Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет3/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Идишлар боби

عن حُذَيْفَةَ بن الْيَمَانِ رضي الله عنهما قال: قال رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «لا تَشْرَبُوا في آنيةِ الذَّهَبِ والْفِضَّةِ، ولا تأكُلُوا في صِحَافِهِمَا، فإنها لَهُمْ في الدُّنْيَا، وَلَكُمْ في الآخِرَةِ»، متفق عليه.



وَعَنْ أُمّ سَلَمَةَ رَضيَ الله عنها، قالَتْ: قَالَ رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «الّذي يَشْرَبُ في إناءِ الْفِضَّةِ إنّمَا يُجَرْجِرُ في بَطْنِهِ نَارَ جَهَنّم» مُتّفَقٌ علَيْهِ.

13. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичмангизлар ва бу икки (тилла ва кумуш) идишларда овқатланмангизлар. Чунки бу (идишлар) бу дунёда улар (кофирлар) учун, охиратда эса - сизлар учун (Муттафақун алайҳ).

14. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кумуш идишдан ичаётган кимса қорнида фақат жаҳаннам олови билан шовуллайди (Муттафақун алайҳ).

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Идишлар” бобида (юқоридаги ҳадисларни келтирди). “Ал-Ания” (идишлар) – “инаау” (идиш)нинг кўплиги. Бу ичига бирон нарса солинадиган идишдир. Муаллиф бу (боб)ни “Таҳорат” китобидан сўнг зикр қилди, чунки сув оқувчи модда бўлиб уни сақлаш учун идишга муҳтож бўлади. Шунинг учун уламолар, улар қаторида муаллиф ҳам, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, идишлар бобини таҳорат китобидан сўнг зикр қилишди. Идишларнинг асли уларнинг ҳалол-мубоҳлигидир. Чунки Аллоҳ Таоло: У сизларга ерда барча нарсани Яратган Зотдир деди. Аллоҳ Таоло Ерда бизларга яратган барча нарса ҳалолдир, магар бирон далил унинг ҳаромлигига далолат қилмаса. Идишлар ҳар нарсадан ясалади, масалан, темир, шиша ва бошқа барча нарсалардан, магар Аллоҳ ва Унинг Росули ҳаром қилган нарсалардан (идиш ясаш мумкин эмас ёки ясалмайди), ҳамда тилла ва кумушдан (ясалади). Мусулмон кишига тилла ва кумуш идишларда ейиш жоиз эмас, у идиш товоқ, қозон, катта тоғора каби катта бўладими, ёки қошиқ, вилка ва шунга ўхшаш идиш каби кичик бўладими, бунинг фарқи йўқ. Буларнинг барчаси ҳаром, балки катта гуноҳлардандир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайфа ҳадисида бундан қайтардилар, сўнгра эса бунинг ҳикматини баён қилиб айтдиларки: Бу (идишлар) бу дунёда улар учун, яъни кофирлар учун. Чунки улар ейди ва фойдаланади ва дўзах уларнинг жойидир. Бундан Аллоҳ сақласин. Чунки уларга неъматлари бу дунё ҳаётларида шошилтирилиб берилгандир. Улар тилла ва кумуш идишларда ейишади ва улардан ичишади. Лекин улар бу нарсалардан охиратда маҳрумдирлар. Шунинг учун ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: У (идишлар) бу дунёда улар учун, охиратда эса сизлар учун. Бу ҳадисдан тушуниладиган нарса шуки, тилла ва кумуш идишлардан ейиш унинг ҳаромлиги билан бирга кофирларга ўхшатилиш бор, чунки бу (амал) уларнинг хусусиятларидандир. Бу ишни улар қиладилар, мўминлар эса – йўқ. Кейин Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадисида бу ишни қилганга қўрқитув айтилди ва кумуш зикр қилинди. Тилла (ҳақида бу қўрқитувнинг бўлиши) эса бундан-да авлороқдир.7 (Айтилдики), унинг қорнида ютилган жаҳаннам ўти шовуллайди. Аллоҳдан офият сўраймиз. Ҳар қандай ютилган қултум (шовуллайди). Бу Аллоҳ Таолонинг: «Зулм билан етимларнинг молини ейдиганлар қорниларига фақат оловни ютадилар. Улар яқинда дўзахга киришади» ояти кабидир. Бу икки ҳадис тилла ва кумуш идишларда ейиб-ичишнинг ҳаромлигига ва уларнинг катта гуноҳлардан эканлигига далолат қилади. Илм аҳли айтадики, бу икки (тилла ва кумуш) билан қопланган нарсалар, масалан, тилла ёки кумуш билан қопланган мис ҳам шунга ўхшаб ҳаром бўлади. Аммо (тилла ёки кумуш билан) фақат ранг (берилган) бўлса, ҳеч қиси йўқ. Шу билан бирга ёмон гумонга учрамаслик ёки бунга (бошқалар томонидан) эргашиладиган бўлиб қолмаслик ва шу билан ўзига гуноҳ орттирган киши каби бўлиб қолмаслик учун буни тарк қилиш яхшироқдир. Бу тилла ва кумуш идишда ейиб-ичишнинг ҳукмидир. Аллоҳдан ўзимизга ва сизларга ҳидоят сўраймиз. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ идишлар бобидаги ҳадислар ичида қуйидаги ҳадисларни зикр қилди.

وَعَنْ ابْنِ عَبّاسٍ رَضِي الله عنهُمَا، قالَ: قالَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إذا دُبِغَ الإهَابُ فقدَ طَهُرَ» أخرجهُ مسلم.

وعند الأربعة «أَيُّمَا إهَابٍ دُبِغَ) فقدَ طَهُرَ»(



15. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар тери ошланса, пок бўлади. Буни Муслим келтирди. Тўртовлонда эса: Ҳар қандай тери ошланса, (пок бўлади) дейилган.8

وَعَنْ سَلَمَةَ بن الْمُحَبِّقِ رضي الله عَنْهُ، قَالَ: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «دِباغُ جُلُودِ الْمَيْتَةِ طُهُورُهَا»، صححهُ ابنُ حِبّان.



16. Салама ибн ал-Муҳаббиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир. Буни Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.9

وعن ميْمُونَةَ رضي الله عنها، قالتْ: مَرَّ النَّبيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم بشاةٍ يجرُّونَها، فقال: «لَوْ أَخَذْتُمْ إهَابَهَا؟» فقالوا: إنّها مَيْتَةٌ، فقالَ: «يُطَهِّرُهَا الماءُ والْقَرَظُ» أخْرَجَهُ أبو داود والنّسائيُّ.



17. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётганларида олдиларидан бир (ўлик) қўйни судраб кетишди. Ул зот айтдилар: Унинг терисини олсангизлар-чи? Улар: У ўлимтикдир дейишди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: Уни сув ва акас (акация япроқлари) поклайди”. Абу Довуд ва Насоий келтиришди.

Бу ҳадисларни муаллиф раҳимаҳуллоҳ ўлимтик терисининг ошланилгандаги ҳукмини баён қилиш учун зикр қилди. Уларни (Ибн Ҳажар) идишлар бобида келтиришига сабаб шуки, теридан меш ва (ичимлик ичиладиган идишлар) каби идишлар ясалади. Билгинки, ўлимтик нажосатдир, магар илгари ишора қилинган нарсалар бундан мустасно. Масалан, инсон ва чигиртка ўлиги, оқувчи қони йўқ (жонзот). Нажосат ўлимтикнинг барча қисмлари нажосатдир: қон, ёғ ва барча қисмлари, магар туки, жуни, юнги, пати бундан мустасно. Тук (“шаър”) эчки ва сигирда, жун (“вабр”) туяда, юнг (“сууф”) қўйда, пат қушда бўлади. Бу тўрт нарсанинг ҳукми (бошқа аъзолардан) бўлакдир. Агар қўй (сўйилмасдан) ўлса, унинг эгаси юнгини қирқиб олса, у пок бўлади, чунки унда қон бўлмайди. Суякда эса ихтилоф қилишган. Баъзилар, улар кўпчиликдир, (суяк) нажосатланади дейишди. Бошқалар эса нажосат бўлмайди дейишди. Буни шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ танлаган. У киши айтардиларки, суякларда ҳаёт ҳам бўлмайди, уларнинг ичида қон ҳам бўлмайди. Қони йўқ ўлимтик пок бўлгани каби суяк ҳам шу каби пок бўлади, гарчи ўлимтикники бўлса ҳам. Унинг устини албатта ювиш керак, чунки у нажосатга тегиб ифлосланади. Энди тери масаласига қайтамиз. У ошланишидан олдин нажасдир, чунки у ўлимтикнинг ичига киради (унинг жумласидан ҳисобланади), унда ҳаёт бўлади ва унда қон айланади. У ошланишдан олдин нажосат бўлиб, ундан фойдаланиш жоиз эмас. Аммо комил ошланганидан сўнг (унинг ўзгариши ва чириган ҳиди кетади, шунинг учун) унинг ҳукмида уламолар ихтилоф қилишди. Баъзилар уни пок дейишди ва бу тўғрироқ фикрдир. Чунки комил ошланган тери сўйилган ҳайвоннинг териси каби бўлади. Ундан (идиш ясаб) сут, сув, ёғ ва бошқа нарсаларни (солишга) ишлатиш жоиз бўлади.



Иккинчи кассета10

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ зикр қилган ушбу ҳадислар бунга далил бўлади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари: Ҳар қандай тери ошланса, пок бўлади. (Бу жумладаги) айюмаа (“ҳар қандай”) сўзи шарт ҳарфи бўлиб барча ошланган териларни ўз ичига олади ва у (терилар) пок бўлади. Шунга ўхшаб ул зот: Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир дедилар. Яъни ошлаш уни поклайди. Шунга ўхшаб Маймунанинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётганларида олдиларидан қўйни судраб кетишгани айтилди. Бу қўй ўлимтик эди. Уни ташқарига (четга) ит ва бўриларга ташлаб юбориш учун судраб кетишди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Унинг терисини олмайсизларми? Улар: У ўлимтик дейишди. Маълумки, ўлимтик нажосатдир. Ул зот: Уни сув ва акас (япроқлари) поклайди дедилар. Бу (акас) ошлайдиган нарса бўлиб, маълум ўсимликдир. Бу (ҳадис) эса ўлимтик териси ошланганида пок бўлишига далолат қилади. Ундан сўйилган ҳайвоннинг терисидан фойдаланилганидек, фойдаланаверилади. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, гўшти ейилайдиган ҳайвонлардан бошқаларнинг терисида ихтилоф қилишди. Масалан, бўри, йўлбарс ва шунга ўхшашларнинг териси ошланса покланадими йўқми? Баъзилар айтдики, комил суратда ошланса, пок бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ом (умумий)дир: Ҳар қандай тери ошланса, пок бўлади. Ҳамда: Ўлимтик терисининг ошланиши унинг покланишидир деган сўзлари. Баъзилар эса у покланмайди дейишди. Унинг ва сўйилиб (ейилиши) ҳалол бўлган ҳайвоннинг териси орасидаги фарқ шуки, ейилмайдиган ҳайвон териларининг нажосати айний (айнан) нажосатдир. Сўйиладиган ҳайвоннинг териларидаги нажосат эса ўткинчидир, чунки у фақат ўлим билан нажосатланади ва кийим каби бўлади: агар у нажосатдан тозаланса, пок бўлади. Бу фикр – гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг териси ошланиш билан покланмаслиги - ҳақиқатга яқинроқдир.11 Гўшти ейиладиган ҳайвон сўйилмасдан ўлса унинг териси ошланганидан сўнг пок бўлади. Бу (ҳадислар)нинг идишлар бобида зикр қилинишига сабаб шуки, терилардан меш каби идишлар ясалади.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ идишлар бобидаги ҳадислар ичида қуйидагиларни зикр қилди.

وعن أبي ثَعْلَبَةَ الخُشْنِيِّ رضي الله عنه، قال: قُلْتُ: يا رَسولَ الله، إنّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، أَفَنَأْكُلُ في انيَتِهمْ؟ قالَ: «لا تأكلُوا فيهَا، إلا أنْ لا تَجِدُوا غَيْرَها، فَاغْسِلُوهَا، وَكُلُوا فيها» متفق عَلَيْه.

وعن عِمْرانَ بنِ حُصَيْنٍ رضي الله عنهُ: أنَّ النبي صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم وأصحابه توضَّئوا من مزادةِ امرأةٍ مشركةٍ. متفق عليه. في حديث طويلٍ.

وعن أنس بن مالك رضي الله عنه: أنَّ قَدَحَ النبيِّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم انْكَسَرَ، فاتّخَذَ مَكَانَ الشّعْبِ سَلْسَلَةً مِنْ فِضَّةٍ. أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ.



18. Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Мен: Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми? деб сўрадим. Ул зот: Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар дедилар. Муттафақун алайҳ.

19. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг саҳобалари (мушрика аёлнинг) чарм мешидан таҳорат олишди. Бу узун ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилишди.

20. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадаҳлари синганида, ул зот синиқ жойини кумуш сим билан ямаб қўйдилар. Буни Бухорий ривоят қилди.

Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Мен: Эй Аллоҳнинг Росули, биз аҳли китобларнинг ерида яшаймиз. Уларнинг идишларидан (овқат) еяверайликми? деб сўрадим. Ул зот: Улардан еманглар, магар бошқа идиш топилмаса, уларни ювиб еяверинглар дедилар. Аҳли китоблар – яҳудий ва насоролар. Уларнинг бундай номланишига сабаб, Аллоҳ Таоло уларга иккита Китоб нозил қилган: Таврот ва Инжил. Таврот она китоб бўлиб, Инжил Тавротнинг бўлагидир. Шунинг учун унда Тавротдаги шариатга кўп қўшимча йўқ. Аҳли китобларга нисбатан бошқа барча кофирлар ичида алоҳида ҳукмлар бор. Шулардан: уларнинг сўйган жонлиқларининг ҳалоллигидир. Яъни, яҳудий ва насоронинг сўйган жонлиғи ҳалол бўлиб, унда кароҳият йўқ. Бунинг далили – Аллоҳ Таолонинг сўзи: Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрашади. Уларга айт: Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек сизлар итларни ўргатганингизлардек ўргатилган йиртқичлар сизларга ов қилиб берган нарсалар …”” деган оятдан то: ҳамда аҳли китобларнинг таоми ҳам сизларга ҳалол, сизларнинг таомингиз эса уларга ҳалол оятигача. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: Уларнинг таоми сўйган жонлиғидир. Бунинг яна далили шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий аёл Хайбарда қўй ҳадя қилганида ул зот уни едилар. Шунингдек бир яҳудий киши (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳоба)ларини арпа нони ва (нонга суртадиган) тахир, ҳиди ўзгарган ёғли таомга чақирган. Бу уларнинг, яъни яҳуд ва насороларнинг сўйган жонлиғи ҳалоллигига далил бўлади. Иккинчидан, уларнинг аёллари мусулмонларга ҳалолдир ва мусулмон эркак учун яҳудий ва насроний аёлга уйланиш жоиз бўлади. Аммо муслима аёлга эса кофир эркакка турмушга чиқиш ҳар қандай ҳолда ҳам ҳалол эмас. Айтишадики, насоролардан бири мусулмон кишига: “Қандай қилиб сизларга аёлларимизга уйланиш ҳалол бўлиб бизларга аёлларингизга уйланиш ҳалол бўлмайди?” деб сўраганида, бояги мусулмон киши: “Тўғри. Биз аёлларингизга уйланамиз, чунки биз ўз пайғамбаримизга ва сизларнинг пағамбарингизга иймон келтирамиз. Сизлар эса ўз пайғамбарларингизга иймон келтириб бизнинг пайғамбаримизга иймон келтирмайсизлар” деб жавоб берди. Шунда (ҳалиги насроний одам) мот бўлди. Ҳар қандай ҳолда бу яҳудий ва насронийларга тегишли ҳукмлардандир. Учинчидан, аҳли китоблар билан зимма (аҳд) боғланади. Яъни, биз улар билан зимма боғлаб (зиммамизга олиб) уларни ўз юртларимизда қолдирамиз. Улар жизя тўлайди, биз эса уларни ҳимоя қилиб қўриқлаймиз. (Ушбу ҳолда) биз ҳеч кимга уларга тажовуз қилишга имкон бермаймиз. Аҳли китобларга бошқа кофирлар (ушбу зимма ҳукмида) кирадими? Уламолар орасида бу борада иккита фикр бор. Тўғрироғи шуки, кофирларнинг ҳаммаси шартнома (аҳд)га келишишда бир хил бўлгани каби зимма боғлашда ҳам бир хилдир. Агар шунга ҳожат бўлса, биз кофирлар билан аҳд боғлашимиз мумкин. Аҳдлашилган (кофир)нинг қони ва моли сақланган бўлиб, унга тажовуз қилиш ҳаром бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким аҳдлашилган (кофир)ни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини сезмайди дедилар.12

Кофирларнинг идишлари бизга ҳалолми, йўқми? Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: Уларнинг идишларидан еяверайликми деб сўради, яъни лаганлари, қозонлари ва бошқаларидан. Ул зот айтдиларки: Йўқ, ундан емангизлар, магар бошқасини топмасангизлар, ўша идишни ювиб ундан еяверингизлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу (идишлари) нажосат бўлгани учун эмас, балки фақат у (кофир)ларга аралашмаслик учун қайтардилар. Чунки агар у нажосат бўлганида эди, бошқасини тополмаслигимиз шартини қўймаган бўлардилар. Агар нажосат бўлганида: “Уни ювинглар” дердилар ва бошқасини тополмаслигимизни шарт қилмасдилар. Чунки ювиш уни поклайди. (Ул зотнинг қайтариқларига сабаб) фақат (кофирлар) билан кўп аралашмаслигимиз учундир. Уларнинг идишларидан биз есак, улар бизларнинг идишларимизда ейишса, биз аралашган инсонларга ўхшаб қоламиз. Инсонга кофирлар билан аралашишдан иложи борича узоқ бўлиш вожибдир, чунки улар нажасдир. Киши улар билан кўп ўтирмаслиги керак, магар бунга ҳожат ёки зарурат бўлмаса. Бу ҳадисдан биз оладиган хулоса шуки, биз кофирларнинг идишларидан овқат емаймиз, магар бошқасини топмасак, уларни ювиб улардан еяверамиз, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби. Кейин (Ибн Ҳажар) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул кишининг асҳоблари мушрика аёлнинг чарм идишидан таҳорат олишгани ҳақидаги Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирдилар. “Мизада” ибораси бири иккинчисига киргизилган иккита чармни ифодалайди. Шунда у сувни ўз ичига сақлайдиган катта мешга айланади. Бу ғариб бир қиссада айтилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳобларида сув тугаб қолган эди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кишини сув излашга юбордилар. Улардан бири Али ибн Абу Толиб бўлганди. Бу икки киши мешда сув олиб келаётган бир аёлни топишди. Улар бу аёлдан сув ҳақида сўрашди. У: Мен кеча ушбу соатда турган жойда (сув бор эди) деди. Улар иккови (у масофадаги) сувни узоқ деб билишди, сўнгра ундан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига боришини талаб қилишди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келди. Ул зот мешни туянинг устидан туширтириб жуда кўпчилик бўлган асҳобларига ундан ичишга ва туяларни суғоришга буюрдилар. Улар ичишди ва суғоришди, бироқ мешдаги сувдан бирон нарса камаймади. Бу аёл ўз қавмига қайтди. У ўз қавмига ҳайратда қайтди: (сувдан ичдан) қавм кўпчилик бўлганига қарамай мешдан ҳеч нарса камаймаган эди. Уларнинг барчаси (ўша сувдан) ичиб (ҳайвонларини) суғоришди. Ўша аёл ўз қавмига қайтиб уларга: Мен сизларга одамларнинг энг сеҳргари ёки пайғамбар олдидан келдим деди. Муҳими шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг асҳоблари бу мешдан таҳорат олишди. Мушрикларнинг сўйганлари ҳаром, улар сўйган ҳайвонларнинг териси ўлимтик териси кабидир. Лекин ўша меш ошланган эди. Шунинг учун муаллиф бу ҳадисни ўлимтикнинг териси ошланса пок бўлишини ва шу билан (терига теккан) сув, гарчи ўзгарса ҳам, нажас бўлмаслигини баён қилиш учун (бу ерда) келтирди. Сўйилган нарсанинг териси ошланганда пок бўлиши ҳақдир, гарчи ўлимтикнинг териси ёки сўйилиши ҳалол бўлмаган кишининг сўйган ҳайвон териси бўлса ҳам. Кейин муаллиф Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходими Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадисини зикр қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Анас ўн ёшарча эди. Анаснинг онаси уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб: Эй Аллоҳнинг Росули, бу Моликнинг ўғли Анас, сизга хизмат қилади деди. Шунда ул зот Анасни ўпиб (ёки уни ходим сифатида қабул қилиб) айтдилар: Аллоҳим, унинг умрини узоқ қил, фарзандларини кўпайтир, молига барака бер. Аллоҳ унинг умрини узоқ қилди, ҳатто у киши энг охирги вафот этган саҳобийлардан бўлди. Аллоҳ унинг фарзандларини мўл қилди, ҳатто улар юздан ошди. Ҳамда унинг молига барака берди, ҳатто айтишдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари баракасидан унинг икки боғи бўлиб ҳар йилда икки марта ҳосил берарди. Муҳими шуки, Анас ул зотга хизмат қиларди. (Бир куни) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадаҳлари икки бўлакка синиб кетганида ул зот қадаҳни ямаб синиқ жойнинг ўрнига кумушдан сим қилиб қўйдилар. Яъни, кумуш сим билан ямаб қўйдилар. Бу (ҳадис) озгина кумуш идишда бўлишининг ҳеч қиси йўқлигига далолат қилади. Бунга хилоф равишда ҳаммаси кумушдан бўлган идишдан ичиш ҳаромдир. Лекин боғлаш учун озгина (кумуш) бўлса, ҳеч қиси йўқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларида муҳим иқтисодий қоида борки, шояд биз унга амал қилсак: агар бир нарса синса, ёки кийим йиртилса, уни ислоҳ қилиш мумкин бўлса, ҳозирда баъзи исрофгарлар қилгани каби ташлаб бошқа янгисини олмасдан уни тўғрилаш суннат бўлади. Нарсани ислоҳ қилиш, тузатиш ва ишлатиш суннатдир. Бу иқтисод – тежамкорлик. (Дунё ишларида) иқтисоддан устун нима бор? Бу ҳадис иқтисоднинг аслидир: агар молни тузатиш ва ундан фойдаланиш имкони бўлса, бу суннат бўлади. Ҳозирда эса, минг афсуски, сайёра (мошина)га бирон бир кичик зиён етса, инсон уни ярим қийматга сотиб юборади-да уни тузатмайди. Унинг пулига эса янгисини сотиб олади. Баъзан янги (мошинанинг) пули учун қарз ҳам олади. Аллоҳдан ҳидоят сўраймиз. Балки гоҳо янги модел (тур, нав) чиқса, уни сотиб олиб аввалгисини тарк қилади. Ваҳоланки, у яхши эди. Бу эса Аллоҳ Азза ва Жалла яхши кўрмайдиган исрофга киради. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: سُئِلَ رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم عَنِ الخَمْرِ: تُتّخَذُ خَلًّا؟ فقال: «لا» أخْرَجَهُ مسلمٌ والتِّرْمذي وقَالَ: حَسَنٌ صحيحٌ.



وعنه رضي الله عنه قال: لَمّا كان يَوْمُ خَيْبَر، أَمَرَ رَسُول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم أبا طَلْحَةَ، فَنَادَى: «إنَّ الله ورَسُولَهُ يَنْهَيَانِكُمْ عَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ الأهْلِيّةِ، فإنها رِجْسٌ» متفق عليه.

21. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хомр (маст қилувчи ичимлик)дан сирка тайёрлаш мумкинми, деб сўрашди. Ул зот: Йўқ дедилар”. Бу ҳадисни Муслим ва Термизий ривоят қилишди, Термизий: “Ҳасан-саҳиҳ” деди.

22. Яна Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Хайбар(даги воқеа) куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳага буюрдилар-да, у нидо қилди: Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни уй эшагининг гўштидан қайтармоқда, чунки у ифлосдир”. Муттафақун алайҳ.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида: “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” боби” дедилар. Нажосат шариатда ифлос бўлиб ундан покланиш вожиб бўлган нарсадир. Нарсалар аслида пок ва ҳалолдир. Бу икки қоидани илм толиби билиши лозим, чунки унинг устига ҳисобсиз масалалар қурилади. Сенга инсон ҳар қандай нарса бўлса ҳам уни: “Ҳаром” деса. Унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у ҳалол бўлади. Инсон сенга ҳар қандай нарса бўлса ҳам, уни: “У – нажас” деса, унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у пок бўлади. Магар ибодатлар ундай эмас - токи улар шариатда борлигининг далили қоим бўлмагунича уларнинг асли монеълик (ибодатни ман қилиш, унинг жоиз бўлмаслиги)дир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким бизнинг бу ишимизга унда бўлмаган нарсани янгилик киритса, у рад қилинган13 дедилар. (Бу ерда) дин иши мурод қилинган. Ким унда (динда) бўлмаган ишни янгилик қилиб киритса, у рад қилинган, бу (ибодат) ундан қабул бўлмайди, бунинг устига у гуноҳкор бўлади. Аммо ибодат бўлмаган муомалот, манфаатлар ва бошқалар аслида ҳалол ва покдир, магар далил унинг тескарисига далолат қилмаса. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ айтди: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хомр (маст қилувчи ичимлик)дан сирка тайёрлаш мумкинми, деб сўрашди. Ул зот: Йўқ дедилар”. “Хомр” деб лаззат билан маст қилувчи ҳар қандай нарсага айтилади. Чунки хомр шундай ичимликки, инсон уни ичса, лаззати ошиб, қувониб маст бўлади, ҳатто гўёки подшолардан бир подшо, вазирлардан бир вазирдек бўлиб қолади. Худди жоҳилият шоири айтганидек: “Биз уни ичамиз, у эса бизларни подшолар ҳолатида тарк қилади”. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг олдиларига хомр ҳаром бўлишидан илгари келганларида Ҳамза маст бўлиб ул зотга айтганлари кабидир: Сизлар фақат отамнинг қуллари эмасмисизлар? Бу гапни айтганларида у киши (Ҳамза) маст эдилар. Билгинки, хомр бирон бир муаййян нарсага хос эмас. Яъни у (фақат) узумдан, ёки хурмодан, ёки арпадан, ёки бошқадан (қилинган) бўлмай, балки қайси навдан бўлса ҳам маст қилган ҳар қандай нарса хомр бўлиб, у эса Китоб, Суннат ва мусулмонларнинг ижмоси билан ҳаромдир. Кимки мусулмонлар ичида яшаб унинг ҳаромлигини инкор қилса, муртад (диндан қайтган) кофирдир, унинг қони ҳалол бўлади. У тавбага ва хомрнинг ҳаромлигига иқрор бўлишга буюрилади, акс ҳолда қатл қилинади. Бундан кейин уламолар, Аллоҳ Таоло уларни раҳматига олсин, у (хомр) бавл (сийдик), ахлат, эшакнинг тезаги ва шунга ўхшаш нарсалар каби нажосатми ёки пок бўлган ҳаром нарсами, деб ихтилоф қилишди. Биз ҳозир айтган қоидага биноан уни нажосат деган кишига айтамизки: “Далил қани?” “У ҳаром, бунда шак йўқ”. Лекин уни нажосат деган кишига биз: “Далил қани?” деб айтдик. Воқеликда хомрнинг нажосатлигига далил йўқ. Бу (масалада) мавжуд бўлган энг катта нарса Аллоҳ Таолонинг сўзидир:

               

Эй иймон келтирганлар. Маст қилувчи нарса, қимор, бутлар ва фол очадиган ўқлар фақатгина шайтон амалидан бўлган ифлос нарсадир. Ундан узоқ бўлинглар, шояд нажот топсангизлар (Моида: 90). Рижс – нажосатдир, чунки Аллоҳ Таоло (Анъом: 145):

                       

Айт, менга ваҳий қилинган нарса ичида овқатланишга ҳаром бўлган нарсани топмаяпман, магар ўлимтик, ёки оққан қон, ёки тўнғиз гўшти ундай эмас (ҳаромдир). У рижсдир, яъни, нажасдир.14 Аммо ушбу (Моида сурасининг) оятида (хомрнинг нажаслигига) далил йўқ, чунки Аллоҳ Таоло хомрни қимор, бутлар ва фол ўқлари билан бирга зикр қилди. Бу (охирги) уч нарса иттифоқ билан нажас эмасдир. Бу уч нарса нажас бўлмай, қандай қилиб улар билан бирга бир умумий хабарда зикр қилинган нарса нажас бўлсин? Шунингдек, Аллоҳ Таоло: Шайтон амалидан бўлган рижс деди. Бу эса амалий рижс (ифлослик)дир, моддий рижс эмас. Модомики (унинг нажаслигига) далил бўлмаса, унинг асли покликдир. Сўнгра айтамизки, хомр ҳаром қилинганида мусулмонлар уни Мадина кўчаларига тўкиб юборишди. Агар у нажосат бўлганида уни кўчаларга тўкишмасди, чунки нажас сувни одамлар йўлларига ва кўчаларига тўкиш жоиз эмас. Бундан ташқари, хомр ҳаром қилинганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам идишларни ундан (хомрдан тозалаб) ювишга буюрмадилар. Агар у нажас бўлаганида эди, идишларни ювишни уларга буюрган бўлардилар, чунки улар идишларни тезда (бошқа нарсаларга) ишлатишарди. Шунинг учун уй эшаги(нинг гўшти) ҳаром қилинганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (эшак гўшти теккан) идишларни ювишга буюрдилар, чунки у нажасдир. Яна қўшимча, “Саҳиҳ Муслим”да собит бўлганки, бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига ичида маст қилувчи ичимлиги тўлдирилган катта меш билан келиб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилди. Бу киши унинг ҳаром қилинганлигини билмасди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: У ҳаром қилинганини билмайсанми? дедилар. Ҳаром нарсани қабул қилиш эса мумкин эмас. Шунда бояги киши у (меш)ни ушлаб қолди. Бир саҳобий у билан сирлашиб унга: Уни сотиб юбор деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: Нима ҳақида сирлашяпсан? дедилар. У: Мен уни сотиб юбор дедим, эй Аллоҳнинг Росули деди. Шунда ул зот: Дарҳақиқат, Аллоҳ бирон бир нарсани ҳаром қилган бўлса, унинг пулини ҳам ҳаром қилди дедилар-да, уни сотишдан ман қилдилар. Ҳалиги киши мешнинг оғзини очиб хомрни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўкиб юборди. Ул зот эса унга идишни ювишга ҳам буюрмадилар, уни мажлисларида тўкишдан ҳам қайтармадилар. Бу эса хомр нажосат эмаслигига далолат қилади, гарчи кўпчилик уламолар уни нажосат дейишса ҳам.15 Лекин:

        

Агар бирон нарсада тортишсангизлар, Аллоҳ ва Унинг Росулига мурожаат қилинглар (Нисо: 59).

         

Нимада ихтилоф қилсангизлар, унинг ҳукми Аллоҳдадир (Шўро: 10). Ҳақиқат шуки, у нажосат эмас, лекин унинг ҳаромлигига шубҳа йўқ. Шунга биноан бугунги кунда ичида алкогол кўп миқдорда бор дейилган атирлар нажосат эмас. Агар инсон уни кийимига сепса, намоз ўқиши мумкин. Лекин шак-шубҳа йўқки, ундан узоқ бўлиш авлороқдир. Чунки Аллоҳ Таолонинг сўзи умумийдир: Ундан узоқ бўлинглар. Бироқ биз уни (ушбу атирларни ишлатишни) ҳаром демаймиз, чунки Аллоҳ Таолонинг: Ундан четланинглар деган сўзидан мурод “уни ичишдан четланинглар” бўлиши мумкин. Унинг иллатини кўрсатиш бунга далил бўлади, у эса Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи: Шайтон фақат сизларнинг орангизда хомр ва қимор билан адоват ва нафрат уйғотмоқчи бўлади. Бу эса шунчаки сепиб қўйиб ёки суртиб уни ишлатиш билан содир бўлмайди. Лекин инсон ундан эҳтиёт бўлиб ичида алкогол бўлган атирларни ишлатмайди, магар ҳожат бўлса ишлатади, масалан, ярани дезинфекция қилиш ва шунга ўхшаш мақсадда. Аммо бирон нарса ачиб хомр бўлиб қолса, устига кўпроқ ачитадиган нарса сепиб ундан сирка тайёрласак бўладими йўқми? Муаллиф зикр қилган ушбу ҳадисда ундан сирка тайёрлаш мумкин эмаслигига далил бор. Хомрнинг аломати унинг ачиб қайнашидир. Масалан, узум шарбати тайёрланиб бир неча иссиқ кун ўтса, уни ҳаракатга тушиб (кўпириб) кўтарилганини кўрасан. Бу эса унинг хомр бўлганлигига далил бўлади. Баъзан унга бир модда сепиб қўйилади-да, у хомрни тинчлантириб унинг маст қилиш хусусиятини йўқотади. Бу иш жоизми, йўқми? Унинг жавоби ушбу ҳадисда келгани каби: “Бу жоиз эмас”. Лекин уни нима қиламиз? Уни кўчага қуйиб юборамиз.16 Муаллиф раҳимаҳуллоҳ хомр нажосат дегувчи кўпчилик уламоларга эргашиб бу ҳадисни “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” бобида келтирди. Ҳақиқат эса сизлар (юқоридаги) баёндан эшитганингиз ва тушунганингиз каби: у ҳиссий нажосат эмас. Аллоҳ билгувчироқдир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” бобидаги ҳадислар ичида қуйидагиларни келтирди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет