АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАЛАР
نمحرلا دابع تافص يف نانملا حتف
© Ixlos, 2019
Китоб:
Муаллиф:
Таржимон:
Таҳрир ҳайъати:
Ношир:
Саҳифаловчи:
Саҳифа сони:
Нашр:
«Ихлос»:
Тираж:
Тарих:
E-mail:
Web саҳифа:
Аллоҳ суйган бандалар
(Фатҳул маннон фи сифоти ибодир Раҳмон)
Ваҳид ибн Абдуссалом Болий
Камолиддин Иноятуллоҳ
Исмоил Ёқуб
Саидаҳмад Нуриддин
«Ихлос»
Саид Аҳмад
224 бет
Иккинчи
6
1000 дона
1441 ҳ. — 2020 м.
info@ixlos.org
http://ixlos.org/
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг суюкли бандаларидан бўлиш ҳар бир мўминнинг орзусидир.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Фурқон сурасининг 63-75 оятларида суюкли бандаларининг
талай сифатларини баён этган. Китобда муаллиф Шайх Ваҳид Болий ҳазратлари мазкур
оятлар асосида Раҳмоннинг суюкли бандаларига оид ўн тўрт сифат хусусида сўз юри-
тади. Мазкур сифатларни Қуръон оятлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан
ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар, саҳоба ва тобеинларнинг сўзлари билан батафсил
шарҳлайди. Бу сифатларни ўрганиб, уларга амал қилган бандалар, иншааллоҳ, Аллоҳ
таоло марҳамат қилгандек,
«сабр қилганлари боис жаннатдаги энг олий даражалар
билан мукофотланадилар. Уларни жаннатда малоикалар табрик ва саломлар билан
қарши оладилар» (Фурқон, 75).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи суйган бандаларидан қилсин. Омин!
АЛЛОҲ СУЙГАН
БАНДАЛАР
Ваҳид ибн Абдуссалом Болий
ТАРЖИМОН МУҚАДДИМАСИ
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммадга
салавот ва саломлар бўлсин.
Аллоҳ таолонинг фазл-марҳамати билан Пайғамбари-
миз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издош-
лари — саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги салафи
солиҳлар саъй-ҳаракати туфайли Мовароуннаҳрда яшовчи
халқлар ҳам Ислом неъматига мушарраф бўлди. 19-асрда
рус босқинчилари юртимизни босиб олиб, Исломдан ва шу
дин билан йўғрилган урф-одатидан узоқлаштириб юбор-
гунга қадар диёримиз «мусулмонобод» эди. Халқимиз ди-
нига муҳаббатли ва ихлосманд эди. Диннинг равнақи ва
ривожи учун борини аямайдиган миллат эди. Бунинг яққол
далили Исломга залворли хизмат қилган буюк муҳаддис-
лар, фуқаҳолар, олиму фузалолар етишиб чиққанидир.
Халқ ичида Аллоҳ таолонинг китоби Қуръонни яхши била-
диган, ўқиб маъносини тафаккур қила оладиган, ҳадислар
мазмун-моҳиятини теран англаб, шарҳлар ёза биладиган
инсонлар бисёр бўлган. Араб тилини чуқур билганидан, бу
тилда ижод қиладиган, ҳатто шеърлар ёзадиган аждодлари-
миз бўлган.
Афсуслар бўлсинким, кейинги бир аср мобайнида шун-
дай бой исломий маданиятга эга халқ ўзгарди. Дини, урф-
одатидан узоқлашди, ўзлигини унутди. Бу халққа ёт ғоялар
сингдирилди, душманнинг қўштирноқ ичидаги «мадания-
ти» безаб кўрсатилди, тарихи, тили ва ҳатто алифбоси ҳам
ўзгартирилди.
Динидан, тилидан узоқлаштирилган халқ асл китоби,
ҳаёт дастури Қуръон маъноларини тушуниш у ёқда турсин,
уни тиловат қилишни ҳам билмайдиган ҳолга келди. Умма-
тига ғамхўр, меҳрибон пайғамбарининг ҳикмат ва ҳидоятга
тўла ҳадислари мутолааси ўрнига, даҳрийликни тарғиб этув-
чи том-том китоблар ўқитилди. Илм ва қалам аҳли қатағон
қилинди. Бой маънавий меросга эга халқ моддий ва маъна-
вий хазиналаридан жудо этилиб, мустамлака қилинди.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, сўнгги йилларда халқ уйғо-
на бошлади. Томирида мусулмон қони оққан фарзандлар
ота-бобосининг йўлига қайтиб, динини ўрганишга тушди.
Бироқ кўп йиллар даҳрийлик тузуми остида яшаш ўз таъ-
сирини ўтказмай қўймаган эди. Алифбоси ўзгартирилган
халқ Қуръон ва ҳадис тили бўлмиш араб тилини билишдан
маҳрум қолди. Ҳолбуки, Аллоҳни таниш, Ислом динини
яхши ўрганиш учун араб тилини билиш муҳим қадам сана-
лади.
Халқимиз араб тилини ўрганиб, мустақил равишда
араб тилидаги китобларни ўқий оладиган бўлгунига қадар,
илмни даъво қилмаган ҳолда, қўлингиздаги ушбу китоб-
ни таржима қилиб, сиз азиз ўқувчилар ҳукмига ҳавола қи-
лишни Аллоҳ насиб этди. Бу неъмати учун Раббимга чексиз
ҳамд-санолар айтаман. Ушбу арзимас меҳнатимни қиёмат
куни нафи тегадиган солиҳ амаллар жумласидан айлашини
умид қиламан.
Ҳар бир мусулмон Аллоҳни яхши кўради ва шуни даъво
қилади. Бу яхши ва муҳим, албатта. Лекин бундан ҳам муҳи-
ми Аллоҳ бизларни яхши кўришидир. Биз Аллоҳни яхши
кўрсагу, Аллоҳ бизни яхши кўрмаса, бундан кўра катта кул-
фат, қаттиқ мусибат йўқ. Аллоҳ сақласин!
Шунинг учун Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор қилади-
ган амалларни, бизларни яхши кўришига, суйишига сабаб
бўладиган сифатларни билиш, билибгина қолмай шундай
амалларни бажариш ва сифатларга эга бўлишга ҳаракат қи-
лишимиз лозим.
Ана шундай олий мартаба ва буюк мақомга эришиш йў-
лида бизларга кўмакчи бўлар, деган умидда, мисрлик олим
Ваҳид Абдуссалом Болий қаламига мансуб «Фатҳул маннон
фи сифоти ибодир Раҳмон» китобини араб тилидан таржи-
ма қилдим ва уни «Аллоҳ суйган бандалар» номи билан сиз
муҳтарам ўқувчиларга тақдим этмоқдаман.
Муаллиф китобда Қуръони каримнинг Фурқон сураси
63–76-оятларида санаб ўтилган Раҳмон бандаларининг ўн
тўртта сифатини баён қилган.
Аллоҳни яхши кўришни даъво қилган ҳар бир банда
«Раббим ҳам мени яхши кўрсин», деса, ушбу сифатларни
ўзида мужассам этиши зарур.
Бу сифатлар камтарлик сифати билан бошланиб, ҳа-
лимлик сифати билан давом этган. Таҳажжудга туриш, дў-
захдан қўрқиш билан бирга, исрофгарчиликка йўл қўймай,
бахиллик ҳам қилмай, мол-дунёни ўртача сарфлашга эъ-
тибор қаратилган. Табиийки, тавҳидсиз Аллоҳнинг муҳа-
ббатига эришиб бўлмайди. Шунинг учун мазкур сифат-
лар ичида ёлғиз Аллоҳга бандалик қилишга алоҳида ўрин
ажратилган.
Яхши сифатларга эга бўлиш билан бирга, ёмон иллат-
лардан четланмоқ ҳам жуда муҳим. Шу боис мазкур оятлар-
да одам ўлдиришдан сақланиш, зинодан узоқ бўлиш уқти-
рилган. Инсон билиб-билмай гуноҳга қўл уриш эҳтимоли
бўлгани учун тавбага шошилиш зарурлиги эслатилган.
Ёлғон гувоҳлик бермаслик, лағв-беҳуда ишлардан юз
ўгириш ва Аллоҳнинг амрига бўйсунишга бўлган буйруқдан
сўнг хотин ва зурриётнинг солиҳ бўлишини тилаб дуо қи-
лишга чорланган. Ниҳоят, юқорида ўтган амалларни бажар-
ган ва тақво қилган бандалар учун ҳозирланган мукофотлар
баёни билан якунланган.
Аллоҳ таолодан гўзал исмлари билан гуноҳдан тўсувчи
тақво, жаннатга элтувчи солиҳ амал насиб қилишини, тавба-
мизни қабул этишини, гуноҳлардан поклаб, Аллоҳга муҳаб-
батли бўлишни ва Ўзи ҳам бизни яхши кўришини сўраймиз.
Аллоҳ дуоларни эшитувчи ва ижобат қилувчи Зотдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, аҳли байтлари-
га, асҳоби киромларига ва қиёматга қадар уларга чиройли
амаллар билан эргашган барчага салавот ва саломлар йўл-
лаб, сўзимизни якунлаймиз.
Достарыңызбен бөлісу: |