Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
103
Ўзини мусулмон дейдиган кишилар орасида Аллоҳдан
ўзгага сажда қилаётганларни кўрмоқчи бўлсангиз, зиёрат-
гоҳларга боринг. Кўпгина жоҳил-нодон кимсалар ўша ер-
даги қабрга сажда қилиб, унинг остонасини ўпиб, йиғлаб,
юз-қўлларини суртиб, ўша қабрда ётган ўликдан ёрдам
сўрайдилар. Бу очиқдан-очиқ катта ширкдир... Ла ҳавла ва
ла қуввата илла биллаҳ. Аллоҳдан ўзимизга ва уларга ҳидо-
ят беришини сўраб қоламиз.
Эътикоф
Эътикоф — бирор нарсага маҳкам
боғланиш ва оз муддат
бўлса ҳам ундан айрилмаслик.
Бу ҳам ёлғиз Аллоҳ учун, Аллоҳнинг уйи (масжид)да ва
Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш (яқинлашиш) нияти билан қи-
линиши лозим бўлган ибодат. Айримларни кўрасиз, ўзини
бир ой, ё бир йил бирон азиз-авлиёнинг қабри хизматига
бағишлайди ва ўша жойдан айрилмайди. Қабр учун назрлар
йиғади, атрофини супуриб-сидириб, сувлар сепиб тозалай-
ди. Бу билан тоат-ибодат қиляпман деб ўйлайди, ҳақиқатда
эса у Аллоҳга осийлик қилиш билан бирга гуноҳга ёрдам-
чи ҳам бўлмоқда. Бошқа бири бир ҳафтага ҳамма нарсадан
узилиб, Бадавий, Дусуқий, Ҳусайн ё бошқа бирон “авлиё”-
нинг туғилган куни муносабати билан уюштириладиган ма-
росимларда хизмат қилади, одамларга таом ва сув тарқата-
ди. Буни у ўша авлиё учун хизмат деб билади ва уни улуғлаб
қилади. Бу каби ишларнинг ҳеч бири жоиз эмас.
Ҳаж
Ҳаж — Аллоҳга ибодат ниятида ҳаж амалларини бажариш
учун Маккани қасд қилиб бориш.
Аллоҳ суйган бандалар
104
Айрим жоҳил кишилар ҳар йили авлиё ва солиҳлар қаб-
рини қасд қилиб, зиёратларга боради. Қабр атрофини тавоф
қилиб, улуғлайди, ҳатто Аллоҳга ёлғон тўқиб: “Ким фалончи
авлиё қабрини етти маротаба зиёрат қилса, ҳаж савоби ёзи-
лади”, деб айтади.
Эй Раббимиз,
Сени поклаймиз, бу сўзлар гуноҳи ўта
оғир бўлган бўҳтондир.
Достарыңызбен бөлісу: