Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет5/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Таҳорат боби

عن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم أنه قال لولا أن أشق على أمتي لأمرتهم بالسواك مع كل وضوء أخرجه مالك وأحمد والنسائي وصححه ابن خزيمة وذكره البخاري تعليقا

وعن حمران أن عثمان دعا بوضوء فغسل كفيه ثلاث مرات ثم تمضمض واستنشق واستنثر ثم غسل وجهه ثلاث مرات ثم غسل يده اليمنى إلى المرفق ثلاث مرات ثم اليسرى مثل ذلك ثم مسح برأسه ثم غسل رجله اليمنى إلى الكعبين ثلاث مرات ثم اليسرى مثل ذلك ثم قال رأيت رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم توضأ نحو وضوئي هذا متفق عليه.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, уларни ҳар бир таҳорат билан мисвок ишлатишга буюрган бўлардим. Молик, Аҳмад, Насоий ривоят қилиб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди. Бухорий бу ҳадисни муаллақ (Бухорий билан Абу Ҳурайра орасида санад қисқартирилиб айтилган) ҳолатда келтирди.

Ҳумрондан ривоят қилинадики, Усмон таҳоратга сув олиб келишни буюрди. Кейин кафтларини уч марта ювди, сўнг оғиз чайиб, бурунга сув олиб қоқиб ташлади. Сўнгра юзини уч марта ювди. Кейин ўнг қўлини тирсаккача уч марта ювди. Кейин чап (қўлини) худди шундай (ювди). Кейин бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқларгача уч марта ювди. Сўнгра чап (оёғини) худди шундай (ювди). Кейин (Усмон) айтди: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг таҳоратим каби таҳорат олганларини кўрдим. Муттафақун алайҳ.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-Маром” китобида “Таҳорат боби” деди. Таҳорат (“вузуъ”) тўрт аъзо – юз, икки қўл, бош, икки оёқни - поклаш билан Аллоҳ Азза ва Жаллага ибодат қилишдир. Бу ибодатларнинг яхшиларидан бири. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (таҳоратни) гуноҳларни давомли (тартибли) равишда кечирилиши(га сабаб) қилдилар ва инсон ҳар қачон таҳорат олганида сувнинг охирги томчиси билан аъзоларининг хатолари чиқиб кетиши ҳақида хабар бердилар. Яна шу ҳақда хабар бердиларки, кимки ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам каби таҳорат олса, сўнг икки ракаат намоз ўқиб, намозда ўзи билан (ҳаёлда) гаплашмаса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради. Бу таҳорат шундай ибодатки, инсон уни қилишидан олдин Аллоҳнинг буйруғига бўйсунишни ният қилиши керак. Чунки Аллоҳ Таоло бунга буюриб айтганки:



                  

Эй, иймон келтирганлар! Агар намозга турсангизлар (намоз ўқимоқчи бўлсангизлар) юзларингизни ювингизлар, қўлларингизни тирсакларгача ювингизлар, бошларингизга масх тортиб, оёқларингизни тўпиқларгача ювингизлар (Моида: 6). Шунингдек (таҳорат олувчи) бу (ибодат)га Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам асос солганликларини билиши керак. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонда келганидек таҳорат олардилар. Таҳорат эса намоз сиҳатининг шартидир. Аллоҳ таҳоратсиз намозни қабул қилмайди. Агар киши сув топмаса, таяммум қилади, бу ҳақда кейинроқ таяммум (боби)да келади, иншааллоҳ. Таҳоратнинг икки сифати бор: кифоя бўладиган таҳорат ва комил таҳорат. Кифоя бўладиган таҳорат – юз ва икки қўлни тирсакларгача ювиш, бош ва қулоқларга масҳ тортиш, икки оёқни тўпиқларгача ювиш. Комил (таҳоратни) эса Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳадисида келгани каби кейинроқ айтиб ўтамиз, иншааллоҳ. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ биринчи ҳадисни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар умматимга оғир бўлишидан қўрқмаганимда, уларни ҳар бир таҳорат билан мисвок ишлатишга буюрардим. Агар уларга оғир бўлишидан, яъни умматимга оғирлик ва қийинчилик туғдиришимдан қўрқмаганимда. Бу ерда Аллоҳ ва Унинг Элчисига ижобат қилган уммат назарда тутилган. Мен уларга буюрардим, яъни уларга ҳар бир таҳорат билан бирга мисвок ишлатишни лозим қилардим. Лекин ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламни буни лозим қилишдан умматга бўладиган машаққат (хавфи) тўсиб қўйди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса умматларига машаққат хоҳламасдилар, чунки мўминларга мулойим, меҳрибон эдилар. Таҳорат билан бирга мисвок ишлатиш оғиз чайиш билан бирга бўлади, чунки у оғизни поклаш ўрнидир. Мисвок эса оғиз чайиш учундир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис келганки: Мисвок оғизни покловчи, Роббни рози қилувчидир. Демак, мисвок оғиз чайиш билан бирга бўлади. Хоҳласанг, таҳорат тугаганидан сўнг мисвок ишлатгин. Хоҳласанг, таҳоратдан олдин қилгин. Лекин афзали оғиз чайиш билан бирга бўлишидир. Бу ҳадисдан бир неча фойда олинади. Улардан: мисвок ишлатишнинг таҳорат билан таъкидланганлиги. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, уларга уни лозим қилган бўлардим дедилар. Яна фойдалардан шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга мулойим, меҳрибон эканликлари ва умматларига машаққатни хуш кўрмасликлари. Бунга кўп мисоллар бор. Шулардан бири шуки, бир кечада хуфтон намозини туннинг кўп қисми, ёки учдан бири ўтиб кетгунича кечиктириб (масжидга) чиқдилар-да одамларга намоз ўқиб бердилар. Кейин эса айтдилар: Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, мана шу (хуфтон)нинг айни вақти. Яна бир мисоли, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан Рамазонда уч кеча тунги намоз – “қиём Рамазон”ни ўқидилар. Кейин кечикиб (чиқмай) айтдиларки: Мен сизларга бу фарз бўлиб қолиб, бундан ожиз бўлиб қолишинглардан қўрқдим. Мисоллардан яна бири ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иссиқ қаттиқ бўлган вақтда одамларга пешин намозни кечиктириб салқинроқ вақтда, яъни асрга яқин вақтда, соя кўпайганида ўқишга буюрдилар. Бунинг мисоллари кўпдир. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига машаққатни яхши кўрмасликлари бўлмиш бу фойдани олиш ва бундан бошқа кўшимча (фаръий, фиқҳий) масалалрни чиқариш вожибдир. (Масалан), инсон икки нарса орасида ихтиёрли бўлса, унинг енгилроғини танласин, модомики у гуноҳ бўлмаса, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари каби. Ул зот икки иш орасида ихтиёрли бўлсалар, албатта енгилроғини танлардилар, агар гуноҳ бўлмаса. Бундан яна (шу фойда чиқадики), агар уламолар бир масалада ихтилоф қилишса, далиллар тенг бўлса ва икки фикрдан қай бири устунроғи ойдин бўлмаса, бири осонроқ бўлсаю, иккинчиси қийинроқ бўлса, биз енгилроғини оламиз. Чунки бу шариатни назарига мувофиқроқдир. Аллоҳ Таоло Ўз Китобида (Бақара: 185):

        

Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди, оғирликни хоҳламайди деган. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга даъват қилиш учун элчиларни юборсалар айтардиларки: Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар. Яна айтардиларки: Сизлар фақат енгиллаштириш учун юборилдинглар, оғирлаштириш учун юборилмадинглар. Яна ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мен ҳақиқий олийжаноб дин билан юборилдим. Шунингдек: Албатта дин енгилликдир, бир киши динда қаттиқлик қилса, у (дин) уни фақатгина енгиб қўяди, дердилар. Бунга кўп далиллар бор. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Ислом дини енгиллик, осонлик, олийжаноблик, ахлоқ динидир. Енгилликка қайси йўл топмасанг, у Аллоҳ ва Унинг Элчисини ғазаблантирмайдиган бўлса, шу йўлдан юр, чунки у шариат руҳига мувофиқроқдир. Бизни бу шариатни зоҳирда ва ботинда ушлаб юришни ва унинг устида вафот этишни бизга ризқ қилиб беришини Аллоҳдан сўрайман.

Энди Ҳумроннинг ҳадисига келсак, у мўминлар амири Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қулларидан бири бўлган. Усмон, махфий бўлмагани каби, бу умматнинг учинчи халифасидир. Биринчи халифа Абу Бакр, кейин Умар, сўнг Усмон, кейин Али. Мусулмонлар бунга ижмоъ қилишган, лекин рофизийлар бунга шоз (нодир бўлиб хилоф қилиш) ҳолатида бўлиб, халифаликка инсонлардан Али ибн Абу Толиб авлороқ эди деб ёлғон ва ботилни даъво қилишди. Улар Али ибн Абу Толибга нисбатан ва барча мусулмонларга нисбатан ёлғон гапиришди. Саҳобалар Абу Бакрга, сўнг Умарга, кейин Усмонга, сўнгра Алига байъат беришди. Кимки Али халифаликка ҳақлироқ эди деса, муҳожирлар ва ансорларни камситган ва қоралаган бўлади. Лекин рофизийлар бунга эътибор беришмайди. Аллоҳдан офият сўраймиз. Ҳар ҳолда Усмон розияллоҳу анҳу бу умматнинг учинчи халифаси бўлиб, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин, бошқа халифалар каби Аллоҳ Таолонинг динини сўз ва амал билан тарқатишни хоҳларди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай бўлганликларини мусулмонларга кўрсатмоқчи бўлиб таҳорат олиш учун сув олиб келишни буюрди. Унга сув олиб келишгач, кафтларини уч марта ювди, кейин оғизни чайди, бурунга сув олиб қоқиб ташлади. Кейин юзини уч марта ювди, сўнг қўлларини тирсакларгача уч марта ювди. Кейин бошига масҳ тортди. Сўнг оёқларини тўпиқларгача уч марта ювди, кейин айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мен каби таҳорат олганларини кўрдим. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин, одамларга амал билан ўргатдилар, чунки кўришда иккита фойда бор. Биринчиси, бирон нарсани билиш. Иккинчиси, шу (билим) зеҳнга ўрнашиб қолади ва доимо тасаввурда қолади. Кейинроқ, иншааллоҳ, бу ҳадис ҳақида сўз боради. Бу ҳадисда истинжонинг таҳоратга дахли йўқлигига далил бор. Бу (истинжо) – чиққан сийдик ёки ахлатдан олди ва орқани тозалаш. Унинг таҳоратга мутлақо дахли йўқ. У (истинжо) фақат нажосатни йўқотишдир. Қачонки нажосат йўқолса, унга иккинчи марта қайтилмайди. Шунинг учун таҳорат вақтида истинжога ҳожат йўқ, чунки унинг таҳоратга алоқаси йўқ. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وعن علي رضي الله عنه في صفة وضوء النبي صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قال ومسح برأسه واحدة. أخرجه أبو داود وأخرجه الترمذي والنسائي بإسناد صحيح ، بل قال الترمذي إنه أصح شيء في الباب

Али розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари сифати ҳақида ривоят қилинади: “У айтди: Ва бошига бир марта масҳ тортди””. Буни Абу Довуд келтирди ва Термизий билан Насоий саҳиҳ санад билан ривоят қилишди. Термизий айтди: Ушбу ҳадис бу бобдаги энг саҳиҳроғидир.

وعن عبد الله بن زيد بن عاصم رضي الله عنهما في صفة الوضوء قال ومسح رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم برأسه فأقبل بيديه وأدبر. متفق عليه

وفي لفظ لهما بدأ بمقدم رأسه حتى ذهب بهما إلى قفاه ثم ردهما إلى المكان الذي بدأ منه.

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим розияллоҳу анҳумодан таҳорат сифати ҳақида ривоят қилинади: “У айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига икки қўллари билан олдиндан орқага ва орқадан олдинга суртиб масҳ тортдилар”. Муттафақун алайҳ. Уларнинг бир ривоятида: Бошларининг олди томонидан бошлаб қўлларини энсаларигача етказдилар, сўнг орқадан олдинга қараб (суртиб) бошлаган жойларигача етдилар.

وعن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما في صفة الوضوء قال ثم مسح برأسه وأدخل إصبعيه السباحتين في أذنيه ومسح بإبهاميه ظاهر أذنيه.

أخرجه أبو داود والنسائي وصححه ابن خزيمة

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан таҳорат сифати ҳақида ривоят қилинади: “У айтди: Кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин иккала кўрсаткич бармоқларини қўлоқларига киргизиб бош бармоқлари билан қулоқларнинг орқа томонини суртдилар. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилиб, уни Ибн Хузайма саҳиҳ деди.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳорат сифати ҳақида бир неча ҳадисларни нақл қилди. Чунки бу ибодатлардан бири бўлиб, илгари ишора қилингани каби, инсон бу учун савоб олади. Булар жумласидан Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қули Ҳумроннинг ҳадиси: Усмон таҳоратга сув олиб келишни айтдилар ва таҳорат сифатини зикр қилди. Бу ҳақда юқорида гапирилди. Бунинг фойдаларидан: саҳобаларнинг тавозуъ бўлганликларидир, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Чунки тўғри йўлдаги халифа, Аллоҳ ундан рози бўлсин, сув олиб келиб одамларнинг кўзи олдида таҳорат олиб уларга таҳоратни амалда татбиқ қилишни кўрсатди. Алининг ва унинг кейинида келадиган Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисида афзали уч мартадан таҳорат олишликка далил бор: юзни уч марта ювиш, қўлларни тирсакларгача уч марта ювиш, уч марта бурунга сув олиб қоқиб ташлаш, бош ва қулоқларга масҳ тортиш, оёқларни уч марта ювиш. Лекин бошга фақатгина бир марта масҳ тортилади.28 Масҳ тортиш кайфиятининг афзали икки қўллар билан бошнинг олдидан энсагача ўтказиш, кейин уларни орқага қайтариш ва бу ишни такрорламаслик. Қулоқларга масҳ тортиш ҳам шундай. Икки кўрсаткич бармоқ қулоқларнинг ўртасидаги тешикларига киргизилиб, бош бармоқлар билан қулоқларнинг орқа томони, яъни бошга яқин томонига масҳ тортилади. Бу (таҳоратнинг) мустаҳаб ва афзал сифатидир. Агар инсон юзини бир марта ювса, оғзини бир марта чайса, икки қўлини тирсакларгача бир марта ювса, бош ва қулоқларига масҳ тортса, оёқларини бир марта ювиб таҳоратни қисқартирса, унга етарли бўлади. Буни Аллоҳ Қуръонда зикр қилган. Билгинки, инсонга учтадан кўпайтириш макруҳ бўлади. Балки баъзи уламолар бу ҳаром деб айтади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мартадан, икки мартадан ва уч мартадан таҳорат олиб айтдилар: Ким бундан оширса, ёмон иш қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди. Шунингдек бошини масҳ тортиш ўрнига ювиш макруҳ бўлади. Агар чуқур кетувчи бир киши: “Масҳнинг ўрнига бошни ювиш афзалроқ ва тозароқ” деса, биз айтамизки: “Бу бидъатдир ва сен (гуноҳдан) саломат бўлишдан кўра гуноҳга яқинроқсан”. Ҳатто баъзи уламолар айтишдики: “Ким бошини масҳ қилиш ўрнига ювса, унга таҳорат ўрнига ўтмайди”. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким биз айтмаган ишни (динда) қилса, у рад қилингандир дедилар. Таҳоратнинг кайфиятида Аллоҳ Таолонинг раҳмати ва ҳикматига далил бор. Назар ташлачи, нима учун бошга масҳ тортилади, лекин ювилмайди? Чунки сен бошингни ювсанг, сув елкаларингга ва орқангга тушади. Айниқса, агар инсоннинг сочи кўп бўлса, у бундан қиш кунлари қийналади ва озорланади. Аллоҳ Таолонинг раҳматидан бошни (таҳоратда) ювилмайдиган, балки унга фақат масҳ тортиладиган қилди. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Шайх тахлил (бармоқларнинг орасини ишқалаш) ҳақида сўралдилар. Жавоб: Агар сен сув бармоқларнинг орасига етганини билсанг, ёки билмасанг ҳам кўпроқ гумонинг шундай бўлса, қўлларнинг бармоқларига ҳам, оёқларнинг бармоқларига ҳам тахлил вожиб эмас.29 Баъзи одамларнинг бармоқлари ораси бутунлай ёпишиб қолган бўлади. Ушбу ҳолда албатта тахлил қилиш керак.

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم إذا استيقظ أحدكم من منامه فليستنثر ثلاثا فإن الشيطان يبيت على خيشومه. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса, уч марта бурунини қоқиб ташласин, чунки шайтон унинг буруни ичида тунайди. Муттафақун алайҳ.

وعنه إذا استيقظ أحدكم من نومه فلا يغمس يده في الإناء حتى يغسلها ثلاثا فإنه لا يدري أين باتت يده. متفق عليه وهذا لفظ مسلم

Яна ундан ривоят қилинади: Агар сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмагунича идишга солмасин, чунки у қўли қаерда тунаганини билмайди. Муттафақун алайҳ, бу лафз Муслимники.



Муаллиф раҳимаҳуллоҳ таҳорат бобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни нақл қилди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса, бурунини уч марта қоқиб ташласин, чунки шайтон унинг буруни ичида тунайди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса деган сўзлари ом бўлиб тунги ва кундузги уйқуни ўз ичига олади. Лекин ул зотнинг: Чунки шайтон унинг бурунида тунайди деган сўзлари бу уйқудан мурод тунги уйқу эканлигига далолат қилади. Чунки тунаш фақат кечаси (тунда) бўлади. Ҳар ҳолда Аллоҳ Таоло баъзан шайтонга Одам боласи устидан йўл очиб беради (устидан куч-қувват, имконият беради), ва у ухлаганида шайтон унинг бурни ичида Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни билан тунайди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бурун қоқишни буюрдилар: бу бурунни шайтон изидан тозалаш учун бурунга сув олиб уч марта қоқиб ташлашдир. Аллоҳ Азза ва Жалланинг шайтонга (одам) устидан йўл очиб беришида ҳикмати бор, биз уни билмаймиз. Лекин биз биламизки, У фақат ҳикмати сабабли унга йўл очиб беради. Бу эса таҳорат олишдаги бурун қоқиш эмас, чунки таҳоратнинг бурун қоқиши таҳорат амалларидандир, бу бурун қоқиш эса хосдир. Ҳатто агар бир киши қуруқликда бўлиб унда суви бўлмаса ва у таҳорат ўрнига таяммум қилмоқчи бўлса, биз ушбу ҳикмат учун айтамизки: “Бурунингни уч марта қоқиб ташла”. Абу Ҳурайранинг кейинги ҳадисига келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига кўрсатма бердиларки, агар инсон уйқусидан туриб таҳорат олмоқчи бўлса, қўлини уч марта ювмагунича идишга солмасин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида одамларда сув жўмраклари (ёки қувур-трубалари) бўлмаган, фақат ичига сув солиниб ундан таҳорат ва ғусл олинадиган идишлар бўлган. Бу ҳолда инсон (сувдан фойдаланиши учун) албатта ичига қўлини тиқиши керак эди. Шунда Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам киши қўлини уч марта ювмагунича ичига тиқишдан қайтариб унинг ҳикматини баён қилдилар: Чунки у қўли қаерда тунаганини билмайди. Бундан мурод: баъзан шайтон у (қўл) билан ўйнайди ва унга ифлос нарсаларни солиб қўяди-да киши буни билмай қолади. Бўлмаса, ҳар бир одам қўли тўшагида тунаганини билади, лекин бундан мурод шу тунаш билан нима ҳосил бўлганини билмайди. Бу таълим бундан олдинги таълимга - шайтон бурни ичида тунаши сабабли бурунни қоқиб ташлаш таълимига ўхшаб кетади. Бу ерда баъзан (шайтон) ухловчи устидан йўл топиб қўлига ифлос, зарарли нарсаларни солиб қўяди. Шунинг учун (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни қўлини уч марта ювмасдан идишга тиқишидан қайтардилар. Лекин агар у қўлини тиқиб олса-чи? Унга айтамизки, агар сен уни уч марта ювишдан олдин тиқиб олган бўлсанг, Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қил ва Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ундан қайтарган ишни такрорлама. Аммо сув эса пок бўлиб қолаверади ва унга ҳеч нарса таъсир қилмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша сувга мутлақо эътироз билмадилар: на уни пок дедилар ва на нажас дедилар. Шунга биноан у (сув) илгариги ҳолатда қолаверади, яъни у покдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Савол: Шайх: “Ким қўлларининг бармоқларини таҳорат билан тахлил қилмаса, уни дўзах ўти билан тахлил қилсин” деган ҳадис ҳақида сўралдилар.

Жавоб: Сен зикр қилган: «Ким қўлларининг бармоқларини таҳорат билан тахлил қилмаса, уни дўзах ўти билан тахлил қилсин» деган ҳадис тўқилган-мавзуъ ҳадис, ёлғон ва саҳиҳ эмасдир.30 Чунки бармоқлар тахлили суннатдир, магар сув ораларига кирмаганини билсанг, уларни тахлил қил.31

وَعَنْ لَقِيطِ بْنُ صَبْرَةَ,  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  أَسْبِغْ اَلْوُضُوءَ, وَخَلِّلْ بَيْنَ اَلْأَصَابِعِ, وَبَالِغْ فِي اَلِاسْتِنْشَاقِ, إِلَّا أَنْ تَكُونَ صَائِمًا أَخْرَجَهُ اَلْأَرْبَعَةُ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة َ وَلِأَبِي دَاوُدَ فِي رِوَايَةٍ: إِذَا تَوَضَّأْتَ فَمَضْمِضْ .

40- وَعَنْ عُثْمَانَ  أَنَّ اَلنَّبِيَّ  كَانَ يُخَلِّلُ لِحْيَتَهُ فِي اَلْوُضُوءِ أَخْرَجَهُ اَلتِّرْمِذِيُّ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة َ.

Лақит ибн Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Таҳоратни комил суратда ол, бармоқлар орасини юв, ва агар рўзадор бўлмасанг, бурунга яхшилаб сув ол. Тўртовлон ривоят қилди, Ибн Хузайма эса уни саҳиҳ деди. Абу Довуднинг бир ривоятида: Таҳорат олсанг, оғизни чай, дейилган.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олганларида соқолни тахлил қилардилар. Буни Термизий ривоят қилиб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деган.

Муаллиф таҳорат ҳадислари ичида Лақит ибн Сабра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Асбиғил-вудуу, дедилар, яъни: Атмимҳу (уни – таҳоратни - комил ол). Таҳоратни комил олиш эса таҳоратни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. “Исбағ” – “итмом” (комил қилиш) дегани. Худди Аллоҳ Таоло Қуръонда айтгани каби:



      

Аллоҳ сизларга очиқ ва махфий неъматларни комил суратда берди (Луқмон: 20). (Бу ерда “асбағо”) “атаммаҳа” маъносидадир. Масалан, юзни ювишда юзнинг барчасини ёнидан олганда қулоқдан қулоққача, узунасига олганида пешонанинг бошга ўтадиган қисмидан соқолнинг остигача ювасан. Қўлларда эса: бармоқларнинг учидан тирсакларгача ювасан, лекин ундан оширма. Бироқ икки тирсак ювилади, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки тирсакларини ювганлари собит бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг таҳоратда қўлларини елкаларигача ювганларига келсак, бу у кишининг ижтиҳодларидир, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. (Ижтиҳод эса) баъзан тўғри бўлади, баъзан эса хато бўлади. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни фақат тирсаклари атрофидан айлантиришдан (у ёғига) оширмасдилар. Бошнинг олд қисмидан бошлаб энсанггача масҳ тортасан, кейин қўлларингни орқага қайтариб, сўнг қулоқларингга масҳ тортасан. Оёқларингни тўпиқларинггача ювасан, бу эса болдирнинг пастки қисмидаги чиқиб турган иккита суякдир. Улар ҳам ювилади, оғиз ва бурун ҳам чайилади. Мана шу таҳоратни комил олиш бўлади. Таҳоратни комил ол ва бармоқларингни тахлил қил. Тахлилнинг маъноси сувни бармоқлар орасига киргизишдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида жўмрак (қувур)лардан чиқадиган бундай кўп сув одамларда бўлмаганди. (Кўп сув чиққанида) қулингни ювсанг, тахлилсиз ҳам ораларига сув киради. Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида эса сув идишда жойлашиб оз бўларди. Ҳатто Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо таҳорат олганида сувни оз ишлатганларидан атрофларига сачраган озгина томчилардан бошқа таҳорат изларини кўрмасди. (Ана шу ҳолда) албатта тахлил қилиш керак. Илм аҳли айтадики, оёқларни тахлил қилиш қўлларни тахлил қилишдан ҳам таъкидлироқдир. Чунки оёқ бармоқлари кўпинча бир-бирига яқин жойлашиб тахлилга муҳтож бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлар орасини тахлил қилиш буйруқлари ом бўлиб қўл ва оёқ бармоқларини ўз ичига олади. Учинчиси, айтдиларки: Агар рўзадор бўлмасанг, яхшилаб бурунга сув ол. Истиншоқ – бурун ичига нафас билан сув тормоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар инсон рўзадор бўлмаса, бу ишни яхшилаб қилишга буюрдилар. Чунки у рўзадор ҳолида бу ишни яхшилаб қилса, баъзан у билмаган ҳолида сув ошқозонига кетиб қолиши мумкин. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорни истисно қилдилар. Демак у истиншоқни яхшилаб қилмайди. Бу ҳадисдан бир неча фойда оламиз. Шулардан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини ўргатишга бўлган қизиқишлари: қаерда бўлса ҳам, уларнинг динидаги камолотни васият қилишлари. Яна таҳоратни комил олишнинг машруъ эканлиги. Бу икки турда бўлади: вожиб ва мустаҳаб. Вожиби – бир марта ювиш, мустаҳаби – уч марта ювиш. Суннат эса баъзан биттадан, гоҳида иккитадан, айрим ҳолларда – учтадан ювиш ва бундан оширмасликдир. Шунга ўхшаб бир таҳоратнинг ўзида юзни уч марта, қўлларни икки марта, оёқларни бир марта ювиш ҳам (суннат бўлади).32 Чунки буларнинг ҳаммаси суннатда келган. Инсон эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган барча нарсани қамраб олиши ва шариат олиб келган бирон нарсани унутмаслиги учун суннатда келган барча нарсани қилишга ҳаракат қилиши керак. Чунки шариатга амал қилиш уни эслаб (сақлаб) қолишдир. Бу ҳадиснинг фойдаларидан бармоқлар тахлилининг машруълигидир. Тахлил икки хил бўлади: вожиби – бу сув камлиги ёки бармоқлар зич жойлашгани учун бармоқларга етмаётганини билганимизда бўлади. Мустаҳаби эса – биз сув уларнинг орасига етганини билганимизда бўлади. Лекин эҳтиёт юзасидан уларни тахлил қилиш керак. Унинг фойдаларидан яна истиншоқни яхшилаб қилиш, агар рўзадор бўлмаса. Бўлмаса истиншоқ комил суратда қилинмайди. Шунингдек агар яхшилаб истиншоқ қилиш соғлом кишига зарар қилса, (унда ҳам яхшилаб қилинмайди). Чунки зарар шариатда йўққа чиқарилган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет