Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Paydalanıl ǵ an ádebiyatlar



Pdf көрінісі
бет105/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   164
1-секция

Paydalanıl
ǵ an ádebiyatlar: 
1. Ayımbetov Q. Xalıq danalı
ǵ ı Nókis, «Qaraqalpaqstan», 1988. 
2. T. Adambaeva , M.Jiyemuratov. Jıraw namaları Nókis, «Bilim» 1991. 
3. D.Allanazarov Qaraqalpaq xalıq sazları. Nókis.Qaraqalpaqstan» 2002. 
 
ПЕДАГОГИК АСАРЛАРДА ОИЛАДАГИ ҚИЗЛАР
ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ 
 
Э.Даўлетмуратова, З.Ильясова
НДПИ Умумий педагогика ва психология кафедраси
 
Ибтидоий жамоа тузуми давридаѐқ, оилада болаларни тарбиялашда 
ўзига хослик кўзга ташланади. Оилаларда ўғил ва қиз болаларни тарбиялаш 
тизими ишлаб чиқилганлиги, айниқса диққатга сазовор. Дастлабки даврлар-
даѐқ ўғил болалар уруғдаги катта эркаклар (қариндошлар) ва оталари билан 
бирга овга чиқиш жараѐнида эркакларга хос ижтимоий-иқтисодий вазифалар 
– озиқ-овқат келтириш, жамоани бегона кишилардан муҳофаза қилиш, ер 
ҳайдаш, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш 
кабиларни; қиз болалар эса, рўзғор тутиш, аѐлнинг оила олдидаги 
мажбуриятларини эгаллашга йўналтирилган. 
С.Нишонованинг ―Эзгулик йўли‖ асарида қайд этилишича, қадим за-
монлардан буѐн доно ва зийрак аѐллар ҳақида беҳисоб ҳикоятлар яратилган. 
Масалан, қизини узатаѐтган она насиҳати оғиздан оғизга ўтиб бизгача етиб 
келган: ―Севикли қизим, тез кунлар ичида бизнинг қўлимиздан кетиб, чет 
одамга ѐр ва умрлик йўлдош бўласан. Сенга бахт-саодат тиловчи онанг 


198 
томонидан берилган ушбу насиҳатларни тингла, шу насиҳатларга имкон 
борича амал қил…. 
Тез кунлар ичида уй бекаси бўласан. Эътиборга олишинг лозим бўлган 
нарсалар бор: эрингни яқин кишиларини, хусусан, қайнота ва қайнонангни 
ҳурмат қил, уларни ўз отанг ва онанг қаторида кўр, болаларини ака, ука, опа-
сингилларинг ҳисобла, қайнотанг, қайнонанг насиҳатларини яхшилаб тинг-
лаб, уларга амал қил. Оила аъзоларининг хулқ ва табиатларини яхши ўрга-
ниб, уларга муомала эт. Улар билан оранг бузилишидан сақлан, чунки бунинг 
оғирлиги эринг устига тушади. Сени деса уларнинг кўнгиллари қолади, 
уларни деса сени қизғонади. Шу сабабли эринг икки ўт орасида қолиб, жуда 
қийналади, эрингни азоб ичида қўйма, унинг оила аъзолари билан тотувликда 
яша. 
Эрингдан ҳеч бир сирингни яширма, эрингдан бошқа ҳеч кимга сир 
сўзлама. Эринг ѐнида бир киши ўтирган бўлса, эрингга қарши бир оғиз ҳам 
сўз айтма…. Агар эрингни бирор ножўя одати бор бўлса, ѐнида ҳеч ким бўл-
маган вақтда ўзига айтиб, унинг яхши йўлдан юришига ҳаракат қил. 
Эринг севмайдиган ишлардан, кўнгли тўлмайдиган, рашкини келтира-
диган одатлардан узоқ бўл.
Қайнонангга қараб турмасдан, кучинг етадиган ишларни бажар, унинг 
дуосини ол. Уйинг топ-тоза, бежирим ва ҳар нарса ўз ўрнида бўлсин. Болала-
рингни эрингга, эрингни болаларингга муҳаббатли бўлишларига ҳаракат қил. 
Болаларини севган эрлар кўп вақт тавфиқли бўладилар…. 
Эрингдан бир нарсани сўрасанг, уни бир-икки марта эсига тушир. 
Шундан ортиқ даражада эрингни безор этиб, ҳадеб қистама. 
Эрларнинг энг севган нарсалари хотинларининг ўйнаб-кулиб ишларини 
қилиб юришларидир. Эринг ишга кетишга отланса, ҳамма нарсани тайѐрлаб, 
кейин эрингни шодлик билан кузатиб қўй, ишдан қайтганда очиқ юз билан 
қарши ол. 
Турмуш ҳамма вақт бир хил кечмайди. Турмушнинг шод кунлари бўл-
гани каби заҳарли, тиканли кунлари ҳам бўлади. Эринг билан орангга совуқ-
лик тушса, ўзингни оғир тут, совуққонлик билан сўзлаб қизишма, юзингни 
буриштириб, бақириб-чақириб сўзлама. Яхши муомала қил. Сўзингда ҳақли 
бўлсанг, мулойим сўзлаб, ѐтиғи билан тушунтир, эринг бу гўзал муомалангни 
кўриб, дарров ғазабдан тушади, муҳаббати сенга яна ҳам зиѐда бўлади. 
Болаларингни яхши тарбиялаб ўстир, яхши хулқларга одатлантир. Айт-
ган ҳамма сўзларимни бажо келтириш ақлли ва тадбирли хотинлар учун оғир 
иш эмас. Куч-қувват билан қилиб бўлмайдиган ишларни хотинлар ўз ақллари 
билан қила оладилар‖. 
Хулоса қилиб айтганда, оилада қизлар тарбиясида асарда келтирилган 
насиҳат, маслаҳатлардан фойдаланилса, келажакда бўлажак оиласининг 
мустаҳкам бўлиб шаклланишига аѐлнинг оила олдидаги мажбуриятларини 
эгаллашга катта омил бўлиб хизмат қилишга ишончимиз комил.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет