Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
105
“Эй Пайғамбар, уларнинг молларидан садақани (за-
котни) олинг. Бу садақалари уларни гуноҳлар кирлиги-
дан тозалайди ва қалбларини поклайди” (Тавба, 103).
Қурбонлик
Қурбонлик ҳам барча ибодатлар каби ёлғиз Аллоҳ
таоло
учун бўлмоғи лозим.
Авлиёлар ва солиҳ кишиларга атаб қурбонлик қилиш
ширк бўлиб, асло жоиз эмас. Жинларга атаб сўйиш ҳам шу
жумладандир. Одамлар орасида бирон яқини касал бўлиб
қолса, товламачи сохта табиб ё сеҳргар фолбинга боради-
ганлар кўп. Фолбин эса унга оқ товуқ ёки ёввойи қора кап-
тар ё шу каби бошқа бир ҳайвон олиб келишга буюради, сўнг
у олиб келинган ҳайвонни Аллоҳнинг исмини зикр қилмай
(бисмиллоҳсиз) сўйиб, бирон қудуққа ё булоққами, анҳорга-
ми ёки хароба ташландиқ ергами ташлаб келишни айтади.
Ташлаётганда “бисмиллоҳ” деб айтмасликни таъкидлайди.
Чунки сўйиш ёки ташлаш асносида “бисмиллоҳ” дейилса,
ундан шайтонлар ейишга қодир бўла олмайди.
Унутманг, хароба-ташландиқ ерлар шайтонлар маскани
бўлади. Бундай жойларда шу тариқа жонлиқ сўйиш Аллоҳ-
дан бошқа учун қурбонлик қилиш бўлиб, ширк ҳисобланади
ва шу ишни қилган киши лаънатга дучор бўлади. Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Аллоҳдан бошқа
учун қурбонлик қилган кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин”
142
.
Аллоҳ таоло қурбонликни ёлғиз Ўзи учун, холис қилиш-
га амр этган: «(Эй Пайғамбар, мушрикларга)
Достарыңызбен бөлісу: