I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва хоказоларга) маблағларни кайта баҳолашдан



бет33/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43

Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва хоказоларга) маблағларни
кайта баҳолашдан олинган даромадлар.

МОЛИЯВИЙ фаолиятдан олинган бошқа даромадлар солиққа тортишда ялпи даромадга киритидмайди. Молиявий фаолият бўйича даромадлар ҳисоби «Асосий хўжалик фаолия-тидан олинадиган даромадлар» номли 2-сон БХМА, «Лизинг ҳисоби» номли 6-сон БўМА, «Молияний иннестициялар ҳисоби» номли 12-сон БҲМАлар билан тартибга солинади.

Молияиий фаолият бўйича олинадиган даромадлар учун қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкии:

9510-«Роялтидин олинган даромадлар» 9520-«Дшшдсидлар кўринишидаги даромадлар» 9530-«Фоиа кўриншиидаги даромадлар» 9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар»

9550-«Молияланадиган лизингдан олинадиган даромадлар»

9560-Қимматли қоғозларни кайта баҳолашдан даромадлар»

9590-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».

Ушбу хиеобвараклар транзит булиб, пассив характерга эга. Уларнинг кредит оборотила тегишли манбалар ҳисобидан молиявий фойданинг кўпайиши, дебет оборотила эса уларюшг Ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

9510-«Роялтидан олинган даромадлар» ҳисобварағида роялти ва капитал трансферти


бўйича одиигаи даромадлар акс эттирилади. !•

Роялтндаи олинган даромадларга қуйидагича проводка берилади: I



Д-т 4850-« Роялти бўйича олишга тегишли счётлар» К-т 9510-л Роялтидан олинган даромадлар».

9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» Ҳисобварағида Ўзбекистон Респуб­ликаси чудудида ва чет элларда улуш кушиш йули билан бошқа корхоналар фаолиятида катмашншдан олииган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар акс эттирилади.

Днинденддар бўйича олинадиган даромадларга қуйидагича проводка берилади: Д-т 4840-«Олииадигаи дивидендлар» К-т 9520-«Дивидсидлар кўринишидаги даромадлар».

9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» Ҳисобварағида Уэоқ ва қисқа муддатли инвеепщиялар бўйича Ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Фоизлар Ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади: Д-т 4830-<(О.шнадиган фоизлар» К-т 953()-«Фончлар кўринишидаги даромадлар».



9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар» ҳисобварағида валюта счётлари, шуниигдек хорижий валюта муомалалари бўйича ижобий курс фаркларидан олинган даромадлар акс эттирилади.

9550-«Молияданадиган лизингдан даромадлар» ҳисобварағида мулкни уэоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилади

Молияланадиган лизинг бўйича жорий йилда олинадиган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади:

Д-т 6230-«Муддати ўзайтирилган даромад» - жорий кисми

К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар»

Молиявий лизинг бўйича асосий воситаларни ижарага беришдан олинган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади: Д-т 7290-«Бошкд муддати ўзайтирилган мажбуриятлар» К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар».

Уэоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан ортик бахрланган фарк суммасига қуйидагича проводка берилади: Д-т 0610, 5810 К-т 9560-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».

9590-Ҳисобварақда молиявий фаолиятнинг бошқа турларидан олинган фойда акс эттирилади.

Ҳисобот даври якунида 9510, 9520, 9530, 9540, 9550, 9560, 9590-Ҳисобварақларнинг кредит оборотидаги суммалар якуний молиявий натижага ўтказилади.

Молиявий фаолият бўйича харажатларга қуйидагилар киради:



  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган Ҳисоб ставкалари
    даражасида ва улардан ортиқча олинган қисқа муддатли ҳамда Уэоқ муддатли кредитлар
    бўйича, шу жумладан тўлов муддати утган ва ўзайтирилган ссудалар бўйича тўловлар.

  • Мулкни уэоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлар.

  • Чет эл валютаси билан муомалалар бўйича салбий курс тафовутларидан зарарлар.

  • Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва хоказоларга) маблағларни
    кайта баҳолашдан кўрилган зарарлар.

  • Ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва таркатиш билан боғлиқ харажатлар.

-Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.
Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобда акс эттириш учун қуйидаги

ҳисобварақлар очилган:

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

9620-«Курс фаркларидан зарарлар»

9630-«Қимматли қоғозларни Чиқариш ва таркатиш бўйича харажатлар»

9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар».

Ушбу Ҳисобварақлар транзит булиб, актив ҳисобварақ характерига эга. Уларнинг дебет оборотлари содир бўлган молиявий харажатларни, кредит обороти эса уларнинг ҳисобдан чиқарилишини кўрсатади.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисоби «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли 2-сон БХМА, «Лизинг ҳисоби» номли 6-сон БўМА, «Молиявий инвестициялар Ҳисоби» номли 12-сон БХМАлар билан тартибга солинади.



9600-«Модиявий фаолият бўйича харажатлар» Ҳисобварағи бўйича уисобвараклар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси



дебет

кредит

1.

Кредит ва қарзлар бўйича фоизларнинг Ҳисобланиши

9610

6920

2.

Молиявий лизинг шартномаси асосида олинган асосий воситалар бўйича фоизларнинг Ҳисобланиши

9620

6920

3.

Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият бўйича харажатларнинг якуний молиявий натижага утказилиши

9900

9610, 9620, 9630, 9640, 9650, 9690


10. Фавкулодда фойда ва зарарлар ҳамда якуний молиявий натижа ҳисоби

Фавкулодда фойда моддалари - бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, хддиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолият доирасидан четга чиқадиган тусдаги муомалалар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг фавкулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган утган даврлардаги фойда ьсирмайди.

Фавқулодда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ходисалар ёки муомалалар натижасида вужудга келадиган ва руй бериши кутилмаган одатдан танщари харажатлардир. Бунга фавкулодда ва давр харажат-лари таркибида акс эттирилиши керак бўлган утган давр харажатлари кирмайди.

У ёки бу модданинг фавкулодда фойда ва зарарлар сифатида акс эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятига хос эмаслиқ бир нсча йил мобайнида такрорланмаслиги керак - бошкдрув ходими томонидан қабул қилинадиган Қарорларга боғлиқ эмаслиқ

Тегишли моддаларни фавулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида Қарорлар қабул қилишда ищлар амалга ошириладиган шароитларни хдм ҳисобга олиш лоэим Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект алоҳида иклим шароитларида жойлашган бўлса, у ҳолда - иклим шароитларига боғлиқ хўолдаги ишламай туриб колишлар фавкулоддо дсб баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда «бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак» мезонига жавоб бермайди.

Фавкулодда фойда ва зарарлар қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:

9710-«Фавкулодда фойда» 9720-«Фапкулодда зарар».

Ушбу кисобвараклар транзит булиб, 9710-ҳисобварақ-пассив, 9720-ҳисобварақ-актив характерна эга,

9700-«Фавкулодда фойда ва зарарлар» ўисобвараги бўйича ҳисобварақлар

корреспонденцияси





Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет


кредит

1.

Табиий офатлар натижасида жихозлар ва материаллар ортиқчалигииииг аниўаниши

0710-0720, 0810-0890, 1010-1090

9710

2.

Табиий офатлар натижасида товарлар ортиқчалигининг акикланиши

2910

9710

3.

Табиий офатлар натижасида жихозлар ва материаллар камомадининг аниқланиши

9720

0710-0720, 0810-0820, 1010-1090

4.

Табиий офатлар бўйича харажатларнинг туланиши

9720

5010,5110, 5210

5.

Ҳисобот даври охирида фавкулодда фойданинг якуний молиявий натижага утказилиши

9710

9900

6.

Ҳисобот даври охирида фавкулодда зарарнинг якуний молиявий натижага утказилиши

9900

9720

Якуний молиявий натижа - бу корхонанинг ҳисобот даврида жами фаолият турларидан олинган даромадлари билан жами фаолият бўйича кўрилган зарарларининг фарқидир. Якуний молиявий натижа бухгалтерия ҳисобида 9900-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ транзит булиб, актив-пассив ҳисобварақ характерига эга. дебетида зарарлар, кредитида эса фойда акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебет ва кредит оборотларининг фарқи корхонанинг ҳисобот йилидаги молиявий натижасини, яъни солиқ тулангунга кадар бўлган фойдасини акс эттиради. ҳисобот ййлининг охирида 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар», 9820-«Бошқа солиқ ва йигимлар бўйича харажатлар» ҳисобварақларида фойда (даромад)дан ҳисобланган умумий сумма акс эттирилади.ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ ва йиғимлар суммаси қуйидаги проводка орқали чегириб ташланади:

Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9810, 9820.

Ушбу муомаладан сунг 9900-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағида қолган сумма корхонанинг Ҳисобот йилида олган соф фойда (ёки зарар)ини англатади ва ушбу сумма қуйидаги проводка орқали 8710-«Ҳисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» ҳисобварағига ўтказилади:

-соф фойда суммасига:

Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»

К-т 8710-«Ҳисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)»

-зарар суммасига:

Д-т 8710-«Ҳисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».

Такрорлаш учун саволлар


  1. Устав капитали деб нимага айтилади?

  2. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш
    хусусиятлари нималарда ўз ифодасини топади?



17 - мавзу


солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби




11.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.

11.1.1. Маъруза машғулотини олиб бориш технологияси.


  1. Юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва унинг аҳамияти.

  2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби.

  3. Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш мақсади ва уларнинг турлари.

  4. Пенсия жамғармаига мажбурий тўловлар ҳисоби.

  5. Республика йўл жамғармаси тўловлар ҳисоби.

  6. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни тўлаш тартиби

  7. Ягона солиқ тўлови ҳисоби.

  8. Ягона ер солиғи ҳисоби.

Солиқлар – бу жисмоний ва юридик шахслар даромадлари ҳамда мулкларидан маълум (қонунда белгиланган) бир қисмини давлатнинг молиявий имкониятини таъминлаш мақсадида мажбурийлик, қайтармаслик, давлат мажбурловини қўллашлик асосида бюджетга ўтказишнинг бирдан-бир қонуний усулидир.

Солиқлар миллий даромадни давлат тасарруфига олишнинг энг муҳим воситасига айлангани сабабли, улар макроиқтисодиётни тартибга солишда борган сари муҳимроқ рол ўйнамоқдаки, ЯММ умумий ҳажмида солиқ тушумлари салмоғининг кўпайиши бунинг кўрсаткичи ҳисобланади.

Солиқларни таснифлаш - солиқларни муайян характерли белгилари, яъни уларни ундириш усуллари, қўлланиладиган ставкалар тури, солиқ имтиёзлари ва ҳоказолар бўйича гуруҳлашдир.

Солиқларни турлари бўйича таснифлашга бир неча белгилар асос қилиб олинган. Ҳалқаро амалиётда иккита асосий тасниф гуруҳлари қабул қилинган-бевосита ва билвосита солиқлар. Ушбу гуруҳлар солиқ солиш объектига ва тўловчи билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқдир.

Бевосита солиқлар бевосита даромад ва мол-мулкка белгиланади (солиққа тортишнинг бевосита шакли), яъни бевосита солиқларнинг узил-кесил тўловчиси даромад олувчи (мол-мулкка эгалик қилувчи ва ҳ.к.) хўжалик субъекти ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг даромади (иш хақи, фойда, фоизлар ва бошқалар) ва мол-мулки (ерлар, уйлар, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати бевосита солиқлар объектидир.

Билвосита солиқлар - нарх ёки тарифга устама кўринишида белгиланадиган, товар ва хизматлардан олинадиган солиқлар. Билвосита солиқларга товарни сотиш нархида тўланадиган ёки тарифга киритилган товар ва хизматларга солинадиган солиқлар киради, яъни билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб, товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммасига солиқ нархда кўзда тутилган устамалар орқали юкланади. Мазкур ҳолда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар ва хизматларни сотиб, солиқ суммалари ҳисобга олинган пул суммаларини оладилар, сўнгра олинган барча солиқ суммаларини тегишли тартибда бюджетга ўтказадилар.

Билвосита солиқ солишда давлат амалда янги қийматни тақсимлаш иштирокчисига айланиб, товар ёки хизматларни сотиш пайтида ушбу қийматнинг бир қисмига бўлган ўз ҳуқуқларини эълон қилади.

Бевосита солиқлардан фарқ қилиб, билвосита солиқлар бевосита тўловчининг даромади ёки мол-мулки билан боғланмайди. Одатда, шахсий истеъмол товарлари шунингдек аҳолига сартарошхоналарда, кимёвий тозалаш шоҳобчаларида, автотранспорт корхоналари томонидан кўрсатилган ва ҳоказо хизматлар солиқ солиш объекти ҳисобланади. Билвосита солиқларга тортиладиган товарлар ва хизматлар сони мунтазам равишда ошиб боради.

Бевосита солиқлар салмоғининг камайиши корхоналарнинг моддий-техника базасини кенгайтиришга, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келадиган бўлса, билвосита солиқлар салмоғининг кўтарилиши корхоналарда инвестицион фаолиятини ривожлантиришга имкон яратади.

Солиқлар мажбурий тўлов бўлиб, қонун асосида ундирилади. Демак, солиқларда, молияда бўлгани сингари доимий қайтарилиб турадиган молиявий воқеликлар, аниқроғи пул муносабатлари бўлади. Ана шу пул муносабатларининг мазмунини очиш орқали солиқлар моҳияти очилади.

Умумдавлат ва маҳаллий бюджетларга тўланадиган солиқларнинг асосий қисми юридик шахслар зиммасига тўғри келади. Шу билан биргаликда давлат мақсадли фондларига тўланадиган мажбурий тўловларнинг ҳам каттагина қисмини юридик шахслар тўлайди. Юридик шахслар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри тўланиши, аввало, уларда солиқ ҳисобининг қай даражада юритилишига боғлиқ. Солиқ ҳисобини тўғри ташкил қилиш ва юритишда ҳисобнинг асосий вазифалари белгилаб олинади.

Солиқ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

- юридик шахслар томонидан солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш;

- ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджети ҳамда давлатнинг мақсадли фондларига ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

- солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлардан кенг фойдаланиш.

Юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва унинг аҳамияти

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар Солиқ кодексига амалга киритилган эди.

Солиқ кодексда солиқлардан кўзланган мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг молиявий базасини таъминлаш, юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва атроф-муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантириш, деб белгиланган.

Мазкур Кодексда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқ тўлаш тартиби, солиқ солиш юзасидан бериладиган имтиёзлар, қонунни бузганлик учун жавобгарлик ҳамда солиқлар тўлаш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг умумий тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Солиқ кодексда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади.



Солиқларга қуйидагилар киради:

1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.

Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:



  • ягона ижтимоий тўлов;

  • фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;

2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:

  • Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

3) давлат божи;

4) божхона тўловлари;

5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

Солиқ кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:



  • ягона солиқ тўлови;

  • ягона ер солиғи;

  • тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари қуйидагилардан иборат:

  • солиқ солиш объекти;

  • солиқ солинадиган база;

  • ставка;

  • ҳисоблаб чиқариш тартиби;

  • солиқ даври;

  • солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;

  • тўлаш тартиби.

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг асосий қисми корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар ҳисобига ташкил топади.

Фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг таркибий элементи ҳисобланиб, миллий даромадларни қайта тақсимлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Мазкур солиқ бевосита солиқ бўлиб, унинг суммаси корхона хўжалик фаолиятининг пировард молиявий натижаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Фойда солиғи тўловчилари солиқ солинадиган даромад (фойда)га эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар йилнинг биринчи чораги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йил якуни бўйича мустақил равишда йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи жамлаш тартибида фойда солиғи суммасини солиққа тортиладиган ҳақиқатда олинган фойдадан берилган имтиёзлар ва белгиланган солиқ ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб борадилар.

Солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счётларида алоҳида амалга оширилади.

Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган солиқ ;

6410 -"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счётнинг кредитига

9810 -"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Солиқ суммаларини ўтказиш ;

9810 -"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик " счёти дебетида ва

5110 - "Ҳисоб-китоб счёти" нинг кредитида акс эттирилади.

Субъектлар ўзининг фаолияти жараёнида Солиқ кодексига асосан белгиланган солиқлар бўйича йил давомида ўрнатилган графикка асосан солиқлар бўйича бўнак суммаларини тўлаб борадилар. Ушбу тўланган бўнаклар йилнинг оҳирида якуний молиявий натижалага олиб борилади ва қуйидаги счётларда ҳисобланади.


  • 9810- Даромад (фойда) солиғи бўйича сарфлар.

  • 9820- Фойда ҳисобидан ажратмалар бўйича сарфлар.

9810- Даромад (фойда) солиғи бўйича сарфлар, 9820- Фойда ҳисобидан ажратмалар бўйича сарфлар счётларининг дебети йил давомида тўланган солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу счётлардаги суммалар 9910- якуний молиявий натижа счётининг дебети билан ёпилади (Дебет 9910 ва Кредит 9800).

Мисол. Корхонада солиқ тўлангунга қадар бўлган олинган фойда (2-шаклдаги ҳисоботнинг 240-сатри) 24700 минг сўмга тенгдир. Низомнинг 1-иловасига му вофиқ корхона харажатлари:

а) моддий ёрдам - 2550 минг сўм.

б) вазирликни сақлаш учун ажратмалар - 5100 минг сўм.

в) жарима ва пенялар - 850 минг сўм. Солиқ солинадиган база: 24700+2550+5100+850=32900 минг сўм.

Солиқ 10 фоиз. Солиқ суммаси 4935 минг сўм (493,5 x 10:100).


Қўшилган қиймат солиғини ҳисоби.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб қўйишнинг бир шаклидир.

Солиқ тўловчилар мукчиликнинг барча шаклларига кирувчи мустақил баланс ва ҳисоб-китоб счётига эга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг мустақил бўлинмаларидир.

Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Сққс = СТоб *СС/100

бунда:


Сққс - истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси;

СТоб - солиққа тортиладиган оборот;

СС - қўшилган қиймат солиғи ставкаси. Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилганида - солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Сққс = Тқх СС/(СС+100)

бунда:

Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.



Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товар (иш, хизмат)ларни сотадиган корхоналар эркин (шартномавий) нарх ва тарифга қўшилған қиймат солиғи суммасини қўшмайдилар.

20 фоизлик микдорлардаги ставкалар бўйича қўшилган қиймат солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар товарларнинг сотилиши ва уларга доир солиқлар суммаси юзасидан қўлланиладиган ставкалар бўйича алоҳида ҳисобни юритиши ва ҳисоб-китоб ҳужжатларида солиқ суммаларини товарлар турлари бўйича қўлланиладиган ставкаларга қараб кўрсатиши лозим.

Мисол: Корхона мол етказиб берувчиларга материаллар сотиб олгани учун қўшилган қиймат солиғини 1700 минг сўм қийматида тўлади, бу аввал 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" счётида акс эттирилади, ҳисобот даври охирида ушбу сумма 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счётининг дебетида кўрсатилади.

Бу қийматга қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:

материал сотиб олинганидаги ҚҚС суммаси - 1700 минг сўм:

Д-т 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" - 1700 минг сўм;

К-т 6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" - 1700 минг сўм;

ҳисобот даври охирида ҚҚС суммаси 6410-счёт дебетига ўтказилди - 1700 минг сўм:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" - 1700 минг сўм;

К-т 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" - 1700 минг сўм.

Бу материаллардан шу ойда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди: Унинг қиймати - 30000 минг сўм; Шу жумладан қўшилган қиймат солиғи: 30000 х 20% : 100 = 6000 минг сўм;

ҚҚС билан бирга умумий даромад 36000 сўмни ташкил этди. Бунда қуйидаги проводкалар берилади:

Сотилган маҳсулот қийматига:

Д-т 4010-"Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" - 30000 минг сўм.

К-т 9010-"Реализация" счёти - 30000 минг сўм;

Қўшилган қиймат солиғига:

Д-т 4010-"Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - 6000 минг сўм;

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 6000 минг сўм.

Шу ойда бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини аниқлаш учун харидорлардан олинган қўшилган қиймат солиғи ва мол етказиб берувчиларга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи, яъни 6410-счётнинг кредити би лан дебети солиштирилиб аниқланади.

Бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи қуйидагича ҳисобланади: 6000-1700= 4300 минг сўм.

Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 4300 минг сўм;

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти - 4300 минг сўм.
Акциз солиғи ҳисоби.

Акциз солиғи соф даромад нархида ва қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ҳисобга олинадиган, билвосита солиқ сифатида бюджетга тўланадиган солиқдир.

Акциз солиғи Солиқ кодексининг 229 - 241 моддалари бўйича тартибга солинади ва акциз солиғи тўловчилари бўлиб;


  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;

  • Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз тўланадиган товарларни импорт қилувчилар;

  • оддий ширкат акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарган тақдирда, оддий ширкат шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги (иштирокчиси).

  • Акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан акциз солиғини тўловчи этиб белгиланиши мумкин.

Акциз солиғининг ставкалари мутлақ суммада (қатъий) белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми асосида аниқланади.

Мисол: Телевизор ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилган телевизорларнинг сотилиш нархи 1000000 сўм. Акциз солиғи ставкаси 15%. Демак солиқ- 150000 сўм (1000000 х 15%:100).

Телевизорларнинг сотилиш нархи 1150000 сўм (1000000 + 150000). Телевизорларнинг сотилиш қийматига:

Д-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти - 1150000 сўм;

К-т 9010-"Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар" счёти - 1150000 сўм.

Акциз солиғи қийматига:

Д-т 9010-"Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар" счёти - 150000 сўм.

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 150000 сўм.

Акциз солиғи бюджетга ўтказилганда:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 150000 сўм.

Д-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти - 150000 сўм.

Тўловчилар томонидан амалдаги сотиш ҳажми асосида ҳисоблаб чиқилган акциз солиғи суммаси қуйидаги муддатларда бюджетга тўланади:

- жорий ойнинг 13-кунигача - жорий ойнинг би ринчи ўн кунлиги учун;

- жорий ойнинг 23-кунигача - жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;

- навбатдаги ойнинг 3 кунгача - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.

Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб жўнатилган кун сотиш куни деб ҳисобланади.

Акциз солиғининг ўн кунлик тўловлар бўйича келиб тушган суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий счётларида бир вақтнинг ўзида солиқнинг "ҳисобланиши" ва "тўланиши" устунларида акс этгирилади.

Солиқ тўловчи ўзи рўйхатдан ўтган тегишли солиқ хизмати идорасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари кўрсатилган маълумотномани илова қилиб тақдим этади.


Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ ҳисоби.

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб олиш, шунингдек қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи шахслар тўлайди.

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар Солиқ кодексининг 242-247 моддалари бўйича тартибга солинади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Мисол. Ҳисобот даврида корхонада қазиб олинган кўмир ҳажми 2000 минг сўмни ташкил этади, солиқ ставкаси 3,8%.

Солиқ суммаси 2000 минг сўм х 3,8% = 76 минг сўмни ташкил этади.

Ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси ҳар ойда 9430-"Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебети ва 6410- "Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счётининг кредитида акс эттирилади:

Д-т 9430-"Бошқа операцион харажатлар" счёти - 76000 сўм;

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 76000 сўм.

Ушбу солиқ бюджетга тўланганда:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 76000 сўм;

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти - 76000 сўм.


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоби.

Ушбу солиқни тўловчилар ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш ва техника эҳтиёжлари учун ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми, яъни юридик шахслар фойдаланган сув ресурсларининг бутун ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Солиқ кодексининг 257-264 моддалари бўйича тартибга солинади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга белгиланган тартибда етказилади.

Ер ости ва ер устидаги манбалардан сув келиб тушадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган ҳолда солиқ тегишли манбалар учун белгиланган ставкалар асосида ҳисоблаб чиқилади. Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари сув етказиб берувчи корхоналардан водопровод тармоғига ер ости ва ер устидаги манбалардан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати ҳақидаги маълумотларни олиши ва уларни солиқ тўловчилар эътиборига ҳавола этиши лозим.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисобланганда:

Д-т 9430-"Бошқа операцион харажатлар"

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик"

Ушбу солиқ бюджетга тўланганда қуйидагича проводка берилади:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик"

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёта"


Юридик шахслар мол-мулкига солиқнинг бухгалтерия ҳисоби.

Юридик шахслар мол-мулкига солиқ солишнинг мақсади кераксиз ва ортиқча ускуналар ҳамда бошқа мулкларнинг корхоналарда меъёрдан ортиқча сақланишини бартараф этишдан, корхоналарда товар обороти жараёнини жадаллаштиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, мустақил балансга эга бўлган, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган барча юридик шахслар солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Шунингдек корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, мустақил балансга эга бўлган филиал, ваколатхона ёки бошқа шаклдаги таркибий қисмлари ҳам мол-мулк учун солиқ тўловчилар саналади. Солиқ солиш ставкалари ва солиқ солиш объектлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ушбу солиқ корхонанинг мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан олинади. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси қуйидагича:

Йил давомида мол-мулкнинг ҳисобот давридаги (йил чораги, ярим йиллик, 9 ойлик) қолдиқ қиймати мол-мулкнинг биринчи ойининг 1 кунидаги қолдиқ қийматининг ярмини ҳисобот даврида кейинги ойнинг 1 кунидаги қолдиқ қийматининг ярмига қўшилишидан ҳосил бўлган суммани, шунингдек мол-мулк қолдиқ қийматининг ҳисобот давридаги қолган барча ойларнинг 1 кунидаги суммасини ҳисобот давридаги ойлар сонига бўлишдан ҳосил бўлган хусусий ҳосила сифатида белгиланади. Солиқ солинадиган базани белгилаш учун бухгалтерия ҳисобининг баланс активида акс эттириладиган қуйидаги счётлар бўйича суммалар қабул қилинади:

0110-0199-"Асосий воситалар";

0310-"Узоқ муддатга ижарага олинадиган асосий воситалар";

0410-0490-"Номоддий активлар".

Мулк солиғи ҳисобланганда қуйидагича проводка берилади:

Д-т 9430-"Бошқа операцивий харажатлар";

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик".

Ушбу солиқ бюджетга тўланганда қуйидагича проводка берилганида:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик";

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти".
Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.

Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар ер солиғи тўловчиларидир.

Юридик шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:

1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участқалари;



  1. қишлоқ ёки ўрмон хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга берилган ер участкалари;

  2. корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ёқи қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун берилган ер участқалари;

  3. корхоналар, бинолар ёки иншоотларга бўлган мулк хуқуқи ўтиши билан бирга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари.

Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Давлат Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган умумий тартибда солиқ тўловчиларга етказилади.

Ер солиғини ҳисоблаш ер участкасининг ҳақиқий майдони асосида амалга оширилади.

Мисол. Корхона Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 3 гектар майдонда жойлашган ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги 2 гектар майдонда дам олиш зонасига эга.

Чилонзор тумани ҳудудида солиқ ставкаси 1 гектар ер учун 2060370 сўм. Солиқ 2060370 х 3 = 6181110 сўм.

Солиқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманига тўланади.

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида 1 гектар ер учун солиқ ставкаси 1820,3 сўм. Солиқ 1820,3x2 = 3640,6 сўм.

Ушбу солиқ Паркент туманининг маҳаллий бюджетига тўланади.

Солиқнинг жами суммаси 6181110 + 3640,6 = 6184750,6 сўм.

Ҳисобланган сумма қуйидаги ёзув билан ифодаланади:

Д-т 9430-"Бошқа операцион харажатлар" - 6184,7 минг сўм

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" -6184,7 минг сўм.

Ушбу солиқ бюджетга тўланганда қуйидагича проводка берилади:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик"-6184,7 минг сўм

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" - 6184,7 минг сўм.


Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиқ ҳисоби.

Юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий инвестицияли юридик шахслар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Солиқ солиш объекти бўлиб "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"нинг 2-сон шакли 270-сатрида "Солиқ солинадиган даромад (фойда)" қийматидан фойда солиғи айрилган суммаси ҳисобланади. Солиқнинг энг юқори ставкаси солиққа тортиш объектининг 8%и миқдорида белгиланган. Маҳаллий ҳокимият идоралари солиқни паст ставкалар бўйича тўлаши мумкин.

Мисол. Солиқ тўлашдан аввалги корхона фойдаси 500000 сўм. Фойдасолиғи суммаси 200000 сўм.

500000 - 200000 =300000 сўм. Ушбу суммани солиқ ставкасига купайтирамиз 300000 x 8/100 = 24000 сўм.

Белгиланган тартибда ҳисобланган солиқ суммасига қуйидагича проводка берилади:

Д-т 9810-"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти;

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти;

Мазкур солиқ бюджетга тўланганда:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти;

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёта" счёти

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаига тўловлар ҳисоби.

Бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ёки маҳаллий ҳокимият органларининг ихтиёрида бўлган молиявий ресурслар йиғиндиси бўлиб, улар маълум мақсадга йўналтирилади. Бюджетдан ташқари жамғармалар молиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, уларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби молиявий қонунчилик орқали тартибга солинади.

Давлат бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш орқали ўзининг молиявий маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Амалиётдан маълумки, фақатгина бюджет маблағлари ёрдамида у ёки бу ижтимоий-иқтисодий дастурларни ҳаётга татбиқ этиш мушкулдир.

Пенсия жамғармаи шаклланишининг бошқа элементлари ҳам бор:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининғ 15- моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда жароҳатланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14- моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;

Ҳисобланган жарималар суммалари, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган суммаларидан ташқари, суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўламаганлиги учун пенялар;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

Пенсия фондига ажратмаларни ҳисобга олишда қуйидаги счётлардан фойдаланилади:

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Пенсия фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.

Бу муомалага қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари"

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Пенсия фондига тўланадиган ажратмалар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади. Пенсия фондига ажратмалар ҳисобланганида қуйидагича проводкалар берилади:

Капитал қўйилмалар бўйича суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 0810-0890;

К-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар". Харажатларга тегишли суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 2010, 2310, 2510, 9420;

К-т 6520- "Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

Ходимнинг иш ҳақидан ушланадиган суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 6710-"Ходимлар билан меҳнат ҳақи ҳисобидан ҳисоблашишлар";

К-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

Ҳисобот даври якунида Пенсия фондига илгари тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" счётига ўтказилади:

Д-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар"

К-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари".

Шундан сўнг Пенсия фондига бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:

Д-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар";

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти".
Республика йўл жамғармасига тўловлар ҳисоби.

Йўл фондининг маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, қуриш, қайтадан қуриш, таъмирлаш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда олиб қўйилиши ёки сарфланиши мумкин эмас. Йўл фондининг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари заҳирага ўтказилиб, кейинги йилда фақат мақсадга мувофиқ сарфланади.

Республика йўл жамғармаси ажратмаларни ҳисобга олишда қуйидаги счётлардан фойдаланилади:

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Йўл фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.

Бу муомалага қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари";

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Йўл фондига тўланадиган ажратмалар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади. Йўл фондига ажратмалар ҳисобланганида қуйидагича проводкалар берилади:

капитал қўйилмалар бўйича суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 0810-0890;

К-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

Харажатларга тегишли суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 2010, 2310, 2510, 9420;

К-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

Ҳисобот даври якунида Йўл фондига илгари тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" ҳисоб-варағига ўтказилади:

Д-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар";

К-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари".

Шундан сўнг Йўл фондига бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:

Д-т 6520 - "Давлат мақсадли фондларига тўловлар";

К-т 5110 -"Ҳисоб-китоб счёти".



Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоби.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сонли “Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорларига асосан 2005 йилдан мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий тўлов жорий этилди.

Юридик шахслар мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.

Мактаб таълими ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисобга олишда қуйидаги счётлардан фойдаланилади:

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Мактаб таълими ривожлантириш фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.

Бу муомалага қуйидагича проводка берилади:

Д-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари";

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти";

6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" счётида корхона ва ташкилотлар томонидан Мактаб таълими ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади.

Мактаб таълими ривожлантиришга фондига ажратмалар ҳисобланганида қуйидагича проводкалар берилади:

Харажатларга тегишли суғурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 2010, 2310, 2510, 9420;

К-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар".

Ҳисобот даври якунида мактаб таълими ривожлантиришга фондига илгари тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар" ҳисоб-варағига ўтказилади:

Д-т 6520-"Давлат мақсадли фондларига тўловлар";

К-т 4520-"Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари".

Шундан сўнг мактаб таълими ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:

Д-т 6520- "Давлат мақсадли фондларига тўловлар";

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти".

Ягона солиқ тўлови ҳисоби.

2005 йил 20 июнда Президентнинг "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3620-сонли Фармони қабул қилинди. У кичик бизнес субъектларининг фаолият кўрсатиш шарт-шароитини яхшилашга, уларни солиққа тортишни соддалаштиришга йўналтирилган ва асосий масалалар тартибга солинади:

1) солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими таркибининг ўзгариши, бирхиллаштирилган солиқ тўловининг жорий этилиши;

2) жорий этилган бирхиллаштирилган солиқ тўлови тўловчилари учун имтиёзлар ва қўшимча преференциялар берилиши.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар унинг суммасини солиқ солинадиган база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиладилар. Бунда солиқ органларига давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида тақдим этилмайди, шунингдек пенсия, йўл ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммаларини алоҳида тўланмайди.
Ягона ер солиғи ҳисоби.

Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:



  • қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

  • қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

    • ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

    • қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Ягона ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 июлигача – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 сентябригача – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабригача – солиқнинг қолган суммаси.


Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ҳисоби.

Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлиб фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланади.

Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган ёки ушбу бўлимда белгиланган солиқларни тўлашлари шарт.

Қатъий белгиланган солиқ белгиланган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткич солиқ солинадиган объект ҳисобланади. Солиқ солинадиган база физик кўрсаткичларнинг сонидан келиб чиқиб, солиқ суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:



  • янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар томонидан – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай;

  • фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан – ҳисобот йилининг
    15 январигача тақдим этилади.

Солиқ солиш объекти ва иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

Қатъий белгиланган солиқни юридик шахслар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.

Ушбу солиқ ҳисобланганда қуйидагича проводқа берилади:

Д-т 9810-"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти;

К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлиқ" счёти;

Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:

Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти;

К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти.

Блиц-сўров” учун саволлар:


  • Солиқ ҳақидаги Сизнинг тушунчангиз нимадан иборат?

  • Солиқ тўғрисида қонунни таърифланг?

  • Бозор иқтисодиёти шароитида солиқ ҳисобини юритишнинг зарурлиги нимада?

  • Бож ҳақидаги Сизнинг тушунчангиз нимадан иборат?

  • Кичик бизнес субъектлари қайси турдаги солиқларни тўлайди?

  • Жамғарилиб бориладиган пенсия жамғармаси тўғрисида Сизнинг тушунчангиз нимадан иборат?


Хўжалик ҳисоби



Оператив

Статистик


Бухгалтерия

Бошқарув ҳисоби

Молиявий ҳисоб

Солиқлар ҳисоби

Бошқарув қарорлари


Солиқлар бўйича ҳисобот

Молиявий ҳисобот






Мустақил ўрганиш учун саволлар:


  • Юридик шахслар бюджетга қайси турдаги солиқларни тўлайди?

  • Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисоби?

  • Кичик бизнес субъектларда солиқларнинг соддалаштирилган ҳисоби ва ҳисоботини тузиш тартиби таснифланг?

  • Юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибининг хусусиятлари нималарда ўз ифодасини топади?

  • Қўшилган қиймат солиғи қандай тартибда ҳисобланади?

  • Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

  • Юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қай тартида ҳисобланади?

  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш қайси муддатларда бюджетга ўтказиб берилади?

  • Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

  • Инфраструктурани ривожлантириш солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибининг хусусиятлари нималарда ўз ифодасини топади?

  • Амалдаги қонунчиликка биноан юридик шахслар томонидан тўланадиган ер солиғини ҳисоблаш тартиби қай тартибда белгиланган?

  • Давлат мақсадли фондлари таркибига қайси фондлар киради?

  • Пенсия фондига тўловлар ҳисоби қай тартибда юритилади?

  • Юридик шахлар томонидан давлат йўл фондига тўловлар ҳисобини ташкил қилишнинг зарурлиги нимада?

  • Қандай сабабларга кўра солиққа тортиш тизимида ягона солиқ тўлови жорий қилинди?

  • Ягона солиқ тўлови ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

  • Ягона ер солиғи солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

  • Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлаш қайси муддатларда бюджетга ўтказиб берилади?

  • Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш тартиби қай тартибда белгиланган?



Бюджетга тўланадиган бўнакланган

тўловларни ҳисобга олувчи счётлар

4410

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича бюджетга

бўнак тўловлари счёти



4411

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бюджетга бўнак тўловлари счёти

4412

Мол-мулк солиғи бўйича бюджетга бўнак тўловлари счёти

4413

Акциз солиғи бўйича бюджетга бўнак тўловлари счёти



Давлатнинг мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнакланган тўловларни ҳисобга олувчи счётлар

4510

Суғурта бўйича бўнак тўловлар счёти

4521

Фуқароларнинг мажбурий бадаллари (3,5%) бўйича бўнак счёти

4522

Ягона ижтимоий тўлов (24%) бўйича бўнак счёти

4523

Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмидан (1%)ажратмалар бўйича бўнак счёти

4524

Республика йўл фондига мажбурий ажратма бўйича бўнак счёти

4525

Мактаб таълимини ривожлантиришга (1%) мажбурий ажратма бўйича бўнак счёти


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет