Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет124/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   164
1-секция

Финляндияда эса бўлажак ўқитувчилар олдида учта жуда оғир синов 
мавжуд: 
• ѐшларнинг олий ўқув юртига кириш учун юқори талабнинг қўйилиши; 
• олий ўқув юртини тугатаѐтганда жуда қийин малакавий имтиҳондан 
ўтиш; 
• янги ўқитувчидан воз кечиш ҳуқуқига эга бўлган мактаб томонидан 
(агар ўқитиш етарли эмас деб ҳисобласа) ташкиллаштирилган асосий тестдан 
ўтиш.
Мактабларда магистр даражасига эга бўлган ўқитувчиларгина дарс 
бериш ҳуқуқига эга. Ушбу даражани қўлга киритиш учун эса қуйидаги 
курсларни мажбурий ўрганишни талаб қилади: 
• коммуникатив компетентлик (12 кредит); 
• таълим технологиялари (75 кредит); 
• педагогика ва психология (35 кредит); 
• фанлар бўйича асосий мутахассисликлар (35 кредит); 
• фанлар бўйича қўшимча мутахассисликлар (35 кредит); 
• танлов курслари (5-8 кредит). 
Агар мактаблар ва педагогика олий ўқув юртлари ўртасида яқин 
ҳамкорлик мавжуд бўлса, ислоҳотлар натижасида илмий тадқиқот 
муассасалари бу жараѐнга қўшилди. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида узоқ 
муддатли таълим ислоҳоти амалга оширилди, мактаблар ва илмий тадқиқот 
муассасалари ортасида яқин ҳамкорлик мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлди. 
Шу тариқа, бошқа мамлакатлар таълим тизимидан фарқли тарзда Финландия 
таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
• таълим тизимининг барча бўғинлари орасида кучли ички алоқанинг 
мавжудлиги. Мактабгача таълим муассасалари мактаб билан, мактаб олий 
ўқув юртлари билан кучли алоқада бўлиб, олий ўқув юртларининг мактаблар 
билан алоқада ишлаши ва мактаб сифатини оширишга қаратилган. Шундай 
қилиб, таълимнинг устуворлиги шундаки, замонавий ўқитиш тизими бир 
босқичдан иккинчисига узлуксиз тарзда давом эттирилади. Ҳар тўртинчи 
ўқувчи ўқитувчиларнинг шахсий қўллаб-қувватлашига муҳтож. Ўқитувчилар 
бундай ўқувчиларни ҳафтада 2-3 марта алоҳида-алоҳида қабул қилиб улар 
билан индивидуал тарзда ишлашади. 
• таълим имкониятларининг тенглиги ва ички заифлик билан боғлиқ 
фарқланишнинг устунлиги. Бу ерда таълим тизими ижтимоий тенглаштириш 
воситаси бўлиб хизмат қилади: мактаблар ва университетларнинг ҳудудий 
жойлашуви, умумтаълим мактабларида синфлар бўйича мазмунан 
фарқланишни таъқиқлаш, таълим сиѐсати маданиятнинг энг юқори босқичи 
эканлиги, олий таълим муассасалари ўртасидаги фарқларни тўғрилаш, 
мактаблар орасидаги фарқни бартараф этиш, иқтисодий жиҳатдан ўқиш учун 
тўловларнинг мавжуд эмаслиги. 


224 
• Миллий таълим сиѐсатининг устуворлик даражасига кўтарилган 
унивеврситетларнинг ―ижтимоий жавобгарлиги‖ни ошириш ва натижада 
таълим муассасалари билан турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари бўлган 
маҳаллий ҳамжамият билан яқин ҳамкорлик қилиш. Бу таълим тизимининг 
ишлаши учун қулай шарт-шароитларни яратади (ўқитувчининг юқори мавқеи 
жамоатчилик кўмаги, васийлик кенгашлари тизими), булар бир вақтнинг 
ўзида бир нечта назорат вазиятларини ҳосил қилади. 
• назорат қилувчи органлар сонининг кўпайиши ва анъанавий директив 
бошқарув 
услубининг 
бевосита 
натижаси 
Финландия 
таълим 
муассасаларининг заиф жиҳатлари ҳисобланади. 
• таълим тизимининг юқори ахборот узатиш салоҳиятига эгалиги. 
Финландия олий ўқув юртларининг автономлиги ва уларнинг сон жиҳатдан 
камлиги ―юқоридан қуйи‖га томон таълим тизимини ислоҳ қилиш ва хусусан, 
олий таълимни халқаролаштириш дастурини амалга оширишга имкон беради. 
Финландияда мактаб ўқитувчиларининг ўртача иш ҳақи 2500 евро ѐки 
улар бир йилда 17 000 евро атрофида иш ҳақи олишади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Франция ва Финландия 
давлатларида таълим тизими анча ривожланган, биз улардаги илғор 
тажрибаларни 
ўрганишимиз 
ва 
республикамиз 
таълим 
тизимини 
ривожлантиришга улардан фойдаланишимиз зарур. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет