Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет7/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Махсига масҳ тортиш боби

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Махсига масҳ тортиш боби”да шундай деди:

58- عَنْ اَلْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ  قَالَ: كُنْتُ مَعَ اَلنَّبِيِّ  فَتَوَضَّأَ, فَأَهْوَيْتُ لِأَنْزِعَ خُفَّيْهِ, فَقَالَ: «دَعْهُمَا, فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ» فَمَسَحَ عَلَيْهِمَا مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.

59- وَلِلْأَرْبَعَةِ عَنْهُ إِلَّا النَّسَائِيَّ: أَنَّ اَلنَّبِيَّ  مَسَحَ أَعْلَى اَلْخُفِّ وَأَسْفَلَهُ وَفِي إِسْنَادِهِ ضَعْف ٌ.

Ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим, у зот таҳорат олдилар. Мен махсиларини ечиш учун энгашгандим, у зот: Қўй уларни, чунки мен уларни таҳоратли оёқларимга кийгандим, дедилар ва уларга масҳ тортдилар. Муттафақун алайҳ.

Ал-Муғийра ҳадисининг Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можанинг ривоятида: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устига ва остига масх тортдилар, дейилган. Унинг санадида заифлик бор.



Муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳорат сифатини зикр қилганидан сўнг бу ҳадисларни келтирди. Чунки махси бу тери ва шунга ўхшаш нарсадан бўлиб оёққа кийиладиган нарсадир. Агар қадамларга кийиладиган нарса жун, ёки пахта ипидан, ёки шунга ўхшаш нарсадан бўлса, у “жавроб” (пайпоқ) деб номланади, оммада эса у “шурроб” (пайпоқ) дейилади. Махсига масҳ тортиш шариатнинг гўзаллигига ва енгиллигига киради. Чунки қадамларга, айниқса қишда совуқ тегади, оёқ чарчайди, майда нарса билан урилса ҳам, бармоғи ёки товони қонайди, ёки шунга ўхшаш ҳодисалар бўлади. Аллоҳ томонидан бандаларига енгиллик қилиб махси ёки жароҳатга58 масҳ тортишни мубоҳ қилиб бериши шариатнинг гўзалликларига киради. Лекин унинг шартлари бор. Биринчи шарт - уларни таҳоратли ҳолда кийилиши. Демак, агар таҳоратсиз ҳолда кийилган бўлса, масҳ тортиш тўғри бўлмайди. Бунинг далили ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг ҳадисидир. Унда айтилишича, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганида у зот таҳорат қилдилар. Оёққа келганларида ал-Муғийра махсиларини ечмоқчи бўлиб энгашди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: Уларни қўй, чунки мен уларни таҳоратли оёқларга кийдим, деб уларга масҳ тортдилар. Мен уларни таҳоратли оёқларга кийдим, деган сўзлари шунга далил бўладики, махси албатта таҳоратли ҳолда кийилган бўлиши керак. Агар таҳоратсиз ҳолда кийилган бўлса, таҳоратни ирода қилганида уларни ечиб қадамларни ювиш вожиб бўлади. Агар унутиб масҳ тортган бўлса, таҳоратини ва (шу ноқис таҳорат билан) ўқиган намозини бошқатдан қилади, чунки у махсини таҳоратсиз ҳолда кийган эди. Бу ҳадис инсонда махси бўлса, уларни ечмай масҳ тортиш афзалроқлигига далил бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уларни қўй, чунки уларни мен таҳоратли оёққа кийганман, дедилар. Бу эса уларнинг қолиши ва устларига масҳ тортилиши афзалроқлигига далил бўлади. Бу ҳадисда шунингдек таҳорат олишда бировнинг ёрдамини олиш жоизлигига далил бор. Чунки ал-Муғийра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам берди. Бунинг ҳеч қиси йўқ. Лекин инсон бировдан унга ёрдам беришни талаб қилмаслиги керак, чунки инсонлардан сўраш қораланган. Лекин бир киши сенга ҳурмат кўрсатиб ёрдам бермоқчи бўлса, афзали унга имкон беришликдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилардилар ва унинг соҳибини мукофотлаб ёрдам қилишига имкон берардилар. Ҳидоятларнинг яхшиси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларидир. Лекин кимдир одамларнинг унга хизмат қилиши сабабли ўзининг манманлик ва кибрга кетишидан қўрқса, “эшикни ёпиб” (ман қилиб) бирон киши учун унга хизмат қилишига имкон бермаслигига ҳеч қиси йўқ. Ҳар бир ўринга яраша гап бор. Яна бу ҳадисда махсилар албатта пок бўлишига далил бор. Нажосатли этикларга масҳ тортиш дуруст эмас. Худди баъзи жоҳиллар қилганидек, йиртқич ҳайвоннинг ёки илоннинг ёки шунга ўхшаш нарсанинг терисидан қилинган этикларни сотиб олиб унга масҳ тортгани каби. Бу жоиз эмас, чунки уларнинг териси кучлироқ фикрга биноан нажосатдир. Бунинг сабаби шуки, улар ошланиш билан покланмайди. Гарчи баъзи уламолар: “Қайсики тери ошланса, пок бўлади”, деган сўзларнинг умумийлигига биноан йиртқичнинг териси ошланса пок бўлади, дейишса ҳам. Демак кучлироқ фикр у нажосатлигича қолишидир, инсон уларни киймаслигидир ва агар унга хўл ҳолида тегса, ёки хўл қўли билан тегса қўли нажосат бўлади.59 Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Агар қадамлар таҳоратлими, таҳоратли эмасми, деб шак қилса, уларга масҳ тортмайди, чунки улар таҳоратли эканлигига албатта ишонч бўлиши лозим.

وَعَنْ عَلِيٍّ  قَالَ: لَوْ كَانَ اَلدِّينُ بِالرَّأْيِ لَكَانَ أَسْفَلُ اَلْخُفِّ أَوْلَى بِالْمَسْحِ مِنْ أَعْلَاهُ, وَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اَللَّهِ  يَمْسَحُ عَلَى ظَاهِرِ خُفَّيْهِ أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ.

61- وَعَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفْرًا أَنْ لَا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ وَلَكِنْ مِنْ غَائِطٍ, وَبَوْلٍ, وَنَوْمٍ أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ, وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَصَحَّحَاه ُ.

Али, розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: Агар дин рай-фикрга асосланган бўлганида махсининг остига унинг устига масҳ тортишдан кўра авлороқ бўларди. Мен эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устларига масҳ тортганларини кўрдим. Абу Довуд ҳасан санад билан ривоят қилди.60

Сафвон ибн Уссол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик). Насоий ва Термизий ривоят қилишди. Лафзи Термизийники. Ибн Ҳузайма ҳам ривоят қилиб, уни иккови (Термизий ва Ибн Ҳузайма) саҳиҳ дейишган.



Юқорида махсиларга масҳ тортиш бобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларига масҳ тортганлари айтилди. Муаллиф яна Муғийранинг заиф ривоятини келтирди. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсининг устига ва остига масх тортганлар, дейилган. Бу шоз, (ёки) мункар ривоят бўлиб унга эътибор берилмайди ва масҳ фақат махсиларнинг устига қилинади. Худди Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисида келгани каби, у киши шундай деди: Агар дин рай-фикр устига қурилган бўлганида, махсининг остига унинг устига масҳ тортишдан кўра авлороқ бўларди. Мен эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устига ёки махсининг устига масҳ тортганларини кўрдим. У киши айтяптики: Агар дин фикрга асосланган бўлса. Рай-фикрдан мурод биринчи ҳаёл, биринчи (юзаки) фикрдир. Шунда инсон айтардики: «Махсининг остига масҳ тортиш авлороқ. Чунки махсининг ости ерга қаратилган бўлиб унга тупроқ ва азият (ифлослик) ёпишади. Шунда уни суртиш авлороқ бўлади». Лекин агар инсон ўйлаб кўриб (биринчи, юзаки) фикр кўзи билан эмас, балки ақл кўзи билан қараса, махсининг усти остидан кўра авлороқ эканини топади. Чунки унинг остини суртиш покликни зиёда қилмайди, балки ифлосликни кўпайтиради. Чунки масҳ тортиш ифлосликни кеткизадиган ювиш эмас. Масҳ – қўлингни хўллаб бирон жойнинг устидан ўтказиш. Агар буни остидан қилганингда, бу фақат кирликни кўпайтирган бўларди. Демак, ақл билан дин махсининг тепа қисми, яъни усти масҳ қилинадиган жой эканлигига далолат қилади. Масҳнинг кайфияти: икки қўлингни сув билан хўллаб, кейин махсининг устини бармоқларидан болдиргача бир марта суртасан, чунки ҳар қандай суртиладиган нарса қайта-қайта суртилмайди.61 Кейин ўнг оёқ олдин суртилиб сўнг чапи суртиладими, ёки иккаласи бирга суртиладими? Бу эҳтимолли ҳолатдир. Суннат буни ойдинлаштирмайди. Эҳтимол, инсон иккаласини бараварига суртади: ўнг қўли билан ўнг оёғини, чап қўли билан чап оёғини. Эҳтимол, олдин ўнгидан бошлаб, сўнг чапини суртади, худди ювишда қилганидек. Бу ишда кенглик бор. У киши (Али) розияллоҳу анҳу айтяптилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсининг устини суртганларини кўрдим. Али розияллоҳу анҳудан “Саҳиҳ Муслим”да собит бўлганки, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам масҳ тортишга вақт белгиладилар. Али ибн Абу Толиб махсига масҳ ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилганлар жумласидадир. Махсига масҳ тортиш ҳадислари мутавотирдир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шаксиз собит бўлган. Шунга қарамай рофизийлар махсига масҳ тортишни ман қилиб: “Унга масҳ тортиш йўқ”, дейишади. Ваҳоланки, махсига масҳ тортиш ҳадисларини ривоят қилганлар ичида уларнинг наздидаги имомларининг имоми Али ибн Абу Толиб бор. Бу эса ўша одамлар Аллоҳ Таолога шариат билан эмас, балки фикрлари билан ибодат қилишларига бўлган далиллардан биридир. Ҳар ҳолда баъзи илм аҳли, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, баъзи суннат аҳли махсига масҳ тортиш ҳукмини ақида китобларида зикр қилишди, ваҳоланки у ақидадан эмас. Лекин бидъатнинг бошлиқларидан бири бўлмиш рофизийларнинг шиори масҳ тортмаслик бўлганида, баъзи суннат аҳли махсига масҳ тортишни ақидадан қилишди, чунки бу очиқ-ойдин шиордир. Рофизий махсига масҳ тортмайди. Шунинг учун бу бидъат бошлиқларига шиор бўлганидан сўнг суннат аҳли махсига масҳ тортишни эътиқодларидан қилишди. Кейин махсига масҳ тортишнинг муайян вақти ва муайян ҳолати бор. Бу ҳақда иншааллоҳ келасида сўз боради.

Саволга жавоб: Аллоҳ сенга барака берсин, таҳоратнинг ҳар бир аъзосига албатта янгидан сув олиш лозим.

- وَعَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفْرًا أَنْ لَا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ وَلَكِنْ مِنْ غَائِطٍ, وَبَوْلٍ, وَنَوْمٍ أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ, وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَصَحَّحَاه ُ.

62- وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ  قَالَ: جَعَلَ اَلنَّبِيُّ  ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ لِلْمُسَافِرِ, وَيَوْمًا وَلَيْلَةً لِلْمُقِيمِ. يَعْنِي: فِي اَلْمَسْحِ عَلَى اَلْخُفَّيْنِ أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ

Сафвон ибн Уссол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва уч тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик). Насоий ва Термизий ривоят қилишди. Лафзи Термизийники. Ибн Ҳузайма ҳам ривоят қилиб, уни иккови (Термизий ва Ибн Ҳузайма) саҳиҳ дейишган.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши шундай деди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофир учун уч кун ва уч кечани, муқим учун эса бир кун ва бир кечани (муддат) қилиб бердилар. Яъни, махсига масҳ тортиш учун.62 Муслим ривояти.

Бу ҳадисларни муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида махсига масҳ тортиш борасида келтирди. Биринчиси, Сафвон ибн Уссол, розияллоҳу анҳудан. У киши шундай деди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам агар биз сафарда бўлсак, махсиларимизни жунуб бўлмаган ҳолда уч кун ва уч тун ечмасликка буюрардилар. Лекин катта ва кичик ҳожат, ҳамда уйқудан (таҳорат бузилганида махси устига масҳ тортардик). У киши розияллоҳу анҳунинг: Пайғамбар (махсини) ечмасликка буюрардилар, деган сўзларига келсак, инсон махси ёки пайпоқни таҳоратли ҳолда кийган бўлиб, кейин таҳорат олмоқчи бўлса, уларни ечмасдан устига масҳ тортаверади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Муғийрага айтганлари каби: Уларни қўй (ечма), мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман. Кейин уларга масҳ тортдилар. Лекин Сафвон розияллоҳу анҳунинг ҳадисида иккита фойда бор. Биринчиси, масҳ муддати. Иккинчиси, махсига масҳ тортиш мумкин бўлган таҳоратсизлик (ҳадас). Муддатга келсак, у бир кун ва бир кеча (муқимга), мусофирга эса уч кун (уч сутка). Бу муддат таҳорат кетганидан сўнг биринчи масҳ тортишдан бошланади ва уч кун тугаши билан тугайди. Бомдод намозида махси кийиб, таҳорат кетганидан сўнг пешин намози вақтида масҳ тортган бўлса, масҳ тортиш муддати пешин намозидан, масҳ тортган вақтидан бошланади. Агар бомдод намозидан сўнг соат олтида махси кийиб, соат ўн иккида масҳ тортган бўлса, муддат соат ўн иккидан бошланади. Яъни, биринчи масҳдан олдинги вақт муддатга ҳисоб қилинмайди. Бу биринчи, яъни таҳорат кетганидан сўнгги масҳ тортиш қоидаси. Сафвон ҳадисидаги иккинчи фойдага келсак, махсига масҳ тортиш мумкин бўлган таҳоратсизлик нима? Бу таҳоратсизлик – катта (ғоит) ва кичик (бавл, сийдик) ҳожат ҳамда уйқу. Яъни, кичик таҳоратсизлик (ҳадас). Аммо жанобатга келсак, унда масҳ тортиш мумкин эмас. Шунга биноан, агар инсон махси кийган ҳолда жунуб бўлиб қолса, уларни ечиб бутун баданини ювиш вожиб бўлади. Чунки жанобатда бутун баданини ювиш вожибдир. Фақат ярага ўралган боғич бундан мустасно. Бу ҳақда иншааллоҳ кейинроқ айтилади. Яна бу ҳадисда, яъни Сафвон ҳадисида кичик ва катта ҳожат таҳоратни бузишига далил бор. Орқадан ел чиқиши, туянинг гўшти ейилиши, инсон ўзини сезмайдиган чуқур уйқу ҳам таҳоратни бузади. Агар шундай (уйқу пайтида таҳоратсизлик пайдо) бўлса, таҳорат бузилади. Ғуслда эса махсига масҳ тортиш жоиз эмас.

Ундан кейинги Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси муқимнинг масҳ муддати бир кеча ва кундуз эканлигига далил бўлади. У таҳорат бузилганидан сўнг биринчи масҳ тортишдан бошланади. Агар фараз қилсакки, у бомдод намозида махси кийди ва ўша куннинг хуфтон намозини ўқигунича таҳоратли бўлиб турди. Кейин иккинчи куннинг бомдод намозида биринчи марта масҳ тортди. Мана шу масҳдан олдинги вақт ҳисобга олинмайди. Муддат иккинчи кундаги масҳдан бошланади. Шунда инсон баъзан таҳоратнинг бузилишига қараб йигирма намоздан кўпроқ вақтда масҳ тортиши ёки махси кийган ҳолда намоз ўқийди. Сен биринчи масҳ тортган вақтингдан ҳисоблаб, ундан олдинги вақтни ҳисобламасанг (шундай бўлади). Масалан, агар (мусофир) шанба куни бомдод вақтига махси кийса ва ухламагунича таҳорати бузилмаса. Кейин у якшанба куни соат учда бомдод намози учун масҳ тортса, шунда масҳ муддати якшанба куннинг эрталабки вақтидан бошланади. Ушбу масҳдан олдинги вақт ҳисобга олинмайди. Шунда шанба куни ҳисобланмай, якшанбадан бошланади ва комил душанба туни ҳисобга олинади. Энди агар у душанба куни бомдод намози учун масҳ тортиб сешанба тунида ухлагунича таҳоратли бўлиб турди, деб фараз қилсак, душанба куни (кундузи) унга ҳисоб қилинмайди, чунки унинг таҳорати бузилмаганди.63 Кейин агар инсон пайпоқни ёки махсини муддат тугагунича ечса, унинг таҳорати бузиладими? Жавоби – бузилмайди ва у таҳоратли бўлиб қолаверади, лекин у (махси ва пайпоқни) фақат таҳоратли оёққа қайтадан кийиб олади.64 Шунингдек агар муддат тугаса-ю, лекин киши таҳоратли бўлиб турса, унинг таҳорати бузилмайди ва у таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлиб туради. Муддат тугашида ҳам, махси ечилишида ҳам таҳорат бузилмаслиги - кучлироқ фикр. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: Қон таҳоратни бузмайди, агар олд ва орқа тешикдан чиқмаса. Қусиш ҳам таҳоратни бузмайди. Бадандан чиққан ҳар қандай нарса таҳоратни бузмайди, магар сийдик, катта ҳожат ва ел таҳоратни бузади.

63- وَعَنْ ثَوْبَانَ  قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اَللَّهِ  سَرِيَّةً, فَأَمَرَهُمْ أَنْ يَمْسَحُوا عَلَى اَلْعَصَائِبِ - يَعْنِي: اَلْعَمَائِمَ -وَالتَّسَاخِينِ- يَعْنِي: اَلْخِفَافَ رَوَاهُ أَحْمَدُ, وَأَبُو دَاوُدَ, وَصَحَّحَهُ اَلْحَاكِم ُ.

64- وَعَنْ عُمَرَ -مَوْقُوفًا- و]عَنْ] أَنَسٍ -مَرْفُوعًا-: إِذَا تَوَضَّأَ أَحَدُكُمْ وَلَبِسَ خُفَّيْهِ فَلْيَمْسَحْ عَلَيْهِمَا, وَلْيُصَلِّ فِيهِمَا, وَلَا يَخْلَعْهُمَا إِنْ شَاءَ إِلَّا مِنْ جَنَابَةٍ» أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَه ُ.

65- وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ  عَنْ اَلنَّبِيِّ  أَنَّهُ رَخَّصَ لِلْمُسَافِرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ, وَلِلْمُقِيمِ يَوْمًا وَلَيْلَةً, إِذَا تَطَهَّرَ فَلَبِسَ خُفَّيْهِ: أَنْ يَمْسَحَ عَلَيْهِمَا أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة َ.

66- وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ عِمَارَةَ  أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اَللَّهِ أَمْسَحُ عَلَى اَلْخُفَّيْنِ? قَالَ: «نَعَمْ» قَالَ: يَوْمًا? قَالَ: «نَعَمْ», قَالَ: وَيَوْمَيْنِ? قَالَ: «نَعَمْ», قَالَ: وَثَلَاثَةً? قَالَ: «نَعَمْ, وَمَا شِئْتَ» أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ, وَقَالَ: لَيْسَ بِالْقَوِيِّ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик қўшин жўнатиб уларга салла ва оёқ кийимга65 масҳ тортишга буюрдилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишди, ал-Ҳоким эса уни саҳиҳ деди.

Умарнинг ўз сўзидан ва Анасдан – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Агар сизлардан бирингиз таҳорат олиб махси кийса, уларга (кейинги таҳорат олишда) масҳ тортиб намоз ўқийверсин ва агар хоҳласа, уларни ечмасин, магар жунуб бўлиб қолмаса. Дорақутний ва ал-Ҳоким келтириб, ал-Ҳоким уни саҳиҳ деди.

Абу Бакра, розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофирга уч кундуз ва кеча, муқимга эса бир кундуз ва бир кеча махсига масҳ тортишга рухсат бердилар, агар уларни таҳоратдан сўнг кийган бўлса. Дорақутний келтириб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди.

Убай ибн Имора розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Эй Аллоҳнинг Расули, мен махсига масҳ тортаверайми? У зот: Ҳа, дедилар. (Убайй): Бир кунми? деди. У киши: Ҳа, дедилар. (Убайй): Икки кунми? деди. У зот: Ҳа, дедилар. (Убайй): Уч кунми? деди. У зот: Ҳа, ва қанча хоҳласанг, дедилар. Абу Довуд келтириб: Кучли эмас, деди.

Бу кийилган махси ва бошқа нарсага масҳ тортиш борасидаги қолган ҳадислар. Юқорида биз ўтдикки, махси ва пайпоққа шартлар билан маҳс тортилади: таҳоратли оёққа кийилган бўлиши, кичик таҳоратсизликда бўлиши, чекланган муддатда бўлиши – муқимга бир кундуз ва кеча, мусофирга уч кундуз ва уч кеча. Бундан сўнг масҳ тортилмайди. Юқорида яна биз муддат ўтиши билан инсонда таҳорат кетмаса, у то таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлаверади, деб ўтдик. Яна юқорида ўтдикки, агар махси ёки пайпоқни масҳ тортганидан сўнг ечса, у таҳорати бузилмагунича таҳоратли бўлаверади. Муаллиф зикр қилган Савбон ҳадисига келсак, унда айтилишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик қўшин юбориб уларга “ат-тассаахийн” ва “ал-асоиб”га масҳ тортишни буюрдилар. “Ал-асоиб”, яъни саллалар. “Ат-тассаахийн”, яъни пайпоқлар. “Тассааххийн” деб номланишига сабаб, оёқ у кийилгани сабабли исинади. Бу ҳадисда шунга далил борки, инсонда оёғини иситувчи нимаики бўлса, шунга масҳ тортади: у йиртилган бўладими, йиртилмаган бўладими, енгил бўладими, оғир бўладими – оёғингга кийиб уни иситиш фойдаси ҳосил бўлган ҳар қандай нарсага масҳ тортилади. Аммо баъзи уламоларнинг тешилмаган ва қалин бўлиши каби шарт қўйишларига далил йўқ. Унинг номи махси қолгунича масҳ тортавер, чунки у қайдсиз мутлақ келган. Агар Аллоҳ Таоло ва Унинг Расули бир нарсани мутлақ айтган бўлишса, бизнинг қайд қилишимизга ҳаққимиз йўқ. Чунки қайд қилиш одамларга қийинчилик туғдириш бўлади. Демак, Аллоҳ ва Унинг Расули мутлақ қилган нарса мутлақлигича қолаверади ва бирон нарса билан қайд қилинмайди. Аммо саллага келсак, унга масҳ тортилади.



Тўртинчи кассета.

Аммо саллага келсак, агар инсон уни бошига ўраган бўлса, унга масҳ тортилади. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, салла махси ҳукмига кириб албатта таҳоратли ҳолатда кийилиши лозим бўлиб, муқимга бир кеча-кундуз, мусофирга уч кеча-кундуз вақтга белгиланганми, ёки унинг ҳукмига кирмайдими, деган масалада ихтилоф қилишди. Асли шуки, у махси ҳукмига кирмайди. Чунки оёқ билан бош ўртасида очиқ-ойдин фарқ бор. Бошни аввалдан ювиш вожиб эмас. Унинг таҳорати унга масҳ тортиш ва бу таҳорат оёқнинг таҳоратидан енгилроқдир. Оёққа келсак, унинг таҳорати ювишдир, магар пайпоқ ёки махси бўлмаса. Шунда (махси билан салла ўртасида) қиёс қилиш тўғри бўлмайди. Шунга биноан инсон қачонки саллани таҳоратли ёки таҳоратсиз ҳолда кийса, муддат билан ёки муддатсиз бўлса, токи унинг бошида экан, унга масх тортаверади. Лекин агар уни ечса (бошига масҳ тортиши керак бўлади).66 Лекин бу албатта шундай салла бўлиши керакки, уни ечишда бироз машаққат бўлиши керак. Аммо шапкага ва унга ўхшаш бош кийимга келсак, унга масҳ тортилмайди, чунки у салла каби эмас. Салла ўрашга, бир қисмини ушлаш ёки иккинчи қисмига киргизишга муҳтож бўлади. Бунинг натижасида бошни иситиш ҳосил бўлади. Уни ечиб бошга масҳ тортилганида иссиқдан сўнг совуқ таъсир қилиш хавфи бўлади. Шунинг учун салла (ҳукми) махсидан кўра енгилроқ бўлди. Баъзи уламолар салланинг бир учи орқадан қўйиб юборилган ёки жағнинг остидан ўралган бўлиши шартини қўйишди. Лекин бу тўғри эмас. Тўғриси шуки, модомики у салла бўлса, унга масҳ тортилади. Магар катта таҳоратсизликда ундай қилинмайди. Чунки катта таҳоратсизликда масҳ тортиладиган ҳеч нарса йўқ, барча нарса, ҳатто бош ҳам ювилади. Демак, катта таҳоратсизликда унга масҳ тортилмайди. Анаснинг (марфуъ ҳадисига) ва Умарнинг мавқуф ҳадисига ва улардан кейин келган ҳадисларга келсак, уларда инсон махсини албатта тўлиқ таҳоратли ҳолда кийган бўлиши лозимлигига далил бор. Чунки унда: Агар бирингиз таҳорат олса, дедилар. Шунга биноан агар инсон бир оёғини ювиб, кейин бир пой махсини кийса, сўнг иккинчи оёғини ювиб (иккинчи) пой махсини кийса унга масҳ тортмайди. Чунки у ўнг махсини таҳорати комил бўлишидан олдин кийди. Демак, албатта олдин таҳоратни (икки оёқни ювиб) комил қилиб, кейин (махси кийиб, кейинги таҳорат олишда) масҳ тортиши керак. Баъзи уламолар эса ўнг оёқни ювиб, кейин унинг устига махси кийиб, сўнг чап оёқни ювиб унга махси кийишнинг ҳеч қиси йўқ, дейишди. Лекин эҳтиётроғи комил таҳорат олмагунча ўнг оёққа махси киймасликдир. Бизда яна масҳ тортиладиган бир нарса қолди: жароҳатга ёки синган (аъзога) ўралган боғич. Унга кичик ва катта таҳоратсизликда масҳ тортилади, унга чекланган вақт йўқ ва уни таҳоратли аъзога ўралган бўлиши шарти йўқ.67 Масалан, инсоннинг билаги синса, кейин у унга боғич ёки гипс(ли боғич) боғласа, ёки унда жароҳат бўлиб уни остида дориси бор боғич билан боғласа, ушбу боғичга катта ва кичик таҳоратсизликда муддатсиз ва таҳоратга кийилганлик шартисиз масҳ тортаверади. Шунингдек агар орқасида оғриқ сабабли пластир боғичи бўлса, катта таҳоратсизликда устидан (ҳўл) қўлини юргизиб масҳ тортаверади ва бу уни ювишдан кифоя бўлади, то тузалиб уни олиб ташламагунича. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: саллага масҳ тортилганида унинг устидан қўл айлантириб юргизилади. Яна бошнинг очилиб турган олд қисмига ҳам масҳ тортиш суннат бўлади.


Таҳоратни бузувчи амаллар боби

67- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اَللَّهِ  -عَلَى عَهْدِهِ- يَنْتَظِرُونَ اَلْعِشَاءَ حَتَّى تَخْفِقَ رُؤُوسُهُمْ, ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّئُونَ أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ, وَصَحَّحَهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ. وَأَصْلُهُ فِي مُسْلِم ٍ.



Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари - ул зотнинг замонларида хуфтон намозини кутиб бошлари (мудроқдан кўкракларига) тушиб қоларди. Кейин улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди. Абу Довуд келтириб, уни Дорақутний саҳиҳ деди. Ҳадиснинг мазмуни Муслимда келган.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуулоҳ “Булуғул-маром” китобида “Таҳоратни бузувчи амаллар боби”, деди. “Навақизул-вузу” уни (таҳоратни) бузувчи амаллар дегани. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, (ибодатни) бузувчи амалларни бир неча турли иборалар билан номлашади. Бу ерда “навақизул-вузу”, дейишди. Намозда эса уни “мубтилатус-солат”, деб номлашди. Рўзада эса - “муфсидатус-совм”. Мана шу ибораларнинг барчаси битта маънода. “Навақизул-вузу”, яъни таҳоратни бузувчи амаллар, яъни агар улар мавжуд бўлса, таҳорат бузилиб намоз ўқиш учун албатта янгитдан таҳорат олиш лозим бўлади. Билгинки, аслида киши шаръий таҳорат олса, унинг таҳорати қолаверади ва бузилмайди, модомики бунга далил бўлмаса. Агар сен бу қоидани билсанг, қайси киши сенга: “Бу таҳоратни бузади”, деса, айтгин: “Сен далил келтиришинг лозим”. Бу қоида шундайки, шаръий далил билан собит бўлган нарса фақат шаръий далил билан кўтарилиши (йўққа чиқиши) мумкин. Демак, агар бу таҳорат шаръий далил тақозоси билан тўғри эканлиги собит бўлса, қайси инсон бу таҳорат бузилди, деса, у шаръий далил келтириши лозим бўлади. Шунга биноан ҳар қандай инсон сенга, масалан: “Бу таҳоратни синдиради”, деса, унга айтгинки: “Қани далил? Далил келтир”. Агар у сенга: “Аёлни шаҳват билан ушлаш таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” дегин. У сенга: “Қусиш таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” дегин. У сенга: “Бадандан чиққан қон таҳоратни бузади”, деса, унга: “Қани далил?” деб айт. Ҳар қандай нарса ҳақида сенга: “Бу таҳоратни бузади”, дейилса, буни айтган кишига: “Қани далил?” дегин. Агар шаръий, тўғри далил олиб келса, биз уни қабул қиламиз, бўлмаса унинг сўзи рад этилади ва аслга амал қилинади, у эса таҳоратнинг қолишидир. Таҳоратни бузувчи нарсаларга сийдик, катта ҳожат ва ел киради. Юқорида махсига масҳ тортиш бобида Сафвон ибн Уссол ҳадисида келтирилдики: Лекин катта ҳожат ва сийдик .... Яна қорнида бир нарса, яъни қулдираши бор киши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайранинг ҳадиси собит бўлди. Масалан, унда шубҳа пайдо бўлса: “Ел чиқдими, йўқми”, ул зот айтдиларки: Товушни эшитмагунича ёки елни (ҳидидан) топмагунича (намоздан) чиқиб кетмасин, дедилар. Демак, агар ел, бу эса ҳаво, орқа тешикдан чиқса, у таҳоратни синдиради. Худди шундай орқа ёки олд тешикдан чиққан ҳар қандай нарса, у одатий нарса бўладими, ғайри оддий бўладими – барибир, у таҳоратни синдиради. Уйқу. Юқорида яна Сафвон ибн Уссол ҳадисида келдики, ул зот: Лекин катта ҳожат, сийдик ва уйқудан, дедилар. Демак, уйқу таҳоратни бузади. Лекин муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳоратни синдирувчи амаллар бобини бошлаб зикр қилган Анас ҳадиси уйқуда тафсилот борлигига далолат қилади. Анас розияллоҳу анҳу айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари хуфтон намозини кутиб туришарди, яъни масжидда ҳозир бўлишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хуфтон намозини кечиктиришни хуш кўрардилар. Ҳатто бир кеча чиққанларида туннинг учдан бир қисми ўтиб кетган эди. Ул зот айтдилар: Бу айни (хуфтоннинг) вақтидир. Агар умматимга қийин бўлишидан қўрқмаганимда, (шу вақтда ўқийверардим). Шундай қилиб саҳобалар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кутишарди, ҳатто бошлари (кўкракларига мудроқдан) тушиб қоларди. Кейин улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди. Яъни уйқудан бошлари энгашиб қуйи тушарди. Сўнг улар таҳорат олмасдан намоз ўқишарди. Шунга биноан уйқуда тафсилот бор. Агар инсон уйқуга чуқур кетмаса, яъни таҳорати синганини (ел чиққанини) сезадиган бўлса, унинг уйқуси таҳоратни синдирмайди, гарчи у узоқ муддат давомида мудраб қолса ҳам. Лекин агар ел чиққанини ичида сезадиган бўлса, у таҳоратни бузмайди. Гарчи у ёстиқ устида ухлаётган (мудраётган) бўлса ва унга ухлаётгани туюлаётган бўлса, у ел чиққанини сезса, таҳорати бузилмайди. Муҳими, унинг онги (эс-хуши) ўзи билан бирга (жойида) бўлиши керак. Модомики у таҳорати синганини ичида сезадиган бўлса, шундай уйқу билан унинг таҳорати кетмайди. Агар уйқуга кириб кетса ва ел чиққанини ичида сезмайдиган бўлса, бунда унинг таҳорати кетади. Ҳатто фараз қилсакки, унинг олдида бир эшитадиган ва ҳид сезадиган киши бўлиб у ушбу ухлаган кишига: “Мен товуш ҳам эшитганим йўқ, ҳид ҳам сезганим йўқ”, деса, лекин ухлаган одам уйқуга чуқур кетган бўлса, унинг уйқуси таҳоратни бузади. Шу билан бирга баъзан ундан ел чиқмагани равшан бўлса ҳам, ибрат инсоннинг ўзида. Модомики ел чиққанини у сезмайдиган бўлса, унинг таҳорати кетади. Бу таҳоратни бузадиган нарсалардан бири.68 Таҳоратни бузувчи нарсалардан яна бири - қон. Агар у аёлнинг фаржидан чиқиб, ҳайз бўлса, у ғуслни вожиб қилади (ҳайзи тугаганидан сўнг). Агар истиҳоза (ҳайз бўлмаган қон) бўлса, у таҳоратни вожиб қилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки (орқа ва олд) тешикдан чиққан нарса таҳоратни бузишини айтдилар, у кам бўладими, кўп бўлади - барибир. Унинг жисми бўладими: сийдик, ахлат ва қон каби, ёки жисми бўлмайдими: ел каби – фарқи йўқ. Магар аёл фаржидан чиққан ел таҳоратни бузмайди, чунки аёл фаржидан чиққан ел қориндан (ичакдан) чиққан ел эмас, лекин у фаржнинг ўзидан чиқади. Шунинг учун у таҳоратни бузмайди. Аммо орқа тешикдан чиққан ел таҳоратни бузади. Чунки у қорин (ичак)дан – нажосатдан чиқади. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

68- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ إِلَى اَلنَّبِيِّ  فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اَللَّهِ! إِنِّي اِمْرَأَةٌ أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ, أَفَأَدَعُ اَلصَّلَاةَ? قَالَ: «لَا. إِنَّمَا ذَلِكَ عِرْقٌ, وَلَيْسَ بِحَيْضٍ, فَإِذَا أَقْبَلَتْ حَيْضَتُكِ فَدَعِي اَلصَّلَاةَ, وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ اَلدَّمَ, ثُمَّ صَلِّي مُتَّفَقٌ عَلَيْه. وَلِلْبُخَارِيِّ: ثُمَّ تَوَضَّئِي لِكُلِّ صَلَاةٍ. وَأَشَارَ مُسْلِمٌ إِلَى أَنَّهُ حَذَفَهَا عَمْدً ا.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: “Фотима бинт Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб шундай деди: Эй Аллоҳнинг Расули, менда бачадондан доим қон (истиҳоза) келиб туради ва мен бундан ҳеч покланмайман (қон тўхтамайди). Мен намоз ўқишни тўхтатайинми? Ул зот: Йўқ. Бу фақат томир(дан келадиган қон)дир, ҳайз эмас. Ҳайзинг келса, намозингни тўхтат. Ҳайз тугаса, қонни ювиб намоз ўқийвер. Муттафақун алайҳ. Бухорий ривоятида: Кейин ҳар намозга таҳорат ол, дейилган. Муслим эса бу қўшимчани атайин тушириб кетганига ишора қилди.69

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида Оиша розияллоҳу анҳо ривоятини келтирди. У киши шундай дедилар: Эй Аллоҳнинг Расули, менда бачадондан доим қон келиб туради ва мен бундан ҳеч покланмайман (қон тўхтамайди). Мен намоз ўқишни тўхтатайинми? “Менда истиҳоза бўлади”, яъни, “узоқ вақт давомида кўп қон келади ва мен бундан покланмайман”. Ҳадиснинг зоҳири шуки, бу аёл ҳар ойи қон кўрарди, чунки у: Мен покланмайман, деди. У: Намозни тўхтатайинми? деди. Ул зот: Йўқ, бу томир, дедилар. Яъни, бу томирдан келадиган қон. Ҳайз қони эса томирдан келмайди, балки у Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни билан бачадон туширадиган табиий одатий қондир. Томир қони ҳайз қонидан фарқли бўлади. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайзи келса, яъни, ҳайз вақти келса, намозни тўхтатишни буюрдилар. Сўнг агар ҳайз кетса ва унинг вақти тугаса, ғусл қилиб намоз ўқишга буюрдилар. Ва (истиҳоза) қони теккан жойни ювиб ҳар намозга таҳорат олишни буюрдилар. Масалан, бу аёл ҳар ойда йигирма кун ёки бир ой қон кўрса, унда олдинги одат (ҳайз кўриш одати) бор. Биз унга айтамизки, фақат олдинги ҳайз одатингга кўра кутиб тур, сўнг ғусл қилиб намоз ўқийвер. Ҳатто қон келиб турса ҳам ғусл қилиб намоз ўқийвер. Мисол учун бу аёлнинг одати тўққиз кун (ҳайз кўриш) эди. Кейин у истиҳоза касаллигига чалинди ва қон унда доим ёки кўпинча келадиган бўлди. Биз айтамизки, одатий ҳайз вақти келса, кутиб туриб намоз ўқима. Эри унга яқинлик қилмайди, у рўза тутмайди ва ҳайз кўраётган аёл узоқлашадиган барча нарсадан70 узоқ бўлади. Одатий ҳайзнинг тўққиз71 куни тугаса, қонни ювиб ғусл қил, сўнг намоз ўқи. Кейинги намознинг вақти келса, таҳорат ол ва намоз ўқи. Учинчи намознинг вақти кирса, таҳорат олиб намоз ўқи. Илм аҳли айтадики, доим таҳорати кетадиган кишининг ҳукми ҳам шундай. Масалан, кишида доим бавл (сийдик) келиб турадиган бўлса, у бавлни ушлай олмайдиган бўлса, бунинг ҳукми ҳам истиҳоза аёлнинг ҳукми каби бўлади: у ҳар қачон намоз вақти кирганида таҳорат олади. Намоз вақти кирганидан сўнг таҳорат олса, хоҳлаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Доим ел келиб турадиган киши ҳам шундай. Баъзи кишиларда кўп ел бўлиб қорнида газ тўпланади ва уни ушлаб туролмайди. Унинг ҳукми ҳам сийдик доим келиб турадиган кишининг ҳукми каби. Биз унга айтамизки: “Фақат намоз вақти кирганида таҳорат ол. Агар сендан бирон нарса чиқса, уни тўхтата олмасанг, уни ман қилишга қодир бўлмасанг, у таҳоратни бузмайди”. Чунки Аллоҳ Таоло шундай деган:

       

Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юклаймади (Бақара: 286). Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

69- وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ  قَالَ: كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً, فَأَمَرْتُ اَلْمِقْدَادَ بْنَ اَلْأَسْوَدِ أَنْ يَسْأَلَ اَلنَّبِيَّ  فَسَأَلَهُ ? فَقَالَ: «فِيهِ اَلْوُضُوءُ مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ, وَاللَّفْظُ لِلْبُخَارِيّ ِ .

70- وَعَنْ عَائِشَةَ, رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ اَلنَّبِيَّ  قَبَّلَ بَعْضَ نِسَائِهِ, ثُمَّ خَرَجَ إِلَى اَلصَّلَاةِ وَلَمْ يَتَوَضَّأْ أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَضَعَّفَهُ اَلْبُخَارِيّ ُ.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Менда тез-тез мазий келиб турарди ва мен Миқдод ибн ал-Асвадга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрашни айтдим”. Миқдод бу ҳақда сўраганди, у зот: Бунда таҳорат олиш керак, дедилар. Муттафақун алайҳ, Бухорий лафзи.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб кейин намозга таҳорат олмасдан чиқиб кетдилар. Аҳмад ривоят қилди, Бухорий уни заиф, деди.72



Юқорида таҳоратни бузувчи баъзи нарсаларни айтдик: кичик ва катта ҳожат, ел, уйқу. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу бобдаги ҳадисларни келтириб Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирди. Бу киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси ва қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг эри эди. У кишида тез-тез мазий келиб турарди. Мазий – шаҳватдан кейин ажраладиган ва ҳис қилинмайдиган суюқ сув. Агар инсон шаҳватини сезса ва шаҳвати совуса, мана шу суюқликни сезади. Лекин унинг чиққанини эмас, балки унинг намлигини сезади. Бу кўп инсонларда бўлади, балки кўпчилик эркакларда бу нарса пайдо бўлади. Инсонлар ичида бу ҳолат бўлмайдиганлар ҳам бор. Али ибн Абу Толиб Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари бўлгани учун ул зотдан сўрашга уялардилар ва Миқдод ибн ал-Асвадга бу ҳақда сўрашни буюрдилар. Али Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга қизларига уйланган ҳолда шаҳватга тегишли савол билан рўбарў бўлишдан қўрқардилар. Шунда Миқдод Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўради. Шунда у зот: Бунда таҳорат қилиш керак, дедилар. Яъни, агар инсондан мазий чиқса, унга таҳорат олиш вожиб бўлади. Бошқа ҳадислардан унга олатини ювиш ва таҳорат олиш вожиблиги айтилган. “Сунан”ларда келган бошқа ҳадисларда унга олат ва икки моякни ювиб таҳорат олиш вожиблиги айтилган. Бу эса мазий таҳоратни бузувчи нарсаларга киришига далолат қилади, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мазийдан таҳорат олишни буюрдилар. Шунингдек олат ва икки моякни ювиш вожиб, гарчи уларга мазий тегмаса ҳам. Тиббиёт уламоларининг айтишича, олат ва икки моякни ювишдаги ҳикмат – бу мазийнинг чиқишини камайтиради ва баъзан уни тўхтатиб қўяди. Бунда демак шаръий фойда билан бирга фиқҳий фойда бор. Ушбу ҳадисда бир неча фойдали хулосалар бор. Улардан: инсон аёлининг қариндошларига шаҳват ва фаржга тегишли бўлган нарсаларни очиқ айтмаслиги керак, чунки бу баъзан одобга тескари бўлиши мумкин. Фойдалардан бири инсон билишга ҳожати бўлган нарсани сўрашдан уялса, унинг номидан сўрайдиган одамни вакил қилиши вожиб бўлади. Чунки ҳаё Али ибн Абу Толибни сўрайдиган одамни вакил қилишидан тўсмади. Аммо билиш лозим бўлган ишни уялиб тарк қилиш жоиз эмасдир. Фойдалардан бири илмда вакил қилиш жоизлигидир. Яъни бир инсонни вакил қилиб, унга: “Фалончининг мажлисига бориб у айтган илмдан менга олиб кел”, дейишинг. Ёки бир кишини диний савол сўраб беришга вакил қилиш. Фақат бунинг шарти у киши омонатда ва хотирасида ишончли бўлишидир. Яъни, сенинг наздингда у хотира ва омонат жиҳатидан ишончли бўлиши лозим. Токи сени алдамасин ёки эшитган нарсасига хилоф қилиб хато қилмасин. Фойдалардан бири мазий чиққанида олат ва икки моякни ювиш ҳамда таҳорат олиш вожиблигидир. Мана шу сабабдан – мазий таҳоратни бузиши сабабли муаллиф бу ҳадисни келтирди. Юқорида келтирилганидек, мазий кийим ёки баданга тегса, унга сув сепиш енгил поклаш учун кифоядир: сиқмасдан ва ишқаламасдан сув билан мазий теккан жойни қоплаш етарлидир, чунки у енгил нажосатдир.

Энди Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисига келсак, унинг айтишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб намозга таҳорат олмасдан чиқдилар. Бу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам, бошқа йўллар билан собит бўлгани учун у ҳужжатдир: аёлни ушлаш (“масс”, “ламс”) ва уни эркалаш таҳоратни бузмайди, гарчи шаҳват билан бўлса ҳам модомики ундан бирон нарса чиқмаса (мазий, вадий). Агар инсон таҳоратли ҳолида аёлини ўпса, ёки қучоқласа, ёки фаржидан бошқа жойини ушласа (эркаласа), у намоз ўқийверади ва унга таҳорат вожиб эмас. Магар мазий ёки вадий чиқса, унинг ҳукми вожиб бўлади. Бу билан Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи рад қилинмайди: Ав лаамастумун-нисаа (аёлларга яқинлик қилсангизлар), чунки ояти каримадаги лаамастум сўзидан мурод Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тафсир қилганидек жимоъдир, қўл билан ушлаш эмас. У киши айтдики: Лаамастумун-нисаа, яъни улар билан жимоъ қилишингиздир. Шунга биноан баъзи саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, таҳоратли инсон аёлни ўпиши борасида айтишдики: Мен аёлимни ўпаманми, ёки райҳонни ҳидлайманми, бунга эътибор бермайман. Яъни, мен ўпиш сабабли лаззат ва хурсандчилик топсам, бу зарар қилмайди, худди инсон райҳонни ҳидидан хурсанд бўлиб лаззат топганидек. Чунки бу таҳоратни бузмайди. Аёлни ушлаш ҳам шундай. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

71- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا, فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ: أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ, أَمْ لَا? فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنْ اَلْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا, أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ مُسْلِم .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар сизлардан бирингиз қорнида безовталик сезса ва ел чиққани ҳақида шубҳаланса, (ел) овозини эшитмагунича ёки ел ҳидини сезмагунича масжиддан чиқмасин. Муслим ривояти.



Яъни, инсон баъзан қорнида ғуриллашни, ёки қорни ҳаво билан тўлишини ва шунга ўхшаш нарсаларни сезиб ундан бирон нарса чиқдими, йўқми, деб иккиланиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳукмни баён қилиб бердилар: у таҳоратли бўлиб қолаверади ва овозни эшитмагунича ёки ҳидни сезмагунича маcжиддан чиқмайди. Бу ҳадис собит бўлган нарса устига (ҳукм) қуриш ҳақидаги катта асосдир. Асл илгариги ҳолатда қолишдир. Бу қоидадан уламолар таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, савдо ва фиқҳнинг барча бобларида кўп масалалар олишган. Бу – асл олдинги ҳолда қолишдир. Агар сен асл кўтарилдими (йўқолдими), деб иккилансанг, сен ўша аслга суян ва ҳеч нарса ҳосил бўлмади, (деб ҳисоблайвер). Биринчидан, биз ушбу ҳадис далолат қиладиган нарсадан бошлаймиз. Агар инсон ундан ел чиққанига иккиланса, бунга эътибор бермасин: то таҳорати кетганини аниқ билмагунича намозини давом этаверсин, Қуръон ўқийверсин ва таҳоратли киши қиладиган барча ишларни қилаверсин. Чунки асл таҳоратнинг қолишидир. Мана шунга ўхшаб шайтон кўп ҳолда олатдан бирон нарса чиқдими, деган васвасани келтиради. Баъзи инсонлар олатининг учида совуқлик сезади ва ундан бирон нарса чиқди, деб гумон қилади. Бунга эътибор бермаслик, бундан фикрини чалғитиш керак ва бирон нарса чиқдими, деб излаш керак эмас. Чунки баъзи инсонлар шундай совуқлик сезишса, авратини очиб бирон нарса чиқдими, деб қарай бошлайди. Бу эса хато ва Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган чуқур кетишга киради. У зот: Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди, дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, уларнинг бошида имом Аҳмад ибн Ҳанбал, айтадики, бундан фикрни чалғитади ва унга эътибор бермайди. Ҳатто баъзи уламолар айтадики, шалвар ёки изорига сув сепади, шайтон уни чалғитмаслиги учун.73 Шунингдек, агар инсоннинг таҳорати кетса ва намоз вақти кирганида таҳорат олдими, йўқми, деб иккиланса, биз айтамизки: “Сен таҳорат олмадинг”, чунки асл таҳоратнинг йўқлигидир. Яна агар инсон намозини ўқиб бўлганидан сўнг тўрт, ёки беш, ёки уч ракаат ўқидими, деган ёки шунга ўхшаш иккиланишга борса, бунга қарамасин ва эътибор бермасин. Шунингдек, агар инсон тавоф қилиб бўлганидан сўнг етти марта тавоф қилдими, деган шубҳага борса, бунга аҳамият бермасин. Шунингдек, агар инсон (Сафо ва Марва орасида) саъй (тез юриш) қилиб бўлганидан сўнг етти ёки ундан кам марта саъй қилгани ҳақида иккиланса, унга аҳамият бермасин. Яна агар инсон мана бу нарсани фалончига сотдими ёки йўқми, деб иккиланса, бунга эътибор бермасин. Шунингдек, агар аёлини талоқ қилдими йўқми, деб иккиланса, талоқ қилмаган бўлади. Яна агар бир ишни қилмоқчи бўлиб, кейин иккиланиб: “Мен бу ишни қилмасликка қасам ичганман, деб қўрқаман”, деса, бунга эътибор бермасин. Муҳими шуки, ушбу ҳадис фиқҳнинг барча бобларини ўз ичига оладиган улкан бир қоидага далолат қилади: асл илгариги ҳолатда қолишдир. Шунингдек, агар киши бирон бир ишни қилса ва буни рўзасини бузади, деб гумон қилса-ю, аниқ ишонч ҳосил қилмаса, биз айтамизки: “Асл илгариги ҳолатда қолишдир” (яъни, рўзаси бузилмаганлигидир). Шунингдек, агар бирон нарса таҳоратни бузадими, йўқми, деган шак бўлса, масалан, аёлни ушлаш таҳоратни бузадими, йўқми, биз айтамизки: “Бу таҳоратни бузмайди”, модомики, сенда бу ҳақда аниқ ишонч бўлмаса. Бу жуда улкан қоидадир. Бу ҳадиснинг ушбу улкан қоидадан сўнг бўлган фойдаларидан бири яна ел таҳоратни бузувчи нарса эканлигидир. Чунки у зот: То овозни эшитмагунича ёки елнинг (ҳидини) сезмагунича, дедилар. Фойдалардан бири – овозга асосан амал қилишдир. Лекин бу эшитиш аниқ бўлиши лозим. Гумонли бўлса, унга эътибор берилмайди. Агар фараз қилсакки, инсон ҳид ҳам сезмайди, овозни ҳам эшитмайди, унда айтамизки: “Қайси йўл билан (ел чиққанини) аниқ билса, шу билан амал қилади”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни (овоз ва ел ҳидини) фақат мисол учун зикр қилдилар. Бундан мурод аниқ илм ҳосил бўлмагунича намозини тўхтатмасликдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: агар инсон таҳорати кетганидан сўнг таҳорат олганлигида (намоз ичида) иккиланса, намозини тўхтатсин, гарчи имом бўлса ҳам ва уларга ўша жамоатдан бошқа бировни имом қилиб қўйсин.

72 - وَعَنْ طَلْقِ بْنِ عَلِيٍّ  قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: مَسَسْتُ ذَكَرِي أَوْ قَالَ اَلرَّجُلُ يَمَسُّ ذَكَرَهُ فِي اَلصَّلَاةِ, أَعَلَيْهِ وُضُوءٍ ? فَقَالَ اَلنَّبِيُّ  «لَا, إِنَّمَا هُوَ بَضْعَةٌ مِنْكَ أَخْرَجَهُ اَلْخَمْسَةُ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ حِبَّان َ.

وَقَالَ اِبْنُ اَلْمَدِينِيِّ: هُوَ أَحْسَنُ مِنْ حَدِيثِ بُسْرَةَ.

73- وَعَنْ بُسْرَةَ بِنْتِ صَفْوَانَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ  قَالَ: «مَنْ مَسَّ ذَكَرَهُ فَلْيَتَوَضَّأْ» أَخْرَجَهُ اَلْخَمْسَةُ, وَصَحَّحَهُ اَلتِّرْمِذِيُّ, وَابْنُ حِبَّان َ.

وَقَالَ اَلْبُخَارِيُّ: هُوَ أَصَحُّ شَيْءٍ فِي هَذَا اَلْبَابِ.

Толқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Бир киши: Мен олатимни ушладим, ёки: Намозда киши олатини ушласа, таҳорат олиши лозимми? деб сўради. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Йўқ. У сенинг бир аъзоинг холос, дедилар. Бешовлон ривоят қилиб, Ибн Ҳиббон уни саҳиҳ деди. Ибн ал-Мадиний эса: Бу Бусранинг ҳадисидан яхшироқ, деди.

Бусра бинт Сафвон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким олатини ушласа, таҳорат олсин. Бешовлон ривоят қилиб, Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишди. Бухорий: Бу ҳадис ушбу боб (мавзу)да келган ҳадисларнинг саҳиҳроғидир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-Маром”нинг “Таҳоратни бузувчи амаллар” бобида олатни ушлаш билан таҳорат синиши ҳақида келган ҳадислар ичида иккита ҳадис келтирди. Биринчи ҳадис Толқ ибн Алининг ҳадиси. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда олатини ушлайдиган киши ҳақида сўралдилар: у таҳоратини қайта оладими? У зот: Йўқ. У сенинг бир аъзоинг холос, дедилар. “Масс” (ушлаш) қўл билан тўсиқсиз бўлади. Чунки қўлдан бошқа аъзо билан ушлаш “масс” (ушлаш) дейилмайди. (Қўл ва олат орасидаги) тўсиқ (масалан, кийим) орқали ушлаш ҳам “масс” дейилмайди. Биринчи ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олатни ушлаш таҳоратни бузадими, деб сўралганларида: Йўқ, деб унинг собит ва ўзгармайдиган иллатини кўрсатдилар. Айтдиларки: У сенинг бир бўлагинг, яъни бир қисминг. Худди инсон қўли билан оёғини, ёки бошини, ёки қулоғини, ёки бирон аъзосини ушлаганида таҳорати кетмаганидек, олатини ушлаши ҳам шундай. Чунки у баданнинг бир қисми. Аммо Бусранинг ҳадисига келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким олатини (фаржини) ушласа, таҳорат олсин, дедилар. Уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин: инсон олатини ушласа, таҳорати бузиладими, йўқми, деган масалада турли фикр билдиришди. Тўғрироғи у таҳоратни бузмайди, магар шаҳват билан ушласа, бузилади. Шундай йўл билан Толқ ибн Али ва Бусранинг ҳадислари ўртасини жамлаймиз: агар олатини бошқа аъзолари каби ушласа, у таҳоратни бузмайди. Чунки (аъзолар ўртасида бу ҳолда) фарқ йўқдир. Агар олатини шаҳватли хос ушлаш билан ушласа, у таҳоратни бузади. Мана бу фикр ушбу масалада айтилганлар ичида ҳақиқатга энг яқинроғидир. Баъзилар айтадики, Бусра ҳадиси мустаҳаб маъносида айтилган, Толқ ибн Али ҳадиси эса вожиблик маъносида. Яъни, олатни ушлаш таҳоратни вожиб қилмайди, лекин бунда таҳорат олиш мустаҳаб. Лекин биринчи (юқорида айтилган) фикр тўғрироқдир: агар шаҳват билан ушласа, таҳорат вожиб бўлади, агар шаҳватсиз ушласа, вожиб бўлмайди. Лекин таҳорат олиш яхшироқ. Бу (юқорида айтилган масала), агар олатини ушлашни қасд қилган бўлса. Аммо агар ушлашни қасд қилмаган бўлса, бу таҳоратни бузмайди, бунда қийинчилик йўқ. Масалан, инсон шалварини боғламоқчи бўлиб олатини қасдсиз ушлаб олса (тегиб кетса), бу таҳоратини бузмайди. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

74- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ صَلَّى عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَصَابَهُ قَيْءٌ أَوْ رُعَافٌ, أَوْ قَلَسٌ, أَوْ مَذْيٌ فَلْيَنْصَرِفْ فَلْيَتَوَضَّأْ, ثُمَّ لِيَبْنِ عَلَى صَلَاتِهِ, وَهُوَ فِي ذَلِكَ لَا يَتَكَلَّمُ أَخْرَجَهُ اِبْنُ مَاجَه.



Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким қайт қилса, ёки бурунидан қон оқса, ёки кекирса, ёки ундан мазий чиқса, намоздан чиқиб, ҳеч ким билан гаплашмай таҳорат олсин, кейин намозини давом эттираверсин. Ибн Можа ривояти. Аҳмад ва бошқалар уни заиф дейишди.

Бу ҳадис, муаллиф раҳимаҳуллоҳ айтганидек, заиф, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ эмас. Муаллифнинг буни зикр қилишдаги узри – унинг заифлигини ва унга суянилмасликни баён қилиш. Бу ҳадиснинг маъноси, инсон намоз ўқиётган бўлиб қайт қилса, ёки кекирса, - бу эса ошқозондан оғиз тўлиб ёки ундан камроқ миқдорда чиққан нарса, - ёки ундан мазий ажралса, ёки бурунидан қон чиқса, бориб таҳорат олсин. Ушбу ҳолда (мазкур ҳадисга биноан) у намозда бўлади. Кейин қайтиб намозини охиригача етказсин. Ушбу ҳадисдаги мана шу суратни билган бўлсанг, сенга унинг заифлиги ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлиши мумкин эмаслиги равшан бўлади. Қандай қилиб инсон, масалан, таҳорати синганидан сўнг ҳаммомга бориб, таҳорат олиб, кейин қайтиб намозини охиригача етказади? Бу шоз (саҳиҳ санад билан келса ҳам, ўзидан кўпроқ ёки саҳиҳроқ ривоятларга тескари) ва мункар (заиф санад билан келиб саҳиҳ ривоятларга тескари)дир. У заиф, саҳиҳ эмас. Лекин биз сизларга айтганимиздек, муаллиф ҳеч ким алданиб қолмаслиги учун унинг заифлигини баён қилиб бу ерда уни зикр қилган. Энди бу ҳадисда айтилган тўрт ишга келамиз. Биринчиси, қайт қилиш. Қайт қилиш ҳар қандай миқдорда бўлса ҳам таҳоратни бузмайди. Агар инсон таҳоратли ҳолда қайт қилса, унинг таҳорати қолаверади ва у намозини ўқийверади, ҳеч қиси йўқ. Энди қайт қилинган нарса (қусуқ) нажосатми, йўқми? Кўпчилик уламолар уни нажосат ҳисоблаб кийим ва баданни ундан тозалаш вожиб дейишади. Баъзи уламолар уни нажосат эмас дейишди. Чунки агар у нажосат бўлганида Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уни албатта баён қилган бўлардилар. Сабаби - бу кўп содир бўладиган ишлардандир ва умматда у кўп учрайди. Агар у таҳоратни бузганида эди, Аллоҳ ва Унинг Элчиси сийдик, ахлат ва елни баён қилганидек уни албатта баён қилган бўлишарди. Модомики Қуръон ва Суннатда қайт қилинган нарса (қусуқ) нажосат эканлиги топилмаган бўлса, у нажосат эмаслиги маълум бўлади. Аслида қайт қилиш, у кам бўладими, кўп бўладими таҳоратни бузмайди, ҳамда унинг нажосатлигига далил йўқ.74 Нажосат эса далилга муҳтож бўлади, чунки нарсалардаги асл – уларнинг ҳалоллиги ва поклигидир. Магар унинг нажосатлигига ёки ҳаромлигига далил қоим бўлмаса. Лекин шунга қарамай инсон эҳтиётан кийимини ёки танасини теккан қусуқдан тозаласа, ҳеч қиси йўқ. Иккинчиси, мазий. Мазий нажосатдир, у таҳоратни бузади. Кимда мазий чиқса, у олатини ва икки моягини ювиши лозим. Мазий бу шаҳватдан сўнг чиқадиган майин сувдир. У шаҳват билан эмас, балки унинг кетидан чиқади. Агар шаҳват сўнса, инсон намликни сезади. Бу нажосатдир, таҳорат олиш ва (уни) ювиш вожиб. Лекин уни ювиш енгил бўлади: сувни бир сепиб қўйиш билан бўлади. Учинчиси, кекирик. Бу кекирганда оғиз тўлдириб ёки ундан кам миқдорда ошқозондан чиқадиган нарса. У нажосат ҳам эмас, таҳоратни ҳам бузмайди. Тўртинчиси, бурундан оққан қон. У оз бўладими, кўп бўладими, таҳоратни бузмайди. Лекин у нажосатми, йўқми? Кўпчилик уламолар уни нажосат дейишган. Лекин одам қонининг нажосатлигига далил йўқ, магар иккита ахлат чиқариш тешигидан чиқмаган бўлса: олат ёки аёл фаржи ва орқа тешикдан. Аммо бундан бошқасидан чиққан қоннинг нажосатлигига далил йўқ. Саҳобалар, Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин, уруш пайтда кўп қонга беланган кийимларида намоз ўқишарди ва уларни ювишмасди. Лекин шак-шубҳасиз, уни ювиш яхшироқдир. Биринчидан, кўриниш учун, иккинчидан кўпчилик уламоларнинг ихтилофидан чиқиб кетиш учун. Оишанинг ҳадисидаги мана шу тўртта зикр қилинган нарсанинг ҳукми шудир. Лекин муаллиф сўзидан эшитганинглардек, бу ҳадис заифдир.

75- وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ اَلنَّبِيَّ  أَتَوَضَّأُ مِنْ لُحُومِ اَلْغَنَمِ? قَالَ: إِنْ شِئْتَ قَالَ: أَتَوَضَّأُ مِنْ لُحُومِ اَلْإِبِلِ ? قَالَ: نَعَمْ أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет