260
зарурлиги алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган. Уларни амалга
оширишда таълим муассасаларида дастурлар бўйича фанлардаги мавжуд
назарияларни кенгайтириш, янада такомиллаштириш талаб қилинади.
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» да инсон омили сифатида муҳим
бўлган вазифалардан бири бўлган-таълимнинг турли босқичларида миллий
мафкура асосида, миллий тикланиш ва умуминсоний қадриятлар
устуворлигида ўқувчиларнинг маънавий ва ахлоқий хусусиятларини
ривожлантиришни ҳал этиши юзасидан муҳим вазифалар қўйилган. Олий
педагогик таълим талабалари билан иш олиб боришда ўқитувчилардан ҳар
томонлама чуқур билимли бўлиш билан бир қаторда болаларга меҳр-
муҳаббатли бўлиш, шунингдек юксак маҳорат ва маданиятга эга бўлишлик
талаб этилади.
Бугунги
кунда
юқори
малакали
кадрларни
тайѐрлашни
такомиллаштириш жамият ҳаѐтидаги ислоҳатларнинг чуқур, муҳим бўғини
ҳисобланади. Таълим тизими ислоҳотининг асосий йўналишларидан бири
педагогик жараѐнни инсонпарварлаштириши энг аввало талаба шахсини
таълим бериш ишига йўналтириш, унинг характерида муҳим ахлоқий
хислатларни шакллантиришдан иборат. Педагогик кадрларни қайта тайѐрлаш
ишининг шакл ва мазмуни, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий шароити,
турли минтақаларнинг маданияти ва миллий анъаналарга алоқадор бўлиши
мумкин.
Замонавий педагог - бу илмий ахборотлар оқими тинмай ўсиб бораѐтган
бир даврда ўзининг юқори маданияти, кенг дунѐқараши, зукколиги,
жамиятнинг ҳақиқий зиѐлиси сифатида барча имкониятларда ўз йўлини топа
оладиган ва тўғрилиги, ҳалоллиги билан фарзандларга таълим-тарбия
берувчи инсондир.(Каримов.-Т.1999)
Бугунги кунда жамият ҳаѐтида ахлоқий меъѐрларнинг
асосига талаб
ўсмоқда ва маънавий омиллар муҳияти кенгаймоқда. Шахснинг ҳар
томонлама баркамол бўлиб ривожланиши-педагог меҳнатининг асосий
мақсадидир. У ўқитувчидан доимий равишда ўзининг касбий ва ахлоқий-
педагогик тайѐргарлигини такомиллаштириб боришни тақозо этади. Етук
педагог шахсларни тайѐрлаш масаласининг аҳамиятларига қатор психолог-
педагог олимлар қизиқиб келганлар ва тадқиқотлар олиб борганлар.
Олимларимиз ўқитувчининг касбий фазилатлари, вазифалари, ўзига хос
хусусиятлари, педагогик фаолиятни муваффақиятли бажаришдаги асосий
жиҳатларни аниқлашга интилганлар.
Мамлакатимизда ҳозирги кунда кадрларни
ғоявий-ахлоқий тарбиялаш
муаммоси алоҳида аҳамиятга моликдир. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки,
ҳозирги даврда кадрларнинг ахлоқий қиѐфаси ва ўз мутахассислигига
лойиқлиги, унинг юқори малакага эгалиги, барча илғор, замонавий
билимларга интилувчанлиги, ўз касбига назарий ва амалий жиҳатдан
жавоб
бериш давр руҳини тўла ҳис этадиган, ўз ишига ижодий ѐндашиб меҳнат қила
олувчи, педагогик билимларини самарали тарғиб қила олувчи, ўз фикрига
ишонтира оладиган мутахассислар тайѐрлашга алоҳида эътибор қаратилган.
261
Давримиз олий таълим олдига ҳам катта талаблар қўймоқда. ―Айникса,
олий ўқув юртларининг зиммасига жамиятимиз ахлоқий муҳитини яхшилаш,
маънавий бой ҳаѐт маданиятини шакллантириш билан бирга хар томонлама
интеллектуал етук кадрларни тайѐрлаш вазифасини қўймоқда. Ўқитувчи
кадрлар тайѐрлашда шахсларнинг истак-орзулари билан имкониятлари,
жамиятимиздаги янгича яшаш ва ишлашга, ўз билим ва малакаларини
бойитишга қаратилиши лозим‖.(Фаол ѐшлар – миллат фахри.Гулитон 2008)
Олий ўқув юртларида бўлажак педагог кадрларни тайѐрлаш масалалари
бўйича олиб борилган тадқиқотлар таҳлили қуйидагиларни белгилаб беради:
- Олий ўқув юртларида талабаларни
ахлоқий тарбиялаш педагогик
муаммо сифатида келмоқда.
- Олий ўқув юртларида педагогик кадрлар тайѐрлашнинг турли
жиҳатлари ўрганилмоқда, асосан мактаблар учун ишлар олиб борилмоқда.
- Тадқиқотлар диққат марказида мактаб ўқитувчиларининг ахлоқий
тарбияси масалалари, мактаблар учун ўқитувчилар тайѐрлаш муаммолари
турибди.
-Ахлоқий тарбияга оид тадқиқотлар олий, ўқув юртлари педагоглари
таркиби, профессор-ўқитувчиларнинг талабларини тўла қониқтира олмаяпти.
-Ҳозиргача
ўқитувчи
шахсини
шакллантириш
муаммолари
талабаларнинг ахлоқий тарбиясига оид
тадқиқотлар жуда кам олиб
борилмоқда.
-Олиб борилган илмий изланишлар натижаларига алохида эътибор
берилишига ахамият берилиши лозим.
-Айникса, бўлажак бакалавр ўқитувчиларни ўқувчиларни ахлоқий
тарбиялашда улар онгида миллий истиклол мафкураси тамойилларини
шакллантиришга алохида эътибор зарур.
Хулоса қилиб айтганда ушбу муаммоларни ҳал этиш учун кўплаб илмий-
тадқиқот мавзулари ўз соҳибларини кутиб турибди.Ёшларимиз дунѐкарашини
халкимиз педагогикасига оид билимлар билан бойитиш,ахлокий тарбиялашга
тайѐрлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Чунки‖бўлажак
педагогнинг ахлоқий тарбияси ҳар доим унинг ва тарбияланувчи
ўқувчиларнинг
муваффақиятини
белгиловчи
асосий
шарт
ҳисобланади‖.(Узлуксиз таълим.2007 № 2)
Достарыңызбен бөлісу: