- Жавобгарлик марказларининг турлари
-
- Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобининг ташкил этишда ушбу марказларнинг турлари моҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
- Корхонада бўлинмалар бўйича бошқарув ҳисобини самарали ташкил этиш учун уларни қуйидаги белгиларга мувофиқ таснифлаш лозим:
- ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмига кўра;
- марказ бажарадиган функциялар бўйича.
- Ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик марказларини харажатлар, сотиш, фойда ва инвестициялар марказларига бўлиш мақсадга мувофиқдир.
- Харажатлар маркази - бу фақат харажатларнинг мақсадли сарфланишига масъул бўлган корхонанинг бўлинмасидир (ишлаб чиқариш цехи, конструкторлик бюроси ва ҳ.к.).
- Корхонани бундай марказ доирасида бошқариш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини режалаштириш, меъёрлаштириш ва ҳисобини ташкил этиш амалга оширилади
Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига бўлиниши қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: - Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига бўлиниши қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
- жавобгарлик марказлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаси билан боғланган бўлиши;
- жавобгарлик марказларида фаолият ҳажмини аниқлаш, харажатларни ҳисоблаш ва уларни тақсимлаш учун асос вазифасини бажариши;
- ҳар бир жавобгарлик маркази менежерларининг ваколатлари ва жавобгарлиги аниқ белгиланиши зарур. Менежер фақат ўзи назорат қила оладиган кўрсаткичлар учун жавоб беради;
- ҳар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларини ўрнатилиши;
- жавобгарлик марказлари менежерлари ўтган давр учун марказ фаолияти таҳлилини ўтказишда ва келгуси даврга режалар (бюджетлар) тузишда фаол иштирок этишлари лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |