Аллоҳ суйган бандалар


Қиёмат кунида дўзахнинг гапириши



Pdf көрінісі
бет35/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Қиёмат кунида дўзахнинг гапириши
Аллоҳ таоло деди: “
Қиёмат кунида Биз жаҳаннамга: 
«Тўлдингми?» деганимизда, жаҳаннам: «Яна қўшимча 
борми?» деб сўрайди” (Қоф, 30).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: 
“Қиёмат куни дўзахдан кўрадиган икки кўзи, эшитадиган икки 
қулоғи ва гапирадиган тили бўлган бўйин (шаклидаги аланга) 
чиқиб дейди: «Мен уч тоифа кимсага вакил қилиндим (яъни, шу 
уч тоифани дўзахга киритиб азоблашга Аллоҳ менга ваколат 
берди): ҳар бир зўравон мутакаббир-қайсар кимсага, Аллоҳга 
бошқа илоҳларни шерик қилган кимсага ва мусаввирларга”
94
.
Дўзах аҳлининг кийими
Аллоҳ таоло деди:

Мана бу икки гуруҳ (яъни иймон аҳли билан куфр 
аҳли)
Раббилари ҳақида талашиб-тортишди. Азоб ко-
фирларни оловдан қилинган кийим кўринишида ўраб 
олади, эгниларидаги бу оловли кийим уларнинг бадан-
ларини пишириб қўяди. Бошларидан ўта қайноқ сув 
қуйилади, бу сув уларнинг ичларига кириб, ички аъзо-
ларини эритиб ташлайди, териларидан чиқиб, уларни 
ҳам куйдиради, натижада терилари тўкилиб тушади. 
Фаришталар уларнинг бошларига темир гурзилар би-
лан урадилар. Ҳар қачон ғам-аламларининг қаттиқ-
лигидан дўзахдан чиқмоқчи бўлсалар, яна азобга қай-
тариладилар ва уларга: «Куйдирувчи дўзах азобини 
тотинглар!» деб айтилади” (Ҳаж, 19-22);
94
Термизий (4/103) ривоят қилиб: «ҳасан, саҳиҳ, ғариб» деган.


Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
75

Эй Пайғамбар, қиёмат кунида жиноятчи кимса-
ларни қўл-оёқлари кишанланган ҳолда кўрасиз. Улар-
нинг кийимлари ловуллаб ёнувчи қора мойдан бўлиб, 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет