203
Тананинг орқа мушаклари. Тана орқасида жойлашган мушаклар қанчалик
яхши ривожланган бўлса, инсоннинг қадди-қомати шунчалик чиройли кўринади.
Танамиз орқасида энг катта мушаклар гуруҳи жойлашган.
Улар
елканинг катта мушаги,
трапециясимон ва
орқамиздаги узун мушак
киради. Бу мушаклар муайян функцияларни бажаради. Жумладан, елканинг катта
мушаклари гавданинг юқори қисмидаги ҳамма ҳаракатларда иштирок этади.
Кўтарилган қўлни туширишда, қўлни орқага буришда кафтларни ичкари томонга
айлантиришдек вазифаларни бажаради.
Трапециясимон мушак елкани юқори кўтариш ва пастга туширишда, бошни
орқага букиш, айлантиришга ѐрдам беради.
Узун мушаклар эгилиш, қайрилиш, эшилиш ҳамда гавданинг буклаш, эгилиш
ҳаракатларида иштирок этади. Елкани катта мушакларини
ривожлантириш билан
белни хилма-хил жароҳатлардан сақланади ва касалликларга йўлиқишни олдини
олади. Бу мақсадда муайян машқларни бажариб юриш фойда келтиради.
Қорин мушаклари учун машқлар. Қорин мушакларининг яхши
ривожланмаганлиги асримиз касаллиги. Ҳали 30 ѐшга етмаганлар ҳам қорин
―солиш‖, осилиб турадиган қоринга эгалар қаторидан жой олмоқдалар ва уларнинг
сони ортиб бормоқда. Кучли, яхши ривожланган
қорин мускуллари қорин
бўшлиғида босимни маълум даражада сақлаб туради ва саломатликка хизмат
қилади. Қорин бўшлиғидаги аъзоларнинг қорин мушаклари бўшашганлиги
туфайли пастга сурилишига йўл қўймайди, улар фаолиятини бузилишини олдини
олади, қадди-қоматга кўриниш беради, кийим бошни ярашиб туришига сабаб
бўлади.
Қорин пресси – мушакларининг инсон организмидаги ўрни беқиѐс: улар
ички органларни ҳимоя қилади, ички органларни бевақт ўзининг ―гўшангаси‖
- белгилаб жойлаштирилган жойни ташлаб кетишига йўл қўймайди, нафас
олишди иштирок этади. Қорин пресс мушаклари
учун машқлар фақат
инсонни қадди-қоматини келишган чиройли қилишдан ташқари ички
органларни ўзига хос массажини қилади – уларни фаолиятини стимуллайди,
табиий мушак корсетини юзага келтиради, йўғон ичакни қисқаришини
(перистальтикаси)ни яхшилайди.
Қорин пресс мушаклари юриш, сонни
баланд кўтариб жойидан жилмай юриш, югуриш, сакраш, оѐқни ѐки гавдани
кўтариш, турли хилда турник ва брусьяда чайқалиш (махлар) ларда, эшкак
эшиш, чанғида юриш, конькида учиш машқлари орқали ривожлантирилади.
Қорин мушаклари бўш ривожланган кишилар статик машқларни бажара
олмайдилар. Шунинг учун бундай кишилар қорин мушакларини
ривожлантириш
учун шуғулланишни динамик машқларни бажариш билан бошлаши керак.Бунинг
учун турникка осилиб оѐқларни гавдага нисбатан 90
о
га кўтариб ушлаб туриш
жуда фойдали. Статик машқларни бажарилиши қориндаги ѐғ қатламини сингиб
йўқолишини тезлаштиради.
Достарыңызбен бөлісу: