Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет97/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

Демократик одат ҳукмрон бўлган ташкилотда но- 
марказлашган ваколат юқори даражада тавсифлана­
ди. Ечим қабул қилишда бўйсунувчилар фаол қатна- 
шадилар ва топшириқларни бажаришда эркинлик 
кенг қўлланилади, бўйсунувчиларнинг вазифалари 
ж озибалироқ бўлишига демократик раҳбар ҳисса 
қўшади.
Демократик ва автократ одатларни қиёслаш йўли 
билан раҳбарнинг одатини тоифалаш мумкин. Булар: 
ишга қаратилган раҳбарлар ва одамга қараб иш кўра- 
диган раҳбарлар.
Ишга қаратилган раҳбар ишни ёки масаланинг 
ечилишини ўйлайди, шу билан бирга у энг аввал 
масалани лойиҳалаш тўғрисида қайғуради ва меҳнат 
унумдорлигини ошириш учун мукофотлаш тизими- 
ни ишлаб чиқади. Бунга классик мисол қилиб Фре­
дерик У Тейлорни келтириш мумкин. Аввал айтгани- 
миздек, Тейлор масалани техник талаблар бўйича 
тузди ва улушини ортгириб бажарган ишчиларни аниқ 
ҳисоб-китоблар асосида мукофотлади.
Кишига қараб иш кўрадиган раҳбар энг аввал ода- 
мига қарайди. У диққатини одамлар муносабатини 
такомиллаштириш йўли билан меҳнат унумдорлиги­
ни оширишга эътибор беради. Кишига қараб иш кўра- 
диган раҳбар ўзаро ёрдамга суянади, ечим қабул 
қилишда ходимларни кўпроқ қатнашишга имкон бе­
ради. Бундай раҳбарлар бўйсунувчиларни касбий 
ўсишга ва уларнинг муаммоларини ечишга ёрдам бе- 
радилар.
Рэксис Лайкерт ўз тадқиқотлари асосида раҳна- 
молик одатларини тўрт континимларини таклиф қил- 
ди: эксплуатация қилиш — авторитарли (диктатура-
200
www.ziyouz.com kutubxonasi


ли), хайрихо\ диктатурали, маслаҳат берувчи — де- 
мократияга асосланган, қатнашишга асосланган.
Лайкертнинг фикрича эксплуатация қилиш — дик­
татор тизимига мансуб ра\барлар автократ тавсифга 
эгадирлар. Иккинчи тизимдаги раҳбарлар хайрихоҳ 
автократлар тоифасига мос келадилар. Учинчи тизим­
даги раҳбарлар муҳим ечимларни юқорида, аммо 
кўпгина муайян ечимларни бўйсунувчилар билан 
қабул қиладилар.
Лайкертнинг фикрича энг таъсирчан тизим—бу 
тўртинчи тизим. Унда ечимларни қабул қилишда гу- 
рух^тар ечими ва ходимларнинг қатнашиши назарда 
тутилади. Бу раҳбарлар бўйсунувчиларга тўлиқ ишона- 
дилар. Раҳбар билан бўйсунувчилар орасидаги муно­
сабатлар ўзаро дўстоналик ва ўзаро ишончга асослан­
ган. Аммо кейинчалик маълум бўладики, Лайкертнинг 
хулосалари барча ҳолатларда қўллайверилмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет