I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет8/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч.

Д-т К-т




«Ҳисоб-китоб» сч.


Д-т К-т

3/ 1120000

1) 10900

2) 300





Сальдо

3) 11200

Таҳлилий ҳисоб


А материаллар

Д-т К-т





Б материаллар

Д-т К-т


1) 8000







1)2000



Муомалалардан кўриниб турибдики, уларда таъминот жараёнини тавсифловчи барча кўрсаткичлар акс эттирилар экан. «Материаллар» синтетик счёти ва унинг ривожига очиладиган материаллар айрим (А ва Б) турларининг таҳлилий счётлар ёрдамида таъминот бухгалтерия ҳисоби олдида турган ҳар хил вазифаларни бажариш унча қийин эмас. Таъминот ҳақиқий ҳажми тўғрисидаги миқдорий кўрсаткич «Материаллар» счётининг дебет айланмасидан (харид қиймати устидан) кўриниб турибди. У корхона томонидан шу давр ичида харид қиймати баҳоланган 10000 сўмли материаллар тайёрланганлигини кўрсатмоқда. Тайёрланган материалларнинг сифат кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади.

Барча тайёрланган материаллар бўйича «Ҳақиқий таннарх» устуннинг якуни асосида (ундан кўриниб турибдики, барча сотиб олинган материалларнинг ҳақиқий таннархи 11200 сўмни ташкил қилган экан). Ҳар бир материал турининг таннархи махсус ҳисоб - китоблар билан аниқланади.

Юқорида ёритилган тартибга асосланган ҳолда, ушбу ҳисоб-китобларни амалга оширамиз.

Барча тайёрланган материаллар бўйича траспорт харажатлари 120000 сўмни (11200-10000) ташкил қилган.

Траспорт харажатлари ҳисобидаги баҳоланишга (харид қийматига) нисбатан, % да:

1200 * 100 / 10000 = 12%

Материалларга тўғри келадиган траспорт харажатлари:

А 8000 * 12 / 100 = 960 сўм.

Б 2000 * 12 / 100 = 240 сўм.

Материалларнинг ҳақиқий таннархи:

А 8000 + 960 = 8960 сўм.

Б 2000 + 240 = 2240 сўм.

Агар корхонада 1510 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» ва 1610 «Материаллар қийматидаги оғишлар ҳисоби» счётларидан фойдаланилса, унда ҳақиқий таннархни режадаги таннархдан ошиғи ёки транспорт тайёрлаш харажатлари ва тайёрлов ташкилотларнинг устамаси ҳисобот даври давомида маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган, сотиш учун ҳисобдан чиқарилган ва уй – жой - коммунал ва бошқа носаноат хўжаликларига берилган ҳамда ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб қолган хом ашё ва материалларнинг ҳисобдаги (режадаги) қийматига нисбатан мутаносиб ҳисобланади.

Taёрланган материалларни ҳар бир турининг ҳақиқий таннархини мукаммал тафсифлаш мақсадида уларга калькуляция тузилади. Бундай калькуляция асосида таёрланган материалларнинг фақат ҳар бир турининг ҳамма партиясинигина эмас, балки шу материаллар бирлигининг таннархи ҳам аниқланади.

Материаллар таннархининг калькуляцияси (сўм, тийин)

Харажатлар моддалари

А материаллари

Б материаллари

Жами миқдорига (4000 кг)

1 кг.га

Жами миқдорига (2000 кг)

1 кг.га

Харид қиймати

8000

2

2000

1

Транспорт - тайёрлаш харажатлари

960

0-24

240

0-12

Ҳақиқий таннарх жами

8960

2-24

2240

1-12

Материаллар тайёрлашни ҳисобга олишни 15 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ва 16 «Материаллар қийматидаги фарқ» счётларидан фойдаланган холда ҳам амалга ошириш мумкин. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг ҳисоби алоҳида ажратилган ҳолда ёритилади. Сарфланган материалларга тўғри келадиган оғишиш ва ҚҚСнинг ҳиссасини аниқлашга доир уларни ҳисобга олиш ва ҳисоб - китоблар механизми кейинги мавзуларда чуқурроқ ўрганилади.


3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИНГ ҲИСОБИ.

Ишлаб чиқаришда уч асосий элемент - меҳнат, меҳнат буюмлари ва меҳнат воситаларининг қатнашуви корхонанинг тегишли харажатларини юзага келтиради. Корхонанинг маҳсулот тайёрлаш харажатларига қуйидагилар киради: ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, маҳсулот тайёрлашга сарфланган меҳнат буюмларининг қиймати ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат воситаларининг амортизацияси. Ундан ташқари корхона ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқариш учун умумишлаб чиқариш харажатларини ҳам қилади. Уларга хизмат қилувчи ходимларнинг иш хақи, умумишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган меҳнат буюмларининг қиймати (биноларни иситиш ва ёритиш, уларнинг тозалигини сақлаш ва бошқалар), асбоб - ускуналар, иморатлар ва хўжалик анжомларининг амортизацияси ва уларни тузатиш харажатлари ва бошқалар киради.

Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга асосан корхонанинг юқорида келтирган барча харажатларининг умумий суммаси маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини, яъни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган ва ишлаб чиқариш таннархи деб аталадиган таннархни ҳосил қилади.

БМТ методика бўйича у маинал таннарх яъни чекланган, чегараланган таннарх деб юритилади.

Ишлаб чиқариш харажатларининг натижаси - тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқаришга харажатлар қилиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини англатади. Ишлаб чиқариш жараёни биринчи навбатда ишлаб чиқариш ҳажми (тайёрлаши лозим бўлган маҳсулот миқдори) ва унинг таннархи назарда тутадиган режага мувофиқ амалга оширилади.

Шулардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш жараёнининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш. Бунинг учун ҳам ҳамма ишлаб чиқариш маҳсулотининг умумий сони, ҳам ҳар бир маҳсулот турининг сони аниқлаб чиқилади. Ҳар бир маҳсулот турининг миқдори ва пул, ҳам натурал ўлчагичларида аниқланади;

Таннархнинг шаклланиши устидан бошқариш. Бунда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш, уларнинг юзага келиш жойлари ва жавобгарлик марказлари бўйича ташкил қилиниб, бундай ҳисоб меъёрлар (стандартлар), меъёрлардан четга оғишиш, меъёрларни ўзгариши, унинг сабаблари айбдорлари ва ташаббускорлари бўйича юритилади;

Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаб топиш. Шу мақсадда корхонанинг ҳамма ишлаб чиқарган маҳсулоти ва унинг ҳар бир турига қилган харажатлари миқдори аниқланади. Бунинг учун таннархга киритилган қуйидаги алоҳида ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади: ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи, ишлаб чиқаришга сарфланган материаллар қиймати, маҳсулотни тайёрлашда бевосита қатнашадиган меҳнат воситалари ва номоддий активлар амортизацияси ҳамда ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқаришга қилинган харажатлар суммаси.

Ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш қатор махсус счётлардан фойдаланилади. Улардан энг муҳими «Асосий ишлаб чиқариш» актив счётдир. Унинг дебетида асосий ишлаб чиқаришнинг маҳсулотини тайёрлашга қилинган барча харажатлар йиғилади. Бу счётнинг маълумотлари асосида ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи аниқланади. У ишлаб чиқариш тугагандан кейин шу счётни кредитидан «Омбордаги тайёр маҳсулот» счётининг дебетига ўтказилади.

Асосий маҳсулотнинг ҳар бир турининг таннархи ҳисоб тизимида «Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётига очиладиган таҳлилий счётлар маълумотлари асосида аниқланади. Улар маҳсулотнинг айрим турлари ёки бир турдаги маҳсулот гуруҳлари бўйича юритилади.

«Асосий ишлаб чиқариш» счётида маҳсулот тайёрлашга қилинадиган харажатлар аста - секин йиғиб борилади. Бевосита бу счётга фақат маҳсулотнинг айрим турлари таннархига тўғридан - тўғри қўшиладиган тўғри харажатлар ҳисобдан чиқарилади. Одатда бу ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи ва меҳнат буюмлари (асосий материаллар) қийматидан иборат бўлади. Меҳнат воситаларининг амортизациясига келсак, унда шуни таъкидлаш лозимки, цехсиз таркибий тузилишга эга бўлган, лекин бир нечта маҳсулот турини ишлаб чиқарадиган корхоналарда, улар кўпинча бу счётга бевосита олиб борилмайди. Гап шундаки, ҳатто меҳнат қуролларининг амортизацияси, одатга кўра, эгри харажат ҳисобланади. Цехли тузилишга эга бўлган корхоналарда амортизация маҳсулот таннархига умумишлаб чиқариш харажатлари таркибида олиб борилади.

Умумишлаб чиқариш харажатлари дастлаб махсус счётда акс эттирилади. Бу ушбу харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш учун маълумотлар олиш зарурияти билан ҳамда кўпчилик корхоналарда бундай харажатлар эгри бўлганлиги, уларни айрим маҳсулот турларига бевосита олиб бориш мумкин эмаслиги, чунки улар аниқ бир маҳсулот турини ишлаб чиқариш билан тўғридан - тўғри боғлиқ бўлмаганлиги ва шунинг учун шартли тақсимланишни талаб қилинганлиги билан юзага келган.

Умумишлаб чиқариш харажатлари икки турга бўлинади: 1) асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатиш харажатлари, 2) цехларга хизмат қилиш ва бошқариш харажатлари. Бу харажатларни ҳисобга олиш учун «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли актив йиғиб - тақсимловчи счёт юритилади.

Асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатиш харажатларига асбоб - ускуналарнинг ва ишлаб чиқариш транспортининг амортизацияси, уларни жорий тузатиш ва ишлатиш харажатлари ва бошқалар киради. Умумишлаб чиқариш харажатларига цехларни бошқариш ва хизмат қилиш ходимларининг иш ҳақи, умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланадиган материаллар ва ёқилғи (иситиш, ётириш ва ҳоказо) умумишлаб чиқариш аҳамиятидаги меҳнат воситаларининг (цех бинолари, цех хўжалиги анжомлари ва бошқалар) амортизацияси киради.

«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетига ҳисобот давридаги барча тегишли харажатлар ёзиб борилади. Бу счётнинг кредити бўйича унинг дебетида йиғилган харажатлар, ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммасига қўшиш ва маҳсулот таннархини аинқлаш учун «Асосий ишлаб чиқариш» счёти (ва баъзи бошқа счётлар)нинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Шундай қилиб, ойнинг охирида бу счётда қолдиқ қолмайди ва у балансда акс эттирилмайди.

Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари-ни кўриб чиқамиз.

Юқорида қайд этилганидек, материаллар маҳсулот таннархига ҳақиқий таннархда киритилади; уларни ишлаб чиқаришга сарфлашда, харид қийматлари билан биргаликда шунингдек сарфланган материалларга тўғри келадиган транспорт - тайёрлаш харажатлари харажатларининг тегишли ҳиссаси ёки оғиш (нархлар фарқи)нинг ҳиссаси ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Иш ҳақини ҳисоблаганда ҳисобда шунингдек ижтимоий суғурта ажратмалар, пенсия фонди ҳамда ишчи ва хизматчиларни иш билан таъминлаш фондига ажратмалар ҳам акс эттирилади. Бу ажратмаларнинг суммалари ҳисобланган иш ҳақининг суммасига нисбатан белгиланадиган фоизларда аниқланади. Уларга тегишли ҳисоб - китобларни ижтимоий суғурта, пенсия фонди, иш билан таъминлаш фонди билан ҳисобга олиш учун «Суғурта бўйича тўловлар» номли пассив счётда юритилади.

Бу счётларнинг кредитида ижтимоий суғуртага, пенсия фондига ва бандлик фондига корхона томонидан ажратилган ва ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича мажбуриятлари суммалари ёзилади, дебет бўйича эса шу мажбуриятларнинг узилиши (ҳисоб - китоб счётидан пул ўтказиш билан тўлаш, корхона ичида фойдаланиш, масалан, касаллик варақалари бўйича тўлаш ва ҳоказо) акс эттирилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олишда биринчи навбатда улар қийматининг бир қисмини тайёрланган маҳсулотга ўтказилишини кўрсатиш керак, яъни уни маҳсулот таннархига қўшиш (киритиш) керак. Шу сабабдан амортизация суммаси цехсиз тузилишга эга бўлган корхоналарда «Асосий ишлаб чиқариш» счётига, цехли тузилишдаги корхоналарда эса - «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётига олиб борилади. Шу билан бир вақтда ҳисобланган амортизация суммаси асосий воситалар ва номоддий активларнинг эскиришини англатади. Асосий воситалар ва номоддий активларнинг эскириши уларнинг дастлабки қийматини камайишига олиб келади. Лекин бухгалтерия ҳисобида албатта сақланиши керак, чунки амортизация суммаси унга нисбатан ҳисоблаб топилади. Шунинг учун «Асосий воситалар», «Номоддий активлар» счётларида уларнинг фақат ҳаракати - кирими ва чиқиши - акс эттирилади. Эскириши эса алоҳида - махсус пассив бўлган «Асосий воситаларнинг амортизация» ва «Номоддий активларнинг эскириши» счётида акс эттирилади. Эскириш счётларининг дебетидаги ёзув эскириш асосий воситалар ва номоддий активларнинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши ва тегишли тартибда қийматини ўтказиши натижасида амортизациясининг кўпайишини кўрсатади.

Тайёрланган маҳсулот уни ишлаб чиқаришдан чиқариш вақтигача норматив (режа) таннархида баҳоланади. Унинг ҳақиқий таннархи фақат ҳисобот даврининг охирида аниқланади ва норматив (режа) таннархи билан солиштириб, натижада четга оғишишлар аниқланади. Агар ҳақиқий таннарх норматив (режадаги)дан кам бўлиб чиқса, ундан оғиш тежамни англатади, унинг акси бўлиб чиқса, унда - норматив (режадаги)га нисбатан ортиқча харажат бўлади.

Бошқарув ҳисобида тайёр буюмларнинг чиқарилиши кенгайтирилган тартибда акс эттирилади, яъни режадаги таннарх ҳам, ундан оғишлар ҳам барча маҳсулот (ишла, хизматлар) бўйича ва уларнинг айрим турлари бўйича алоҳида кўрсатилади.

Бошқарув ҳисоби тизимидаги ишлаб чиқариш муомалаларини ҳисобга олишга мисол келтирамиз.



Биринчи муомала. Материаллар ҳақиқий таннарх бўйича сарфланади.

М маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 10620 сўм.

Н маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 10480 сўм.

Жами 21100 сўм.

Умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 4100 сўм.

Ҳаммаси 25200 сўм.

Материалларнинг сарфланиши биринчи навбатда «Материаллар» счётида акс эттирилади. Бу счёт мазкур муомаланинг ҳамма суммасига кредитланади, чунки у актив счётдир, бу муомаланинг натижасида омбордаги материаллар миқдори камайган. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар қиймати «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига ёзилади, чунки бу чиқимлар маҳсулот таннархига бевосита киритилади. Асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатишга ҳамда умумишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланган материаллар қиймати «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида ҳисобга олинади, чунки улар М ва Н маҳсулотлари ўртасида қандай тақсимланиши ҳали номаълумдир.

Мазкур муомала бўйича бу счётлар дебетланади, чунки уларнинг ҳаммаси активдир, материалларнинг ишлаб чиқаришга сарфланиши эса уларда акс эттириладиган чиқимларнинг кўпайганлигини билдиради.

Биринчи операциянинг ёзилиши:

Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 21100

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 4100

К-т «Материаллар» сч. 25200

Маҳсулотни таёрлашга харажатларни /21100 сўм/ «Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётининг дебетига ёзгандан кейин, уни шу ондаёқ ҳар бир буюмнинг тури бўйича таҳлилий счётларга тарқатиш лозим. Уларда қисман суммалар қуйидагича акс эттирилади:

М маҳсулот ишлаб чиқариш счётининг дебетида 10620.

М маҳсулот ишлаб чиқариш счётининг дебетида 10480.

«Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётининг ҳар бир таҳлилий счётида харажатларнинг айрим турларини йиғиш учун ажратилади.



Иккинчи муомала. Корхонанинг ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланади:

Ишчиларга - М маҳсулотни ишлаб чиқаргани учун 16000 сўм

Ишчиларга - М маҳсулотни ишлаб чиқаргани учун 14000 сўм

Жами 30000 сўм

Цехнинг умумишлаб чиқариш ходимларига 6000 сўм

Ҳаммаси 36000 сўм

Иш ҳақини ҳисоблаш корхона ходимларига ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган суммани аниқлашни англатади. Бундай корхона олдида, биринчидан, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақини тўлашга доир мажбуриятлар юзага келади. Шунинг учун муомала суммаси «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар» счётининг кредитида акс эттирилиши керак чунки бу счёт пассив бўлиб, унда корхонанинг ходимлар олдидаги мажбуриятларининг кўпайиши акс эттирилади. Иккинчидан, иш ҳақининг ҳисобланиши ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун мазкур операцияни ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига олинадиган счётларнинг дебетига олиб бориш керак.

Маҳсулот тайёрлаганлиги учун ишчиларга ҳисобланган иш ҳақининг суммаси бевосита «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида ҳисобга олинади, чунки у тўғри харажатдир, шу билан бир вақтда у маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таҳлилий счётлари дебетида ҳам - M маҳсулоти бўйича 16000 сўм ва Н маҳсулоти бўйича 14000 сўм акс эттирилган. Асбоб - ускуналарнинг ишини таъминловчи ишчиларга ҳамда цехнинг хизмат қилувчи ва бошқарувчи ходимларига иш ҳақини ҳисобланиши «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида акс эттирилади. Уни тўғридан - тўғри «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига олиб бориш мумкин эмас, чунки айрим ишлаб чиқарилаётган (M ва Н) маҳсулотлари ўртасида қандай тақсимланиш маълум эмас. Улар - эгри харажатдир.

Иккинчи муомаланинг ёзуви:

Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 30000

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 6000

К-т «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан

ҳисоб-китоблар» сч. 36000

Учинчи муомала. Ажратмалар қилинган:

а) Ижтимоий суғурта, ҳисобланган 720 сўм.

б) Пенсия фондига, ҳисобланган 12960 сўм.

в) Иш билан таъминлаш фондига ҳисобланган 720 сўм.

Бу муомалалар натижасида тегишли суғурта органларига ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича ўтказилиши лозим бўлган корхоналар мажбуриятлари юзага келади. Бу мажбурияталар «Cуғурта бўйича тўловлар» счётининг кредитига ёзилиши керак, чунки пассив счёт ҳисобланиб, унда кўпайиш содир бўлмоқда.

Бошқа томондан, бу муомала ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига олиб келмоқда.

Ижтимоий суғурта, пенсия фонди ва иш билан таьминлаш фондига ажратмалар иш ҳақи билан боғлиқ, шунинг учун уларни иш ҳақи қаерда акс эттирилган бўлса, ўша ишлаб чиқариш счётларининг дебетига олиб бориш керак (тегишли ҳисаларда).

Учинчи муомаланинг ёзувлари:

А) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 600

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 120

К-т «Суғурта бўйича тўловлар» 720
Б) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 10800

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 2160

К-т «Суғурта бўйича тўловлар» сч. 12960
В) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 600

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 120

К-т «Суғурта бўйича тўловлар» сч. 720
Таҳлилий ҳисобда ижтимоий суғурта суммалари қуйидагича ёзилади:

М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 320 сўм; М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 280 сўм; пенсия фонди суммасидан М маҳсулоти счётининг дебетига - 5760 сўм, М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 5040 сўм, иш билан таъминлаш фондининг суммасидан М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 320 сўм, М маҳсулотинни ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 2800 сўм.



Тўртинчи муомала. Амортизация ҳисобланди ва тақсимланди:

Ишлаб чиқариш асбоб - ускуналарининг амортизацияси 800 сўм.

Умумхўжалик аҳамиятидаги асосий

воситаларнинг амортизациси 150 сўм.

Жами 950 сўм.

Юқорида таъкидланганидек, асбоб - ускуналар ва ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизацияси ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланиб, маҳсулот таннархига киритилиши керак. Ишлаб чиқариш асбоб - ускуналарининг амортизация суммаси «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетига, умумхўжалик аҳамиятидаги асосий воситаларнинг амортизацияси эса - «Давр харажатлари» счётининг дебетида ёзилиши керак. Уларнинг умумий суммаси «Асосий воситаларнинг эскириши» счётининг кредитига ёзилади.

Тўртинчи муомаланинг ёзуви:

Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 800

Д-т «Давр харажатлари» сч. 150

К-т «Асосий воситаларнинг эскириши» сч. 950



Бешинчи муомала. Бошқа (ҳар хил) харажатлар

қилинган 250 сўм.

Четки ташкилотларнинг хизматлари учун ҳисобланган суммалар «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» ва «Асосий ишлаб чиқариш» счётларида акс эттирилади. Бунда «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти кредитланади, чунки қарз кўпаяди, «Асосий ишлаб чиқариш» счёти эса корхона харажатларининг кўпайганлигини кўрсатиш учун дебетланади.
Бешинчи муомаланинг ёзуви:

Д т «Асосий ишлаб чиқариш» сч.

250

К т «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч.

250



Олтинчи муомала. Қуйидаги мақсадлар учун сарфланган электро - энергия учун ҳисоб - китоб счётидан тўланган:

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

3200 сўм.

умумхўжалик эҳтиёжлари учун

250 сўм.

Жами

3450 сўм.

Корхона томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун истеъмол қилинган электро - энергия ишлаб чиқариш чиқимлари таркибига киритилади, умумхўжалик эҳтиёжлари учун сарфлангани эса - давр харажатлари таркибига қўшилади. Бунда, албатта, ҳар бир маҳсулот турига сарфланган энергиянинг миқдорини аниқлаш қийин. Шунинг учун ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланган электро - энергия барчасини, уларни тақсимлаётган пайтда маҳсулот таннархига қўшиш мақсадида умумишлаб чиқариш харажатлари таркибига олиб бориш тартиби қабул қилинган.

Корхонани бошқариш эҳтиёжлари учун сарфланган электро - энергия давр харажатлари таркибида ҳисобга олиниши керак.

Бу муомала бўйича «Ҳисоб-китоб счёти» счёти кредитланиши керак, чунки бунда корхонанинг пул маблағлари камаймоқда.

Олтинчи муомаланинг ёзувчи:



Д т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч.

2200

Д т «Давр харажатлари» сч.,

250

К т «Ҳисоб китоб счёти» сч.

2450

Еттинчи муомала. Илмий - тадқиқот ташкилотига кейинги йилда ишлаб чиқариш мўлжалланган янги буюм конструкцияси лойиҳасини тайёрлаб берганлиги учун унга ҳақ ҳисобланди - 4000 сўм.

Бу сумма ушбу корхонанинг илмий - тадқиқот ташкилотига қарзини кўрсатади, шунинг учун уни «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счётининг кредитига ёзиб қўйиш керак.

Корхонанинг бундай харажатлари маҳсулотни келгусида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлишига қарамасдан, уларни мазкур ҳисобот даврининг қўшиш керак. Бу суммани жорий давр чиқимларига қўшиш халқаро стандартлари талабларига тўғри келади. Шунинг учун ушбу муомаланинг суммасини «Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» счётининг дебетида акс эттириш лозим. Бу харажатлар қайта ҳисоблаш йўли билан солиққа тортиладиган базага олиб борилади (қўшилади), кўплаб ишлаб чиқариш бошлангандан кейин эса корхонанинг ўзи белгилаган давр мобайнида тенг миқдорларда солиққа тортиладиган базадан чегириб борилади. Бунинг учун харажатларнинг жамғариб борилиши ва уларнинг ҳисобдан чиқариши балансдан ташқаридаги 012 «Келгуси даврлар солиққа тортиладиган базадан чегириладиган харажатлар» счётида ҳисобга олинади.

Еттинчи муомаланинг ёзуви:

Д-т «Келгусида солиққа тортиладаган базадан

чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» счёти



4000

К-т «Мол юборувчи ва пудратчиларга тўланадиган

счетлар» сч.



4000

Саккизинчи муомала. Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобдан чиқарилди ва тақсимланди - 15500 сўм. Бу сумма ҳисобот даврида «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида акс эттирилган барча харажатларни кўсатади.

Умумишлаб чиқариш харажатлари ой охирида ҳисобдан чиқарилади ва маҳсулот таннархига киритилади. Улар «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига олиб борилади. Бунда «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёти жами суммага кредитланади, демак, ёпилади.

Бу харажатларни «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига ҳам ёзгандан кейин, шу вақтнинг ўзида уларни таҳлилий счётларнинг дебетига ёзиб кўйиш керак. Бунинг учун бу харажатларнинг умумий суммасини ишлаб чиқарилаётган икки ёки ундан ортиқ маҳсулот ўртасида тақсимлаш керак. Юқорида айтилганидек, умумишлаб чиқариш харажатлари меъёрли ставкалар усули билан тақсимланади.

M буюмлари 8000 сўм

N буюмлари 6570 сўм

Жами 14570 сўм

Унда ҳақиқий харажатларнинг меъёри харажатлардан четга оғиши 930 суммага (14570 - 15500), ёки 6,4% га (930 * 100 / 14570) тенг бўлади.

Шунинг учун ҳақиқий харажатлар қуйидагича бўлади:

М буюми бўйича 8000 - 512 = 8512 сўм



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет