167
топди. Эндиги масала олий таълим ички тизимидаги баъзи бир
камчиликларнинг ҳал қилинишидир. Менимча бугунги кундаги ҳал
қилиниши қийин бўлиб келаѐтган масала – бу ўқув жараѐнидаги ўқитувчи ва
талаба ўртасидаги таъмагирлик муносабатлари бўлиб ҳисобланади. Токи мана
шу каби иллатларга чек қўйилмас экан, олий
таълим тизимида талабалар
билимининг сифат кўрсаткичи ҳақида сўз юритиб бўлмаслиги ҳаммага аѐн
масала ҳисобланади. Хўш, бу масалани ечимини қаердан излаш керак, қандай
қилсак, талаба фақат ўқиш, билим олиш, ўз устида ишлаш каби фаолият
билан банд бўлади? Биринчи навбатда талаба ўзининг ўқиб турган йўналиши
бўйича яхши тасаввур ва маълумотга эга бўлиши,
олий таълимдан кейинги
фаолияти қаерда ва қандай бўлиши ҳақида билиши керак. Шу билан бирга ўз
йўналиши бўйича чуқур билим ва малакага эга мутахассис сифатида керакли
эканлигини англаб етиши керак. Зеро, бугунги кун талаби ҳам ўз касби,
соҳасини етук эгаллаган билимли битирувчиларнинг халқ хўжалигининг
турли соҳаларига кириб келишидир.
Талабанинг ўқув-билув фаолиятида мустақил таълимнинг ўрни
беқиѐсдир. Чунки мустақил равишда билим олишнинг ўзига хос жиҳатлари
шундаки, бунинг натижасида ўқувчи танқидийлик, янгиликни сезиш,
ахборотга бўлган эҳтиѐж, энг асосийси ижодкорлик ва
мустақил фикрлаш
қобилиятининг шаклланишига олиб келади.
Бундан
ташқари
кўпчилик
ишлаб
чиқариш
ва
соҳаларда
хусусийлаштириш, мулкчилик шаклининг ўзгариши барча соҳаларда фаолият
юритувчи битирувчи ѐшларнинг олдига катта масъулият юклашини уларнинг
англаб етиши жуда муҳим ҳисобланади. Шу орқали талабанинг ўқиш ва
билим олишга бўлган муносабатини ўзгартириш, бу орқали эса ўқитувчининг
ҳам ўзи устида ишлаши ва изланишини йўлга қўйиш мумкин. Таълим
тизимининг барча босқичларида ҳал қилувчи ролга эга бўлган
ўқитувчиларнинг қай даражада ўз касбининг устаси эканлиги, ўқув йили
давомида ўз устида ишлаши ва тажриба орттириб бориши муҳим аҳамият
касб этувчи омил бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, бугунги кун олий таълим
тизимида фаолият юритаѐтган педагог ходимлар ўзига, билим ва малакасига
талабчан, илмий жиҳатдан изланувчан ва қўлида таҳсил олаѐтган ѐшларга
бугунги глобаллашув шароитидаги туб ўзгаришлар моҳиятини
педагогик
маҳорат билан етказа оладиган даражадаги ўз касбининг эгаси бўлиши керак.
Достарыңызбен бөлісу: