Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет106/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ТАҚВО
(Раҳмоннинг суюкли бандалари): «Бизни тақводорларга 
ўрнак, намуна қил», деб сўрайдилар” (Фурқон, 74).
Аллоҳ суйган бандалар Парвардигорлари уларга тақво 
сифатини бериши ва яхши ишларда одамлар эргашадиган 
пешволар қилишини сўраб дуо-илтижолар қиладилар.
Раббимиз Аллоҳ таоло бизларни тақвога буюриб, деди:

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам 
қўрқинглар! То Аллоҳга йўлиққунларингизга қадар Ис-
ломда маҳкам бўлинглар!” (Оли Имрон, 102);

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва 
фақат тўғри сўзларни сўзланглар!” (Аҳзоб, 70);

Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга ҳар қандай танг-
ликдан чиқиш йўлини қилиб беради ва уни ўзи ўйла-
маган, ҳисобга олмаган томондан ризқлантириб қўя-
ди” (Талоқ, 2-3).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда 
айтилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: 
“Эй Расулуллоҳ, одамларнинг энг ҳурматга сазовори ким?” 
деб сўрашди. Ҳабибимиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Уларнинг энг тақводори”, дедилар. “Бу ҳақда сўрамаётган 
эдик”, дейишди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Унда Юсуф пайғамбар. У ўзи пайғамбар, (бунинг устига) 
пайғамбарнинг ўғли ва (бунинг устига) Халилуллоҳнинг на-
бирасидир”, дедилар. “Бу ҳақда сўрамаётган эдик”, дейишди 


Аллоҳ суйган бандалар
212
улар яна. “Мендан араб қабилалари ҳақида сўраяпсизларми? 
Уларнинг жоҳилиятда (саховат, мурувват, эҳсон ила) яхши 
бўлганлари Исломга кириб шариат ҳукмлари борасида ҳам 
олим бўлсалар, шулар ҳурматлидир”, дедилар саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам
284
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда: “Дунё 
тотли ва ям-яшилдир. Аллоҳ таоло сизларни унда (бирингиз 
кетидан бошқангиз келадиган) халифа қилиб, қандай амал 
қилишингизни кузатиб туради. Дунё (ёмонликлари)дан ха-
зир бўлинглар! Аёллар (фитнаси)дан эҳтиёт бўлинглар! Бани 
Исроилнинг илк фитналаниши ҳам аёллар хусусида бўлган”, 
дейилган
285
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилиши-
ча, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Парвардиго-
ро, Сендан ҳидоят, тақво, покликни ва (одамларга) муҳтож 
қилмаслигингни (нафс бойлигини) сўрайман”, деб дуо қилар 
эканлар
286
.
Адий ибн Ҳотим Тоий разияллоҳу анҳу айтади: “Мен 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бирон 
ишга қасам ичса, сўнг ундан кўра Аллоҳга тақволироқ ишни 
кўрса, тақволироғини қилсин», деганларини эшитганман”
287
.
Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳу деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Видолашув ҳажжи»да 
хутба қилатуриб, бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳдан 
қўрқинг, беш вақт намозни ўқинг, рамазон рўзасини тутинг, 
закотингизни беринг ва амирларингизга итоат қилинг, шун-
да Раббингиз (ҳозирлаб қўйган) жаннатга кирасиз»
288
.
284
Бухорий ва Муслим ривояти.
285
Муслим ривояти.
286
Муслим ривояти.
287
Муслим ривояти.
288
Термизий ривоят қилиб, «ҳасан, саҳиҳ», деган


Ўн тўртинчи сифат | Тақво
213
Тақво нима?
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтади: “Тақво — Аллоҳ 
таолодан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, (ризқнинг) озига 
рози бўлиш ва кетар кунга (ўлимга) ҳозирлик кўришдир”. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет