Диссертация Илмий раҳбар : доц. М. Қодиров


II.2. ИЛМ ВА ИЙМОН ТУШУНЧАСИ



бет3/4
Дата19.07.2016
өлшемі0.77 Mb.
#210827
түріДиссертация
1   2   3   4

II.2. ИЛМ ВА ИЙМОН ТУШУНЧАСИ

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотида ёшларга энг биринчи вазифа сифатида илм олиш тавсия этилади, чунки инсон камолотида унии эгаллаш улкан вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро киши илм билан ўз олдига қуйган барча эзгу мақсадларига эришади. Қуръони Каримда илмли билан илмсиз ҳеч вақт баробар бўлолмаслиги очиқ ойдин кўрсатилган. Каломи шариф оятлари "уқи"(“қараа”) деган хитоб билан бошланади ва бошқа оятларида ҳам илм олиш ва ўрганишга даъват қилинади. Ҳадис китобларида мусулмон шахс учун илмнинг беқиёс зарурлиги баён этилган ҳақиқатлар беҳисоб: "Бешикдан то қабргача илм ўрган" деб, илм ҳар нарсадан юқори эканлиги, ҳеч нарса ундан юқори бўла олмаслиги таъкидланган.

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотида тарғиб этиладиган юқорида тилга олинган барча умуминсоний, ахлоқий қадриятлар ушбу мукаддас "Ҳақ Таолонинг ҳужжати" билан асослаб қуйилган. Ғиждувоний Курьони Каримни "қўрқув ва йиғи билан ўқиш"ни таъкидлайди. Бундай дейилишига сабаб шуки, бутун ҳаёти давомида яхши амалларни амалга ошириб, қисқа ғанимат умрнинг қадрига етиб, уни яратганни эсдан чиқармасдан, бу ёруғ дунё унинг марҳамати туфайли эканлигини, нотўғри амаллари билан унинг қаҳрига дучор бўлишдан қўрқиб яшаган киши яхши ҳаёт кечиради. Ундан жамиятга зарар бўлмайди. "Ғиждувоний буюрдиларки, "ҳаёти вақтида уни яратгандан қўрқиб яшаган кишида охиратда азоб бўлмайди"33. Шунинг учун доим андишали бўлиб, фикру-андиша билан ҳамма ишни қилиш керак.

"Илм қидиришдан бир кадам ҳам узоқлашма, ҳадис илмини ўрган" дейди мўътабар Хўжаи Жаҳон. Ҳақиқатдан ҳам илм ва ҳаёт тажрибаси билан шуғулланмаслик, узоқлашиш ҳаётда яшашда ноқулайлик, нохушлик, қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Ғиждувоний таълимотидаги барча умуминсоний маънавий-ахлоқий қадриятлар: ота-онага, устозларга ҳурмат, катта-ю кичикка иззатда бўлиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ботиний-зоҳирий пок бўлиш, ҳалол меҳнат билан яшаш, доимо яхшилар билан бўлиш, солиҳ ишларни амалга ошириш, ҳамда одобли ахлоқли бўлиш, ёмонларга ёмонлик билан жавоб бермаслик, уларнинг ёмонлиги ўзи учун берилган жазо эканлигини тушуниш, ақлга мувофик иш тутиш, ҳалоллик, хайрли бўлиш, илм олиш фарзлиги, ўзгаларга нисбатан меҳрибонлик, дўстлик, иймон, ижтимоий ҳаёт қонунларига риоя этиш ва бошқа ажойиб хислатларнинг ҳаммаси ҳадисларда мавжуддир.

Шунинг учун Хўжаи Жаҳон шундай бебаҳо хазина ҳисобланмиш ҳадислардан доимо баҳраманд бўлишга чорлайди.

Тасаввуф аҳли дунёвий ва шариат илмларини "зоҳирий илмлар" деб атаганлар. Маърифат "ботиний илм" деб юритилган. Тасаввуф аҳли зоҳирий билимни Тангрини билишнинг биринчи босқичи, дейдилар, Аллоҳни билиш дунёни билишдан бошланиши керак. Чунки дунё – Тангрининг ижоди, унинг сифатлари, қуратини намоён этиб турадиган кўзгу. Хўжаи Жаҳон Абдухолиқ Ғиждувонийдан "маърифатнинг камоли нимада?"- деб сўраганларида, у киши қуйидагича жавоб беради: "Худованд сенга кўз берди-кўриш қувватини ато этди. У қулоқ берди эшитиш қувватини берди. У тил берди ва ширин сўзлашиш қудратини ато этди. Улардан тўғри фойдаланиш, саодатга элтишга сабаб бўлади, уларни нотўғри гуноҳ йўлида ишлатиш эса, шаковат-яъни бахтсизликни келтириб чиқаради. Маърифатнинг камоли улдурки, шу сабабларни шаковат йўлида ишлатмасин. Шу юқоридаги латоифларнинг тўғри, Ҳақ йўлида ишлаши инсонда комил маърифат борлигидан дарак беради. Маърифатнинг чегараси нафсни бошқариш ва бунинг тадбири ҳалол нарсалардангина баҳраманд бўлмоғни одат қилмоқдур"34, - дейди Ҳазрат.

Шайхи Акбар Ибн ал Арабий инсон билимларини учга бўлган: биринчиси-ақлий, ҳиссий билимлар, иккинчиси: хол илми. Учинчиси-сирру асрор илми. Биринчи илм зоҳирий фанлар билан шуғулланадиган кишилар илми бўлса, иккинчи илм-хол мартабасига кўтарилган сўфийлар илми ҳисобланади. Учинчи илм авлиёлар илми. Бу илм муқаддас руҳлар орқали келади, шуьла нур кўринишида қалбга киради.

Шу ўринда тасаввуф аҳлининг билим босқичларини учга бўлиши ҳақида гапирмокчимиз: илм-ал яқин, айн-ал яқин, ҳақ-ал яқин. Арабча "яқин" сўзи ишонч, бирон нарсага қатьий ишонишни англатади. Илм-ал яқин, айн-ул яқин, ҳақ-ул яқин-билишнинг уч босқичи. Биринчи босқич-китобий, таҳсилий билимга ишора бўлса, иккинчи босқич ўз иштирокидаги маънавий, руҳий ҳолат, тажрибавий билимни англатади, учинчи босқич эса, ўзи тажриба воситасига айланиб, ҳақиқатни, яъни Худони билиб олишдир. Илм-ал яқин-билим оркали ишониш. Айн-ал яқин тўлиқ илмни тажриба қилиб кўриб ишониш. Ҳақ-ал яқин-ҳақиқий ишонч. Юқоридаги тасниф этилган илм даражалари билан ҳозир таъриф этилган уч босқич орасида яқинлик бор. Хўжаи Жаҳон айтадики, - илм ал яқин, айн ал яқин бўлмагандан кейин бу ҳақида уйлашнинг фойдаси йук35. Яъни, илм ал-яқин шак шубҳасиз илмдан кейин, айн ал яқин-яъни ҳақиқатни кўрганидан кейин келади. Шу иккаласи бўлмаса, ҳақ-ал-яқинни тасаввур қилиб бўлмайди.

Шунинг учун доимо андишали бўлиб, ҳамма ишни фикр билан қилиш керак. Шунингдек, Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний биродарликка қабул қилинаётган кишига қуйиладиган бешта талаб, хислатнинг иккинчиси-илмни дунё ишларидан юқори қуядиган бўлиши кераклигини таъкидлайди. Ҳар бир инсон доим илм толиби бўлиши керак. Ўз илмини бойитиб боришга ҳамиша вақтини топиши керак. Ҳар бир қиладиган ишнинг илмини билиши лозим. Инсоннинг камолга етишида илм асосий омил эканлигини таъкидлаб, Ғиждувоний илм ва маърифатнинг қадрини доимо баланд тутишни таъкидлаган.

Тасаввуфий таълимотни тушуниш учун ҳам ёки умуман шу диний, йўл жиҳатларни тушуниш учун ҳам фанларни чуқур ўрганган бўлиш лозим. Фан ва дин ҳар доим ўзаро яқин муносабатда бўлиб келган. Фан инсон яшайдиган муҳит-табиат ва жамият билан иш тутса, дин инсоннинг ички дунёси-қалби ва руҳига таалуқлидир. "Эллинизм ва ўрта аср Шарқидаги фан ва дин бир-бирини тўлдирган. Улар орасидаги айрим келишмовчиликлар муросасиз ихтилоф даражасига етмаган. Аксинча, Жалолиддин Румий каби мутафаккирлар Аллоҳга етишиш йўлининг хилма-хил бўлиши, хусусан, ўз ҳаётини дунёвий илм ва адабиётга бағишлаб ҳам бу мақсадга эришиш мумкин, деган ғояни кўтарган, зотан фаннинг ҳам, диннинг ҳам мақсади-ҳақиқатга интилиш. Шундай экан, улар орасида объектив зиддият бўлиши мумкин эмас. Мавжуд зиддиятлар сунъий ва субъектив. Таъкидлаш жоизки тарихда "фан ва дин аслида бир-бирига зид эмас балки, уйгун соҳалар" деган ғояни илгари сурган ва ривожлантирган буюк олимлар кўп бўлган. Масалан, Ҳаким Термизий бизнинг тушунчамиздаги фанни илм, диний илмни эса маърифат, ҳикмат деб атаган. Уларнинг инсон тафаккуридаги урнини тўғри белгилаган. Ҳаким Термизий ғояларини Фахриддин Розий, Муҳиддин ибн Арабий, ибн Рущд каби олимлар ривожлантирган. Фан ва дин мутаносиблигини Ибн Сино ўз фаолиятида кўрсатган. Амир Темур даврида Саъдиддин Тафтазоний бу ишни жуда аълосига етказди. Фан объекти-бевосита ёки билвосига кузатиш, тажриба ва тафаккур орқали моддий олам, жамият ва инсонни ўрганиш, улар билан боғлиқ, объектив қонуниятларни аниқлаш ва шу асосида оламга, жамиятга ва инсон табиатига маълум мақсадда таъсир уўказиш. Бугунги фан катта ютуқларни қўлга киритмокда. Фан давлатнинг иқтисодий-ижтимоий қувватини таъминловчи омил бўлса, дин жамиятнинг ахлоқий ва руҳий қудратини таъминлайди"36. Шунинг учун Абдухолиқ Ғиждувоний ҳам диннинг тараққиётида фаннинг ролини билгач ва ботиннинг камол топишида зоҳирий илмлар - илмнинг ўрнини муҳим деган.

Ғиждувоний ўгитларига амал қилиб, таълимотларини давом эттирган мўьтабар сўфий Ориф ар Ревгарий ўзининг иОрифнома"асарида "Ориф эмас ул кишиким, илм ва маърифатни пулдор, дунёпараст ва бадавлат одамлар олдига "дастурхон", бозор, балки хор айлагай!"37, деб илмнинг қадрини пастга урувчилардан норози бўлади. Абдухолиқ Ғиждувоний илмни бағоят теран ва ҳар томонлама ўрганишга даьват қилади. Ҳар қандай амални қалбдан, ихлос билан адо этиш кераклигини қуйидаги ўгитларида таъкидлайди. Абдухолиқ Ғиждувоний дейдики: "Эй фарзанд, илм ўрган, унга амал эт, тақволи бўл!". Бу ҳикмат пайғамбар алайҳиссаломнинг насиҳатлари имон билан амал бир-бирига жуда яхшилиги, улар бир-бирисиз дуруст эмаслигига бағишлаб битипган ҳадислари ҳосиласидир.

Хўжаи Жаҳоннинг илмни улуғловчи қуйидаги рубоийси юқоридаги

мисолларга ҳамоҳангдир:

Эй, толиби Ҳақ ба дўст пардоз мудом,

Дар роҳи сафо илм барафроз мудом.

Хохи, ки зи асроби шуурат хонанд

Тақдири Худо шуури худ соз мудом38.

Таржимаси:

Эй, Ҳақ талабгори ўзингни дўстлик билан безат,

Поклик йўлида илмингни юксалтир.

Сени онглилар йўлида санашларини истасанг,

Худонинг тақдирини доимо ўз онгинг, деб ҳисобла.

Шунингдек Хўжаи Жаҳоннинг илмни юксак қадрлашларини устозлари Юсуф Хамадоний ҳақида гапирганларида, у кишининг ҳам илм тарғиботчиси эканликларини фахр билан тилга олади.

Умуман олганда, Хўжаи Жаҳон илм ўрганмасдан туриб, бирор ишга киришмасликка, ҳар илмни ўрганган киши унга амал қилишга, қилинадиган амал сидқу-ихлос билан қилинишига, илм эгалари ва шайхларнинг таьлимотини инкор этмасликка, доимо илмнинг қадрини баланд тутишга, унга гард юқтирмасликка даъват этади. Хўжаи Жаҳоннинг муридларига таъкидлаган қуйидаги ўгити чуқур маънавий ахлоқий қимматга эгадир: "Қаерда бўлманг, сизнинг олдингизда қандай қийинчиликлар бўлмасин, тўсиқлар, дарёлар, оловлар бўлса ҳам, сиз буларни бартараф этиб, билимни эгаллашингаз керак. Фақат илмгина инсонга ҳақиқий руҳ

роҳат бағишлайди''.

Хўжаи Жаҳоннинг шогардлари Ориф ар-Ревгарий ҳам устози таълимогини ривожлантириб, илмни юксалтириш борасида шундай дейди: "Сенинг вазифанг - Қурьони вожибут таъзим (таъзимга сазовор Қурьон) ва Расули Акрамнинг ҳадисларидан баҳра олиб, бошқаларни ҳам баҳраманд этгайсан ва тўғри йўлга бошлагайсан. Зеро улар ҳам сенинг ҳақиқий биродарларингдур"39.

Умуман Хўжаи Жаҳон бизларни илм ўрганишга ундаганида, фақат диний илмларни эмас, дунёвий илмларни ҳам ўрганишни назарда тугади. Чунки Тангрини билиш У яратган нарсаларни ўрганишдан бошланади.

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний илм олиш билан бирга унга амал қилишга, диний қонун қоидаларни каму кўстсиз бажаришга даъват этади. Ғиждувоний таълимотича, сўфийнинг энг биринчи вазифаси, бурчи барча диний фаройизларни, яъни намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва ҳажга боришни бажариши лозим, парҳезкор, тақводор, порсо бўлмғи керак. Демак, Хўжаи Жаҳон биринчи навбатда шариатдаги беш асосий амалий рукнларни бажаришни талаб этади. Намоз масаласида Хўжаи Жаҳон қуйидагиларни айтади: "Бомдод намози билан туриш керак, шу куннинг қадрига етиш керак... Солиҳ аъмол (яхши амалга) эришиш учун оз егин, оз уғла ҳамма вақт ибодатда бўлмок, тонгда доимо истиғфор (астағфуруллоҳ) билан машғул бўлмоқ керак. Тоат, ибодат ихлос билан бўлиши лозим40.

Хўжаи Жаҳоннинг ўзи кечанинг бошидан то тонгга қадар намозда бўлган. Тонг ёришга вақтда Аллоҳга муножот қиладики, "Худовандо жуда кўп саъй (яъни ҳаракат) қилдимки, икки ракат намоз бажарай, лекин бу ишни қила олмадим"41. Яъни бу билан Хўжаи Жаҳон намозни "Сенга маьқул бўларлик даражада қилолмадим" деб ўзининг ибодатларидан шарҳлайди. "Шайх буюрадиларки: ибодагнинг асли - ихлосдур"42.

Ўзлари ҳар замонда истиғфор айтиб ўтирарканларки, бизнинг тоатимиз қусурли, деб. Шунинг учун халқимизда шундай нақл борки: “беайб парвардигор". Ҳар бир инсон Хўжаи Жаҳон айтганидек, ўзини доимо "тавба", "истиғфор" айтиш билан гуноҳнинг ғуборларидан тозалаб туриши керак. Яъни қилаётган ишларини сарҳисоб қилиб туриб, нотўғри амалларини пайқаб, тезда улардан қайтиб» солиҳ амалларни бажариб туриши лозим. Хўжаи Жаҳон: "Барча ибодатларнинг боши тавбадир. Ибодат - Аллоҳга қуллиқ. Шундан кейин барча ибодатларнинг сифати амалга ошади ва башорат бўлади" дейди. Хўжаи Жаҳон доимо Худонинг розилиги учун ҳаракат қилиш, унинг фармонларига амал қилиш зарурлигини, ўшандагина Аллоҳ бандасига лутф айлаб, доимо ундан эхтиёт бўлишини айтиб ўтади.

Яна, ислом динидаги киши ҳар йили рамазон ойида бир ой рўза тутиши керак деган фарзни Хўжаи Жаҳон қуйидагича шархлайди: "рўза инсонни қўриқлайдиган қалқондир"43.

Бу билан Ғиждувоний рўза инсонни ҳар қандай нафс балосидан: очкўзлик, таъмагарлик, ўғрилик, порахўрлик каби иллатлардан сақлайдиган қалқон дейди.

Абдухолиқ Ғиждувоний кейинги фарз сифатида Ҳажга бориш масаласида фақат ҳалол меҳнати билан топилган маблағга Ҳажга бориш, етим- есир, бева бечораларга хайр- садақа қилиб туриш, парҳезкор, яъни ҳаром нарсалардан (нигоҳ, фикр, луқма)ни сақлашни, порсо-яъни пок бўлишни таъкидлайди.

Хўжаи Жаҳон доимо ҳар қандай ҳолатда ҳам ақлга мувофиқ иш кўришни таъкидлаган. "Ақлнинг яхшилиги иймондандур. Иймон - юракда худонинг борлигидир. Ҳар бир тоат - иймондур"44 деб иймон ҳақидаги фикрларни баён этган.

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳар бир инсон ҳаётда яшар экан, заррача бўлса ҳам гуноҳ қилмаслиги, агар оз бўлса ҳам бунга йўл кўйса, у гуноҳ вужудтҳга келгандан кейин қалбнинг саҳифасини қоронғу қилишини, иймонни камайтиришини таькидлайдилар.

Хулоса қилиб айтганда, одамлар дилига эзгулик ва покликни сингдириш ташкил этган диний қадриятларнинг одамларни тарбиялашдаги қанчалик буюк аҳамиятини англаб Ғиждувоний ўзининг тасаввуфий-ирфоний таълимотида диний қадриятларга катта эътибор берган. Ҳозирги пайтда ҳам Президентимиз И. Каримов: "Ислом дини бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам маърифат эканлигани унутмайлик. У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас. Ана шу маърифатни кишиларимиз жон-жон деб қабул қиладилар. Меҳр оқибатли, номусли, ориятли бўлишга, иззат-эҳтиром тушунчаларига риоя этишга ҳаракат қиладилар"45 дейди. Бу Хўжаи Жаҳоннинг ғояларига мос келади. Ислом ва илм, ислом ва фан тараққиёти масаласи тарихдан кузатилади. Ислом таълимоти ҳозирги Ўзбекисгоннинг мустақиллиги шароитида, унинг мамлакатимиз ижтимоий равнақи, маданий-маънавий камолоти жараёнидаги назарий ва амалий аҳамияти янада ошиб бормокда. Диний маьнавий-ахлоқий ақида, ғоялар умуминсоний қадрият сифатида баҳоланаёгган бугунги кунда Хўжаи Жаҳоннинг илм, ахлоқ-одоб ва иймон тўғрисидаги таълимоти ўз аҳамиятини ҳануз йўқотган эмас, аксинча, ушбу қарашлар янгича маъно-мазмун касб этмоқда.


II.3. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ПОКЛИК ВА КОМИЛ ИНСОН ҒОЯСИ

Хўжагон тасаввуфий мактабининг асосчиси Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний ирфоний - тасаввуфий дунёқарашида поклик ҳақидаги қарашлар муҳим ўрин эгаллайди. Бу таълимотда покликни улуғлик сифатида олиб қарайди. Поклик амалий ҳаётда, турмушда меҳнат ва кишилар билан бўлган муносабатда намоён бўлади. Покиза ҳис туйғу инсоннинг маънавиятини шакллантиради. Чунки, поклик мазмунида оқиллилик ва эътиқодлилик, шарм ва ҳаё, ор-номуслик, зийраклик ва фаросатлилик, вафодорлик, ҳалоллик, вазминлик ва улуғворлик, тежамкорлик, меҳрибонлик каби яхши хислатлар мужассамлашгандир. Покиза ақл инсонни руҳий жиҳатдан юксалтиради. Киши ҳаётида ахлоқий поклик биринчи даражали вазифадир. Чунки ахлоқий поклик таъма ва молпарастликка ҳирс қуйишга мутлоқо зиддир.

Шунинг учун Хўжаи Жаҳон таълимотича, ҳар бир инсоннинг энг биринчи вазифаси, бурчи маънавий ахлоқий покликдир. Унда шахс софликни яшаш қоидаси қилиб қуйиши лозимлиги таъкидланади. Ана шу поклик моҳиятини "Васиятнома" номли асарида куйидагача ифодалайди:

Покиза хисол боши андар ҳама хол,

Ки зи хислати покиза - ки шуд аҳли камол.

Бехтар зи ризоки Ҳақ чи ёбад банда,

Рози аст Худо аз марди покиза хисол46.

Таржимаси:

Ҳар қандай ҳолда покиза бўлсанг,

Камолот аҳлининг юксак даражаси ҳам шундадир.

Бандага Ҳақнинг розилигадан ортиқ нарса йўқдир,

Худо ҳам покиза хислатли марддан розидир.

Яхшиликларни ҳеч нарса талаб қилмасдан қиладиган инсонлар ҳам бор. Бундай кишилар бировлар учун доимо эзгу ишларни бажарадилар. Уларга доимо мададкор бўладилар, бировларнинг ташвишлари билан яшаб, доимо бир савоб ишни бажаришга ҳаракат қиладилар. Бу эса ҳақиқий ахлоқий сифатдир. Уни пок, холис, ҳақиқий яхшилик, дейиш мумкин. Бундай кишиларни покиза, ахлоқий пок инсонлар деймиз. Уларнинг қалби мангу, ўлмас, абадий, ҳар қандай салбий сифат ва хусусиятлардан холидир. Мўьтабар шайх Хўжаи Жаҳон шундай кишиларни "Ҳар қандай ҳолатда ҳам покиза инсонлар" дейди. Ана шундай хислатли кишиларгина "камолотга" етишадилар.

Худпараст, худбин шахс: "Мен-бу мен ва ҳеч бир ўзга" амал қоидаси билан яшайди. Худпарастлик, худбинликнинг охир оқибати махсуслик, айримлик сезгиси ҳиссиётнинг сабаби, турли одамлар, гуруҳлар, тоифа, табақалар, ўзаро можароларнинг сабаби, бемаъни олишувлар, умуман кина, нафрат, ғайри инсоний, ғайри дўстий ҳодисалар содирланишининг сабабидир. Агар худбинлик, худпарастлик бўлмаса эди, ҳеч қандай бемаъни манманлик кибру такаббур, рашку хосидлик бўлмас эди.

Хўжаи Жаҳон ва у киши сингари бошқа сўфий шайхлар ўзларининг аслий томонларини ноаслий жисмий-жасадий жиҳатларидан айира билганлар. Жисмий жасадий ҳолат вақтинчалигини аслий ҳақиқий тана учун муайян ҳолат сифатида ўтарлигини яхши англаб олганлар. Шунинг учун аслий томонларини англаган шахслар учун ўлим ваҳимаси йўқ, улар ундан қўрқмайдилар. Уларнинг англаганича ўлимни ҳеч қандай фожиавий жихати йўқ, улар зероки ўлим киши учун бир ҳолатдан, бир хил яшаш тарзидан иккинчи ҳолат, иккинчи хил яшаш тарзига ўтишдир, жисмоний жасадий ўлим абадий руҳ жон мавжудлик тарзининг ўзгаришидир.

Шунинг учун Хўжаи Жаҳон "ҳар доим охирги нафасга тайёр бўл, шу ҳар бир нафасни охирги деб уйла, ҳар ишни ўз вақтида қилки, кеч бўлмасин. Ўлимга тайёрлик-умрни беҳуда ўтказмаслик" деб айтганлар47.

Хўжаи Жаҳонга савол берадилар: "Дилнинг фароғати нимадан ҳосил бўлади” Абдухолиқ Ғиждувоний дилнинг фароғати унинг поклигададир. Агар ул дилга дунё манидан заррае тамаъ бўлмаса, дил фароғатда бўлур, деб жавоб беради.

Шу ўринда мОрифнома"да қуйидага ҳикоя келтирилади."Ашур ойи эди. Жамоа Ҳазрат Хожа суҳбатларида ҳозир. Ҳазрат эса шариатдан сабоқ бераётган эдилар. Баногоҳ бир мард зоҳид ва соликлар суратида пайдо бўлди: эгнида хирқа, кифтида сажмода (жойнамоз), бир бурчакда ўтирди ва бир соатдан кейин ўрнидан туриб, Ҳазрат Хожага деди "сизлар мўъмин зийраклиги билан қўлланганлар, чунки у Оллоҳ нури билан боқади, бунинг сирини бизга билдиринг", Хожа дедиларки, бу ҳадиснинг сири шуки, зуннорингни кесгайсан ва иймон келтиргайсан. Ул йигит зуннорини кесди ва иймон келтирди. Хожа р. а. дедилар:"Эй ёронлар, бу йигит зоҳир зуннорини кесиб, иймон шарафига мушарраф бўлди, биз ҳам ботин зуннорини кесайлик ва қайта иймон келтирайлик. Даврадагиларга ажиб бир хол пайдо бўлди ва ҳаммалари тавба ва истиғфорларини тоза айлаб, қайтадан иймон кетирдилар"48.

Бу хикояда зуннор-ужб (кибр) яъни риё ҳисобланади. Риё амалнинг тамаъ билан қилинишидир. Ваҳоланки холис ният билан, яъни ихлос билан қилиниши керак.

"Мард"-ҳақиқий инсон, барча абадий вужудлик ишларига қарама-қарши бормайдиган фидокор. "Бундай кишининг хилъати-кийими Худонинг юзи бўлади" - дейди Абдухолиқ Ғиждувоний.

Зоҳирда ва ботинда пок бўлиш шарти Хўжаи Жаҳоннинг "Мақсад ас-соликин" асарида ҳам устози Юсуф Ҳамадонийнинг муборак сўзлари сифатида келтирилади: “Эй Абдухолиқ сулук Ҳақ йўлдир ва икки хилдир. Зоҳирий сулук-яъни ташқи йўл ва ботиний сулук-яъни қалбий сулукдир. Зоҳирий сулук шудирки, жамийки аҳволда шариатга риоя этсин. Нафсни муҳофаза қилсин. Ўзини тоза сақласин.

Хўжаи Жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний "Мақсад ас соликин", "Маслак ул-орифин" каби асарларида ҳам хуфия зикрнинг моҳияти, аҳамияти ҳақида фикр билдирган. Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожаи Косоний Махдуми Аъзам ал Фарғоний (1463-1542) " Тўрт калима ҳақида рисола", "Илм ҳақида рисола" номли асарларида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг хуфия зикр билан шуғулланганликлари ҳақида маълумот беради.

Улуғ орифнинг устози Юсуф Хамадоний ҳақида " у киши дилда зикр айтишни шайх Бурҳониддин Қиличдан ўрганган эдилар" деб ёзган49.

"Илм ҳақида рисола" асарида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг Юсуф Хамадоний томонидан дилда зикр қилинадиган кишига бир қанча тахорат шртлигини баён қилгани келтирилган. Юсуф Хамадонийнинг қуйида ишоратларни санаб ўтганлиги келтирилади:" биринчи кўз тахорати бўлиб, номаҳрамни кўришдан уни тийиш керак, иккинчи қулоқ таҳорати бўлиб, қулоқни ҳаром овозларни эшитишдан пок сақламоқ керак. Учинчи тил таҳорати бўлиб, ғийбат, ёлғон ва бефойда гаплардан тилни пок ва озод сақамок керак. Тўртинчи қорин таҳорати бўлиб, уни шубҳали ва ҳаром озиқ -овқатдан, ичимлик ва бошқа егуликлардан пок, сақламоқ керак.

Ботиний покланиш қалб зикри эканлиги тўғрисидаги фикр Абдухолиқ Ғиждувонийнинг "Маслак ал орифин" номли асарининг "Зикр талқини ва одоби тўғрисида" га тўртинчи бобида баён этилган. Бу бобда зикр-бандининг Ҳақка бўлган муҳаббати эканлиги, айтилади. "Ҳар банда Ҳақни яхши кўрса, уни кўпрок зикр қилади. Чунончи, Расул алайҳиссалом : "Кимки бирор нарсани яхши кўрса, унинг зикрини кўпроқ қилади" деган эдилар.

Бу бобда Хўжаи Жаҳоннинг пайғамбар алайҳиссалом "Зикрларнинг афзали" ло илоҳа иллаллоҳ" деганларини, Абубакр Сиддикдан Абдухолиқ Ғиждувонийга етиб келганлигини ва то қиёматгача боқий қолади"- деган фикрлари келтирилади ва хуфия зикрнинг аҳамияти ҳақида гапирилади, шу ўринда қуйидаги байт келтирилади:

Даруни хилвати далро аз меҳри кор холи кун,

Ки султон дарун мебояд хил чашм берун .

Мазмуни:

Ботинингдаги юрак хилватхонасини ўзгаларнинг меҳридан пок қил

Султон қалбингда бўлиши керак, кўз билан зоҳирни кўрамиз.

Бу байтнинг мазмуни шундаки, юракда Аллоҳ меҳридан бошқа нарсага йўл қуймаслик керак. Яъни ҳамма нарсани Худодан эканлигини билган ҳолда яхши кўришимиз керак. Нарсанинг асосини эсдан чиқармаслик керак. Кўз билан зоҳирни кўрамиз. Аллоҳ қалбда бўлиши керак.

Хўжа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг Хўжа Ориф ва бутун хўжагонларга айтган сўзлари Хожа Муҳаммад Порсонинг "Муқаддима ли-жомеь ул калим" яъни "Жомеъ ул-калим" китобига "Муқаддима" номли асарида ўз тасдиғини топгандир. Асар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик института Шарқ қўлёзмалари хазинасида сақланмокда.

Бу асар ҳақида ҳозирча бирон марта тўлиқ маълумот берилмаган, фақатгина Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти томонидан 1996 йилда нашр этилган "Буюк сиймолар, алломалар" номли тўпламнинг 2-китобида Хожа Муҳаммад Порсонинг Шарқшунослик Институтида сақланаётган асарлари қаторида, 17 тартиб рақами остида "Муқаддима ли-жомеь ул калим" китобига муқаддима номи билан қайд этилгандир.

Биз биламизки, Хўжаи Жаҳон асосчиси ҳисобланган хўжагон тариқатидан кейинчалик Яссавий тариқати келиб чиққан. Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти асосида нақшбандия таълимоти вужудга келгандир. “Хўжа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг Хўжа Ориф ва бутун хожагонларга айтган сўзлари» асарининг асосий мазмуни шундан иборатки-солик, яьни Ҳақ талабгори, унга етмоқчи бўлган киши маънавий камолотга эришишида, унга тўсиқ бўладиган томонларни енгиш учун маълум шартларни бажариши керак.

Ботинимиздаги нафс Хўжаи Жаҳоннинг таъкидлашича солик учун

биринчи тўсиқ дейилади, Асарда бу қуйидагнча баён этилади.

Нафсингизни эҳтиёт қилинг. Нафс ботин ишдир. Киши доимо Аллоҳ

билан бўлсин ва хотирида ўзга нарсага йўл қуймасин"50.

Инсон сабр қаноат билан тўғри яшаши, руҳини, иродасини чиниқтира бориши, инсонийликка эриша боришидир. Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний "Маслак ал орифин" асарининг "Нафснинг сифатлари ва унинг ҳолатини ўзгартириш" номли бобида нафснинг тўрт хил мартабаси борлигини:



  1. Нафси аммора-имонликка ундайди,

  2. Нафси лаввома-инсонни ўзини идора қила бошлаган пайти.

  3. Нафси мулҳдаа- яхшиликка йўл берувчи.

  4. Нафси муғмаина – хотиржамлик эканлигини кўрсатиб ўтади.

Ўтмиш меросимизга буюк алломалар умрнинг ҳар бир дақиқасини қадрлаш ва эъзозлаш тўғрисида жуда кўп фикрлар ёзиб қолдирганлар. Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотида "умр" мавзуи жуда катта ўрин эгаллайди. Чунки, биз биламизки, инсон барча фаолиятини - энг яхши ишларини ҳам, энг ёмон амалларини ҳам умри давомида намоён этади.

Хўжаи Жаҳон ўзининг тасаввуфий таълимотида улуғ неьмат бўлган умрни "сармоя" деб атайди. Биз биламизки, "cap" - бош, моя” - асос деган маънони англатади. Ҳамма нарсанинг бош асоси яхши бўлca, унинг охири ҳам яхши бўлади.

Хўжагон тариқатида инсониятнинг бу дунё ва охиратдаги ҳаёти яхлит деб қаралади. Шунинг учун бу дунёдаги умрнинг ҳар нафасини мангуликка инсонни абадий чексизликка пайванд этади. Фалсафада "чеклилик" ва "чексизлик" тушунчалари мавжуд .

Чекли нарса бор ва чексиз нарса бор. Чекли - маълум муддатда яшайдиган нарса. Умрини беҳуда ўтказган одамни, ҳеч ким тилга олмайди а эсламайди ҳам. Умри тугайди, яъни чекли бўлади. Агар умрини мазмунли ўтказса, унинг иши ва номи абадий қолади. Улуғ ориф Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний шундай дейди: 'Тириклик одам фарзандига берилган сармоядирким, бу сармоя билан саодат касб қилгай"51.

Хўжаи Жаҳон бу ерда тирикликнинг, яъни умрнинг катта неъмат эканлигини тушуниб яхши ишларни касб қилишимиз ва шундай ишлардан аодат топилишини таъкидлайди. Шу сармоя билан "даражотлар" ҳосил қилишний, бунинг учун "ҳар нафасни эҳтиёт қилиш керак"лиги таъкидланади. Чунки умр қайтариб бўлмасдир. Инсон берилгаи сармояни «беҳуда сарфласа, шу улуғ неъматдан маҳрум бўлишини уқтириб, "ўзинг дунё ва саодатдан "маҳрум қилмагин, уни ғанимат бил" - деб ўгит берами.

Шу "сармоя" бўлмиш умрни беҳуда сарфламасдан, ўзни улуғ неьматдан маҳрум қилмасдан яшаш, "даражотлар" яъни маънавий мартабаларга етишишимизга хайрли ишлар олиб келади.

Саодатга эришиш учун авалло инсон ҳаёти давомида қилган ишларини доимо сарҳисоб қила бориб, нотуғри қилган гуноҳли ишларини билиб, улардан қайтиши ва бундай амалларни қайтиб содир этмасликка қатъий аҳд қилиши лозимлиги таъкидланади. Хўжаи Жаҳон шу орқали фикрни ўз тариқатининг "Тавба" мақомида баён этади. Тавба қайтиш, яъни ёмонликдан эзгуликка, камолотга олий ахлоқий -сифатларга қайтишдир. "Бунинг маъноси шуки-дейди Абдухолиқ Ғиждувоний - Худойи таолонинг ризолиги хилоф бўлган ҳар қандай сўз ва феьлдан қайтишдир"52. Шунингдек бу ерда Ҳақ субҳонаху таолонинг Қурьони Каримда:"Эй иймон келтирган зотлар. Аллоҳга тавбаи насуҳ билан тавба қилинглар"деган сўзларини келтирган. Шогирдлари Абдухолиқ Ғиждувонийдан тавбаи насуҳнинг моҳияти нима, унинг белгилари қандай дуб сўраганларида мўътабар шайх шундай жавоб беради: Тавбаи насуҳнинг учта белгиси бор: биринчиси шуки, нимаики Аллоҳнинг ризолигига хилоф бўлса, дарҳол ундан қайтишдир. Иккинчиси шуки, ғафлат билан, бефармонлик билан ўтган беҳуда вақтларига доимо пўшаймон бўлищдир. Учинчиси шуки, гуноҳ қилмасликка, азм қилишдир"53.

Бунинг учун ҳар нафасни, яъни ҳар бир дақиқани эҳтиёт қилиш керак. Уни қайтариб бўлмайди. Ҳар бир ўтадиган куннинг қадрига етиш лозим. Фалсафада ва тасаввуфда вақт тушунчаси алоҳида ўзига хос мавзу ҳисобланади.

Мутасаввифлар айтишича, "Олами акбар"-буюк олам-бу руҳий оламдирки унинг ниҳояси йўқ, ўлчови тамомила бошқача бўлиб, осмоний-моддий оламдек муқаррарий фазо, макон ва вақтга боғлиқ эмас. Ҳозирги пайтда ўлчанадиган вақт киши хаёлининг ҳосиласи. Вақл- тўғрисидага-ҳозирги замон илм фан тўғрисида профессор М. Н. Болтаев муқаррарий вақт тушунчаси ҳам, зикр этилган тарзда ақлимизнинг хаёлий шакли сифатида юзага келиб, яшашимиз жараёнда юзага келадиган воқеа ҳодисаларни тартабга солиш учун ишатилади, дейди. Дарҳақиқат, мазкур пайтда ўтмиш ва келажаги бўлмаган муқаррарий вақт ҳам хаёлдир. Зероки, ўтмиш ва келажак ҳозирги пайт билан боғлиқ, ўтмиш ва келажак ҳозирги пайтдир.

Хўжаи Жаҳон Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний "Маслак ал орифин" асарининг "Дар тахаллуқи би ахлоқ" яъни "Ахлоқни тузатиш ҳақида" номли ўн тўққизинчи бобида хуш хулқли бўлиш, ўзининг сифатларини ривожлантириб, илоҳий сифатлар билан сифатланиш каби масалалар ҳақида фикр юритади. Ғиждувоний бу борада қуйидагиларни баён этган: "Билгилки, ахлоқ билан хулқланиш деганда бу йўлдан бораётган банданинг мужоҳида ва риёзат билан ўзининг сифатларини етарли даражага етказган бўлса ва илоҳий сифатлар билан сифатланган бўлса, бу йўлнинг толиблари, тариқат асҳоблари ва тариқат арбобларидирлар.

Буюк сўфийнинг "Васиятнома", "Рисолаи тариқат", "Рисолаи хобия", "Одоби тариқат", "Мақсад ас соликин", "Маслак ал орифин" ва бошқа асарларида инсонни ҳар томонлама етукликка элтувчи пурмаъно фикрлар ўз аксини топгандир. "Васиятнома" асарининг ўзи тариқатда ахлоқ масаласига биринчи бадият берилишини кўрсатади.

Одам ҳалол меҳнат билан яшаши, яъни ўз меҳнатини ўзи қилиши, ҳалол меҳнати эвазига яшаши лозимлиги барча асарларида таъкидланади, Шайх буюрадиларки: " Ўз ишингни ўз қўлинг билан қил"54.

Бундан ташқари мўътабар шайхнинг вақтни ғанимат билиш, ундан унумли фойдаланишни, умр унга берилган сармоя ҳисобланиб, бу сармояни тўғри ҳарж қилиши, нотўғри ҳарж қилинган ҳар бир дақиқа уғирлатилган бойлик эканлиги, яъни умри давомида фақат яхшилик, эзгулик ишларини амалга ошириши, умрининг натижаси ҳам шундагина яхши бўлиши, яьни “нимани экса, шуни криши” каби пурмаъно, маънавий - ахлоқий ўгитлари мавжуд.

Абдухолиқ Ғиждувоний халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга чақиради . Агар одам бу ишга қодир бўлмаса, ўз юкини халқ устига ташламай, бирор касбни эгаллаб, ҳалол меҳнат билан кун кўриши керак: " Рашахот" муаллифи "Даст ба кору, дил ба Ёр", яъни "Қўл ишдаю, қалб Аллоҳда" шиорини биринчи марта Абдухолиқ Ғиждувоний айтганлигани исботлаган55.

Ғиждувоний таълимотида маънавий ахдоқий қадриятлар, улуғ мутафаккирнинг қудсий калималарида ҳам ўз аксини топган. Хўжагон -нақшбандия тариқатининг пирларидан, нақшбандия тариқати таълимотини бир тазимга солган, тасаввуф таълимотининг назарий муаммолари бўйича тадқиқотлар ёзган мутафаккир Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Косоний Махдуми Аъзам ал Фарғоний ( 1463-1542Й) "Тўрт калима ҳақида рисола" асарида : "Хўжагон - нақшбандия тариқатининг биноси асослари қуйидага тўрт аркондан иборатдир. Булар: 1. Хуш дар дам; 2. Назар бар қадам; 3. Сафар дар ватан; 4. Хилват дар анжуман. Эй, толиб! Яна шуни ҳам билгинки, мазкур калимайи шарифларнинг ҳар бири ҳам ибтидо, ҳам фусти, ҳам ниҳояти сифатига эгадир.

Мўътабар шайх Абдухолиқ Ғиждувоний шунинг учун "Даст ба кору, дил ба ёр" деб, инсонларни бунёдкорлик ва инсонийликка даъват этади. "Бу қўлингни ишга бағишла-ю, дилингни Тангрига бағишла" ибораси тариқат аҳли учун мажбурий бўлган бир қоидадир.

Қўл доимо ишда бўлиши, яъни бунёдкорликка, жамиятга хизмат қилишга, одамларнинг оғирини енгил қилишга, меҳнатсеварлик, унинг гуллаб яшнаши учун ҳаракат қилиш билан бирга, иймонли бўлишга-яъни тил ва дилнинг бир хил бўлиши, мусулмончилик фарзларини бекаму кўст бажариш, виждонлиликка даъват этилади.

Абдухолиқ Ғиждувонийдан бошланган бу жараён-нақшбандия таълимотида ўзил-кесил ҳукм тусини олди. Бу тафаккур ривожида олдинга қараб босилган катта ижобий каҳам эди.

Хўжаи Жаҳоннинг маънавий шогирди Баҳоуддин Нақшбанд, устози йўлидан бориб, хилват ва самоъни анжуманда суҳбат билан, бу янгиликни ўз тариқатининг пойдевори деб ҳисоблади.

Умуман Хўжагон тариқатига асос солган "Хилват дар анжуман" мукаддас маънавий қоида нақшбандийликдада ривожлантирилиб, мукаммаллаштирилади. Баҳоуддин Нақшбанд устозининг таълимотини давом эттириб, хилватдан кечаётган жамият манфаатларига фаол муносабатда бўлищ, эканлигини уқтиради. "Навоий ёзади: Нақшбанд "дер эмишларки, бизнинг тариқатимиз одатдир ва хилватда шуҳраттур ва шуҳратда офат"56, Нима учун "хилватда шуҳрат?" чунки тарки дунё этиб, хилватда ўтириб, бутун умрини тоат-ибодатга бағишлаш-Аллоҳ ва одамлар олдида шуҳрат қозонишнинг, яъни тариқат қоралаган манфаатпарастликнинг бир туридир57.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет