12- б о б
БОШҚАРИШ ЕЧИМЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
АНДОЗАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Бошқариш жараёни - бу аниқ мақсад сари бошқа-
ларни ҳаракат сари йўналтиришдир. Унинг вазифа
ларини бажариш учун
самарали ечим қабул қилиш
керак. Шунинг учун бошқариш назариясининг мар-
казий жойи — бу менежмент жараёнларида ечим
қабул қилиш, десак муболаға бўлмайди. Илмий бош-
қариш андозалар ва миқдорий усуллар ёрдамида ўта
мураккаб вазиятларга раҳбарнинг далилланган холис
ечимларини қабул қилиш қобилятини ошириш йўли
билан таш килот самарадорлигини юксалтиришга
ҳаракат қилади. Шу сабабли
қуйида биз ечим қабул
қилишда баъзи бир кенг кўламда фойдаланиладиган
усулларни, ишлатиладиган андозаларнинг турлари-
ни, андозалашнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб
ўтамиз.
Асосий мақсадимиз, илмий бошқаришнинг
имкониятлари ҳақида ўқувчи тасаввурга эга бўлсин
(бу борада ўқитиладиган алоҳида фанлар бор).
Достарыңызбен бөлісу: