Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет1/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


Фазилатли Шайх

Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин

раҳимаҳуллоҳнинг

“БУЛУҒУЛ-МАРОМ”га



Унайза масжидида асрдан сўнг

бевосита қилган

ШАРҲИ


www.tavhid.com

Мундарижа:

Сувлар боби .........................................................................................................................................................2

Идишлар боби ................................................................................................................................................. 16

Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни ......................................................................................................... 22

Таҳорат боби .................................................................................................................................................... 34

Махсига масҳ тортиш боби .......................................................................................................................... 56

Таҳоратни бузувчи амаллар боби ............................................................................................................... 63

Ҳожат чиқариш одоблари ............................................................................................................................ 79


Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг сўзбошидан

Еттиовлондан мурод Аҳмад, Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа. Олтиовлон: Аҳмаддан бошқа юқорида айтилганлари. Бешовлон: Бухорий ва Муслимдан бошқа юқорида айтилганлари. Баъзан эса (бешовлон) ўрнига “тўртовлон ва Аҳмад” дейилган. Тўртовлондан мурод юқорида келган еттитасидан аввалги учта китобдан ташқари ҳаммаси. Учовлон: аввалги учтаси ва охиргисидан ташқари. Муттафақун алайҳ: Бухорий ва Муслим. Баъзан Бухорий ва Муслимдан бошқаси зикр қилинмайди, бу очиқ-ойдиндир.

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين قال الحافظ بن حجر العسقلاني رحمه الله تعالى

كتاب الطهارة

باب المياه



Таҳорат китоби

Сувлар боби

1.عن أبي هُرَيْرَة ـ رضي الله عنه ـ قال: قال رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم، في البَحْرِ: «هُوَ الطّهُورُ ماؤُه، الحِلُّ مَيْتَتُهُ» أخرجهُ الأربعةُ، وابنُ أبي شَيْبَةَ، واللفظُ لَهُ، وصححهُ ابنُ خُزيمةَ، والترمذي.

2.وعَنْ أبي سعيد الخُدْرِي رضي الله عنه قال: قال رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إنَّ المَاءَ طَهُورٌ لا يُنَجِّسُهُ شيءٌ» أخرَجَهُ الثلاثةُ، وصَححهُ أحمدُ.

3.وعن أبي أُمَامَةَ الباهليّ ــــ رضي الله عنه ــــ قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إنَّ الماءَ لا يُنَجِّسُهُ شيءٌ إلَّا ما غلبَ على رِيحهِ وطَعْمِهِ ولَوْنِهِ» أخرجهُ ابنُ ماجهْ، وضعَّفَهُ أبو حاتم.



وللبيهقي: «الماءُ طَهُورٌ إلَّا إنْ تَغَيَّرَ رِيحُهُ، أو طَعْمُهُ، أوْ لَوْنُهُ بِنَجَاسَةٍ تَحْدُثُ فيهِ».

1. Абу Ҳурайра, ундан Аллоҳ таоло рози бўлсин, айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз ҳақида: Унинг суви тоза, ўлимтиги эса ҳалолдир, дедилар. Бу ҳадисни тўртовлон (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа) ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишди. Ҳадис лафзи Ибн Абу Шайбаники. Ибн Хузайма ва Термизий уни саҳиҳ дейишди. Буни шунингдек Молик, Шофеъий ва Аҳмад ривоят қилишган.

2. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Албатта, сув покдир, уни ҳеч нарса нажас қилмайди. Учовлон (Абу Довуд, Насоий, Термизий) ривоят қилишди, Аҳмад уни саҳиҳ деди.

3. Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сув покдир. Унинг ҳиди, таъми ва ранги ўзгармаса, уни ҳеч нарса нажосат қилмайди. Бу ҳадисни Ибн Можа ривоят қилган, Абу Ҳотим эса уни заиф деган. Байҳақийнинг ривоятида эса: Сувнинг ичига тушган нажосат унинг ҳидини, ёки таъмини, ёки рангини ўзгартирмаса, сув пок (ҳисобланади) дейилган.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Булуғул-маром” китобида “Таҳорат китоби. Сувлар боби” деди. Уламолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, фиқҳ борасида сўз юритиб ҳадис ва масалалар китобларини (таҳорат)дан бошлашди. Чунки таҳорат икки қисмга бўлинади. Биринчиси, қалб поклиги, иккинчиси бадан поклиги. Қалб поклигига келсак, у маънавий поклик бўлиб унинг маъноси инсон қалбини ширкнинг барчасидан - у кичик бўладими, катта бўладими, очиқ бўладими, яширинча бўладими – поклашидир. Шунингдек у қалбини бидъатнинг барчасини ирода қилишдан – у оз бўладими, кўп бўладими, сўзда бўладими, феълда бўладими, поклашидир. Шунингдек уни мусулмонларга нисбатан адоватдан, ҳасаддан, уларни хурсанд қиладиган нарсани ёқтирмасликдан ва тозалаш вожиб бўлган бошқа нарсалардан поклашдир. Бу муҳимроқдир. Аммо бошқа таҳорат у бадан таҳоратидир. Бу сиртки поклаш бўлиб, ундан икки нарса мақсад қилинади. Биринчиси, таҳоратсизлик (ҳадас)лардан поклаш, иккинчиси, сийдик, ахлат ва бошқалар каби нажосатлар ва ифлос нарсалардан поклаш. Биринчи турдаги Китоб ва Суннатга эргашиш, уларнинг лафзлари ва маъноларини ҳақиқий равишда ўрганиш, тиловат қилиш ва эргашиш билан ҳосил бўлади. Иккинчи турдаги таҳорат эса сув билан ҳосил бўлади. Шунинг учун муаллиф “Таҳорат китоби” деганидан сўнг “Сувлар бобби”, деди. “Сув” сўзи кўпликда келишининг сабаби унинг турлари кўплиги эътиборидандир. Чунки сувнинг поклигида шак-шубҳа йўқ. Нажасда ҳам шак-шубҳа йўқ. Ўхшаб кетган – шубҳали нарса нажасми, покми, бу ҳақда қуйида айтилади, иншааллоҳ. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан бошлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз ҳақида айтдилар: Унинг суви тоза, ўлимтиги эса ҳалолдир. Бу ҳадиснинг сабаби бор. Бир қавм Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб айтди: Эй Аллоҳнинг элчиси, биз денгизга кемада чиқамиз, бизда эса таҳорат олишга сувимиз йўқ. Шунда у зот денгиз суви билан таҳорат олишга буюриб айтдилар: Ҳува ат-тоҳуру (ат-туҳуру) маауҳу. Яъни унинг суви пок. “То” ҳарфида фатҳа бўлса (ат-тоҳуру), бундан таҳорат ҳосил бўладиган нарса назарда тутилади. Агар замма бўлса (ат-туҳуру), унда бу поклаш феъли (ҳаракати)дир. Бу ерда биринчи маъно назарда тутилган. Ёки бўлмаса, у (денгиз) шундай нарсаки, унинг суви поклайди, гарчи шўрлик ва бошқа нарсалар билан ўзгарган бўлса ҳам, ва бу ўзгариш зарар қилмайди. Чунки бу ўзгариш унинг турғунлигидан, ичига бирон нарса тушганидан эмас. Бундан ташқари ўша шўрлик ҳам аслида сувдандир. Унинг суви покдир. Бу ҳар қандай денгиз сувларига нисбатан ом (умумий) маънога эга, ҳатто шўрхок ердаги ботқоқ сувлар ҳам, ҳатто ёмғирдан пайдо бўлган кўлмаклар ҳам. Буларнинг барчаси пок, унинг суви ҳам пок. Унинг ўлимтиги ҳалол. Бу ҳақда савол берилмади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг карамликлари ва илм беришга бўлган интилишлари сабабли уларга эҳтиёжлари тушадиган нарсани зикр қилдилар. Чунки баъзан уларнинг озуқалари ва ичимлик сувлари тугаб қолади ва улар овқатга муҳтож бўлиб қолишади. Шунинг учун у зот уларга денгизнинг ўлимтиги ҳалол эканлигини баён қилдилар. Ҳадиснинг умумий маъноси озуқанинг барчасини ўз ичига олади. Гарчи қуруқликда унинг ўхшаши ҳаром бўлса ҳам, денгизда у ҳаром бўлмайди. Аксинча, унинг ўлимтиги ҳалолдир. Аллоҳ Таоло буни Қуръони Каримда зикр қилиб шундай деди:

         

Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди» (Моида: 96). Денгизнинг овига келсак, у тириклигича олинадиган озуқадир. Аммо таоми эса, у ўлик ҳолда олинадиган озуқадир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай тафсир қилган. Шунга биноан агар сув устида сен сузаётган балиқни топсанг, ёки денгиз тўлқинлари соҳилга чиқариб юборган ўлигини топсанг, уни еявер. Сенга қийинчилик йўқ, чунки у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари билан ҳалолдир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ денгизларни зикр қилганларида сувларни ом суратда айтиб ўтиб, шундай дедилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Албатта сув покдир, уни ҳеч нарса нажосат қилмайди. Сув (“ал-маа”) сўзи умумийдир: ердан чиқадиган ёки осмондан тушадиган ҳар қандай сув покдир. Уни ҳеч нарса нажас қилмайди деган сўзлари, яъни, сув пок бўлади, нажас бўлмайди ва уни ҳеч нарса нажас қилмайди. Лекин бундан кейин келадиган ҳадислар сувнинг ранги, ёки таъми, ёки ҳиди нажосат сабабли ўзгарса, у нажосат бўлишига далолат қилади. Шунга биноан, агар инсон ёмғирлар тўплаган сувни топса, гарчи улар оз бўлса ҳам, гарчи йиртқичлар у сувдан ичишлиги ҳақида унинг гумони кўпроқ бўлса ҳам, токи унинг таъми, ранги ва ҳиди нажосат сабабли ўзгармагунича у сув пок бўлади. Гарчи сувга сичқон тушиб қолиб ўлса ҳам, нажосат сабабли унинг таъми, ранги ва ҳиди ўзгармаса, у покдир, у билан инсон покланади ва ундан ичади. Бунда унга гуноҳ йўқ. Фақат агар ундан ичса, соғлом (одам)га зарар бўлади, дейилса, у (сувни) ичмайди, лекин таҳорат олаверади, бунда гуноҳ йўқ. Чунки (биринчидан,) қоида шуки, денгизларнинг барча сувлари покдир. Иккинчидан, ер устидаги барча сувлар покдир, агар уларнинг таъми, ёки ранги, ёки ҳиди нажосат сабабли ўзгармаса. Агар бир киши: “Очиқ-ойдин ҳиди бўлмаган ва ранги бўлмаган нажосат сувнинг ичига тушса ва у нажосат нисбатан олганда кўп бўлса, у сувни нажас қиладими?” деб айтса, биз айтамизки, ҳадиснинг зоҳири бўйича (бундай нажосат) сувни нажас қилмайди. Лекин уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, айтадики, агар нажосатнинг ҳиди кучли бўлмаса, ранги сувнинг рангига мувофиқ бўлса, таъми эса ўзгармаса, у ўлчанади (тақдир қилинади). Агар унинг ранги сувнинг рангидан фарқ қилса, ва бу ўлчовдан сўнг сув ўзгаряпти деб (ҳисобланса), унда у нажас бўлиб қолади. Бу тақдир қилинган нажосатдир. Яъни, фараз қиламан, масалан, бу кичик идишдаги сувга бир киши бавл қилди (сийди), лекин унинг сийдигида ранг йўқ. Чунки инсонда кўп сийиш бўлса, унинг ранги ўзгармайди, ҳиди эса кучсиз бўлади. Мана шунда бу сувнинг поклиги ёки нажаслиги ҳақида ҳукм чиқаришимиз учун бу нарсанинг ранги сувнинг рангига хилоф қилишини тақдир қилишимиз (чамалашимиз) лозим бўлади. Агар биз шак қилсак (иккилансак), у шак қилинган (сув) бўлади, чунки агар сувга нажосат тушиб уни ўзгартирмаса, у покдир, бу ерда қийинчилик йўқ. Агар уни ўзгартирса, у нажасдир, бунда қийинчилик йўқ. Агар унинг ўзгарганлиги-ўзгармаганлиги ҳақида иккиланиш бўлса, у шак қилинган бўлади. Шак қилинган нарса эса аслга қайтарилади. Унинг асли эса покликдир. Аллоҳ билгувчироқдир.

((الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين نقل المؤلف رحمه الله تعالى في الأحاديث في بابا المياه:

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «لا يَغْتَسِلْ أَحَدُكُمْ في الماءِ الدَّائِمِ وَهُوَ جُنُبٌ» أخرجه مُسْلِمٌ.

وللبخاريِّ: «لا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ في الماءِ الدَّائِمِ الذي لا يَجْرِي، ثُمَّ يَغْتَسِلُ فيه».

ولِمُسْلِمٍ: «مِنْهُ».

ولأبي داوُدَ: «ولا يَغْتَسِلْ فيهِ مِنَ الْجَنَابَةِ».

وعن رَجُلٍ صَحِبَ النبيَّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قال: نَهَى رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «أنْ تَغْتَسِلَ المَرْأةُ بفَضْلِ الرَّجلِ، أوِ الرَّجُلُ بِفَضْلِ المرأةِ، ولْيَغْتَرِفَا جَميعاً» أخرجهُ أبو داودَ والنّسائيُّ، وإسْنَادُهُ صحيحٌ.

وعن ابن عباس رضي الله عنهما: أنَّ النبيَّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم كانَ يَغْتَسِلُ بِفَضْلِ مَيْمُونَةَ رضي الله عنها. أخرجه مسلمٌ.

ولأصحابِ السُّنن: اغْتَسَل بَعْضُ أَزْواجِ النبيِّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم في جَفْنَةٍ، فَجَاءَ لِيغْتَسِلَ مِنْها، فَقَالَتْ إنِّي كُنْتُ جُنُباً فقالَ: «إنَّ الماءَ لا يَجْنُبُ» وصححه الترمذي، وابنُ خُزَيْمَةَ.))



4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бирортангиз турғун сувда жунуб ҳолида ғусл қилмасин. Муслим ривоят қилди. Бухорий ривоятида эса: Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилиб, кейин (у сувнинг) ичида чўмилмасин дейилган. Муслим ривоятида эса ундан (у сувдан чўмилмасин) дейилган. Абу Довуд ривоятида унинг ичида жанобатдан ғусл қилмасин дейилган.

5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга суҳбатдош (саҳобий) бўлган кишидан ривоят қилинади: Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакдан қолган сувдан аёлга, аёлдан қолган сувдан эркакка ғусл қилишдан қайтардилар ва икковини сувни бирга ҳовучлашларига буюрдилар. Абу Довуд ва Насоий келтиришди, унинг санади саҳиҳ.

6. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (аёллари) Маймуна розияллоҳу анҳудан қолган сувдан ғусл қилдилар. Муслим келтирди. “Сунан” соҳибларида эса: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир аёллари бир идишда ғусл қилди. Кейин (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) келиб у сув билан ғусл қилмоқчи бўлдилар. Шунда ўша аёллари: Мен (бу сувдан ғусл қилаётганимда) жунуб эдим деди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам): Сув жунуб бўлмайди дедилар. Термизий ва Ибн Хузайма саҳиҳ дейишди.

“Булуғул-маром”даги бу ҳадисларни муаллиф “Таҳорат” китобининг сувлар бобида зикр қилди: Абу Ҳурайрадан, бир кишидан ва Маймунадан.

Абу Ҳурайранинг ҳадисига келсак, бунда икки масала бор. Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонни турғун сувда жунуб, яъни жанобат ҳолида ғусл қилишидан қайтаришлари: унинг кўлмак ёки шунга ўхшаш нарсада сув топиб, жанобатдан ғуслни ният қилиб ичига тушишидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтардилар. Бу қайтариқнинг сабаби (маъноси) шуки, агар бир киши унда жанобатдан ғусл қилса, бошқаси ҳам шундай қилса, кейин учинчиси, тўртинчиси – сув ифлосланиб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ичида жанобатдан ғусл қилишдан қайтардилар. Жанобатдан ғусл қилиш вожибдир. Демак, жанобатдан унинг ичида ғусл қилишдан қайтарилган бўлса, унда покланиш ва ифлосликни кеткизиш учун ҳам унинг ичида ғусл қилиш йўқ. Бу (ҳукм) сув турғун бўлиб оқмаслигига тегишли. Агар сув оқадиган бўлса, унда ҳеч қиси йўқ. Масалан, инсон бир кўлмакда ғусл қилса, у кўлмак оқмайди, лекин унга ариқлар келиб ичига қуйилади ва оқади - бунда ҳеч қиси йўқ. (Абу Ҳурайранинг) иккинчи ҳадисига келсак, унда бошқа лафзлар бор: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Биронтангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилиб, кейин ичида ғусл қилмасин. Бундан ҳам Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар: турғун, оқмайдиган сувга бавл қилиб кейин унинг ичида ғусл қилиш. Чунки бунда бир-бирига тескарилик бор: қандай қилиб сен сувни сийдик, нажосат ва ифлослик ўрни қилиб, кейин ундан ғусл қиласан? Бу ерда тескарилик бор. Бундан ташқари, инсон турғун сувга бавл қилса, кейин бошқаси келиб бавл қилса, учинчиси, тўртинчиси – бунда сув нажасланиб қолади. Муслим лафзида эса кейин ундан (минҳу) ғусл (қилмасин) дейилган. Фийҳи (ичида) ва минҳу (ундан)нинг орасида фарқ шуки, ичида ғусл қилаётган ичига тушиб олади. Ундан ғусл қилаётган эса, ундан ҳовучлаб олиб у билан ғусл қилади. Иккаласи ҳам қайтарилган, чунки бунда бир-бирига тескарилик-зидлик бор. Абу Довудда эса: Жанобатдан унинг ичида ғусл қилмасин дейилган. Биз зикр қилганимиздек, бу ерда жанобатдан деб қайд қилиш ундан бошқа ғуслларни (қайтариқ доирасидан) чиқариш эмас. Лекин, агар (вожиб бўлган) жанобатдан ғусл қилиш қайтарилган бўлса, унда бошқа (ғусллардан қайтариқ) бундан-да авлороқдир.

Кейинги ҳадисга келсак, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатдош бўлган бир кишидан” (дейилди). Бу мажҳул (номаълум кишидир), лекин саҳобийнинг номаълумлиги зарар қилмайди, чунки саҳобаларнинг барчаси ишончли, улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғон нисбат беришлари мумкин эмас. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл кишидан қолган сувдан эркак кишига ғусл қилишдан, ёки эркакдан қолган сувдан аёл кишига ғусл қилишдан қайтардилар ва икковини сувни бирга ҳовучлашларига буюрдилар”. Бу афзал ва машруъ (шариатда кўрсатилган)дир. Масалан, бир эркакда ва унинг аёлида бир идиш бўлса, эркак аёлдан олдин ғусл қилиб, кейин аёл келиб ғусл қилиши мумкин. Ёки аёл ғусл қилиб, кейин эркак келиб ғусл қилиш мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтариқлари эса иршод (тўғри йўл кўрсатиш) қайтариғи, ҳаром қилиш қайтариғи эмас. Ҳамда ул зот бу икки ҳолатдан ҳам афзалроқ ҳолатга буюрдилар, у ҳам бўлса иккови сувдан ҳовучлаб олишларидир. Бу эркак идишнинг бир ёнига ўтиради, бу аёл эса бошқа ёнида ўтиради. Чунки бу сув учун тежамлироқ, қалб учун хотиржамроқ ва эр-хотин муҳаббати учун қаттиқроқдир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга кўрсатма бердилар. Учинчи ҳадисга келсак, у Маймуна розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қолган сувдан ғусл қилдилар. (Маймуна): Мен (бундан ғусл қилаётганимда) жунуб эдим деди. Ул зот: Сув жунуб бўлмайди дедилар. Бу эса биринчи (номаълум саҳобий) ҳадисидаги қайтариқ ҳаром қилиш учун эмас, балки фақат иршод ва афзаллик учундир. Аллоҳ тўғри йўл кўрсатувчидир.

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى أله وصحبه أجمعين ذكر المؤلف رحمه الله تعالى في سياق الأحاديث في باب المياه:

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «طُهُورُ إناءِ أحدِكُمْ إذا وَلَغَ فيه الكَلْبُ أن يَغْسِلَهُ سَبْعَ مَرَّاتٍ، أُولاهُنَّ بالتُّرابِ» أخْرَجَهُ مُسْلِمٌ. وفي لَفظٍ لَهُ: «فَلْيُرِقْهُ».

وللترمذيِّ: «أُخْراهُنَّ، أوْ أُوْلاهُنَّ بالتراب».

وعن أبي قَتَادَةَ رضي اللَّهُ عَنْهُ، أنَّ رسولَ اللَّهِ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قَالَ ــــ في الهِرَّةِ ــــ: «إنّها ليْسَتْ بِنَجَسٍ، إنّمَا هي مِنْ الطَّوَّافين علَيْكُمْ» أخرجه الأربعة، وصحّحهُ الترمذي وابنُ خُزَيْمَةَ.



7. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар ит биронтангизнинг идишини яласа, уни тозалаш етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида эса тупроқ ишлатилади. Муслим келтирган. Бир лафзда: (Идиш ичидагисини) тўкиб юборсин дейилган. Термизий ривоятида: Охирисида ёки биринчисида тупроқ билан (тозаланади) дейилган. Тўртовлон ривоят қилган, Термизий ва Ибн Хузайма саҳиҳ дейишган.

8. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушуклар ҳақида айтдилар: Улар нажас эмас, улар атрофингизда юрадиганлардан.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-Маром”нинг “Таҳорат” китоби сувлар бобидаги ҳадисларни келтириб айтди: Агар ит биронтангизнинг идишини яласа, уни тозалаш етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида эса тупроқ ишлатилади. (“Туҳуру инааи” – “то” замма билан), яъни ювиш. “Фатҳа” билан ҳам жоиз – “тозаловчи нарса” маъносини билдиради. Лекин замма афзалроқ. Тозалаш уни етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида тупроқ ишлатилади. Бу ерда зикр қилинган ит маълум ҳайвондир. Ҳадиснинг зоҳири сақлаш мубоҳ бўлган ва бошқа итларни ўз ичига олади. Сақлаш мубоҳ бўлган итлар уч турда бўлади.

1. Қўриқчи ит, яъни инсонда боғ бўлиб у бўрилар, тулкилар ва бошқалардан қўриқлаш учун ит қўйиб қўяди.

2. Подачи ит. Инсонда қуруқликда чорва бўлиб уни қўриқлаш ва сақлашга эҳтиёжи бўлса, бўрилар, йиртқичлар, ўғрилар ва шунга ўхшашлардан ҳимоя қилиш учун ит сақлайди. Чунки баъзи итлар ўргатилган бўлиб, агар бегона шахс келса, улар ҳуриб эгасини огоҳлантиради.

3. Ов ити. Инсон ит сақлаб, унга овни ўргатиб у билан ов қилади. Бу уч турдаги итлар(ни сақлаш) мубоҳ. Шунга ўхшаб инсон қасрда бўлиб қасрни қўриқлаш учун итга муҳтож бўлса, бундан ҳеч қиси йўқ, чунки бу чорвани ҳимоя қилишдан кўра кўпроқ (эҳиёжга эга). Агар чорвани қўриқлашга ит сақлаш жоиз бўлса, унда уй ва унинг аҳлини қўриқлашга ит сақлаш бундан-да авлороқдир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам: Агар идишни ит яласа деган ҳадиснинг зоҳири сақлаш мубоҳ бўлган ва мубоҳ бўлмаган итларни ўз ичига олади. Мубоҳини билиб олдингизлар, ундан бошқаси эса мубоҳ эмас. Шунингдек инсонга ўйин учун ёки бу (айтилган) турлардан бошқа (мақсад)ларда сақлаш ҳаромдир.



Биринчисида тупроқ билан (тозаланади) деган сўзлари. Яъни, бунинг маъноси шуки, агар биринчисида (идишни) юваётган бўлса, унга тупроқ сочиб устидан (сув) қуйиб юборади. Кейин эса олти марта (сув) билан ювади. Бу энг яхшироғидир. Сабаби шуки, тупроқ биринчисида бўлса, қолган ювишлар тупроққа муҳтож бўлмайди, чунки унинг нажосати камаяди. Ҳадиснинг зоҳири етти марта ювиш вожиблигини ифода этади, гарчи у ерда нажосат бўлмаса ҳам. Чунки итнинг ялаши кўпинча сувни ўзгартирмайди, айниқса сув кўп бўлса. Лекин ҳадиснинг зоҳири умумийдир. Агар бир киши: “(Итнинг бошқа) нажосати - сийдиги, ахлати, тер (суюқлиг)и, кўз ёши ва шунга ўхшашлар ҳам шундай (ювиладими)?” деса, биз айтамизки, кўпчилик уламолар бу ҳақда айтадики: “(Итнинг) қолган нажосати ялаши кабидир”. Баъзилар айтадики: “Бу ялашга хос”. Бу фикрни зоҳир аҳли (оят-ҳадисларнинг зоҳирини ушлайдиганлар) ва баъзи маъно аҳллари (оят-ҳадисларнинг маъносига қарайдиганлар) ушлаган. Айтадиларки, унинг (ит сўлагининг) ичида кичик қуртлар бўлиб, улар кўзга кўринмайди. Агар ит идишни яласа, идиш бу қуртлар билан ифлосланади. Кейин агар етти марта тупроқ билан ювилса, бу кичик қуртлар йўқолади, бўлмаса, улар идишда ушланиб қолади. Агар одамлар бундай идишни ишлатишса, ушбу қуртлар овқат ва ичимлик билан ичга тушиб ошқозонга кириб олади. Шунинг учун баъзи уламолар тупроқнинг ўрнига, гарчи тупроқдан ҳам яхшироқ тозалайдиган бўлса ҳам, бошқа нарса ўтмайди, дейишди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоятида: Биронтангизнинг идишини ит яласа, уни етти марта биринчисида тупроқ билан ювиш уни поклайди деб тупроқни хос қилиб зикр қилдилар. Эҳтимол, унда биз билмаган бир хосият бордир. Бундан ташқари тупроқ покловчи бўлган икки нарсаларнинг биридир. Чунки поклаш ёки сув билан, ёки тупроқ билан бўлади. Тупроқдан бошқаси эса покламайди. Тупроқ таяммум орқали поклайди. Бу фикр кучлироқдир. Фақатгина агар тупроқ топишдан ожизлик пайдо бўлса, совун ва унга ўхшаш нарсаларни ишлатиш унинг ўрнига ўтади. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ Абу Қатоданинг мушук ҳақидаги ҳадисини зикр қилдилар. Бу мушук (ал-ҳирр) - ал-қитт ёки ал-басс, маълумдир. Агар у идишни яласа, у покдир, (идиш ичидагини) нажас қилмайди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда айтдиларки: У нажас эмас. Кейин бу (ҳукм)нинг иллатини1 кўрсатдилар: У атрофингизда айланадиганлардандир. Яъни, у инсонлар атрофида уларнинг уйларида кўп бўладиган нарсалардандир. Улардан эҳтиёт бўлиш инсонларга машаққатдир. Лекин Аллоҳ Азза ва Жалаа ўз марҳамати билан унинг нажасини йўқотди ва уни пок қилди. Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳлаганича ҳукм қилади. Шунинг учун эшаклар – улар ҳаромдир – ҳаром бўлишидан бир неча вақт олдин пок-тоййиб эди. Ҳаром қилинганида эса ифлос-нажас бўлиб қолди. Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳлаганича ҳукм қилади. Аллоҳ мушукнинг ҳам нажасини кўтарди ва у пок бўлиб қолди. Бунинг ҳикмати шундаки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бандаларга қийинчилик қилмайди, чунки У инсонларга Меҳрибон Раҳмлидир. Улар атрофингизда юрадиганлардан деган сўзлари ҳақида бу ҳақиқий иллат деб айтилди. Шунга биноан сичқон ва унга ўхшаб уйларда кўп бўладиганлар пок бўлиб қолади. Ҳамда улар идишни яласа, у пок бўлаверади. Ёки идишга тушиб қолиб кейин ундан тирик ҳолда чиқса, пок бўлаверади. У нажас эмас деган сўзларидан унинг сийдиги ва ахлати истисно бўлади, чунки у нажасдир. Бунинг сабаби шуки, ейилмайдиган ҳар бир нарсанинг сийдиги ва ахлати нажасдир, гарчи (ўзи) пок бўлса ҳам. Мана бу одам зоти, масалан, ҳаётлик чоғида ва ўлганидан сўнг ҳам покдир, лекин унинг сийдиги ва ахлати нажасдир. Мушуклар ҳам шундай, улар покдир, лекин уларнинг сийдиги ва ахлати нажасдир. Баъзи уламолар мушукларга улардан хилқатда кичикроқ бўлган (ҳайвон)ларни ҳам қўшишди, гарчи улар уйда кам учраса ҳам. Бу фикр заифдир. Чунки биз бунинг иллати хилқат десак, ва (мушук) каби ва ундан кичикроқ бўлган нарсаларгина пок десак, унда шариат очиқ айтган иллатни бекор қилиб ўзимиздан бўлган иллатни исбот қилган бўламиз. Бу эса жоиз эмас. Балки айтилдики: ейиш ҳаром бўлган ва ундан сақланиш қийин бўлган ҳайвонлар покдир, магар ит нажасдир. Чунки Пайғамбар уни очиқ айтиб истисно қилдилар. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وعَنْ أنَسِ بن مالك رضي الله عنه، قال: جاء أعْرَابِيٌّ فَبَالَ في طَائِفَةِ المَسْجِدِ، فَزَجَرَهُ النّاسُ، فَنَهَاهُمُ النَّبِيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم، فَلَمَّا قضى بَوْلَهُ أمرَ النبيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم بذَنُوبٍ مِنْ ماءٍ، فَأُهْرِيقَ عليْهِ مُتّفَقٌ علَيْهِ.





Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©dereksiz.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет