
позицияларини бомбардимон қилишга рухсат берди. Бу Россия сиёсий 
спектрида жуда катта салбий реакцияни келтириб чиқарди ҳамда Елцин ва 
Козиревга қарши миллатчилик мухолифатини кучайтирди. Шу заҳотиёқ 
тегишли учинчи томон давлатлар – Англия, Франция, Германия, Россия ва 
АҚШ келишувни ишлаб чиқиш учун алоқа гуруҳини туздилар. 1994 йил июн 
ойида гуруҳ Босния ҳудудининг 51 фоизини Мусулмон-хорват федерациясига, 
49 фоизини эса Босния сербларига топширишни кўзлайдиган қарор қабул 
қилди ва бу кейинчалик Дейтон келишувининг асоси бўлган режани ишлаб 
чиқишга хизмат қилди. Кейинги йили Дейтон келишувларини бажаришда рус 
қўшинларининг иштирок этишини тартибга солиш муҳим эди. 
Энди ихтилофга киришган асосий ҳамда иккиламчи давлатларнинг 
учинчи томонлар ўртасида эришилган келишувларга нисбатан розилигини 
олиш керак эди. Рус дипломати Виталий Чуркин айтганидек, америкаликлар 
боснияликларга, немислар хорватларга, руслар эса сербларга босим 
ўтказишлари керак эди. Югославия урушларининг дастлабки босқичида 
Россия Сербияга қарши иқтисодий санкцияларни қўллашга розилик бериб, 
сербларга сезиларли даражада ён босди. Серблар ишониши мумкин бўлган 
қардош мамлакат сифатида Россия баъзан муросага келиши учун уларга 


нисбатан чекловлар ўрнатиб, босим ўтказди. Масалан, 1995 йилда Россия 
Греция билан биргаликда Босния сербларига гаровдаги голландиялик тинчлик 
ўрнатувчи шахсларнинг озод қилинишини кафолатлашни сўраб мурожаат 
қилди. Аммо қулай фурсатдан фойдаланмаган Босния серблари Россиянинг 
босими остида тузилган келишувларни бузди ва бунинг оқибатида Россия бир 
цивилизацияга мансуб ўзига қардош мамлакатни назорат қила олмасликда 
айбланиб мулзам бўлди. Масалан, 1994 йил апрелида Россия Босния серблари 
билан Гораждега уюштирилган ҳужумларни тугатишга келишган эди, аммо 
серблар келишувни бузди. Руслар қаттиқ ғазабга келди: рус дипломатларидан 
бири таъкидлаганидек, босниялик серблар “урушга муккасидан кетди”, Елцин 
“Сербия раҳбарияти Россияга нисбатан мажбуриятларини бажариши керак” 
деб талаб қилди ва Россия НАТОнинг ҳаво ҳужумларига қарши ўз эътирозини 
қайтариб олди. Хорватияни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш асносида 
Германия ва бошқа Ғарб давлатлари Хорватия сиёсатига таъсир ўтказиш 
имкониятига эга бўлди. Католик мамлакати Европа давлати сифатида қабул 
қилиниб, Европа ташкилотларига аъзо бўлиши кераклиги Президент 
Тужманни қаттиқ хавотирга солиб қўйган эди. Ғарбнинг қудратли давлатлари 
Хорватияга кўрсатган дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий ёрдамларидан, 
шуниндек, хорватияликларнинг гуруҳга қабул қилиниш истагидан 
фойдаланган ҳолда Тужманни кўплаб масалаларда муросага келтиришга 
муваффақ бўлдилар. 1995 йил март ойида Тужманга Ғарбнинг бир қисмига 
айланишни истаса, БМТ Хавфсизлик Кучларининг Краинада қолишига 
розилик бериши кераклиги ҳақида хабар қилинди. “Тужман учун Ғарбга 
қўшилиш жуда муҳим, – дейди европалик дипломатлардан бири. – У серблар 
ва руслар билан ёлғиз қолишни истамайди”. Хорватия қўшинлари Краина ва 
бошқа ерлардаги серблар жойлашган бир қанча ҳудудларни эгаллаб олишгани 
сабаб, Тужманни “этник тозалаш” ишларига йўл қўйилмаслиги ҳақида 
огоҳлантиришди ва Шарқий Словенияга ҳужумни тўхтатишни талаб қилишди. 
Хорватияга қўйилган яна бир талаб шунда эдики, агар мусулмонлар билан 


иттифоққа қўшилмаса, у ҳолда америкалик расмийлардан бири айтганидек, 
“хорватлар учун Ғарб эшиклари батамом ёпилади”.
Хорватияни қўллаб-қувватловчи асосий ташқи молиявий манба 
сифатида Германия унинг хатти-ҳаракатларига кучли таъсир кўрсатишга 
қодир ҳамкорга айланди. АҚШнинг Хорватия билан ўрнатган яқин алоқалари 
ҳам Тужманнинг Босния ва Герцеговинани Хорватия ҳамда Сербия ўртасида 
бўлиб олиш истагини амалга оширишига имкон бермади. Бундан ташқари, 
АҚШнинг кўп ваъдалари оғиздагина қолди, амалда эса Эрон ва бошқа 
мусулмон давлатлар томонидан қурол эмбаргосининг бузилишига кўз юмиш 
билангина боснияликларга ёрдам берди. Натижада, Босния мусулмонлари 
Ислом ҳамжамиятидан янада миннатдор бўлган ҳолда, ўзларини улар билан 
бир маданий гуруҳга мансуб деб ҳисоблай бошладилар. Шу билан бир 
қаторда, улар АҚШни “икки ёқлама сиёсат” юритишда айблади ва Кувайт 
урушида ташаббус кўрсатган америкаликлар боснияликларга қарши 
тажовузкор ҳаракатларни қайтаришга келганда қатъий муносабат 
билдирмаганини қоралади. Босниянинг қурбон ниқоби ортига яшириниши 
АҚШнинг қайсарлик қилаётган боснияликларга босим ўтказишини 
қийинлаштирди. Шу тариқа, боснияликлар тинчлик таклифини рад этди, 
мусулмон биродарлари ёрдамида ҳарбий кучга эга бўлди ва охир-оқибат 
фурсатдан фойдаланиб, илгари бой берилган катта ҳудудларни қайтариб олди.
Ихтилофга киришган асосий давлатларни муросага келтириш 
ҳаммасидан ҳам мушкул. Кавказорти урушида арман диаспорасида мавқеи 
баланд бўлиб, Тоғли Қорабоғ ҳудудида кучли таъсирга эга бўлган ўта 
миллатчи Арман инқилобий иттифоқи (“Дашноқ”) 1993 йил май ойида 
Арманистон ҳамда Озарбайжон ҳукуматлари томонидан қабул қилинган 
Туркия-Россия-Америка тинчлик таклифини рад этди. Шундан сўнг, иттифоқ 
“этник тозалаш” деб қораланган ҳарбий ҳужумларни амалга оширди, 
урушнинг авж олиши хавфини туғдирди ва Арманистон мўътадил ҳукумати 
билан муносабатларни кескинлаштирди. Тоғли Қорабоғдаги муваффақиятли 
ҳужум Туркия ва Эрон билан муносабатларни яхшилашдан умидвор бўлган 


Арманистонга муаммолар келтириб чиқарди, сабаби уруш ва турклар қамали 
натижасида келиб чиққан озиқ-овқат ва энергия қуввати тақчиллигини 
бартараф этиш керак эди. “Қорабоғда ишлар қанчалик ўнгидан келса, 
Ереванда аҳвол шунчалик оғирлашиб борди”, – дея шарҳлайди ғарблик 
дипломатлардан бири. Президент Елцин сингари Арманистон Президенти 
Левон Тер-Петросян ҳам кўплаб манфаатларни кўзловчи, хорижий давлатлар 
билан ярашишга қаратилган ташқи сиёсатга қарши чиққан қонунчилик 
тизимидаги миллатчилар босимини мувозанатга келтиришга мажбур бўлди ва 
1994 йил охирида унинг ҳукумати Арманистонда “Дашноқ” партияси 
фаолиятини тақиқлаб қўйди. 
Тоғли Қорабоғ арманлари каби босниялик серблар ва хорватлар ҳам ўз 
қарашларида қатъий қолишди. Натижада, Сербия ва Хорватия ҳукумати босим 
остида қардош Босния билан юзага келган муаммоларни тинчлик йўли билан 
ҳал этишга қарор қилдилар. Босниялик хорватлар мусулмонлар билан амалда 
бўлмаса ҳам расмиятчилик юзасидан муросага келишга рози бўлганликлари 
учун бу масаланинг ҳал бўлиши хорватлар учун жиддий қийинчилик 
туғдирмади. Президент Милошевич ва босниялик серблар етакчиси Радован 
Краджич ўртасидаги қарама-қаршилик шахсий зиддият туфайли оммавий 
равишда шиддатли тус олди. 1994 йил августида Краджич Милошевич 
томонидан тасдиқланган келишув режасини рад этди. Сербия ҳукумати 
санкцияларни бекор қилишдан хавотирланиб, Босния серблари билан озиқ-
овқат ва дори-дармондан ташқари барча савдо-сотиқ алоқаларини 
тўхтатганини эълон қилди. Бунга жавобан БМТ Сербияга нисбатан 
санкцияларни енгиллаштирди. Бир йилдан сўнг Милошевич Хорватия 
армиясига сербларни Краинадан чиқариб юборишга, хорват ва мусулмон 
қўшинлари эса биргаликда уларни шимоли-ғарбий Боснияга қайтариб 
юборишларига рухсат берди. Шунингдек, у Тужман билан серблар томонидан 
ишғол қилинган Шарқий Словенияни Хорватия назоратига босқичма-босқич 
қайтариш эвазига муроса қилишга рози бўлди. Шундай қилиб, у катта таъсир 


кучларининг розилиги билан босниялик сербларни Дайтон музокараларига 
“олиб келди” ва ўз делегациясига қўшиб олди. 
Милошевичнинг 
ҳаракатлари 
БМТнинг 
Сербияга 
нисбатан 
санкцияларини бекор қилди. Шунингдек, улар халқаро ҳамжамиятни бироз 
ҳайрон қолдирган ҳолда эҳтиёткорлик билан синовдан ўтказилди. 1992 
йилдаги миллатчи, “этник тоза”, агрессив, Буюк сербиялик иғвогар 1995 йилга 
келиб тинчликпарварга айланди. Бироқ, у кўплаб серблар учун хоин эди. Серб 
миллатчилари ва православ черкови раҳбарлари уни Белградда қаттиқ танқид 
қилишди. Краина ва Босния серблари эса уни хиёнатда айблашди. Бунда, 
албатта, улар ғарбий соҳилдаги кўчманчиларнинг Фаластин Озодлик 
Ташкилоти билан тузган келишуви сабаб қўйилган айбловларни ҳам 
таъкидлаб ўтишди. Қардошларнинг хиёнати – цивилизациявий бўлиниш 
чизиғидаги урушда тинчликнинг бадалидир. 
Уруш туфайли заифлашиш ҳамда учинчи томоннинг шарт ва тазйиқлари 
билан иккинчи ва биринчи томонларда ўзгаришлар ясалди. Мутаассиблар 
нисбатан вазминроқларига алмаштирилди ёки Милошевич каби кескин 
сиёсатчилар оғир-босиқлик билан иш кўришни ўргандилар. Шундай бўлса 
ҳам, улар таваккалчилик билан айни кўрсатилган йўлни танлашди. Хоинлар 
душманларга қараганда кўпроқ нафрат қўзғатадилар. Кашмир мусулмонлари, 
чеченлар ва Шри-Ланка Сингалез иттифоқлари раҳбарлари ҳам Анвар Садат 
ва Ицхак Рабин каби душман билан учун ўлдирилдилар. 1914 йилда Австрия-
Венгрия императори ўғли сербиялик миллатчи томонидан ўлдирилган. 
Дайтондан кейин унинг энг катта нишони Слободан Милошевич бўлиши 
мумкин эди.
Асосий томонлар ўртасидаги маҳаллий мувозанат ҳамда иккиламчи ва 
учламчи томонлар манфаатларини акс эттирувчи бўлиниш чизиғидаги 
урушларни тўхтатиш тўғрисидаги битим, вақтинчалик бўлса ҳам, 
муваффақиятли бўлади. 1994 йилда 51 фоизга 49 фоиз нисбати билан бўлиниб 
қолган, қолаверса, ҳудудининг 70 фоизи серблар бошқарувида бўлган 
Босниянинг ўз ҳолатини сақлаб қолиши даргумон эди. Хорват-мусулмон 


қўшинларининг ҳужумлари туфайли Сербия заифлашиб, деярли ярим кучини 
йўқотгандан сўнггина, бу масала ижобий ҳал бўлиши ҳақиқатга айланди. 
Тинчликнинг ўрнатилишига Боснияда сербларнинг жами Хорватия 
аҳолисининг 3 фоизидан камайтирилиши ва мавжуд 3 гуруҳнинг зўравонлик 
ёки ихтиёрий равишда ажратилиши каби этник тозалаш ишлари ҳам ёрдам 
берди. Бундан ташқари, икки ва учинчи даражали иштирокчилар – урушдан 
оқилона ечимларни кафолатлайдиган, ҳақиқий хавфсизлик соҳасидаги ёки 
умумий манфаатларга муҳтож бўлган цивилизацияларнинг асосий 
давлатларидир. Асосий томонларнинг ўзлари бўлиниш чизиғидаги урушларни 
тўхтата олмайдилар. Уларни тўхтатиш ва кенг миқёсдаги урушларга айланиб 
кетишини олдини олиш, биринчи навбатда, дунёдаги йирик цивилизациялар 
асосий давлатларининг манфаатлари ва ҳаракатларига боғлиқ. Бўлиниш 
чизиғидаги урушлар қуйидан сизиб чиқади, бўлиниш чизиғидаги тинчлик эса 
аксинча юқоридан пастга сингиб кетади. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет