Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет2/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА
Шайх Ваҳид Абдуссалом Болий 1963 йил Мисрнинг Кафр-
шайх вилояти Аҳмад Сулаймон қишлоғида дунёга келган. 
1985 йил «Адабиёт ва тарбия» факултетининг «Араб тили» 
бўлимини битирган. Қуръони каримни тўлиқ ёд олган.
Саудия Арабистонига сафар қилиб, Мадинаи мунавва-
ра мактабларидан бирида 4 йил араб тилидан дарс берган. 
Даъват қилиш ва илмий маърузалар ўқиш таклифи билан 
Қатар, БАА, Баҳрайн каби араб ўлкаларига, Швеция, Фин-
ландия каби ғарб давлатларига сафар қилган.
Аллоҳ таоло Ваҳид Абдуссалом Болийга Ислом олами-
даги талай машҳур олимлардан илм олиш неъматини ато 
этган. Шайх Абдулазиз ибн Боз, Шайх Муҳаммад ибн Со-
лиҳ Усаймин, Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний, Шайх 
Абу Бакр Жазоирий, Шайх Атийя Муҳаммад Солим, Шайх 
Абдуллоҳ Бассом, Шайх Абдуллоҳ Ажлон (Масжиди ҳаром 
мударрисларидан), Шайх Усома Хайёт (Масжиди ҳаром ха-
тиби), Шайх Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Жибрин («Катта ула-
молар ҳайъати» аъзоси, Саудия Арабистони), Шайх Жуброн 
ал-Фифий (Абҳодаги катта маҳкама қозиси), Шайх Жибрил 
Бусилий, Шайх Саид ибн Ҳаммод Шаҳрий (Абҳодаги илмий 
институт мударриси), Шайх Муҳаммад Сафват Нуриддин 
(«Ансор ас-сунна» жамияти раиси, Миср), Шайх Сафват Ша-
водифий («Тавҳид» журнали бош муҳаррири, Миср) шулар 
жумласидан.


Ундан ташқари Муҳаммад Исмоил Муқаддам, Муҳам-
мад Яъқуб, Муҳаммад Ҳассон, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Муста-
фо Адавий ва Абдулазим Бадавий каби мисрлик уламо ва 
даъватчилар билан мунтазам учрашиб туради.
«Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим», «Сунани Терми-
зий», «Сунани Абу Довуд», «Муснади Аҳмад», «Муваттои 
Молик», «Сунани Насоий» ва «Сунани Ибн Можа» каби ҳадис 
тўпламларидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга туташ 
санадлар билан қатор муҳаддислардан илмий ижозалар ол-
ган.
Ваҳид Абдуссалом Болий ҳафизаҳуллоҳ илм йўлида сер-
маҳсул ижод соҳиби бўлиб, «Виқоятул инсан минал жинни 
ваш-шайтон», «Ҳифзул-лисон», «Васф ал-жанна мин саҳиҳ 
ас-сунна», “Васф ан-нор мин саҳиҳ ал-ахбор», «Ат-тариқ ила 
валад ас-солиҳ» каби ўттизга яқин китоб муллифидир.


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет