ЯИМ таркибида саноат тармоғи улушининг ўзгариш динамикаси
4-расм. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат тармоғи улушининг
2000-2013 йиллардаги ўзгариши
Дарҳақиқат, ялпи ички маҳсулот таркибида саноат улушининг ўсиши саноат
ишлаб чиқаришининг йилдан – йилга ўсиши ва мамлакат ялпи ички
маҳсулотининг яратишдаги аҳамиятини ошиб бориши ҳисобига юз бермоқда.
Бугунги кунда, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини
топиш, даставвал саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва яхши самара
бермоқда.
2000 йилда саноат ишлаб чиқариш тармоғининг ўсиш даражаси олдинги
йилга нисбатан 5,9 фоизга, 2005 йилда 7,2 фоизга, 2010 йилда 8,3 фоизга ўсган,
бироқ 2011 йилда эса саноатнинг ўсиш даражаси бироз пасайиб ўсиш суръати 6,4
фоизни ташкил этди, 2012 йилда эса 7,7 фоизга кўтарилди. Бундан кўринадики,
2010-2012 йилларда ўсиш даражасининг нотекислигига жаҳон
молиявий-
иқтисодий инқирози ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Лекин шундай
бўлсада, республикамизда глобал инқирозга қарши ташкил этилган чора-
тадбирлар саноат тармоғининг барқарор ўсиш даражасини такомиллаштиришга
олиб келди ва 2013 йилда 8,8 фоизлик ўсиш суръатига эришилди.
2-жадвал
Республикада 2000-2013 йилларда саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш
суръати (ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)
11
Кўрсаткич
Ўсиш суръати
11
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотлар
асосида муаллиф томонидан
тузилган
2000 йил
2005 йил
2010 йил
2011 йил
2012 йил
2013 йил
Саноат
маҳсулоти
ишлаб
чиқариш
105,9
107,2
108,3
106,4
107,7
108,8
Бунга экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг
барқарор фаолиятини таъминлаш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва
хизмат кўрсатувчилари маҳсулотларига ички талабни ноинфляциявий
рағбатлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида ресурс базасини
кенгайтириш ва инвестицион фаолликнинг ўсишини таъминлаш,
электр
энергияси соҳасини модернизация қилиш, энергия сиғимини қисқартириш ва
энергияни тежаш тизимини жорий этиш, кичик бизнес ривожланишини қўллаб-
қувватлашни кучайтириш, аҳоли бандлиги ва янги иш ўринларини ташкил
этишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар сабаб бўлди. Шу
билан бирга, юртимизда қабул қилинган 2011-2015-йилларда саноатни устувор
даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга
оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган,
рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни
тобора ортиб бориши ҳамда 2013-йилда юқори технологияларга асосланган
машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатини 121 фоизга, қурилиш
материаллари саноатини 113,6 фоизга, енгил саноатни 113 фоизга ва озиқ-овқат
саноатини 109 фоизга ўсгани яққол таъсир кўрсатди.
Республикада саноат тармоғини келгусида янада ривожлантириш,
ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳамда ишлаб чиқаришни
чуқур ихтисослашуви
принципларига амал қилиниш даражасига боғлиқ бўлади.
Чунки, бугунги миллий бозоримиз ҳам жаҳон бозори каби сифатли, арзон ва
қулай истеъмол товарларига бўлган талаб асосида шаклланиб бормоқда. Бунга
бозордаги рақобат ва истеъмолчилар онгининг маданийлашганлик даражасининг
ортиб бориши сабаб бўлмоқда. Шунинг учун саноат тармоғини таркибий
жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш ва саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун энг
самарали тармоқларга алоҳида урғу бериш лозимдир. (3-жадвал).
Бугунги кунда, республикамиз саноат тармоғини улушлар асосида таҳлил
қиладиган бўлсак, бу борада машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноати
етакчилик қилмоқда. Мазкур соҳада жами саноатнинг 19,8 фоиз маҳсулоти
ишлаб чиқарилади. Кейинги ўринда ёқилғи энергетикаси саноати туради. Уни
ҳиссасига жами саноат маҳсулотларининг 17,6 фоизи тўғри келади. Бундан
ташқари, озиқ-овқат саноати 13,2 фоиз, енгил саноат 13,0 фоиз,
қора ва рангли
металлургия 11,2 фоиз, электр энергияси 7,3 фоиз, қурилиш материаллари
саноати жами саноат маҳсулотларига нисбатан 6,4 фоиз миқдорида маҳсулот
ишлаб чиқаради. Саноатнинг бошқа соҳаларига жами 11,5 фоиз саноат
маҳсулотлари улуши тўғри келади. 2010- 2013 йилларни мос равишда
таққослаганда, саноат тармоғини деярли барча соҳаларида таркибий жиҳатдан
сезиларли даражада ўзгаришлар рўй берган. Хусусан, машинасозлик ва металлни
қайта ишлаш саноати улуши 3,6 фоизга, қурилиш материаллари саноати улуши
1,4 фоизга, озиқ-овқат саноати улуши 0,6 фоизга, енгил саноат улуши 0,8 фоизга
ортган бўлса,ёқилғи энергетика саноати улуши 2,1 фоизга, қора ва рангли
металлургия саноати улуши 3,5 фоизга, электр энергияси улуши 1,1 фоизга
камайган.
Маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта
ишлаш асосида истеъмол
моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши, 2013 йилда озиқ-овқат саноатида ишлаб
чиқариш ҳажмларининг ўсишига имконият яратди ва ўтган йилга нисбатан ўсиш
суръати 109,1 фоизни ташкил этди.
3-жадвал
Достарыңызбен бөлісу: