I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


“Н” буюми бўйича 6570 - 421 = 6991 сўм *****



бет9/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43

“Н” буюми бўйича 6570 - 421 = 6991 сўм *****


Ҳаммаси 14570 - 933 = 15503 сўм (меъёрдан 106,4%)

Умумишлаб чиқариш харажатларни маҳсулот турлари бўйича тақсимлаш қуйидаги шаклдаги ведомостда амалга оширилиши мумкин:



Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини тақсимлаш ведомости

Маҳсулот тури

Меъёрлар бўйича

Ҳақиқатда (106,4%)

М

8000

8512

Н

6570

6991

Жами:

14570

15500

Ведомостнинг охирги устунига ёзилган ва ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот турига тушадиган умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг суммаси таҳлилий ҳисобнинг тегишли счётларига қуйидагича олиб борилади: M маҳсулотни ишлаб чиқаришга 8512 сўм ва Н маҳсулотни ишлаб чиқаришни 6991 сўм.

Саккизинчи муомаланинг ёзуви:

Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 15500

К-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 15500



Тўққизинчи муомала. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган. Унинг ҳақиқий таннархи:

M маҳсулотники 41680 сўм.

Н маҳсулотники 37170 сўм

Жами 78850 сўм

Тайёрланган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ишлаб чиқаришни ҳисобга олишнинг таҳлилий ҳисоби маълумотлари асосида аниқланади. Бунинг учун барча ишлаб чиқарилган маҳсулот ва унинг бирлиги (дона, килограмм ва шу кабилар)нинг таннархи ҳисоблаб топиладиган калькуляция тузилади. Ҳақиқий харажатлар режадаги (меъёрдагилар) билан солиштирилиб, ҳақиқий таннархи «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг кредитидан ҳисобдан чиқарилади (актив счёт камаяди). Шундай қилиб, ишлаб чиқариш харажатлари тайёр маҳсулотга ўтади ва тугалланмаган ишлаб чиқаришдан омборга келиб тушиш «Омбордаги тайёр маҳсулот» счётининг дебетида акс эттирилади (актив счёт кўпаяди). Синтетик счётда ёзув ҳақиқий таннархда қилинади.

Тўққизинчи муомаланинг ёзуви:

Д-т «Омбордаги тайёр маҳсулот» сч. 78850

К-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 78850


М маҳсулоти ҳақиқий таннархининг калькуляцияси


Харажат моддалари

Ҳамма ишлаб чиқаришга (100 дона)

Битта бирликка

Режа бўйича

Ҳақи-қатда

Оғиш (+,-)

Режа бўйича

Ҳақи-қатда

Оғиш (+,-)

Материаллар

13720

10620

-3100

137-20

106-20

-31

Иш ҳақи

16000

18000

-

160-00

160-00

-

Ажратмалар:

а) суғуртага


320

320

-

3-20

3-20

-


б) пенсия фондига

5760

5760

-

57-60

57-60

-

в) иш билан таъминлаш фондига

320

320

-

3-20

3-20

-


Умумишлаб чиқа-риш харажатлари

8000

8512

+512

80

85-12

+5-12


Бошқа харажатлар

150

150

-

1-50

1-50

-

Жами ишлаб чиқариш таннархи (5,85%)

44270

41682

-2582

442-70

416-82

-25-88


Н маҳсулотни ҳақиқий таннархи

Харажат моддалари

Ҳамма ишлаб чиқаришга (100 дона)

Битта бирликка

Режа бўйича

Ҳақи-қатда

Оғиш (+,-)

Режа бўйича

Ҳақи-қатда

Оғиш (+,-)

Материаллар

9420

10480

+1060

47-10

52-40

+5-30

Иш хақи

13500

14000

+500

67-10

70-00

+2-50

Ажратмалар:

а) суғуртага


270

280

+10

1-35

1-40

+0-05


б) пенсия фондига

4800

5040

+180

24-30

25-20

+0-90

в) иш билан таъмин-лаш фондига

270

280

+10

1-35

1-40

+0-05


Умумишлаб чиқариш харажатлари

6570

6991

+421

32-65

34-96

+0-05


Бошқа харажатлар

100

100

-

0-50

0-50

-

Жами ишлаб чиқариш таннархи (5,85%)

34990

37171

+2181

174-95

1854-86

+10-91

Таҳлилий ҳисобда бу муомалани ёйиб, ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот тури бўйича режа таннархи ва ҳақиқий таннархнинг ундан оғишини ажраган холда кўрсатиш лозим. Бундай тартиб ишлаб чиқаришнинг таҳлилий счётлари асосида ҳар бир маҳсулот тури бўйича таннарх режасининг қандай бажарилаётганлигини ва тайёр маҳсулотниг таҳлилий счётлар маълумотлари уларни таёрлашнинг рентабиллигини аниқлаш имконини беради.

Шундай қилиб, ишлаб чиқариш счётларининг кредитга М маҳсулотини - 2588 (тежам - сторно ёзув) ва Н маҳсулоти бўйича +2181 (ортиқча харажат режадаги) меъёрий (таннархга қўшилиши керак) акс эттирилади. Худди шундай суммалар М ва Н тайёр маҳсулот счётларининг дебетига ёзилиши керак.


Реализация жараёни шундай операциялар мажмуасидан иборатки, уларнинг натижасида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бошқа корхонага (харидорга) топширилади. Харидор мазкур корхонага қарзини шартномадаги сотиш нархида қоплайди.

Реализация жараёнида корхона қуйидаги харажатларни қилади: реклама бўйича, вакиллик харажатлари маркетинг тадқиқотлари билан боғлиқ харажатлар, идиш ва маҳсулотни қадоқлаш, уни харидор жойлашган жойгача етказиб бериш харажатлари ва бошқaлар. Реализация билан боғлиқ бўлган бу харажатлар, маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғрисидаги низомга кўра, давр харажатлари деб ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёт шароитда сотилган маҳсулотнинг нархи шартномалар - контрактлар билан белгиланади. Корхонанинг соф даромади ушбу корхона томонидан жамғариладиган ва эҳтиёжларига ишлатиладиган корхона ялпи даромадининг бир қисмидир. Давлатнинг марказлаштирилган соф даромади давлат ихтиёрида умумдавлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида жамланади. У қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи, корхона ва хўжаликлар фойдасидан қилинадиган тўловлар ҳисобидан ташкил топади. Қўшилган қиймат солиғининг суммалари сотилган буюмнинг сотиш қийматларидан фоизлар миқдорида ҳисоблаб топилади.

Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатидан аниқланади.

Хўжалик фаолиятдан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади.

Солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулотда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади.

Йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўланагандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида (фойда)дан, тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди.

Маҳсулот сотишдан олинган фойда ҳозирги пайтда корхона фаолиятининг муҳим молиявий кўрсаткичи ҳисобланади. Фойданинг ўсиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Олинадиган фойдани оширишга эришиш мақсадида, корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот хилларини кўпайтириш сифатини яхшилашга ҳаракат қиладилар.

Корхона фаолияти молиявий натижалари, ишлаб чиқариш ҳажми ва реализация устидан бошқаришни таъминлаб туриб, бухгалтерия ҳисоби қуйидаги вазифаларни ечиши керак:

- реализациянинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш. Бу вазифани бажариш учун бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот миқдори ҳақида умуман ва уларнинг турлари бўйича ахборот олиш имконини таъминлаши зарур. Бундай сотилган маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот фақат пулда эмас, балки натурал кўринишда ҳам келтирилади;

Реализациядан олинган ҳақиқий натижаларни аниқлаб топиш. Бунинг учун сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи аниқланиб, у сотиш (шартнома) нархидаги қиймат билан солиштирилади. Олинган кўрсатгич - фойда ёки зарар - корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижасини билдиради ва ундан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини аниқлаш учун фойдаланилади.

Реализация жараёнини ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида 9010 «Меҳнат сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарлар сотишдан олнган даромадлар», 9030 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар». Бу счётлар транзит счётлар бўлиб пассив счётлрга мансуб. Уларнинг кредитида сотишдан тушган тушумлар ҳисобга олиниб, дебетида ҳисоб даври охирида якуний молиявий натижага ўтказилган сумма ёзилади. Бу счётларда ҳисобот даври охирига қолдиқ қолмайди.

Сотилган маҳсулот, товар, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи 9110 «Сотилган тайёр маҳсулот таннархи», 9120 «Сотилган товарлар таннархи», 9130 «Бажарилган ишлар ва хизматлар таннархи». Бу счётлар ҳам транзит счётлар бўлиб, актив счётларга мансуб. Уларнинг дебетида сотилган махсулот, товар, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилиб, кредитида ҳисобот даври охирида якуний молиявий натижага ўтказилган сумма ёзилади. Бу счётларда ҳисобот даври охирига қолдиқ қолмайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет