Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет47/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Намоз
Намоз холис Аллоҳ азза ва жалла учун бўлиши лозим.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: 
«(Эй Пайғамбар, мушрикларга) 
айтинг:Менинг намо-
зим ҳам, жонлиқ бўғизлашим-қурбонлигим ҳам, ҳа-
ётим ҳам, ўлимим ҳам бутун оламлар Парвардигори 
Аллоҳ таоло учундир. Унинг шериги йўқдир. Раббим 
мени мана шундай холис тавҳидга буюрди. Мен Ал-
лоҳга бўйсунувчиларнинг энг биринчисиман”» (Анъ-
ом, 162-163).
Қабристонга масжид қуриш ёки қабр бор масжидда на-
моз ўқишнинг ҳаром қилингани ҳам шу ҳукм остига кира-
ди.
Ойша разияллоҳу анҳодан қилинган ривоятга кўра, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишлари-
дан олдинги касаллик пайтларида: “Пайғамбарларининг 
қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ-
нинг лаънати бўлсин”, дедилар. Ойша разияллоҳу анҳо ай-
тадилар: “Шу қайтариқ бўлмаганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва салламнинг қабрлари ҳам кўтарилиб, кўзга кўри-


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
99
нарли қилиб қўйилар эди, аммо масжид қилиб олинишидан 
хавфсираб (уйларига дафн қилиндилар)”
135
.
Пайғамбарлар ҳамда солиҳ кишиларнинг қабрларини 
масжид қилиб олиш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алай-
ҳи ва салламдан очиқ қайтариқ келган.
Жундуб ибн Абдуллоҳ Бажалий Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун бурун айтган 
сўзларини эшитди, ўшанда Ҳабибимиз саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам бундай деганлар: “Сизлар менинг биродарларим 
ва дўстларимсиз. Мен Аллоҳ ҳузурида сизлардан ўзим учун 
халил қилиб олишдан ўзимни поклайман. Чунки Аллоҳ тао-
ло Иброҳим алайҳиссаломни Ўзига халил қилиб олгани каби
мени ҳам халил қилиб олди. Мен умматимдан халил қилиб 
олганимда Абу Бакрни халил қилиб олган бўлардим. Огоҳ бў-
линглар, сизлардан илгари ўтган қавмлар ўз пайғамбарлари 
ва солиҳ кишилари қабрларини масжид қилиб олдилар. Сиз-
лар қабрларни масжид қилиб олманглар. Мен бундан сизларни 
қайтараман”
136
.
Қабрларни масжид қилиб олганларни Пайғамбар сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам махлуқотнинг энг ёмони деб ата-
ганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: “Мен 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бундай 
деганларини эшитдим: «Махлуқот ичидаги энг ёмон киши-
лар қиёмат қўпган пайт ҳаёт бўлганлар ва қабрларни масжид 
қилиб олганлардир”
137
.
Шунинг учун ичида қабр бўлган масжидларда намоз 
ўқишни уламолар ҳаром деб айтганлар.
135
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 30/255), Муслим (Нававий шарҳи, 5/12) 
ривояти.
136
Муслим (Нававий шарҳи, 5/13) ривояти.
137
Табароний «Кабир»да ривоят қилган, Ҳайсамий “Мажмаъ аз-
завоид”да (92/72) ва Албоний “Таҳзир ас-сожид”да ҳасан санаган. 


Аллоҳ суйган бандалар
100
“Завожир” китоби муаллифи ёзишича, ҳанбалий мазҳа-
бидаги айрим олимлар бундай дейишган: “Кишининг қабр-
ни улуғлаб, унинг олдида намоз ўқишни қасд қилиши Ал-
лоҳ ва расулига айни адоват ва Аллоҳ изн бермаган динни 
пайдо этишдир. Бундай қилишдан қайтарилган ва шун-
га ижмо қилинган. Ҳаром амалларнинг энг катталаридан 
ҳамда ширкка олиб борувчи сабаблардан бири қабр олдида 
намоз ўқиш, қабрни масжид қилиб олиш ёки қабристонга 
масжид қуришдир. Бундай масжидларни ва қабрлар усти-
даги сағаналарни бузиб ташлаш лозим. Бундай масжидлар 
мусулмонларга зарар етказиш ва уларнинг сафларини бў-
лиш мақсадида қурилган “масжиди зирор”дан ҳам зарари 
кўпроқ. Чунки бу масжидлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алай-
ҳи ва салламга осий бўлиш асосига қурилгандир. Ҳолбуки 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига 
масжид қуришдан қайтарганлар, баланд қабрларни эса бу-
зиб ташлашга буюрганлар”
138
.
Имом Қуртубий тафсиридан: “Уламоларимиз: «Пайғам-
барлар ва уламоларнинг қабрларини масжид қилиб олиш 
мусулмонларга ҳаромдир», дейишган”
139
.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳдан: “Қабр 
бор бўлган масжидда одамлар беш вақт жамоат намо-
зи ҳамда жума намозини ўқисалар, ушбу намозлар қа-
бул бўладими ёки йўқми? Масжиддаги қабрни ер билан 
теп-текис қилиш керакми ёки бир тўсиқ ё девор билан 
тўсиб қўйилса ҳам бўлаверадими?” деб сўрашганида, 
Шайхулислом бундай жавоб берган эди: “Аллоҳга ҳамду 
санолар бўлсин. Қабр устига масжид қуриб бўлмаслигига 
уламолар иттифоқ қилишган. Чунки Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан илгари ўтган қавмлар 
қабрларни масжид қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлингизким, сиз-
138
«Таҳзир ас-сожид»дан (50) нақл қилинди.
139
«Таҳзир ас-сожид»дан (58) нақл қилинди.


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
101
лар қабрларни масжид қилиб олманглар. Мен сизларни бундан 
қайтараман», деганлар. Бундан ташқари, ўликни масжид-
га кўмиш ҳам жоиз эмас. Агар масжид илгаридан бор бў-
либ, кейин ўлик кўмилган бўлса, бу ҳолни ўзгартирилади. 
Ўзгартириш ё қабр ни теп-текис қилиш билан бўлади ёки 
янги кўмилган бўлса, кавлаб олиб бошқа ерга кўмиш би-
лан бўлади. Агар масжид қабрдан кейин қурилган бўлса, 
бу ҳолда масжидни бошқа ерга кўчириш керак ёки қабр 
шаклини кеткизиш лозим. Чунки бундан қайтарилгани 
учун қабр бор масжидда — фарз бўладими, нафлми — ҳеч 
бир намоз ўқилмайди”
140
.
Куннинг уч вақтида — қуёш чиқаётган, ботаётган ҳамда 
қуёш тиккага келган қиём пайти намоз ўқимаслик ҳам шу 
жумладандир.
Амр ибн Абаса разияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Аллоҳнинг 
пайғамбари, менга намоз ҳақида хабар беринг”, дедим. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бомдод намози-
ни ўқи, сўнг қуёш чиқиб кўтарилиб бўлгунича намоз ўқимай 
тур, чунки қуёш шайтоннинг икки шохи ўртасидан чиқади 
ва бу пайтда кофирлар унга сажда қиладилар. Сўнг то қуёш 
тиккага келиб соя найза баробарида бўлгунига қадар на-
моз ўқийвер, чунки бу пайтдаги намозга (малоикалар) ҳозир 
бўладилар. Сўнг яна намоз ўқимай тур, чунки бу пайт жаҳан-
нам қиздирилади. Энди соя (шарқ томонга) оға бошласа, на-
моз ўқийвер, чунки бу пайтдаги намозга (малоикалар) ҳозир 
бўладилар. Аср намозини ўқиганингдан сўнг то қуёш ботгу-
нига қадар намоз ўқимай тур, чунки қуёш шайтоннинг икки 
шохи ўртасида ботади ва бу пайтда кофирлар унга сажда 
қиладилар”
141
.
140
«Таҳзир ас-сожид»дан (64) нақл қилинди.
141
Муслим ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
102
Рўза
Рўза баданий ибодат бўлиб, фақат ёлғиз Аллоҳ учун тутила-
ди. Аллоҳдан бошқани рози қилиш мақсадида рўза тутил-
майди.
Айрим сўфилар пирларининг амрига биноан бир неча 
кун емоқ-ичмоқдан тийиладилар ёки қирқ кун мобайнида 
фақат нон билан туз ейдилар ва ҳоказо. Улар бу ишларини 
пирларини рози қилиш, амрига лаббай деб итоат этиш ва 
уларни улуғлаш учун бажарадилар.
Руку
Руку — улуғлаш ниятида эгилиш бўлиб, бу ҳам ёлғиз Ал-
лоҳ таоло учун қилиниши фарз бўлган ибодатлардан. Ким 
подшоҳ, президент, вазир, қўмондон ё бошқа бирон ким-
са учун улуғлаш ниятида эгилса, Аллоҳдан бошқага руку 
қилган бўлади ва бу мутлақо жоиз эмас. Лекин, минг аф-
сус, бундай эгилишлар баъзи давлатлардаги ҳукумат до-
ираларида тарқалган. Аллоҳдан бошқага эгилаётганлар 
руку ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққи эканини, Ундан ўзгага эгилиш 
жоиз эмаслигини билишлари лозим. Аллоҳ таоло айтган: 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет