Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган ҳар бир муомаланинг бухгалтерия ҳисобини юритишда қуйидаги счетлар гуруҳидан фойдаланилади: - Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган ҳар бир муомаланинг бухгалтерия ҳисобини юритишда қуйидаги счетлар гуруҳидан фойдаланилади:
- 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;
- 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;
- 2510-«Умумишлаб чиқариш»;
- 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак»;
- 3110-«Олдиндан тўланган ижара ҳақи»;
- 3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи»;
- 3190-«Бошқа бўнак харажатлари»;
- 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви».
- 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счетидан харажатларни ҳисобга олишда қуйидаги корхона ва ташкилотлар фойдаланади:
- маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари;
- қурилиш-монтаж, геология-қидирув ишларини бажариш бўйича пудрат, геология ва лойиҳа қидирув ташкилотлари;
- хизматлар кўрсатиш бўйича транспорт ва алоқа корхоналари;
- илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини бажариш бўйича илмий-тадқиқот корхоналари;
- автомобиль йўлларини асраш ва таъмирлаш бўйича йўл хўжаликлари.
2300-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ҳисоби» счетларидан қуйидаги ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ҳисобга олишда фойдаланилади: - 2300-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ҳисоби» счетларидан қуйидаги ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ҳисобга олишда фойдаланилади:
- энергиянинг ҳар хил турлари (электроэнергия, газ ва бошқалар) билан ёрдам кўрсатиш;
- транспорт хизматларини амалга ошириш;
- асосий воситаларни таъмирлаш;
- инструментлар, штамплар, қурилиш деталлари, конструкцияларни тайёрлаш;
- тош, шағал, қум ва бошқа рудасиз материаллар қазиб олиш;
- ёғоч материалларини тайёрлаш ва уларга ишлов бериш;
- қишлоқ хўжали маҳсулотларини тузлаш, қоқи қилиш ва консервалаш (асосан савдо корхоналарида);
- махсус кийимлар ва пойафзалларни таъмирлаш, тикиш ва бошқалар.
- Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар ҳисобини ташкил этиш
- Жавобгарлик марказлари - бу бошқарув ҳисоби тизимида муҳим объект ҳисобланиб, бошқарув ходимлари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган янги психологик талўиндир. Унинг асосий мақсади назоратдан кўра кўпроқ ўзини бошқаришда бошқарув ходимларига ёрдам беришдир.
- Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобни ташкил этишнинг асосий мақсади фаолият харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида-алоҳида умумлаштириш ҳамда улар бўйича мавжуд четланишларни бўлинмалар зиммасига юклашдан иборат.
Достарыңызбен бөлісу: |