Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет2/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

9. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Бир аъробий келиб масжиднинг бир четида бавл қилди. Уни одамлар уруша бошлашганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (бу ишдан) қайтардилар. У бавл қилишни тугатганидан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир челак сувни олиб келишни буюрдилар-да, бу сув (бавл тушган жой) устига қуйиб юборилди. Бухорий ва Муслим ривоят қилишди.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобининг сувлар бобида бу мавзуда ҳадисларни келтириб айтди:



“Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Бир аъробий келиб масжиднинг бир четида бавл қилди”. Аъробий чўлда яшовчидир. Аъробийлар кўпинча жоҳил бўларди, чунки улар Аллоҳ Ўз Росулига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билишга (имкон бўлган) шаҳар ва қишлоқларда эмасди. (Шунинг учун) улар жоҳил эди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кириб – у ерда кенг очиқ жой бор эди – масжиднинг четига ўтиб бавл қила бошлади. Одамлар уни уруша бошлади, яъни бавл қилишдан тўхташи учун унга қаттиқ бақира бошлашди. Чунки бавл нажасдир, масжидни эса нажосатдан тозалаш вожиб. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бу ишдан қайтардилар. (Бир ривоятда) айтдиларки: Лаа тузримууҳу, яъни уни бавл қилишидан тўхтатманглар, уни тек қўйинглар (дедилар), токи ҳожатини чиқариб олсин. Бавл қилиб бўлганида эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир челак (“занууб”) сув келтиришни буюрдилар. “Занууб” деб тўлдирилган челакка айтилади. Кейин (ўша сув сийдик тушган жой) устига қуйиб юборилди. Сўнгра аъробийни чақирдилар-да: Бу масжидларда ифлослик бўлиши ярамайди. Улар фақат намоз, такбир, Қуръон қироати учундир, дедилар, ёки ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби. Шунда ўша аъробий: Эй Аллоҳим, мени ва Муҳаммадни раҳм қил ва бизлар билан бирга бошқа ҳеч кимни раҳм қилма деди. Бу сўзни айтишига сабаб шуки, саҳобалар унга бақириб, уни урушишган эди, аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса у билан аста-секин сўзлашдилар ва шариат ҳукмини унга қалби таскин топадиган даражада баён қилдилар. Бу ҳадисда фойдалар бор. Уларнинг ичида:

Жоҳилга билувчига гапирилгани каби гапирилмайди, балки унга фақат юмшоқ муомала қилинади. Чунки бу аъробий (масжиддаги) ўша бўш жой (уйнинг) ташқариси каби, яъни инсонлар бавл қиладиган жой каби, шунинг учун (бу ишнинг) ҳеч қиси йўқ, деб ўйлади. Яна фойдалардан бири чўл аҳли кўпинча жоҳил бўлишидир. Чўлга ўхшаш жойлар ҳам шундай. Бу шундай жойларки, илм мажлислари у ерда ҳозир бўлмайди, (одамлар) уламоларга ҳузурига кўп бориб турмайди ва тезда у ерда жоҳиллик ғолиб бўлади. Яна мункар ишни инкор қилишга шошилиш вожиблиги ҳақида фойда олинади. Чунки саҳобалар мункарни инкор қилишга шошилишди ва уни қаттиқ урушиб беришди. Яна фойдалардан бири шуки, агар мункар фақат ундан ҳам каттароқ мункар билангина йўқ қилинадиган бўлса, унда у (мункар) инкор қилинмайди, балки кейинроқ инкор қилингунича у ҳақда сукут сақланади. Бунинг далили шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни (аъробийнинг) бавл қилишдан тўхтатишларидан қайтардилар. Бунинг сабаби – фасод бавлнинг бошланиши билан содир этилиб бўлди. Энди аъробийни бавлдан тўхтатиш эса унинг жонига зарар етказиш бўларди ҳамда унинг кийими ва сонлари ифлосланиши мумкин эди. Шунингдек бавл сачраб кетганида масжиднинг катта жойи ифлосланиши мумкин эди. Ушбу мункар, яъни масжидда аъробийнинг бавл қилиши тўхтатилганида эди, бу ундан ҳам каттароқ (зиён)га олиб келарди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тек (тинч) қўйишга буюрдилар. Фойдалардан бири яна шуки, ер устига сув қуйиш билан покланади ва уни баъзилар қилгани каби тош билан тозалашга ҳожат йўқ. Балки нажосат жойига сув қуйилади ва ер (шу билан) пок бўлади. Магар нажосатнинг жисми бўлсагина, масалан, ахлат (инсон ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг ахлати) ва қуриган қон (гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг қони) каби, ушбу жисмни йўқотиш лозим бўлади, кейин эса унинг ўрни сув қуйилиб ювилади. Яна фойдалардан бири – ер устидаги нажосатни тозалаш учун устидан қуйиш кифоя қиладиган сувнинг миқдори шарт қилинмайди. Ҳадиснинг фойдаларидан бири яна шуки, одамнинг сийдиги нажаслигидир, шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ерни ундан тозалашга буюрдилар. Сийдигидан покланмаган ва ундан эҳтиёт бўлмаган кимса ҳақида ваъид (қўрқитув) келган, буни иншааллоҳ яқинда айтиб ўтамиз. Ҳадиснинг фойдаларидан бири, намоз учун жойнинг поклиги шарт қилинади, чунки масжид намоз ўқиш ўрнидир. Агар унинг поклиги шарт қилинмаганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сийдиги устига сув қуйиб юборишни буюрмаган бўлардилар. Ҳадиснинг яна фойдаси – масжидга нажосат ташлаш жоиз эмаслиги. Шунингдек, унга тоза бўлса ҳам чиқинди ташлаш мумкин эмас, чунки масжидни озорлардан ва ифлосликлардан тозалаш вожибдир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Менга умматимнинг ажрлари кўрсатилди, ҳатто киши масжиддан зарра чўпни чиқариб ташлагани учун ҳам2 дедилар. Ҳадиснинг фойдаларидан яна бири шуки, масжид ерини тозалаш фарздир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг сийдигига (сув) қуйиб юборинглар, деб буюрдилар. Бу эса фарзи кифоядир, уни хизматчи ёки ундан бошқа бир киши бажарса, кифоя бўлади. Бўлмаса, нажосатнинг (борлигини) билган ҳар қандай киши уни йўқотиши ёки уни йўқотадиган кишини хабардор қилиши вожиб бўлади. Ҳадиснинг фойдаларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли хулқлари, таълимлари ва таълимдаги ҳикматларидир. Шунинг учун бу жоҳилни унга лойиқ бўлган манзил (ўрин)га тушириб уни урушмадилар, таъна қилмадилар, унинг юзига қараб юзларини буриштирмадилар, балки унга аста-секин гапирдилар. Ҳадиснинг яна фойдаларидан бири шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли таълимларидир, чунки ул зот масжидларда озор берувчи нарса ва ифлослик бўлиши ярамаслигини ва улар Аллоҳ Азза ва Жаллага намоз, зикр ва бошқа ибодатлар қилиш учун қурилганликларини баён қилдилар. Яна бу масжидларда дунё ишига тааллуқли ишлар қилинмаслиги, (бирон нарса) сотилмаслиги ва сотиб олинмаслиги, йўқолган нарса ҳақида эълон қилинмаслиги, ичида ҳунармандчилик билан касб қилинмаслиги шунга киради. Агар киши тикувчи бўлиб (масжидда) шу ишни қилса, бу ҳаром бўлади, чунки у дунё учун қурилмаган, балки фақат Аллоҳ Азза ва Жаллага яқинлашиш ҳосил қиладиган ишлар учун қурилган. Яна фойдалардан шуки, сийдик нажасдир, масжидларни поклаш вожиб ва ернинг поклиги унинг суви кўплигидандир. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وعن ابن عُمَرَ رضي الله عنهُمَا قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: "أُحِلّتْ لَنَا مَيْتَتَانِ وَدَمَانِ. فأمّا المَيْتَتَانِ: فالجَرَادُ والحُوتُ، وأمّا الدَّمَانِ: فالكَبِدُ والطحَالُ" أخرجه أحمد، وابنُ ماجَهْ، وفيه ضعف.



10. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бизга иккита ўлимтик ва иккита қон ҳалол қилинди. Иккита ўлимтик чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон жигар ва қораталоқ. Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган, (санадида) заифлик бор.

Муаллиф Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-Маром”нинг “Таҳорат” китоби сувлар бобида “Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисини келтирди: У айтди: Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бизга иккита ўлимтик ва иккита қон ҳалол қилинди. Иккита ўлимтик чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон жигар ва қораталоқ. Бизга ҳалол қилинди, яъни Аллоҳ Таоло бизларга иккита ўлимтик ва иккита қонни ҳалол қилди. Кейин буни батафсил тушунтириб бердики, иккита ўлимтик – чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон эса – жигар ва қораталоқ. Лекин муаллиф унинг санадида заифлик борлигини зикр қилди. У марфуъ (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган) санад билан заиф, лекин мавқуф ҳолда (Ибн Умарнинг ўзларидан) саҳиҳдир. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо буни айтганлари саҳиҳдир. Агар саҳобий: Бизларга ҳалол қилинди деса, у “рафъ” (“марфуъ”, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳадис) ҳукмида бўлади. Чунки ҳалол қилувчи – Аллоҳ ва Унинг Росули. Агар саҳобий: Бизларга ҳалол қилинди деса, демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳалол қилиб бердилар. Иккита ўлимтик ва иккита қон. Биринчи ўлимтик чигиртка бўлиб, у маълумдир. Чигиртка учувчи ҳайвон бўлиб, уни Аллоҳ Таоло раҳмат қилиб ҳам, азоб қилиб ҳам юборади – у экин ва кўкатларга эгалик қилиб уни ейди ва йўқ қилади, худди Аллоҳ Таоло Фиръавн қавмига тўфон, чигиртка, битлар, қурбақалар ва бўёқ каби турли оят-аломатларини юборгани каби. Уларга чигиртка юборилиб, у экинларни ерди, қурбақалар сувни булғарди, бўёқ баданларига тегарди ва бошқа (ишлар содир бўларди). Муҳими шуки, чигиртканинг ўлимтиги ҳалол бўлиб баъзи инсонлар уларни йиғиб сотади, одамлар уни ейди. У мазали, таъмли бўлади. Агар чигирткани ўлган ҳолда топсанг, у ҳалол бўлади. Агар уни тирик ҳолда топсанг, уни сўйишга ҳожат йўқ, чунки унинг қони йўқдир. Сув ҳайвони (“ҳуут”) эса (чучук) сув ва денгизда яшовчи ҳар қандай ҳайвондир. Унинг тириги ҳам, ўлиги ҳам ҳалолдир. Агар денгиз сув ҳайвонини ўлик ҳолда (соҳилга) ташлаб юборганини топсанг, уни еявер, ҳеч қиси йўқ. Агар уни тирик ҳолда топсанг, кейин уни қайси жойга бўлса ҳам қўйиб юборганингдан сўнг у ўлса, ҳалол бўлади. Бунга Аллоҳ Таолонинг Китобидан далил, Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларидир:

         

Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди (Моида: 96). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтди: Денгиз ови денгиздан тириклайин олинган сув ҳайвони. Аллоҳ Таоло ҳалол қилган иккита қонга келсак, улар жигар ва қораталоқ бўлиб ҳайвоннинг қорнида жойлашган маълум (аъзолар)дир. Қораталоқ ошқозонга бириккан, жигар эса алоҳида жойлашган. Уларнинг иккови қон бўлса ҳам, Аллоҳ Азза ва Жалла уларни ҳалол қилган. Билгинки, денгиздаги барча нарсанинг тириги ҳам, ўлиги ҳам, бўри шаклида бўладими, (ер) ҳайвони шаклида бўладими, одам шаклида бўладими, ёки қандай шаклда бўлса ҳам ҳалолдир. Чунки Аллоҳ Таоло:



         

Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди (Моида: 96), деди, у тирик ҳолда ёки ўлик ҳолда ушланган бўлса ҳам барибир. Шунга ўхшаб жигар ва қораталоқ ҳам ҳалолдир. Шунингдек сўйилгандан сўнг томирлар, юрак ва бошқа (аъзолар) ичида қолган ҳар қандай қон ҳалол бўлади. Бу ҳадисдан келиб чиқадиган хулоса шуки, ўлимтикнинг асли ҳаромдир. Чунки Аллоҳ Таоло: Сизларга ўлимтик ҳаром қилинди деган, магар сув ҳайвони ва чигиртка бундан мустасно. Қоннинг асли ҳам ҳаром, чунки Аллоҳ Таоло: Сизларга ўлимтик ва қон ҳаром қилинди деган, магар қораталоқ ва жигар ҳамда сўйилгандан сўнг қолган қон бундан мустасно. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни сувлар бобида келтириб ҳалол нарса пок бўлишига ишора қилди. Шунга биноан, агар чигиртка сувга тушиб ичида ўлганда сув ўзгарса ҳам, у, яъни сув пок бўлиб қолаверади. Шунга ўхшаб, агар сув ҳайвони сувга тушиб ўлса, айниса ва унинг ҳиди пайдо бўлса, у ҳам ҳалол ва покдир, нажас эмасдир. Қон ҳам шундай. Агар сўйилган ҳайвоннинг жигари сувга тушиб ундан сув қизарса, у покдир, у билан покланилади, ундан ичилади, бунда ҳеч қиси йўқ. Қораталоқ ҳам шундай. Билгинки, қон ичида поки ҳам бор, нажаси ҳам бор. Ҳар қандай денгиз ҳайвонларнинг қони покдир. Денгиз ҳайвонининг қони пок, чунки унинг ўлимтиги покдир. Ўлимтиги пок бўлган ҳар қандай нарсанинг қони ҳам пок. Бу қоида бизга шундай манфаат берадики, ўлимтиги пок бўлган ҳар қандай нарсанинг қони ҳам пок, магар одамнинг (қони) ундай эмас, чунки кўпчилик уламолар Одам боласининг қони нажас, фақат озгинаси кечиримли ҳисобланади, дейишади. Лекин иккита нажосат чиқарувчи тешикдан чиққани ундай эмас. Биз айтамизки, одамнинг қонида уламолар ихтилоф қилишди – Аллоҳ уларни раҳматига олсин. Улар ичида уни нажас дейдиганлар бор, лекин иккита нажосат чиқарувчи тешикдан бошқа жойдан чиққанининг озгинаси кечиримли. Бу иккита тешикдан чиққани кечиримли эмас. Уларнинг ичида уни пок дейдиганлари бор, фақат иккита тешикдан чиққани ундай эмас. Бунинг иллати шундаки, агар одамнинг қони нажас бўлганида, аъзоларининг бири кесилса, у нажас бўлиб қоларди, чунки аъзо қондан кўра (нажасликда) каттароқдир. Агар (жонзотдан) тириклигида кесилган нарса, қўл, оёқ, ҳатна қилинганда (олинадиган) тери каби пок бўлса, қон ҳам пок бўлади. Шунингдек, саҳобийлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ғазотларда жароҳат олишган, лекин уларнинг кийимларини ювишга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан буйруқлари келмаган. Балки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганлар кийимлари қонга беланган бўлса ҳам, кийимлари ва қонларида дафн қилинган, ва уларни (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) ювишга буюрмадилар. Агар одамнинг қони нажас бўлганида уни ювиш вожиб бўларди. Чунки маййитнинг кафани нажас билан ифлосланган бўлиши жоиз эмас. Ҳар қандай ҳолда одамнинг қони пок деган фикр тўғрироқ, фақат нажосат чиқадиган икки тешикдан чиққан (қон) мустаснодир. Лекин эҳтиёт учун ва уламолар ихтилофига риоя қилиш учун инсон қонни кийимидан ювмоғи керак. Бу эҳтиёт учун ва кўпчилик илм аҳлига эргашиш учун. Лекин назарий (ақлий) жиҳатдан суннатда инсоннинг қони нажосат эканлигига далил йўқ, фақат нажосат чиқадиган икки тешик бундан мустасно. Бу фикр қиёсга ҳам мувофиқдир, чунки юқорида биз айтдикки, қон инсоннинг бир қисмидир. Унинг қисмлари эса покдир. Шунда қон ҳам пок бўлади. Гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг қони эса – оз бўладими, кўп бўладими - нажасдир. Ундан ҳеч нарса истисно қилинмайди. Масалан, ит, мушук каби. Унинг ҳеч қандай нарсасидан фойдаланилмайди, чунки унинг ўлимтиги нажасдир. Шунингдек унинг қони ҳам нажасдир. Гўшти ейиладиган (ҳайвонларнинг) қони эса нажасдир, магар озгина бўлса, кечирилади – агар тирик ҳолида ундан чиққан бўлса. Чунки Аллоҳ Таоло:

                       

Айтинг: Менга ваҳий қилинган нарсалар ичида таом учун ҳаром нарсани топмайман, магар ўлимтик, оқизилган қон, тўнғиз гўшти бундан мустасно, чунки у ифлосдир”” (Анъом: 145). Ифлос (“рижс”), яъни нажасдир.3 Агар савол берилсаки: “Бир кишида бавосир (геморрой) бўлиб ундан қон чиқса, бошқасида эса яра тешиги бўлиб ундан қон чиқса, унга нима дейсизлар?” Биз айтамизки, бавосир (қони) нажасдир, чунки орқа тешикнинг ичидан чиқади. Яра тешиги(дан чиққан қон) нажас эмас, чунки орқадан ташқари бўлган аъзодан чиққан. У орқа тешикдан ташқари бўлган жароҳатдир, лекин унга яқин жойлашгани эса қолган иккита қон каби бўлади.4 Энди сизлар билдингларки, одамнинг қони пок, фақат нажосатнинг иккита тешиги ва бавосир(дан чиққани) қон – у оз бўладими, кўп бўладими - нажасдир. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

عن أبي هريرة قالَ: قالَ رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إذا وقَعَ الذُّبَابُ في شرَابِ أحَدِكُمْ فَلْيَغْمِسْهُ، ثمَّ ليَنْزِعْهُ، فإنَّ في أحَدِ جَنَاحَيْهِ دَاءً، وفي الاخَرِ شِفَاءً» أخرَجَهُ البخاريُّ وأبو داود، وزادَ: «وإنّهُ يَتَّقِي بجَنَاحِهِ الذي فيهِ الدَّاءُ».

Муаллиф ал-Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобининг сувлар бобидаги ҳадисларни келтириб айтади:

11. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар пашша бирингизнинг ичимлигига тушиб қолса, уни ичига ботириб кейин чиқариб ташласин. Чунки унинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бор. Бухорий, Абу Довуд келтиришди. (Абу Довудда) қўшимча бор: У касаллиги бор қаноти билан ҳимояланади.

Пашша маълум бўлиб, у энг заиф, ҳақир ва тез ўлувчи ҳайвонлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ Таоло:

                               

Эй инсонлар! Мисол келтирилмоқда, шунинг учун уни тингланглар. Дарҳақиқат, сизлар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа нарсалар пашшани ҳам ярата олмайди, гарчи жамланишса ҳам. Агар пашша уларнинг бирон нарсасини олиб қўйса, улар буни ундан (қайтариб) ололмайди. Талаб қилаётган ҳам, талаб қилинаётган ҳам заифдир! (Ҳаж-73). Ибодат қилинаётган Аллоҳ Таолодан бошқа барча нарсалар пашшани ҳам ярата олмайди. Агар пашша уларнинг бирон нарсасини олиб қўйса, уни ундан қайтариб ололмайди. (Пашша) уларнинг устидан ғолиб келади, улар эса заифдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга, агар сувдан бўлган ичимликка, ёки сутга, ёки шўрвага, ёки ҳар қандай ичимликка пашша тушиб қолса, уни ичига ботириб (чўктириб) кейин чиқариб ташлашимизни буюрдилар. Бу ичимликни эса ичаверамиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бир қанотида касаллик, иккинчисида эса даво борлигини, у касаллик бор қаноти билан ҳимояланишини бунинг иллати қилиб кўрсатдилар. Агар у пастга тушса, ўша (касаллик бор қаноти)ни қуйироқ қил(иб ўша қаноти билан туш)ади. Агар сен уни ботирмасдан олдин чиқариб ташласанг, ичимлик ичида шифоси йўқ, лекин касаллиги мавжуд бўлиб қолади. Агар сен уни ботириб олсанг, шифо касалликнинг муқобилида (қаршисида) туради ва касаллик кўтарилади. Бу ҳадисда бир неча фойдалар бор.

Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб касалликларнинг давосини олиб келганлари каби, баданларнинг тиббиётини ҳам олиб келдилар. Суннатда касалликнинг сифатлари ва даволарнинг баёнидан кўп нарса келган. Ҳаммамиз биламизки, Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам саводсиз бўлиб, ўқиш ва ёзишни билмасдилар, ҳамда тиббиётни ўрганмасдилар. Бу фақат ваҳий орқали келиб ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақиқий элчиси эканликларига гувоҳлик бўлади.

Иккинчиси, нарсалар унинг тескариси билан даволанади. Бу тиббиётда маълум қоидадир. Иссиқлик совуқлик билан даволанади. Агар инсон иситмага чалинса, унинг давоси совутиш бўлади. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар. Иситма ҳарорат (иссиқлик) бўлиб сув билан совутилади. Ҳозирда мавжуд бўлган тиббиёт бунга гувоҳдир.

Учинчиси, ўлган пашша пок бўлади. Шунинг учун ҳам муаллиф бу ҳадисни (ушбу бобда) келтирди. Агар унинг ўлиги пок бўлса, унда у тушган ичимлик пок бўлади. Қайси ичимликка пашша тушиб ўлса, у (ичимлик) пок бўлаверади ва ундан ичилаверади. Агар инсон уни ёқтирмаса, уни тарк қилиши мумкин, унга бунинг учун гуноҳ бўлмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига эчкиэмар келтиришганида – бу маълум ҳайвондир – уни емадилар. У ҳаромми, эй Аллоҳнинг Росули? деб ул зотдан сўрашганида, Йўқ, лекин қавмимнинг ерида у йўқ, шунинг учун мен уни ёқтирмай турибман дедилар-да, уни тарк қилдилар, ваҳоланки у ҳалолдир. Агар ичига пашша тушган ичимликни нафсинг кўтармаса, сенга уни ичмаслик учун гуноҳ йўқдир. Агар кимдир айтсаки: “Агар пашша ичимликка тушиб ичида ўлса, мен уни ботириб кейин чиқариб ташласам, ичига пашша тушиб ўлгани ҳақида хабар беришим лозимми?” Унинг жавоби: Сенга бу лозим бўлмайди, чунки унинг ичида пашшанинг ўлиши ҳеч қандай таъсир қилмайди ва уни ҳалолдан ҳаромга ҳам, покликдан нажосатга ҳам айлантирмайди. Уламолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, бу (пашша)га ўхшаш ҳар қандай нарсани, яъни жароҳатланса қони чиқмайдиган нарсани (ҳукмда) қўшишди. Масалан, чивин, чигиртка, чаён, қорақўнғиз, қўнғиз, қурт ва шунга ўхшаш нарсаларнинг барчаси ўлик ҳолда покдир. Аммо нафси (қони) оқувчи бўлиб ейиш ҳаром бўлган нарсаларнинг ўлимтиги нажасдир. Шунингдек ейиш мубоҳ бўлса ҳам шундай, ўлимтиги нажосат бўлади.5 Масалан, сичқоннинг қони бор. Агар у сувга тушиб ўлса ва сув оз бўлса уни ўзгартириб юборади. Шунда у нажас бўлади. Агар сув ўзгармаса, у пок бўлаверади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёғга (мойга) тушиб ўлган сичқон ҳақида айтдиларки: У (ўлган сичқон)ни ва атрофидаги (ёғни) ташлаб юборинглар, кейин эса уни еяверинглар. Аммо пашша ҳақида бунга хилоф нарсани айтдилар. Чаёнга келсак, у сувга тушиб ўлса, сув пок бўлаверади, чунки чаённинг қони йўқ. Хулоса шуки, оқадиган қони йўқ ҳар қандай ҳайвоннинг ўлимтиги покдир. Оқадиган қони бор нарсанинг ўлимтиги эса нажасдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Шайхдан бу ҳайвонларни6 электр билан урмоқ (ёки хушидан кеткизмоқ) ҳақида сўралганларида, айтдиларки: “Ҳеч қиси йўқ, чунки бу олов билан азоблашга кирмайди, фақатгина уни ўлдириш бўлади”.

وعن أبي واقد الليْثيِّ رضي الله عنه قالَ: قالَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «مَا قُطِعَ مِنَ الْبَهيمَة ــــ وهيَ حَيّةٌ ــــ فهُوَ مَيِّتٌ». أَخْرَجَهُ أَبو داودَ والتِّرْمِذيُّ، وحَسّنَهُ، واللفظُ لَهُ.

Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида айтди:



12. Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан деди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ҳайвондан тириклиги пайтида кесилган нарса ўлик ҳукмидадир. Абу Довуд ва Термизий келтиришди, Термизий уни ҳасан деди. Ҳадиснинг бу лафзи уникидир.

Яъни, ҳайвондан тириклиги пайтида кесилган ҳар қандай қисми ўлик ҳукмидадир, худди ўша ҳайвон ўлиги каби бўлади. Шунга биноан балиқ (ёки сув ҳайвони) ва чигирткадан кесиб олинган нарса пок бўлади. Чунки уларнинг ўлимтиги покдир. Одамдан кесилган нарса пок бўлади, чунки унинг ўлиги ҳам покдир. Қўй, туя, сигирдан кесилган нарса нажасдир, чунки уларнинг ўлимтиги нажас. Бу қоидадир. Уни илм аҳли, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, асл қилиб олишди ва ундан кўпгина фаръий (фиқҳий) масалаларни чиқариб олишди. Шулардан: масалан, ўғрининг қўли кесилса, бу қўл пок бўлади, чунки инсон ўлса, унинг ўлиги покдир. Лекин (кесилган) қисмга (жаноза) намози ўқиладими? Айтиладики, йўқ, унга жаноза намози ўқилмайди, модомики унинг асли тирик бўлса. (Чунки) маълумки, инсоннинг қўли кесилса, у тирик қолади. Аммо агар ўлик бўлса, масалан, инсон қуруқликда ўлиб, уни йиртқичлар еб кетса ва биз фақат унинг қўлини ёки оёғини ёки шунга ўхшаш нарсани топиб олсак, биз шу қисмга жаноза ўқиб уни дафн қиламиз. Чунки у жаноза намози ўқилмаган ўликнинг бир қисмидир. Агар қуруқликда ўлган яхлит маййит топилиб, уни йиртқичлар еб қўйса, ҳамда унга жаноза намози ўқилиб, у дафн қилинса, сўнгра унинг бир қисми топилса, унга жаноза намози ўқилмайди. Чунки унинг аслига жаноза намози ўқиб бўлинди. Шунга ўхшаб қуйидаги масала ҳам чиқарилади. Агар киши тирик қўйнинг оёғини кесиб олса, (бу оёқ) унга ҳалол бўлмайди, чунки қўй (сўйилмасдан) ўлса, нажас бўлади. Шунга ўхшаб ундан кесилган нарса ҳам нажас ва ҳаром бўлади. Магар шариат бўйича сўйилса ва бўйин томирлари кесилса, кейин инсон ундан қўл ёки оёқни у ўлишидан илгари кесиб олса, бу қўл ёки оёқ ҳалол бўлади. Чунки у сўйилиб унинг ҳаёти тугатилган эди, гарчи (ҳали жисмонан) тирик (ҳайвон)дан кесилган бўлса ҳам, лекин бу тирик (ҳайвон) ўлик ҳукмидадир. Шундай қилиб бу қўл сўйилмиш жонлиқдан кесилган (қўл каби) бўлади. Чунки сўйилган жонлиқ ҳалолдир. Шунга ўхшаб, агар киши калтакесакнинг бўлагини кесиб олса, у нажас бўлади, чунки унинг ўлимтиги нажасдир. Агар чигиртка ёки балиқ (ёки сув ҳайвони)нинг бўлаги кесилса, у ҳалол бўлади, чунки унинг ўлиги ҳалолдир. Муҳими шуки, тирикдан сўйилган нарса унинг ўлигига тобеъ бўлади: покми, нажасми, ҳалолми, ҳаромми. Агар бир киши: “Нима учун муаллиф раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни бу ерда келтирди?” деб сўраса, биз айтамизки, унинг сабаби шуки, агар ўлиги пок ҳайвоннинг қўли кесилиб кейин сувга тушиб қолиб уни ўзгартирса, у (сув) пок бўлиб қолаверди. Агар қўйнинг оёғи кесилиб, кейин сувга тушиб уни ўзгартирса, у нажас бўлади, чунки қўйнинг ўлимтиги нажасдир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет