186
3. Чугунов А.В. Социология Интернета: Социально-политические
ориентации интернет-аудитории / А.В. Чугунов. - СПб.: Социологическое
общество им. М.М. Ковалевского, 2002.
4. Ядов Г.Б. Информация и общество / Г. Б. Ядов. - М.: 2004
НИЗОЛАРНИ БОШҚАРИШДА “МЕДИАТОР”НИНГ НОТИҚЛИК
МАҲОРАТИ
Ф.Н.Махмудова
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
ХХ – ХХI асрни ўзига хос янгича тафаккур асри дейиш билан бирга
авлоддан-авлодга ўтиб келган, асрлар давомида синалган усул ва
услубларни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш асри ҳам десак муболаға
бўлмайди. Ушбу даврда уларга янгича ном ва янгича тус бера бошланди.
Хусусан, ана шундай қадимий институтлардан бири ХХ асрнинг 60
йилларига келиб назарий жиҳатдан қайта таҳлил этилган ва этилаѐтган, айни
пайтда амалиѐтга жорий қилинаѐтган усул ―Медиация‖ усули ҳисобланади.
―Медиация‖ усули ижтимоий–сиѐсий жараѐнларга қайта кириб келиши билан
бир вақтда амалиѐтга тадбиқ этилмоқда. Бугунги кунда Медиация институти
дунѐнинг кўпгина мамлакатларида, шу
жумладан АҚШ, Германия, Буюк
Британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Корея Республикаси,
Ҳиндистонда ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Миллий қонунчиликнинг жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилиб ҳамда
хориж давлатларининг қонунчилиги ўрганилган ҳолда Олий мажлис
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда ―Медиация тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниб 2019 йил 1 январдан кучга
кирди [Халқ сўзи : 1]. Қонун барча медиацияни қўллаш мумкин бўлган
муносабатларга нисбатан татбиқ этилиб, учичи бетараф холис тамонлар
иштирокчиси сифатида кўрилади.
Учичи бетараф холис тамон яни ―Медиатор‖лар
фаолиятида
низоларнинг олдини олиш, уни бартараф этиш ва муқобил йўлларни
танлашлари учун албатда медиация технологияларини мукаммал билишлари
талаб этилади. Медиаторнинг нотиқлик маҳорати ана шундай медиация
технологияларидан бири хисобланади. Демак савол туғилади ―Медиаторнинг
нотиқлик махорати медиатор фаолиятидаги муваффақиятнинг гарови‖ -
бўлиб хизмат қиладими? Мутафаккирларимиз хар қандай конфликт у хох
халқаро, давлатлараро, иқтисодий,
ижтимоий, оилавий .... ва ҳ.к бўлишидан
қатъий назар медиаторнинг нотиқлиқ маҳорати ва тактикаси алохида ўрин
тутитишини уқтириб ўтадилар [М.Флинта: 2].
Медиатор ҳар бир сўзнинг маъноларини ҳар томонлама ўрганган
бўлиши, уларга риоя қилиши, мулоҳазани тўғри тузиши ва баѐн эта олиши
нотиқликнинг аломати хисобланади. Медиация жараѐнида иштирок этувчи
расмий ва норасмий медиаторлар мавжуд конфликт хусусиятини, унинг
келиб
чиқиш сабабларини, муаммони келтириб чиқарган объект хақида
тасаввурга ва аниқ фактларга эга бўлиши зарурдир. Медиация жараѐнида
187
тарафлар ишончига кириш учун энг асосий воситалардан бири сифатида
кўрилаѐтган медиаторнинг нотиқлик санъатининг барча талабларига амал
қилиши мухим хисобланади. Улар қуйидагилар: 1) Медиатор конфликтни
тайѐрлаш жараѐнида таъсир этиш ва муаммони ҳал этишнинг кўплаб
усулларига эга бўлиш. 2) Тарафлар манфаатларини,
зиддият сабаблари
бевосита ва билвосита ўрганиш. 3) Тарафларни муаммони муҳокама этишга
таклиф этади ва фикрларни аниқ равшан баѐн этишга имкон бериш. 4)
Мулохазалар тўлиқ баѐн этилмаса тўлдирувчи саволлар билан йўналтириб
юбориш. 5) Тарафларга мурожаат қилинганда саволнинг барча турларидан
фойдаланиш тавсия этилади.
Музокарага жалб этишда тарафлар ҳақида кўпроқ маълумотлар ва уларга
таъсир этадиган воқеа ва ходисалардан бохабарлик талаб этилади.
Мутахасисилар Ф.М.Бородкин ва Н.М.Корняк фикрига кўра жамоатчилик
фикрини тарафларга тўғри тушунтириш ва тушунишга йўналтириш,
зиддиятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган борлиқ таъсирини эътиборда
тутиш мақсадга мувофиқлики таъкидланади [Бородкин Ф.М., Корняк Н.М: 3].
Медиатор суҳбат давомида хушмуомалалик қоидаларига амал қилиши,
қарши томонларни ҳам бунга чақириши муваффақиятнинг
асосий омили
ҳисобланади. Бунда мақсадни сўзлар орқали тарафнинг шахсияти, ҳоҳиш
истакларини инкор этмаган ҳолда билдирилса ижобий натижа бериши
исботланган. Медиатор ўз фикрларни тарафларга баѐн этаѐтган вақтда
медиация принципларига риоя этган холда сўзларнинг ифодаланишига, баѐн
этиш усулларига эътибор бериши керак. Баҳс юритишни – эврестик
нормаларига амал қилинишини назорат қилади ва тарафларнинг тинглаш
имконияти ва муносабатини таҳлил қилиш,
энг таъсирли нуқталарини
эътироф этиши зарурдир. Суҳбат жараѐнида фикрни тўғри ва чиройли баѐн
этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Музокара пайтида томонлар умумий
масалалар ортига беркиниб олмаслиги ѐки қарама-қарши томонни айблаш ва
ҳақоратлашга ўтиб олмасликлари учун ўзларининг шахсий малакаси ва
ҳиссиѐтлари тўғрисида гапиришга ундаш лозим. Яъни уларни жамиятда
тутган ўрни, мақоми, касб маҳоратига тан берилиши, муносабатга киришган
тарафларнинг ―мен‖и жамиятда муҳим ўринда эканлигини таъкидлаб туриш
зарурдир.
Медиаторнинг сўзга усталиги ҳар бир жараѐнни тўғри ва тушинарли
қилиб,
тарафларга етказиб бериши, ўз позициясини бермасликка эришиш,
зиддиятда иштирок этишдан бош тортиш, икки тараф учун муқобил бўлган
қарорга интилиш ва ниҳоят ―муроса‖ тарафларнинг ўзаро ѐн беришга бўлган
интилишларини дипломатик усулларда баѐн этишга олиб келади. Медиацион
жараѐнда иштирок этаѐтган гуруҳ вакиллари нотиқликнинг турли
кўринишларидан тўла қонли фойдалана олиши баҳс санъати қоидалари, сўз
орқали бошқаришнинг нозик хусусиятларини инобатга олиши, таъсир этишни
маромига етказиши вазиятга қараб мунозарани назорат
имкониятлари ижобий
натижа кафолатидир.
Достарыңызбен бөлісу: