157
17.].
Шунингдек, у биргина Самарқандда эмас, Мовароуннаҳрнинг бошқа
шаҳарлари, қолаверса бутун салтанатда амалга оширилган қурилиш,
ободончилик ишлари беқиѐс аҳамият касб этди.
Амир Темур салтанат пойтахти бўлган Самарқанд ва бошқа шаҳарларни
обод этишга эътиборини қаратиб, ўзининг бунѐдкорлик
борасидаи амалий
ишлари ҳақида ―Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақоҳлар
қуришни, йўловчи мусофирлар учун йўл устига работлар бино қилишни,
дарѐлар устига кўприклар қуришни буюрдим‖, яна бир ўринда Амир Темур
бу гапларини давом эттириб, ―Яна амр этдимки, катта-кичик ҳар бир шаҳар,
ҳар
бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру
мискинларга лангархона (мусофирхона) солсинлар ва уларда ишлаш учун
табиблар тайинласинлар. Ҳар бир шаҳарда дорул-аморат (ҳукмдор саройи) ва
дорул-адолат (адолат саройи) қурсинлар!‖ [Амир Темур жаҳон тарихида: 1.; –
Б. 146.]
дея таъкидлаб ўтади.
Амир Темур томонидан қурдирилган меъморий ѐдгорликлари
хусусиятига кўра, бир қисми жамият маънавий ҳаѐтида муҳим рол ўйнаган
диний эътиқод масканлари ва у билан боғлиқ бўлган бинолар яъни диний
мактаблар, мадрасалар, мақбаралар ҳамда масжидлардан иборат бўлиб, улар
деярли ҳар бир шаҳару қишлоқларда бўлган. Иккинчи қисм бунѐдкорлик
ишлари
ўз
авлодлари
ва
маънавий
раҳнамоларининг
номини
абадийлаштиришга мўлжалланган бўлган. Уларга мисол қилиб, Туркистонинг
Ясси шаҳридаги Аҳмад Яссавий ва Тошкент шаҳри
атрофидаги Занги Ота
мақбаралари айтиш мумкин. Учинчи бир қисми эса, юрт ободончилиги,
иқтисодий тараққиѐтга ѐрдам берувчи боғ-роғлар ва иншоотлар эди. Уларга
катта-кичик
шаҳарларида
бозорлар,
хонақоҳлар,
кутбхоналар,
карвонсаройлар,
кўриклар
ва
бошқа
иморатлардан
иборат
бўлган[U.Qoraboyev, G‗.Soatov: 4.; –B. 93.]. Бундай Амир Темур даври
меъморчилик намуналарининг ўзига хос
хусусиятларидан бири уларда
қадимги Шарқ халқлари меъморчилик унсурлари уйғунлигидан моҳирона
фойдаланилган.
Соҳибқурон даври меъморчиликда улуғворликка фақат миқѐс ўлчови
билан эришилмайди. Агар темурийлар даврида бунѐд этилган айрим
обидалар, масалан, Шаҳрисабздаги Оқсарой, Самарқанддаги Бибихоним
масжиди, Шоҳизинда узлатгоҳи ва шу кабилар ўзларининг кенг кўлами-
миқѐси билан кишини ҳайратга солса, бошқалари ўзининг ўта нафислиги,
нозик ифодаси, атроф-муҳит билан уйғунлиги орқали катта аҳамият касб
этади[С.Аскарходжаев, М.Бобохонов. 2.; –Б. 192-193.].
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Амир Темур ва темурийлар даври
меъморчилиги, бунѐдкорликги ва шаҳарсозлиги ўзининг улуғворлиги,
нақшларининг сержилолиги ва Шарқ меъморчилик
усуллари қоришмасидан
моҳирона фойдаланилганлиги билан бошқа минтақа ва бошқа даврдаги
иншоотлардан ажралиб туради. Мустақилликдан кейин Амир Темур ва
темурийлар даври меъморчилик анъаналарига мос равишда бунѐд этилган
Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи, Самарқанд яқинидаги Имом
158
ал-Бухорий ѐдгорлик мажмуаси мисолида юқоридаги фикримизнинг
исботини кўришимиз мумкин. Бундай меъморий обидаларни бунѐд этиш уста
ва меъморлардан катта билим ва маҳорат талаб этган.
Достарыңызбен бөлісу: