I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Таъминот жараёни ҳисобининг тархи



бет7/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43

Таъминот жараёни ҳисобининг тархи





«Ҳисоб-китоб счёти» сч.




«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч.




«Материаллар» сч.

сальдо

3







1






















2









Шартли белгилар:

1 - сотиб олинган меҳнат буюмларининг харид қиймати;

2 – транспорт - тайёрлаш харажатлари (мол етказиб берувчилар томонидан корхона ҳисобидан тўланадиган ва корхона томонидан бевосита тўланадиган суммалар);

3 - мол етказиб берувчиларга улардан сотиб олинган меҳнат буюмлари учун ҳамда улар томонидан корхона ҳисобидан транспорт - тайёрлаш харажатлари ва транспорт ташкилотлари томонидан корхона омборига меҳнат буюмларини келтириш харажатлари учун пул маблағларини ўтказиш.

Таъминот операцияларини счётларда акс эттиришга мисол келтирамиз:



Биринчи муомала. Корхонага мол юборувчилар келиб тушди:

А материаллари 4000 кг. 1 кг.- 200 сўмдан 8000 сўм

Б материаллари 2000 кг. 1 кг. - 100 сўмдан 2000 сўм

Жами 10000 сўм


Корхона ҳисобидан мол етказиб берувчилар томонидан

тўланадиган темир йўлга келтириш харажатлари 900 сўм

Ҳаммаси 10900 сўм
Мол етказиб берувчилар билан ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган.

Материалларнинг келиб тушиши (уларнинг омбордаги кўпайиши) актив «Материаллар» счётининг дебетида акс эттирилади. Унинг дебетига шунингдек материалларнинг темир йўл орқали келтириш қиймати ҳам акс эттирилади, бундан мақсад - кейинчалик барча траспорт - тайёрлаш харажатларини йиғиб корхона томонидан харид қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлашдир. Шу билан бир вақтда ушбу муомаланинг суммаси пассив «Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар» счётининг кредитида ҳам кўрсатилади, чунки корхонанинг мол етказиб берувчи олидида қарз юзага келди (кўпайди).

Биринчи муомаланинг ёзилиши:

Д т «Материаллар» сч

10900

К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч.

10900

Юқорида айтилганлага мувофиқ «Материаллар» счётининг дебетига бу операция икки усул билан ёзилади: биттаси ҳақиқий таннарх (бухгалтерия ёзуви акс эттирилган) 10900 сўмлик суммада, бошқасига эса - харид қиймати - 10000 сўм.

«Материаллар» счётининг ривожига А ва Б материалларнинг таҳлилий счётларини очиш лозим. Уларнинг дебетига келиб тушган материаллар ҳисобда қабул қилинган нархда - харид нархида, яъни тегишли 8000 ва 2000 сўмли суммаларда ёзилиши керак.

Иккинчи муомала. Транспорт ташкилотининг харид қилинган материалларини темир йўл бекатидан корхона омборига келтириб берганлиги учун тўланиши лозим бўлган сумма ҳисобланган (аниқланган) - 300 сўм.

Бу сумма транпорт тайёрлаш харажатлари ҳисобланиб, келиб тушган материаллар таннархига киритилади. Материалларнинг таннархини аниқлаш учун уларни етказиб келиш харажатлари тайёрлашга қилинган бошқа харажатлар билан жамланади, яъни «Материаллар» синтетик счётининг дебетига ёзиб борилади.

Транспорт харажатларини ҳисоблаган пайтда корхонанинг транспорт ташкилоти олдида қарз юзага келди, худди шу сумма транспорт ташкилоти билан ҳисоб - китоб юритиладиган счётнинг, яъни «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счётининг кредитига ёзилади.

Иккинчи муомаланинг ёзуви:



Д т «Материаллар» счёти

300

К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти

300

«Материаллар» синтетик счётида мазкур муомаланинг суммаси фақат битта «Ҳақиқий таннарх» деган устунда кўрсатилади, чунки «Харид қиймати» деган иккинчи устунга келиб тушган материалларнинг фақат харид қийматининг суммаси ёзилади. Таҳлилий счётларда ҳам бу муомалаларнинг суммаси шунингдек акс эттирилмайди, чунки моддий бойликларнинг таҳлилий ҳисоби фақат корхонада қабул қилинган ҳисоб нархида (мисолдаги харид қийматида) юритилади.



Учинчи муомала. Ҳисоб - китоб счётидан мол етказиб берувчиларга, улардан сотиб олинган материаллар ва улар томонидан корхона ҳисобидан қилинган транспорт харажатларини тўлаш учун ишлатилади - 10900 сўм.

Транспорт ташкилотларига - материалларни корхона

омборига етказиб берганлиги учун 300 сўм.

Ҳаммаси 11200 сўм.

Бу муомала бўйича «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» пассив счёти дебетланади, чунки корхона мол етказиб берувчи ва траспорт ташкилоти олдидаги ўз қарзини узаяпти (камайтиряпти) ва «Ҳисоб-китоб счёти» счёти кредитланади, чунки бу муомала натижасида ундаги корхонанинг пул маблағлари камаймоқда.

Учинчи муомаланинг ёзуви:



Д т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб китоблар» сч.

1120000 сўм.

К т «Ҳисоб китоб счёти» сч.

1120000 сўм.

Энди таъминот муомалалари синтетик ва таҳлилий счётларда қандай акс эттирилишини кўрамиз.

«Материаллар» счётининг синтетик ҳисоби

Муомала рақами

Харид қиймати

Хақиқий таннархи




1

2


10000

-


10900

300





Айланма

10000

11200





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет